#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ЎТРОҚ АРАБЛАРНИНГ ПОДШОҲЛИКЛАРИ
БОҚИЯ АРАБЛАР
Боқия араблар ҳозирги кунгача қолган араб қавмлар бўлиб, улар ҳам сулола жиҳатидан икки қисмга бўлинади:
қаҳтоний араблар;
адноний араблар.
Қаҳтоний арабларнинг асл ватанлари Арабистон яриморолининг жанубидаги Яман ўлкасидир. Улар Сабаъ ибн Яшжуб ибн Яъруб ибн Қаҳтондан тарқалган ва ўндан ортиқ қабилаларга бўлиниб, улардан иккитаси – Ҳимяр ибн Сабаъ (ҳимярийлар) билан Каҳлон ибн Сабаъ (каҳлонийлар) машҳур бўлишган. Шунинг учун улар “сабаъийлар” ҳам дейилади.
Адноний арабларнинг асл ватанлари Маккаи мукаррамадир. Аднон Исмоил алайҳиссаломнинг авлодлари бўлиб, адноний араблар ўз насаблари тарихини Аднонгача аниқ ёдда сақлаганлар. Аднон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма биринчи боболари ҳисобланади...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Ислом тарихи: ЎТРОҚ АРАБЛАРНИНГ ПОДШОҲЛИКЛАРИ
БОҚИЯ АРАБЛАР Боқия араблар ҳозирги кунгача қолган араб қавмлар бўлиб, улар ҳам сулола жиҳатидан икки қисмга бўлинади: қаҳтоний араблар; адноний арабл...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТНИНГ МАЪНОСИ
ФИЛ ЙИЛИ. КАЪБАНИ БУЗИШГА УРИНИШ
Ҳабашистон Яманни босиб олгач, Ҳабашистон подшоҳи Яманга Абраҳани ҳоким этиб тайинлади. Абраҳа барча ҳабашистонликлар қатори насроний динида эди. У Яман пойтахти Санъо шаҳрида жуда дабдабали, серҳашам черков қурдириб, унга «Қуллайс» деб ном берди. Арабларни Каъбадан буриб, черковида ҳаж қилдирмоқчи бўлди. Барча уринишлари пучга чиққанидан сўнг, куч ишлатиш йўли билан ниятига эришмоқчи бўлди.
Абраҳа Каъбани бузиб ташлаб, ҳаммани ўз черковига буришни мақсад қилди. Шу мақсадда катта лашкар тўплади. Урушга керак бўладиган барча нарсаларни олди. Арабларнинг қалбига даҳшат солиш учун филларни ҳам олиб, Маккага қараб юриш қилди. Йўлда ҳеч қандай қаршиликка учрамай, Тоиф шаҳри тарафдан Маккага яқинлашиб, аскарлари билан Маккадан 4-5 км узоқликдаги Муғаммас деган жойга келиб тушди.
Сўнг Маккага одам юбориб, у ернинг улуғини олиб келишга буюрди. У бориб, Бану Ҳошим уруғи раҳбари Абдулмутталибни етаклаб келди. Абдулмутталиб гавдали, хушбичим, серсавлат ва виқорли одам эди.
Абраҳа уни кўрганда қойил қолди, тахтидан тушиб, пешвоз чиқди. У билан бирга гилам устида ўтирди ва таржимонга: «Ундан сўра, менда нима ҳожати бор экан?» деди.
«Аскарларинг менинг икки юзта туямни ҳайдаб кетишибди, шуларни қайтариб берсанг», деди Абдулмутталиб.
Абраҳа таржимонга: «Унга айт! Келганингда сени кўриб, қойил қолган эдим. Сўзингни эшитиб, ҳафсалам пир бўлди. Сенинг ва ота-боболарингнинг дини бўлган Каъбани бузгани келиб турибман-у, сен уни сўрамай, туяларингни сўраяпсан», деди.
«Мен туянинг эгасиман, Каъбанинг ўз эгаси бор, уни ҳимоя қилиб олади», деди Абдулмутталиб.
«Мендан ҳимоя қилолмайди», деди Абраҳа.
Бунга жавобан «Билганингни қилавер», деди Абдулмутталиб.
Унга туяларини қайтариб беришди. Абдулмутталиб Маккага қайтиб, одамларни тоққа чиқиб кетишга буюрди. Ўзи бир неча киши билан Каъбага борди ва ҳалқасини ушлаб туриб, ёлвориб дуо қилди. Сўнг улар ҳам тоққа чиқиб кетишди.
Абраҳа аскару филларини тўплаб, Каъбани бузишга юрмоқчи бўлди. Лекин Мино билан Муздалифа ўртасидаги Муҳассир[1] водийсида катта фил ётиб олиб, ҳеч ўрнидан турмади. Бошқа тарафга буришса, тезлаб юрар, лекин Макка тарафга буришса, яна ётиб оларди.
Шу пайт Аллоҳнинг иродаси билан Қизил денгиз тарафидан тўп-тўп, қалдирғочсимон ва чуғурчуқсимон қушлар учиб келиб, душманлар устига нўхатдай, мошдай, ясмиқдай сопол тошчаларни ёғдира бошлади. Қўшиндагилар бир-бирини босиб-янчиб қоча бошлашди. Тошлар кимга тегса, жойида ўлаверди. Лашкарнинг асосий қисми қирилиб кетди. Тошчалар уларни худди қурт-қумурсқалар чайнаб ташлаган сомон каби илма-тешик қилиб юборди. Абраҳанинг жасади узилиб-узилиб туша бошлади. Уни кўтариб, Санъогача олиб боришди ва ўша ерда унинг ҳам жони узилди. Таъкидлаш лозимки, тошлар уларнинг ҳаммасига ҳам тегмаган. Саломат қолганлари юртларига қайтиб кетишган. Баъзиларининг кўзлари кўр бўлиб, Маккада тиланчилик қилиб юришгани ривоят қилинади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳоникида ушбу тошчаларнинг бир қафиз (33 литр) сиғимли идишга солиб қўйилганини кўрганлари ривоят қилинган. Тошчалар ақиқнинг йўл-йўл, тарам-тарам бир тури каби қизғиш бўлгани айтилади.
Ушбу оламшумул воқеа милодий 571 йилнинг февраль ойи охири – март ойи бошларида, яъни қиш фасли тутаб, баҳорнинг бошланишида бўлиб ўтган.
Бу вақтда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи насаллам ҳали туғилмаган, оналари у зотга ҳомиладор эдилар.
Ушбу Фил ҳодисаси араблар наздида жуда катта аҳамиятга молик бўлди. Улар тарихни ана шу йилдан бошлаб белгилай бошлашди. Мана шу йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

Ислом тарихи: НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТНИНГ МАЪНОСИ
ФИЛ ЙИЛИ. КАЪБАНИ БУЗИШГА УРИНИШ
Ҳабашистон Яманни босиб олгач, Ҳабашистон подшоҳи Яманга Абраҳани ҳоким этиб тайинлади. Абраҳа барча ҳабашистонликлар қатори насроний динида эди. У Яман пойтахти Санъо шаҳрида жуда дабдабали, серҳашам черков қурдириб,…
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ПАЙҒАМБАР ЭРКАКЛАРДАН БЎЛАДИ
Пайғамбарларга лозим бўлган сифатлардан яна бири уларнинг эркак кишидан бўлишларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидагича хитоб қилади:
«Сендан олдин ҳам фақат шаҳар-қишлоқ аҳлидан эр кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос» (Юсуф сураси, 109-оят).
Яъни аввалги пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳар ва қишлоқ аҳолисидан бўлган, саҳровийлардан эмас, чунки шаҳар ва қишлоқ аҳли тарбияли, муомалани яхши биладилар. Даъват ишларини олиб боришда сабр-матонатли бўладилар, яна шунга ўхшаш зарурий сифатларга эгадирлар.
Шунингдек, аввал ўтган пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам эркак кишилар бўлишган. Аёл киши ёки фаришталар эмас, чунки аёл кишиларнинг табиий, жисмоний тузилишлари пайғамбарликдек оғир вазифага мос эмас. Аниқки, фаришталарнинг ҳам одамларга пайғамбар бўлишлари мақсадга мувофиқ эмас.
Бунда зинҳор аёл зотини пастга уриш маъноси йўқ. Балки унинг аёллигини эътиборга олиб, уни машаққатга солмаслик риояси бор. Агар, баъзилар ўйлаганидек, аёлни пайғамбарликдан узоқ қилиш нияти бўлганда, унинг пайғамбарларга она бўлиши ҳам раво кўрилмас эди. Ҳа, пайғамбарларни ҳам аёллар туққан!..
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Ислом тарихи: ПАЙҒАМБАР ЭРКАКЛАРДАН БЎЛАДИ
ПАЙҒАМБАР ЭРКАКЛАРДАН БЎЛАДИ Пайғамбарларга лозим бўлган сифатлардан яна бири уларнинг эркак кишидан бўлишларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Муҳаммад солла...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ
ИККИНЧИ БОБ
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СИЙРАТЛАРИ
Пайғамбарлар келиши бир муддат тўхтаб қолгач, Ийсо алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари орасида инсоният жуда катта бошвоқсизликка ва зоеликка юз тутди. Сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари бошланди. Ўзидан олдин ўтган барча пайғамбарларнинг таълимотларини ўзида жамловчи, уларнинг тугалловчиси бўлган бу пайғамбарлик ўзидан олдин ўтган барча рисолат ва шариатларни насх – бекор қилди. Шу билан бирга, бу пайғамбарлик башариятнинг барчаси учун умумий эди.
Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида марҳамат қилади:
«Сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар» (28-оят).
Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломнинг пайғамбарликлари барча замонлар ва маконлар учун баробар эди. Шу боис бу пайғамбарликнинг соҳиби ҳам олий даражада бўлмоғи, ана шу буюк рисолатни, омонатни кўтаришга қодир бўлиши керак бўларди. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга хос ажралиб турадиган сифатларни ихтиёр қилди.
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун ўрнак эканига, шунингдек, Аллоҳ таолонинг инояти ила йўғрилган ушбу муборак ҳаётнинг ҳар бир лаҳзаси ўта аниқлик ва диққат билан ўрганилганига ҳам заррача шубҳа йўқ.
Ҳа, бу улуғ ҳаёт қанчалик диққат билан ўрганилса, шунчалик яхши...

Ислом тарихи: МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ
ИККИНЧИ БОБ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СИЙРАТЛАРИ Пайғамбарлар келиши бир муддат тўхтаб қолгач, Ийсо алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ ВА НАСАБЛАРИ
Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Фил йили туғилганмиз».
«Усмон ибн Аффон Қубос ибн Ашям Лайсий розияллоҳу анҳудан: «Сиз каттамисиз, Расулуллоҳми?» деб сўради.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан катталар. Мен у зотдан туғилишда қадимгироқман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили туғилганлар. Онам мени ўша жойга кўтариб борганида филнинг чириб кетган яшил тезагини кўрганман», деди».
Иккисини Термизий ҳасан санад илa ривоят қилган.
Ушбу икки ривоятда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фил йили»да таваллуд топганлари таъкидланмоқда. Арабларда тарихни йилнинг машҳур ҳодисаси билан белгилаш одати бор эди. Фил ҳодисаси энг машҳур ҳодисалардан бири бўлган.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари: У зот – Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднон».
Бухорий ривоят қилган...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ислом тарихи: ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ ВА НАСАБЛАРИ
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ ВА НАСАБЛАРИ Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу...
👍1
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ВАҲИЙ, ҚУРЪОН ВА РИСОЛАТ
ҲИРО ҒОРИДА
(ҳижратдан аввалги 15 йил Рамазон ойи; милодий 608 йил август-сентябрь)
Бу пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда ўттиз саккиз ярим ёшдалар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли разолатлар ботқоғига ботган инсоният ўзини ўзи ҳалок этишга уринмоқда, бутун атрофни жоҳилият зулмати қоплаган, қаёққа қараманг, ҳаром-хариш, зулм-истибдод, ёлғону туҳмат, душманлик ва жаҳолат ҳукм сурар эди.
Бутун дунё жоҳилона ҳаёт кечирарди. Инсоният бошдан-оёқ жаҳолат ботқоғига ботган, кишиларнинг барчаси бўлган-бўлмаган, бузуқ ва асоссиз ақийдаларга эътиқод қилар эди. Уларнинг оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётларида жабр-ситам, зулму ноҳақлик ҳукм cyрарди. Қўйингки, инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида разолат, ҳақсизлик, жаҳолат ҳукмрон, инсоният жоҳилиятнинг қуюқ зулматида, қаттиқ ғафлат уйқусида ётар эди.
Ана шундай қуюқ зулмат, моғор босган қалблар ухлаган бир пайтда фақатгина бир инсоннинг пок қалби уйғоқ эди. Ўша ягона уйғоқ қалб мавжуд вазиятдан норози бўлиб мазкур қоронғиликдан нурга чиқиш йўлини ахтарар эди.
Мазкур муборак қалб Макка номли шаҳарда Абдуллоҳ исмли отадан, Омина исмли онадан туғилган, Аллоҳнинг инояти билан жоҳилиятнинг барча чиркинликларидан сақланиб қолган Муҳаммад исмли муборак инсоннинг қалби эди.
Мазкур ягона пок қалб эгаси жоҳилият зулматидаги ноҳақлик, фисқу фужур ва бошқа номаъқулчиликлардан четланиб, Макка шаҳри яқинидаги тоғда, Ҳиро номли кичик бир ғорда ўтирар ва «Инсоният қандай қилиб жоҳилият зулматларидан нурга чиқиши мумкин?» деган саволга жавоб ахтарар, шу тариқа бўлажак улкан ҳодисаларга ўзлари билмаган ҳолда тайёргарлик кўрар эдилар.
Айни ўша пайтда инсониятни Ўз қудрати ила яратиб, уни гўдаклигидан турли саркашликларига, инжиқликларига ва хатою адашишларига қарамай, пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб тарбиялаб келаётган Аллоҳ таоло инсониятнинг навбатдаги ва энг катта адашувидан кейин энг охирги пайғамбарини юбориш, энг сўнгги китобини нозил қилиш ва энг сўнгги, мукаммал ва доимий шариатини жорий қилишни ирода қилган пайт келди.
Ҳа, пайғамбарлик келишидан икки йил олдин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда Маккаи мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бир йилда бир ой (Рамазон ойида) «таҳаннус» (гуноҳлардан сақланиш, руҳий покланиш) ва «муроқаба» (Холиқ ва махлуқот ҳақида тафаккур қилиш) ибодатлари пайдо бўлган эди.
У зот ўша ерга келган мискинларга таом берардилар. Вақтни кўпроқ ибодатда ўтказиб, борлиқ ва ундаги ажойиботлар ҳақида тафаккур қилардилар. Қавмлари эътиқод қилаётган диёнатга кўнгиллари рози бўлмасди. У зот очиқ-ойдин ҳаётий йўлни излар эдилар.
Бундай танҳоликни хоҳлаб қолишлари ҳам Аллоҳ таолонинг келажак ишларни кўзлаб йўлга қўйган тадбири эди. Дарҳақиқат, бу зотни келажакда улкан ишлар кутарди...

Ислом тарихи: ВАҲИЙ, ҚУРЪОН ВА РИСОЛАТ
ҲИРО ҒОРИДА (ҳижратдан аввалги 15 йил Рамазон ойи; милодий 608 йил август-сентябрь) Бу пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисо...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ҲАБАШИСТОН ҲИЖРАТИ. НАЖОШИЙ, ҲАМЗА ВА УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМЛАРНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ. ҚАМАЛ, МАҲЗУНЛИК ЙИЛИ ВА ТОИФ САФАРИ
МУСУЛМОНЛАРНИНГ АЗОБЛАНИШИ
Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган мушриклар ҳимоясиз, заифҳол мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида уларни турли азобларга дучор қила бошлашди. Макка мушриклари оз сонли мусулмонларни мисли кўрилмаган қийноқларга, азоб-уқубатларга солишди. Мушрикларнинг бу ишлардан кўзлаган бирдан-бир мақсадлари мўминларни иймондан қайтариб, яна мушрик қилиш эди. Аммо мусулмонлар бу азобларга сабр қилиш билан инсоният тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган намуналар кўрсатдилар.
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб ўз мақсадларига эриша олмаган мушриклар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга ўтишди.
Нубувватнинг 5-йили ўрталарида мушрикларнинг жабр-зулмлари кучайиб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқам ибн Абул Арқам розияллоҳу анҳунинг уйларида йиғилишлар ўтказишга амр қилдилар. У зот мусулмонлар билан ўша ерда сирли равишда учрашар, керакли таълим-тарбиялар берар эдилар.
Мушриклар тинимсиз равишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши ташвиқот ишларини олиб боришарди.
АБУ ТОЛИБ – НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲИМОЯЧИСИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, одамларни Исломга даъват қилишда давом этавердилар. Амакилари Абу Толиб ҳам у зотни ҳимоя қилишда бардавом бўлди.
Иш жиддийлашиб кетгач, Қурайш бошлиқларидан бир гуруҳи Абу Толибнинг олдига келишди ва: «Эй Абу Толиб, укангнинг ўғли илоҳларимизни ҳақоратламоқда, динимизни айбламоқда, ақлимизни паст ва оталаримизни залолатга кетган, демоқда. Сен ўзинг уни тийиб ол ёки бизга қўйиб бер. Ахир сен ҳам бизнинг динимиз ва ақийдамиздасан-ку?!» дейишди.
Абу Толиб уларга мулойим гапириб, қайтариб юборди. Лекин мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга маҳкам ёпишиб олишди. У зотни ҳеч тинч қўйишмади. Бир-бирларини у зотга қарши қайрай бошлашди.
Бир муддат ўтиб яна бир гуруҳ қурайшликлар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларидан шикоят қилиб, Абу Толибнинг олдига келишди. Улар: «Эй Абу Толиб! Сен ичимизда ёши улуғимиз, шарафлийимиз на мартабалийимизсан. Укангнинг ўғлини тийиб олишингни илтимос қилган эдик, қилмадинг. Аллоҳга қасамки, биз ота-боболаримизнинг ҳақоратланишига, ақлимизнинг паст дейилишига ва илоҳларимизнинг айбланишига бундан ортиқ сабр қила олмаймиз. Уни тийиб олмасанг, у билан ҳам, сен билан ҳам охиригача олишамиз. Икки томондан бири ҳалок бўлмагунича тек қўймаймиз», дейишди...ᅠ

Ислом тарихи: ҲАБАШИСТОН ҲИЖРАТИ. НАЖОШИЙ, ҲАМЗА ВА УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМЛАРНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ. ҚАМАЛ, МАҲЗУНЛИК ЙИЛИ ВА ТОИФ…
МУСУЛМОНЛАРНИНГ АЗОБЛАНИШИ Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган мушриклар ҳимоясиз, заифҳол мусулмонларни диндан қайтариш мақсадида улар...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ҲИЖРАТ. ИСЛОМ ДАВЛАТИНИ БАРПО ҚИЛИШ
ЖИНЛАРНИНГ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ИЙМОН КЕЛТИРИШИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Макка томон йўл олдилар.
Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда намоз ўқиётганларидаги қироатларини эшитган бир гуруҳ жинлар у зотга иймон келтирдилар ва ўз қавмларини Исломга даъват қилиш учун шошилиб кетдилар. Бу ҳакда Аллоҳ таоло Аҳқоф ва Жин сураларида хабар берган.
Мазкур ҳодисанинг оғир пайтда юз бериши алоҳида ҳикматга эга бўлиб, одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб турганларида жинларнинг ўзларидан-ўзлари иймон келтиришлари катта гап эди.
Икковлари Маккага яқинлашганларида Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг олдига қандай кирасиз? Ахир улар сизни чиқардилар-ку?!» деди.
«Эй Зайд! Аллоҳ сен кўриб турган нарсага албатта кушойиш берур. Аллоҳ Ўз динига албатта нусрат берур. Ўз набийсини ғолиб қилур», дедилар у зот...ᅠ

Ислом тарихи: ҲИЖРАТ. ИСЛОМ ДАВЛАТИНИ БАРПО ҚИЛИШ
ЖИНЛАРНИНГ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ИЙМОН КЕЛТИРИШИ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Макка то...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ҲИЖРАТНИНГ БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ ЙИЛИДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
ҲИЖРАТНИНГ БИРИНЧИ ЙИЛИДАГИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЯСРИБГА КИРИШЛАРИ
Ансорийлар Авс ва Хазраж қабилаларидан иборат бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишларини интизорлик билан кутар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келганларида кутиб олгани чиқдилар. У зотни жуда катта хурсандчилик билан «Марҳабо!» деб кутиб олдилар ва иззат-икром кўрсатдилар. Шу пайтгача уларнинг ҳаётида ҳали бу каби хурсандчилик бўлмаган эди. Расулуллоҳ еоллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога тушиб, тўрт кун турдилар. Ўша ерда Қубо масжидига асос солдилар. Пайғамбарликдан кейин биринчи асос солинган масжид мана шу эди. Сўнг уловларини миниб, Ясриб сари юришни давом эттирдилар. Қабилаларнинг одамлари у зотнинг туяларини юганидан ушлаб олишган эди. У зот эса: «Уни қўйиб юборинглар, унга амр қилингандир», дер эдилар. Туя бориб, Хазраж қабиласи, Бану Нажжор уруғининг бир жойига чўқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюб розияллоҳу анҳунинг хонадонига тушдилар ва унда яшай бошладилар...ᅠ

ҲИЖРАТНИНГ БИРИНЧИ ЙИЛИДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЯСРИБГА КИРИШЛАРИ Ансорийлар Авс ва Хазраж қабилаларидан иборат...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ҲИЖРИЙ БЕШИНЧИ ВА ОЛТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
ҲИЖРИЙ БЕШИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
ДАВМАТУЛ ЖАНДАЛ ҒАЗОТИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арабистон яриморолининг шимолидаги Давматул жандал атрофидаги қабилалар йўлтўсарлик қилиб, ўтган-кетганни талаётганлари, Мадинага босқин уюштириш мақсадида каттагина лашкар ҳам тўплашаётгани ҳақида хабар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минг кишилик қўшин билан рабиъул аввал ойининг 25-кунида Давматул жандалликларнинг адабини бериб қўйиш мақсадида қўшин тортиб, Мадинадан йўлга чикдилар. Улар бор-будини мусулмонларга ўлжа қилиб қолдириб, қочиб кетишди.
Шу билан бирга, тинч ҳаёт ҳам давом этар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳбарлиги остидаги саҳобалар Ислом давлатини Аллоҳ таолонинг бевосита кузатуви билан мукаммаллаштириб борар эдилар. Қуръони Каримнинг оятлари нозил бўлиши билан уларни ҳаётга татбиқ қилишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп нарсаларни баён қилиб берар эдилар, ибодат, ахлоқ-одоб, муомала ва қонун-қоидалар секин-аста исломийлашиб борар эди. Булар энг муҳим нарсалар бўлиб, уларнинг қандай амалга ошгани тафсир, ҳадис, фиқҳ ва бошқа китобларимизда батафсил баён қилинган.
Бунинг хабари атрофга тарқалиб, кишиларда Исломга бўлган қизиқиш ортар ва якка-якка ҳолда келиб, мусулмонлар сафига қўшилар эдилар.
Табиийки, бу ҳолат Ислом душманларини ташвишга солар эди. Мусулмонлар тинчлик-омонликда ўз ҳолларига ташлаб қўйилса, ҳамма улар томонга ўтиб кетишини ўйлаб, хавотирда қолишди. Ниҳоят «Ҳаммамиз бирлашиб, мусулмонларни йўқ қилмасак бўлмас экан», деган фикрга келдилар...ᅠ

Ислом тарихи: ҲИЖРИЙ БЕШИНЧИ ВА ОЛТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
ҲИЖРИЙ БЕШИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР ДАВМАТУЛ ЖАНДАЛ ҒАЗОТИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арабистон яриморолининг шимолидаги Давматул жан...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
ҲИЖРИЙ ЕТТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
Подшоҳ ва ҳокимларни исломга даъват қилиш
Ҳудайбия сулҳи тузилиб, тинчлик ҳукм сура бошлагач, Ислом даъватини кенг миқёсда ёйиш учун қулай имконият туғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чор атрофдаги подшоҳлар ва араб амирларига мактуб ёзиб, уларни Аллоҳнинг динига чақиришга қарор қилдилар. Бу муҳим тадбир ҳижрий еттинчи йилнинг бошида амалга оширилди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактублари Исломнинг оламшумул дин эканини, барча халқларнинг барча муаммоларини қиёматгача ҳал қилиши муқаррар эканини яна бир бор таъкидлади.
Юборилган мактублар Ислом дипломатиясининг илк васиқалари бўлди. Уларни чет эл раҳбарларига етказиш, улар билан халқаро алоқалар қилиш ўша дипломатиянинг биринчи қадамлари эди. Шунинг учун ҳам соҳа мутахассислари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактубларини синчиклаб ўрганишлари лозим бўлади.
Ўша вақтда Рум давлати дунёни ларзага солиб турган икки давлатдан бири эди. Бу давлат ўша вақтда оламнинг ярмига ўз ҳукмини юритиб турарди, деган одам муболаға қилмаган бўлади.
Ўша даврда бу давлатнинг шарқий қисми – Византия императори Ҳирақл I бўлиб, у асли юнонлик оилада туғилган эди. Ҳирақлнинг отаси Рум давлатининг Африкадаги бўлагига ҳокимлик қиларди. Шунинг учун ҳам Ҳирақл Африканинг Картонж шаҳрида ўсди. Кўп курашлардан сўнг милодий 610 йил ҳалокат ёқасига келиб қолган Византия давлатига бош бўлди.
628 йил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу Бусронинг ҳокимига олиб бориб бердилар. У эса ўз навбатида Ҳирақлга етказди.
Мактуб билан танишиб бўлгач, Ҳирақл давлат арконларига қасрига киришга изн берди ва қасрнинг эшикларини қулфлатиб қўйди. Кейин ўртага чиқиб: «Эй Рум улуғлари! Агар сиз нажотни, рушди ҳидоятни ва мулкингиз собит қолишини истасангиз, ушбу пайғамбарга байъат қилинг», деди. Улар қочиб, ўзларини эшикка уришди. Эшиклар қулфланган эди. Ҳирақл уларнинг қочишини кўриб, иймон келтиришларидан ноумид бўлгач: «Уларни олдимга қайтариб келинглар», деди ва: «Мен ҳалиги гапларни сизларнинг динингизда мустаҳкамлигингизни синаб кўриш учун айтган эдим ва буни кўрдим», деди. Уларнинг барчалари ҳукмдорнинг оёғига йиқилишди ва ундан мамнун бўлишди.
Шундай қилиб Ҳирақл подшоҳликни ҳидоятдан устун кўрди ва яна айшу ишратга берилиб кетди. Охири милодий 641 йилда Қустантинияда вафот этиб, ўша ерга кўмилди.
Унинг мулки мусулмонлар сабабидан заволга учради. Византия империясининг Осиё ва Африкадаги мулклари Ислом давлати ихтиёрига ўтди...ᅠ

Ислом тарихи: ҲИЖРИЙ ЕТТИНЧИ ВА САККИЗИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
ҲИЖРИЙ ЕТТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР Подшоҳ ва ҳокимларни исломга даъват қилиш Ҳудайбия сулҳи тузилиб, тинчлик ҳукм сура бошлагач, Ислом даъватини к...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: МУҲИМ САНАЛАР
ҲИЖРИЙ ЎН БИРИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажини адо этиб Арафотда турганларида, Аллоҳ таоло у зотга Моида сурасидаги:
«Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят) оятини нозил қилди.
Ушбу оят нозил бўлганда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар. У кишидан нимага йиғлаётганлари сўралганда: «Ҳар бир нарса камолга етгандан сўнг нуқсони бўлади. Бу нуқсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашувларидир», деган гапни айтдилар.
Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам ҳажда юриб: «Бу йилдан кейин сизлар билан учрашмасам керак», деган эдилар. Бунинг устига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак умрлари охирлаб қолганининг бошқа аломатлари ҳам аёнлашиб қолган эди. Одатда ҳар йили Рамазонда у зот ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Уша йили эса одатдан ташқари йигирма кун эътикоф ўтирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили бир марта – Рамазонда Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссаломдан ўтказиб олар эдилар. Ўша йили икки марта ўтказдилар ва бу ажаллари ҳозир бўлганининг аломати эканини таъкидладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тутган ишларида ва гап-сўзларида ҳам сафарга ҳозирлик аломатлари сезилиб қолди. У зот Уҳуд шаҳидларига қайтадан жаноза ўқидилар. Шунингдек, «Мен умматимнинг фаратиман»[1], «Менинг вафотимдек ўхшаш мусибатга асло учрамаслар» ва яна шу маънодаги ҳадисларни айтдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжа ойининг беш куни қолганда ҳаждан қайтиб келдилар. Янги ҳижрий ўн биринчи йилнинг биринчи ойи – муҳаррам ҳам ўтди. Сафар ойининг охирига келиб душанба куни хасталиклари бошланди.
Хаста бўлишларига қарамай, Шом тарафга Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бошлиқ сарийя юборишга аҳамият бердилар. Бу сарийя Мадинадан чиқиши билан у зотнинг хасталиклари оғирлашиб қолди. Ҳоллари келмай қолганда жамоат намозига Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг имом бўлишларини ихтиёр қилдилар...ᅠ

Ислом тарихи: МУҲИМ САНАЛАР
ҲИЖРИЙ ЎН БИРИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажини адо этиб Арафотда турганларида, Аллоҳ таоло у зотга Моида сурасидаги:
«Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим ва сизга…