Muslim.uz
99.7K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ан-Насс сураси)
Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Марҳум Мустафоқул домлага юксак эҳтиром – ўттиз беш йил меҳнат қилган масжид қайта бунёд этилади

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22522
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Mumina.uz
💫ЖУМА ТОНГИДА 💫

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

@muminauz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
🕌 Бугун, 4 сентябрь куни Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади.

Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатлари ила интиқиб кутилган беш ойдан кейинги илк жума намозини жамоат бўлиб ўқиш саодатидан бахраманд бўлишади. 24 ҳафталик тўхталишдан сўнг мўмин-мусулмонлар муборак жума ибодатини яна адо этиш бахтига яна муяссар бўлаётганлари учун Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар айтмоқдалар.

❗️Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди.

Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

🔸Youtube: MuslimTV
🔸Facebook: MuslimUz

@muslimuzportal
#ОНЛАЙН #ЖУМА_НАМОЗИ
Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози.

👇
https://youtu.be/VJmxg2i0hvo

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Расмий муносабат: “Шарли Эбдо”даги карикатура бўйича
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22540

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 109–110 ОЯТЛАР

БАҚАРА СУРАСИ, 109–110 ОЯТЛАР
وَدَّ كَثِيرٞ مِّنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ لَوۡ يَرُدُّونَكُم مِّنۢ بَعۡدِ إِيمَٰنِكُمۡ كُفَّارًا حَسَدٗا مِّنۡ عِندِ أَنفُسِهِم مِّنۢ بَعۡدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ ٱلۡحَقُّۖ فَٱعۡفُواْ وَٱصۡفَحُواْ حَتَّىٰ يَأۡتِيَ ٱللَّهُ بِأَمۡرِهِۦٓۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ١٠٩

109. Аҳли китобларнинг кўплари ҳасадлари туфайли Ҳақ аниқ билинганига қарамай, имонли бўлганингиздан кейин сизларни яна кофир қилмоқчи бўлишади. Аллоҳ ҳукмини юборгунча уларни афв этинглар ва кечиринглар. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

Аҳли китоблар мусулмонларга ҳасад қилишгани учун Ҳақни аниқ билатуриб ҳам уларни ўз динларига куфр келтиришга, ўзларининг бузуқ эътиқодларини мажбурлашга уринаверишади. Ваҳоланки, ҳақ ботилдан ажраб бўлган, Аллоҳнинг Каломида аҳли китобларнинг ҳақ йўлдан адашиб, Парвардигор ғазабига учрагани, ҳидоят йўлидан четлашгани аниқ баён этиб қўйилган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Бу оят бир гуруҳ яҳудийлар ҳақида нозил бўлган. Уҳуд жангидан кейин улар мусулмонларга: "Нима бўлганини кўряпсизларми? Агар ҳақ устида бўлганингизда енгилмаган бўлардингиз. Бизнинг динимизга қайтинглар, у сизлар учун яхшироқ", дейишган эди" ("Асбабун-нузул", 27-бет). Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Молик отасидан шундай ривоят қилади: "Каъб ибн Ашроф яҳудийлар шоири эди. Шеърларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қилар, Қурайш кофирларини у кишига қарши қўзғар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида мушриклар ва яҳудийлар у кишига ва асҳобларига қаттиқ азият етказди. Шунда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарини бу азиятларга сабр қилишга ва кечиришга буюриб, мазкур оятни нозил қилди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРДА ЖАҲРИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИНСА, ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз

501-CАВОЛ: Билмасдан овоз чиқариб ўқиган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Бу намозлар жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлади. Пешин ва Аср намозларини ёлғиз ўқигувчи ҳам жамоат бўлиб ўқилганда ҳам овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир.

Овоз чиқармасдан ўқиладиган намозлар овоз чиқариб ўқилса ёки Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқармасдан ўқилса, бу хатони саждаи саҳв билан тўғриланади ва бу намоз қайта ўқилмайди. Лекин юқоридаги хатони қилганда саждаи саҳв қилмасдан намозини тугатса, намозда вожибни тарк қилиш бўлгани учун нуқсонли бўлиб, дуруст бўлади. Ана шундай намозларни қайта ўқиш мустаҳабдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри "Абдуллоҳ ибн Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмон домла Давроновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Абдураҳмон домла қарийб 30 йил мобайнида турли вазифаларда дин ва халқ хизматида бўлди. Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум олимнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Раҳматли домламизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 111–112 ОЯТЛАР

وَقَالُواْ لَن يَدۡخُلَ ٱلۡجَنَّةَ إِلَّا مَن كَانَ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰۗ تِلۡكَ أَمَانِيُّهُمۡۗ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ١١١

111. Улар: "Яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким жаннатга кирмайди", дейишади. Бу уларнинг хом хаёлларидир. (Эй Муҳаммад): "Агар ростгўй бўлсанглар, ҳужжатингизни келтиринглар", денг.

Ислом дини эътиқод борасида ҳамма нарсани тасдиқлайверадиган, далил-ҳужжатларсиз ишонаверадиган хурофотчиларни ҳам, ҳис ортидаги барча нарсани инкор этадиган, фитрат овозига, ақл нидосига ва мўъжиза даъватига қулоқ солмайдиган моддапарастларни баравар рад этади. Ислом чин имонга, асл эътиқодга чақиради, лекин қатъий далил ёки ишончли ҳужжат бўлсагина. У бундан бошқасини рад этади ва хурофот деб ҳисоблайди. "Агар ростгўй бўлсанглар, ҳужжат келтиринглар" Исломнинг шиоридир. Ислом қалблардаги фитрат овозини бўғиб, бошлардаги ақл мантиғини тан олмай илоҳни инкор этган динсизларни ҳам, "илоҳ"ларининг саноғи бўлмаган, ҳатто қўй-сигирларга сиғинадиган, санаму тошларга ибодат этадиган бутпарастларни баравар қоралайди. Ислом шериксиз, туғмаган ва туғилмаган, ягона Илоҳга имон келтиришга чақиради...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Rasululloh SAV ning meroslari
mp3muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилмоқда

#Аудио #Расулуллоҳ
ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
ТАҲОРАТ ГУНОҲЛАРНИ КЕТКАЗАДИ-МИ?

— “Мусулмон банда таҳорат олганида тана аъзолари покланишидан ташқари гуноҳлари ҳам кечирилади”, деб эшитганмиз. Бунга далил бўлувчи ҳадислар бор-ми?

— Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳоратни мукаммал адо этса, гуноҳлари танасидан, ҳатто тирноқлари остидан чиқиб кетади”, деганлар (Имом Муслим, Имом Насоий, Имом Аҳмад, Имом Табароний, Имом Байҳақий ривояти).

Одатда, очиқ аъзолардаги кирлар ёпиқ турган ёки тирноқ остида йиғилган кирларга нисбатан осон покланади. Тирноқ остидаги кирларни тозалаш учун алоҳида эътибор талаб этилади. Бу ерда банда тирноғи остидаги гуноҳлар ҳам кечирилиши айтилмоқда. Бу эса таҳорат сабабидан Аллоҳ ва банда ўртасидаги кичик гуноҳларнинг биронтаси ҳам қолмай кечирилишига далолат қилади.

Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар мусулмон банда таҳорат қилса, гуноҳлари қулоғидан, кўзидан, икки қўлидан, икки оёғидан чиқиб кетади. Агар ўтирса, гуноҳлари кечирилган ҳолда ўтиради” (Имом Аҳмад, Имом Табароний “Авсат”да ва Имом Байҳақий ривояти).

Банда таҳоратини рисоладагидек бажарса, қулоғи, кўзи, қўли ва оёғи содир этган гуноҳлари кечирилади. Агар у таҳорат қилиб бўлса, биронта ҳам гуноҳи қолмайди.

Абдуллоҳ Сунобиҳий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар мўмин банда таҳорат қилиб, оғзини чайса, оғзидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар бурнига сув олиб қоқса, бурнидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар юзини ювса, юзидан, ҳатто икки кўзининг четидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар икки қўлини ювса, қўлидан, ҳатто қўлининг тирноқлари тагидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар бошига масҳ тортса, бошидан, ҳатто икки қулоғидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар икки оёғини ювса, оёғидан, ҳатто оёғининг тирноқлари остидан гуноҳлари чиқиб кетади. Сўнгра масжидга бориши, (ўқиган) намози унга қўшимча (савоб) бўлади” (Имом Насоий, Имом Ибн Можа, Имом Молик, Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ривояти).

Маълумки, таҳорат билан намоз банда гуноҳларига каффорат бўлади. Агар таҳоратни мукаммал қилиб, хушу билан намоз ўқилса, бу намоз орқали банда кўп ажрларга эришади.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАҲМУД ХАЛИЛ ҲУСОРИЙ

Миср ва Сурия Ислом оламида Қуръони каримни қироатини энг яхши ва хуш овоз билан ўқийдиган қорилар юртлари сифатида машҳурдир. Айниқса, Абдулбосит Абдуссомад, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мустафо Исмоил, Али Банно каби Қуръон ҳофизларининг шуҳрати оламга кенг ёйилган. Улар орасида устоз қорилардан, Қуръони карим ҳофизи ва ҳомили Маҳмуд Халил Ҳусорий алоҳида ўрин тутади.

Фазилатли шайх Маҳмуд Халил Ҳусорий ҳижрий сана бўйича 1335-йили Зулҳижжа ойида мелодий 1917 йили сентябр ойининг 17-кунида Мисрнинг ғарбий вилояти Тонтонинг маркази Шуброн намлаҳ қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси бўйра тайёрлаб сотарди. Бўйрани арабчада “ҳасир”дейишади. Шунинг учун у кейинчалик “Ҳусорий” тахаллуси билан машҳур бўлди. Маҳмуднинг болалик ва ёшлик даври отасига тирикчилик ишларида ёрдам бериш билан кечди. Орада Қуръони каримни ҳифз этишни бошлади ва саккиз ёшидаёқ ёд олди. Ўша даврнинг машҳур Қуърон ҳофизи Иброҳим Саломдан сабоқ олди. Тенгдошлари Мустафо Исмоил ва Маҳмуд Али Баннолар билан мусобақалашиб Қуръонни ўрганишди ва тадқиқ қилишди.

Қуръони каримни тажвид қоидаларига биноан мукаммал қилиб, хуш овоз билан тиловат қилиши Маҳмуд Халил Ҳусорийни бутун мамлакатга машҳур қилиб юборди. У мелодий 1944 йили ҳижрий 1364 йили Миср радиоси ташкил этган қорилар таловида икки юз нафар қори ичида биринчи ўринни эгаллади ва жаҳоннинг энг кучли қориларидан бири эканини исботлади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Олисларга_саёҳат: Швецияда ислом

Швеция Скандинавия ярим оролининг шарқий қисмида жойлашган.
Ғарбда Норвегия, шимол ва шимоли-шарқда Финляндия, шарқда Ботник бўғози ва Балтика денгизи, жануби-ғарбда Каттегат суви қуйиладиган жой билан чегарадош. 2009 йил Швеция аҳолисининг сони 9.3 миллион кишига етди. Ушбу мамлакат майдони жиҳатидан ғарбий Европада учинчи ўринни эгаллайди[1]. Швеция парламентар демократик кўринишдаги конституционал монархия давлати. У энг ривожланган ва тараққий этган Европа давлатларидан ҳисобланади. Халқаро кўрсаткичларда мамлакат юқори ўринларни забт этиб келмоқда. Жумладан, аҳолининг турмуш даражаси, уларнинг узоқ умр кўриши, фуқаролар тенг хуқуқлиги, тинчлик-тотувлик даражаси бўйича бир қатор демократик институтлар томонидан юқори баҳоланган.

Швеция Европа мамлакатлари ичида аҳолиси камлиги билан эътиборга олинади. Шимолий қисмида Лаб жамоаси яшайди, бу қисм аҳолиси кам. У Швеция территориясининг ярмидан кўпини ўз ичига олгани билан, аҳолиси Швеция аҳолисининг умумий сонидан 20 фоизини ташкил қилади. Жанубий қисми эса анча зич бўлиб, аҳолининг 80 фоизи шу тарафда яшайди. Лаб аҳолисининг сони 13 мингга етади. Шунингдек, асли финляндиялик ярим млн. киши, озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар: турк, араб, югослав, покистонлик муҳожирлар бор...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМ ШАРИАТИ ҚОНУНЧИЛИГИ МАНБАЛАРИ

1
-Китоб: Бу – Қуръон бўлиб, у бебаҳо хазина, дин асоси, мусулмон миллати суянчиғидир. Аллоҳ таоло Қуръонда ҳамма нарсанинг илмини жамлаган, тўғри йўлдан эгри йўлни ажратиб берган. У ҳикмат чашмаси, рисолат ҳужжати, қўз ҳамда қалб нуридир. Уни яхши билган олим шаксиз шариатни мукаммал билибди. Аллоҳ таоло:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

яъни: “Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун башорат бўлган Китоб (Қуръон)ни нозил қилдик” (Наҳл сураси, 89-оят), деган. Бошқа бир оятда:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

яъни: “Китобда бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” (Анъом сураси, 38-оят), деган.

Шунингдек, ҳадисда: “Ҳақиқатан, бу Қуръон Аллоҳнинг метин арқони, ёрқин нур, фойдали шифо, уни тутган киши адашмайди, унга эргашган киши нажот топади”, дейилган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Биринчи мақола | Иккинчи мақола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 113 ОЯТ

وَقَالَتِ ٱلۡيَهُودُ لَيۡسَتِ ٱلنَّصَٰرَىٰ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَقَالَتِ ٱلنَّصَٰرَىٰ لَيۡسَتِ ٱلۡيَهُودُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَهُمۡ يَتۡلُونَ ٱلۡكِتَٰبَۗ كَذَٰلِكَ قَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ مِثۡلَ قَوۡلِهِمۡۚ فَٱللَّهُ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ١١٣

113. Яҳудийлар: "Насронийлар тўғри йўлда эмаслар", дейишади. Насронийлар эса: "Яҳудийлар ҳақ йўлда эмаслар", дейишади. Ҳолбуки улар Китоб ўқишади. Шунингдек, илмсизлар ҳам уларнинг гапини қайтаришади. қиёмат куни улар ўртасидаги тортишувни Аллоҳ ажрим қилади.

Ислом динининг асосий хусусиятларидан бири ўрталик, бошқача таъбир билан айтганда, мўътадиллик, мувозаналикдир. Чунки йўлнинг ўртасида бўлиш, ўнгга ҳам, сўлга ҳам оғишмай, Қуръон таъбири билан айтганда, "мустақим йўл"да бўлиш асл мусулмонликдир. Бу "мустақим йўл"нинг икки томонида жуда кўп масалаларда ифрот (ҳаддан ошиш) ва тафритга (сусткашликка) йўл қўйган яҳудий ва насронийлар турибди. Демак, буларнинг ўртасида бўлиш тўғри йўлда бўлишдир. "Илмсизлар" Макка мушрикларидир, улар Иброҳим алайҳиссалом динида бўлганлари ҳолда жоҳиллик туфайли йўлдан озиб, бутларга чўқиниб кетишди. Бу ояти карима Мадина яҳудийлари ва Нажрон насронийлари ҳақида тушган. Нажрон элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганида яҳудий роҳиблари ҳам келишди ва улар ўзаро мунозара қилиб кетишди, ҳатто овозлари баландлади. Яҳудийлар: "Сизлар ҳеч қандай динда эмассизлар!" дея Исо алайҳиссалом ва Инжилга куфр келтиришди. Насронийлар эса: "Сизлар ҳеч қандай динда эмассизлар!" дея Мусо алайҳиссалом ва Тавротга куфр келтиришди. Шунда Аллоҳ юқоридаги оятни нозил қилди. Улар ўртасидаги тортишувни эса қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзи ажрим қилиб беради. Ҳакимлардан бири бундай деган: "Мен икки кишига ачинганимчалик бошқа ҳеч кимга ачинмаганман: илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига ва илмнинг муҳимлигини тушуниб, уни ўрганмаган кишига". Илмсиз кишилар ҳам ана шу яҳудий ва насронийлар каби тўғри йўлни топа олмай, адашиб кетаверишади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar