Тонгда ушбу 7 дуони ўқишни унутманг!
1. الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.
Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.
2. الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи.
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
3. لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр.
Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.
4. سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи.
Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.
5. اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур.
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.
6. باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм.
Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.
Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.
7. حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм.
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти)
Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир.
Masjiduz
@muminauz

105 Karamlilarning karamlirog
mp3muslim.uz
📗Карамлиларнинг карамлироғи
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
▶️105
@muslimuzportal | @mp3muslim
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
▶️105
ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️@muslimuzportal | @mp3muslim
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Буюк Британияда «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди
7-11 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар ҳалқаро фестивали доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагидаги Буюк Британиянинг Лестер университети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва «Dacore IT» масъулияти чекланган жамияти томонидан Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида Бухорий — Ислом санъати халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди. Бу ҳақда uza манбаси хабар берди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23618
🔸Халқаро мавлид анжуманида ўзбекистонлик уламо қатнашади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23574
🔸Имом-хатиблар учун тиббиёт жиҳозлари олинди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23616
🔸Хушхабар: Қорақалпоғистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23601
🔸Крганов мигрантлар билан ишлашни кучайтириш зарурлигини маълум қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23596
🔸Ўзбекистон элчиси “Ал-Азҳар” раҳбари билан учрашди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23594
🔸Ислом Ливерпуллик аёлнинг ҳаётини ўзгартирди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23591
🔸Татаристон Россиядаги биронта михсиз биринчи масжидни очишга тайёрланмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23576

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
muslim.uz
Буюк Британияда «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди
7-11 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар ҳалқаро фестивали доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагидаги...
Энг билимдонимиз – Абу Бакр
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан одамларнинг олдига чиқдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир бандага дунёни ёки Ўз ҳузуридаги нарсани танлашга ихтиёр берди. Банда Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридагини ихтиёр қилди», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу буни эшитиб, ҳўнграб йиғлаб юбордилар. Ўшанда биз унинг йиғлаганига ҳайрон бўлган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир бандага ихтиёр берилди» деб ўзларини айтган эканлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ичимизда энг билимдонимиз эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarБУГУН 19:30 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!
Бугун, 12 ноябрь, пайшанба куни соат 19:30 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли навбатдаги онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarYouTube
ONLINE: SIYRAT OQSHOMIGA MARHABO! (12.11.2020)
Аллоҳ таоло Қуръонда “Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир” деган.
Ҳа, Аллоҳнинг зикри барча катта, муҳим ишлардан буюкдир.
Сиз қачон зикр қилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган бўласиз? Қай даражада зикр қилсангиз, Аллоҳни кўп зикр қилувчи саналасиз?
🔹Уйдан чиқаётганингизда, зикр қилсангиз.
🔹Бир ишни бошлаш олдидан Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Либос кияётганда Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Шамол эсаётганда Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Ёмғир ёғаётганда Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Кеч кирганда Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Уйингизга кираётганда Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Еб-ичиш олдидан Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Аҳлингизга яқинлик қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Ухлаш учун тўшакка ётиш олдидан Аллоҳни зикр қилсангиз.
🔹Кечаси уйқудан уйғониб кетганингизда Аллоҳни зикр қилсангиз.
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Биз нега кам зикр қиламиз?!
Биз шундай зотларни биламиз. Ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан чалғимасдилар, унутмасдилар. Эркаклари ҳам, аёллари ҳам, шаҳарда яшайдиганлари ҳам, саҳрода...
#ОНЛАЙН #СИЙРАТ
“Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!”
номли онлайн сийрат суҳбатлари бошланди
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!”
номли онлайн сийрат суҳбатлари бошланди
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#сийрат #суҳбат #онлайн #Расулаллоҳ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
ONLINE: SIYRAT OQSHOMIGA MARHABO! (12.11.2020)
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Шўрим қурийдиган кун қайси эканини сизларга айтиб берайми?» – дедилар. Одамлар: «Ҳа, айтиб беринг», – дейишди. У киши: «Қабрга қўйилиб, ўша ерда қолдирилган куним», – деган эканлар.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
РАСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)ГА САЛАВОТ АЙТИШ. ИХЛОС ВА САМИМИЯТ
🔸 РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га САЛАВОТ АЙТИШ
Улуғ муаллим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтишни Аллоҳ таоло буюрган. Қуръони каримда бундай дейилади:
إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا٥٦
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтур. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!» (Аҳзоб, 56)
Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтар экан, биз айтмасак қандай бўлади?
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг олдида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, бурни ерга ишқалсин”, дедилар.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аллоҳ бир фариштани яратиб, унга бутун халойиқ овозини эшитиш имконини берган. У қиёмат кунигача қабрим тепасида тик туради. Умматимдан ким менга салавот айтса, бу фаришта менга: “Эй Муҳаммад! Фалончи ўғли фалончи сизга салавот айтди”, деб хабар беради”», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ! “Албатта, Аллоҳ ҳам, унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуо-салавот айтурлар”, деган оят ҳақида бизга хабар беринг», дейишди. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бу беркитилган илмдандир. Агар сизлар сўрамаганингизда эди, у ҳақда хабар бермасдим. Аллоҳ менга иккита фариштани вакил қилган. Бирон мусулмон киши ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтса, ўша икки фаришта унга: “Сени Аллоҳ мағфират қилсин”, дейди ва бошқа фаришталар: “Омин”, дейди. Бир мусулмон олдида зикр килинсам-у, у менга салавот айтмаса, икки фаришта: “Сени Аллоҳ мағфират қилмасин”, дейди, қолган фаришталар: “Омин”, дейди», дедилар.
Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли у ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда йиртилади”, дедилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 196 ОЯТ
وَأَتِمُّواْ ٱلۡحَجَّ وَٱلۡعُمۡرَةَ لِلَّهِۚ فَإِنۡ أُحۡصِرۡتُمۡ فَمَا ٱسۡتَيۡسَرَ مِنَ ٱلۡهَدۡيِۖ وَلَا تَحۡلِقُواْ رُءُوسَكُمۡ حَتَّىٰ يَبۡلُغَ ٱلۡهَدۡيُ مَحِلَّهُۥۚ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوۡ بِهِۦٓ أَذٗى مِّن رَّأۡسِهِۦ فَفِدۡيَةٞ مِّن صِيَامٍ أَوۡ صَدَقَةٍ أَوۡ نُسُكٖۚ فَإِذَآ أَمِنتُمۡ فَمَن تَمَتَّعَ بِٱلۡعُمۡرَةِ إِلَى ٱلۡحَجِّ فَمَا ٱسۡتَيۡسَرَ مِنَ ٱلۡهَدۡيِۚ فَمَن لَّمۡ يَجِدۡ فَصِيَامُ ثَلَٰثَةِ أَيَّامٖ فِي ٱلۡحَجِّ وَسَبۡعَةٍ إِذَا رَجَعۡتُمۡۗ تِلۡكَ عَشَرَةٞ كَامِلَةٞۗ ذَٰلِكَ لِمَن لَّمۡ يَكُنۡ أَهۡلُهُۥ حَاضِرِي ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ١٩٦
196. Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тўкис қилинглар. Агар тўсилсангиз, қодир бўлганингизча қурбонлик қилинглар. Жонлиқ жойига етиб бормагунича бошларингизни қирманглар. Агар сизлардан кимдир касал ёки бошида бирон азият бўлса, у ҳолда ё рўза тутиш ё садақа бериш ёки қурбонлик қилиш билан фидя берсин. Хотиржамлик бўлганида ким умра билан ҳажни бирга адо этолса, муяссар бўлганича ҳадясини берсин. Ким топа олмаса, ҳажда уч кун, қайтганидан кейин етти кун, тугал ўн кун рўза тутсин. Бу аҳли-оиласи Масжидул-Ҳаромда турмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.
Ҳаж ва умра ибодати халқ кўриши ёки ҳожи номини олиш учун эмас, Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилинади. Агар бир киши ҳаж ё умра учун эҳромга кирганидан сўнг бирор душман сабабидан ё хасталаниб қолиб Маккага етолмай қолиб кетса, у ўзи қодир бўлган бир жонлиқни Масжидул-Ҳаромга бирор киши орқали юбориб, унга бу жонлиқни фалон куни Макка Ҳаромида сўйишни тайинлайди. Жониворнинг Маккага элтиб сўйилгани аниқ маълум бўлса, шундан кейин сочини олдириб, эҳромдан чиқади. Бундан олдин ҳаргиз сочини олдирмайди, бу сўйиш эҳсон сўйиши бўлади. Масалан, эҳром ҳолатида бир киши хаста бўлса, бошида оғриқ ёки яра бўлса, у зарурат юзасидан сочини олдираверади, лекин фидя (тўлов) беради. Демак, бу оятда Аллоҳ таоло касал, бошида бит, қўтир ёки қичима бўлган кишига зарарли моддалардан фориғ бўлиш учун эҳромдалигидаёқ сочини олдиришни мубоҳ қилди. У сочини олдирганида соч тагидаги зарарли нарсалардан қутулади. Бу нарса табобатда "истифроғ", яъни фориғ бўлиш, дейилади. Абдуллоҳ ибн Маъқил розияллоҳу анҳу бундай дейди: "Мен Куфа масжидида Каъб ибн Ужра ҳузурида ўтириб, қурбонлик фидяси ҳақида сўрадим. Каъб бундай деди: "Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бир юмуш билан боргандим. Шунда бошимдаги битлар юзимга тўкилиб тушди. Буни кўрган ҳазрати Расулуллоҳ: "Битлар сенга бунчалик азоб бераётганини билмаган эканман, бир қўй топа оласанми?" дедилар. Мен: "Йўқ", дедим. "Ундай бўлса, сочингни олдир-да, кейин уч кун рўза тут ёки олти мискинни тўйдир, ҳар бир мискинга ярим соъдан таом бер", дедилар. Юқоридаги оят мен ҳақимда нозил бўлган эса-да, барчангизга тааллуқлидир" (Бухорий ривояти).

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
13. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Aбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу"
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНАНГИЗНИ РАНЖИТМАНГ!
Доимгидек онажоним уй юмишлари билан машғул, мен эса ёш ва мағрур эдим. Афсус ва надоматлар бўлсинки, кўпинча онамни тузилишларини ва ҳажмларини айтиб масхара қилар эдим. Кунларнинг бирида: онажон нима учун бунчалик семизсиз, ҳатто кўчада сиз билан бирга сайр қилишдан уяламан, дедим. Менинг бундайин ахмақона гапларимдан онам анча вақт хафа бўлдиларда, менга кулимсираб қараб: Роббим сенга мендан икки баробар келадиган жуфт ато қилсин, дедилар.
Йиллар ўтди уйланишим керак эди. Шунда мен гўзал ва нозик бўлган қиз қидирдим ва топдим ҳам. Таассуфким уйланганимга уч ой тўлиб, аёлим бирданига бемор бўлиб қолди ва даволаниш асносида эса, бирданига жудаям семириб кетди. Аёлим шифо топди бироқ, жуда кўп вазнли бўлиб, онам айтганларидек, улардан ҳам тўла (семиз) бўлиб қолди. Шунда мен муштипар онамнинг кўнглини ранжитганимни ва уларнинг дуоси қабул бўлганини хис қилдим.
Tаржимон: Абдраҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли
https://t.iss.one/hanafiyuzofficial

#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 13 ноябрь куни кечки соат 19:00 дан бошлаб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://youtu.be/sOvkbRfUcqQ
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ
🔸Бугун, 13 ноябрь куни Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Ҳазрати Имом” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжидда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.
🌙 Қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.
https://youtu.be/gWoe9jJ2u_w
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸Бугун, 13 ноябрь куни Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Ҳазрати Имом” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжидда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.
🌙 Қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.
https://youtu.be/gWoe9jJ2u_w
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-33
Фақиҳлар наздида саҳиҳнинг шартлари Бешинчи шарт: Фақиҳлар назарида иллатдан саломат бўлмоқлиги
👉https://islaminstitut.uz/18135
🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram