Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Ko'kaldosh madrasasi
Фоторепортаж. «Кўкалдош» ва «Хадичаи кубро» ўрта махсус ислом билим юртларида 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари жараёни
(1-смена)
#imtihon
🔗Каналга аъзо бўлиш:
@kukaldoshuz
ТАСБИҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?
#раддия

510-CАВОЛ: Бир танишим айтадиган зикрларингни тасбиҳда эмас, бармоқларинг билан санашинг керак, деди. Зикрларни айтишда тасбиҳ ишлатишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қадим-қадимлардан бери юртимизда ҳеч ихтилофсиз ишлатиб келинган тасбиҳ яқин-яқиндан бидъат, ҳаром дейдиганлар чиқа бошлади. Динда бир амални бидъат ёки ҳаром дейиш учун кучли далиллар керак бўлади. Тасбиҳ ишлатишдан ман қиладиган бундай далиллар эса мавжуд эмас. Тасбиҳ ишлатиш жоиз эканига келган далиллар инкор этиб бўлмас даражада қувватли ва кўпдир. София бинти Ҳуяй онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади:
دخل علي رسول الله صلي الله عليه وسلم وبين يدي أربعة آلاف نواة أسبح بها قال لقد سبحت بهذه ألا أعلمك بأكثر مما سبحت فقلت بلي علمني فقال قولي سبحان الله عدد خلقه (رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимга кирдилар, олдимда тўрт минг дона данак бор бўлиб, улар билан тасбиҳ айтар эдим. Шунда У Зот: “Сенга сен айтаётган тасбиҳдан кўра кўпроғини ўргатайми?” – дедилар. Мен: “Ўргатинг” – дедим. У Зот “Субҳаналлоҳи адада холқиҳи” – деб айт, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Мазкур ҳадис тасбиҳ ишлатишни жоизлигига далилдир. Зеро, бунда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақрирлари (жоиз ишни ўз ўрнида қолдиришлари) бор. Агар тасбиҳ ишлатиш мумкин бўлмаганида Расул алайҳиссалом онамизни дарҳол бу ишдан қайтарган бўлар эдилар. Онамизни олдидаги данакни кўриб индамаганлари бу ишни жоизлигига далил бўлади. (“Мирқотул мафотиҳ” ва “Туҳфатул аҳвазий” китоблари).
Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг халтачада тош ёки данаклари бўлиб, улар билан “Субҳаналлоҳ, субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтар эдилар. Тошлар тугагач чўриларига берар, чўри уларни тўплаб халтачага солиб, яна у кишига қайтариб берар эди (Имом Ибн Аби Шайба ривоятлари).
Бадрда қатнашган саҳобалардан қирқтаси билан учрашиб, ҳадис эшитган тобеин Қосим ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг бир халтачада ўнта атрофида ҳисобланган ажва хурмосининг данаклари бўлиб, бомдод намозини ўқигач, халтачадан данакларни бирма-бир олиб тасбиҳ айтар, данаклар тугагач, бирма-бир яна халтачага қайтариб солар эди. Доим шу ҳолатда тасбиҳ айтар эдилар (Имом Аҳмад ривоятлари).
Юнус ибн Убайд онасидан ривоят қилади: Унинг онаси “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Абу София деган киши бизнинг қўшнимиз эди. У кишининг тасбиҳ айтиш учун тошчалари бор эди”, деган (Имом Аҳмад ривоятлари).
Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” номли асарларида тобеинларнинг улуғларидан бўлган Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилиб айтадилар: “Ҳасан Басрийдан қўлларида ҳамиша тасбиҳ бўлишининг сабаби ҳақида сўралганида “Биз авваллари (саҳобалар даврида) буни ишлатар эдик, келажакда ҳам буни тарк қилмаймиз. Мен қалбим, тилим ва қўлим билан зикр қилишни яхши кўраман” деганлар”.
Мазкур далиллардан маълум бўладики, тасбиҳ ишлатиш асло бидъат эмас, балки жоиз, ҳатто мустаҳаб бўлган ишдир. Чунки буни ман қиладиган бирорта далил йўқдир. Балки саҳобалардан келган хабарлар туфайли бу ишни қилиш марғуб амалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
🌙 ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ:
Бу гал ҳадис мухлислари учун ажойиб туҳфа ҳозирланди!

Бугун,
17 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институти устози Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн ҳадис шарҳи суҳбатларининг иккинчи сони бўлиб ўтади.

Бу галги машғулотда ҳадис мухлислари учун ажойиб туҳфа ҳозирланди. Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан онлайн машғулотда ўтган 10 сентябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Риёзис Солиҳин” китоби туҳфа этилади.

🕒 2020 йил 17 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг иккинчи сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸 Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ:
Бу гал ҳадис мухлислари учун ажойиб туҳфа ҳозирланди!

Бугун,
17 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институти устози Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн ҳадис шарҳи суҳбатларининг иккинчи сони бўлиб ўтади.

Бу галги машғулотда ҳадис мухлислари учун ажойиб туҳфа ҳозирланди. Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан онлайн машғулотда ўтган 10 сентябрь кунги суҳбатга оид савол берадилар. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Риёзис Солиҳин” китоби туҳфа этилади.

🕒 2020 йил 17 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг иккинчи сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸 Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
Ислом ва илм аҳли иқтидори самараси – Раҳматуллоҳ_домла_Сайфуддинов

#Архив_маърузалар
#Раҳматуллоҳ_домла_Сайфуддинов
#Жума_маърузалари
№15
Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ БОШЛАНДИ, СОВҒА ЭГАСИНИ КУТМОҚДА!

Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институти устози Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланди.

АЖОЙИБ ТУҲФА – жонли эфир вақтида берилган саволга жавобни
@OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Риёзус Солиҳийн” китоби совға қилинади!

🕒 Бугун, 17 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн ҳадис шарҳи суҳбатларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Youtube: MuslimTV (https://www.youtube.com/watch?v=ws0vrIrfnBQ)
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸 Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: Мусофир киши сафари давомида намозларини автоуловларда ёки юкмашиналарида ўқиб кетишига шариатимиз қандай руҳсат берган?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
Тижорат одоблари
🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Тижорат одоблари.
"Ориат доно" радиоси (16.09.2020)
@muslimuzportal | @mp3muslim
ХУШХАБАР!

САМАРҚАНДДА МАСЖИДЛАР СОНИ БИТТАГА КЎПАЙДИ!

Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Самарқанд вилоятида шу кунга қадар 285 та жоме масжид ўз фаолиятини олиб бормоқда эди. Эндиликда Самарқанд шаҳрида “Янгиобод” жоме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, Самарқандда масжидлар сони 286 тага етди.

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar