Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.12K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи

499-CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.
Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, табаррук устоз Самарқанд вилояти имом-хатиби Мустафақул домла Меликовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу фазилатли олимни мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарларини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: “Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”. Раҳматли, мўътабар Мустафақул домла Меликов ҳам ана шундай яхши хислатлар эгаси эди.

Ҳақ таоло марҳум мўътабар олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

* * *

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, имом-хатиблар Наманган вилояти Наманган шаҳар "Абдураззоқ қози" жоме масжиди имом-хатиби Аҳадхон домла Ҳожиевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аҳадхон домла қарийб 25 йил мобайнида масжидларда турли вазифаларда дин ва халқ хизматида бўлди. Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Домламизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
2-МАШҒУЛОТ: "АН-НОС" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=vtd6hsvR88c

ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Намозхонлар учун қулайликлар: Зиёратгоҳда янги намозхона, Тошкент вилоятидаги энг катта масжид, янгиланаётган “Олтин Ўрда”

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Ийк ота” зиёратгоҳи таъмирдан чиқарилиб, обод масканга айлантирилди. Қувонарлиси, зиёратгоҳ таркибида намозхона барпо этилиб, ташриф буюрувчилар учун ибодатларини ўз вақтида адо этиб олишларига имконият яратилди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМ ШАРИАТИ ҚОНУНЧИЛИГИ МАНБАЛАРИ

1-Китоб: Бу – Қуръон бўлиб, у бебаҳо хазина, дин асоси, мусулмон миллати суянчиғидир. Аллоҳ таоло Қуръонда ҳамма нарсанинг илмини жамлаган, тўғри йўлдан эгри йўлни ажратиб берган. У ҳикмат чашмаси, рисолат ҳужжати, қўз ҳамда қалб нуридир. Уни яхши билган олим шаксиз шариатни мукаммал билибди. Аллоҳ таоло:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

яъни: “Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун башорат бўлган Китоб (Қуръон)ни нозил қилдик” (Наҳл сураси, 89-оят), деган. Бошқа бир оятда:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

яъни: “Китобда бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” (Анъом сураси, 38-оят), деган.

Шунингдек, ҳадисда: “Ҳақиқатан, бу Қуръон Аллоҳнинг метин арқони, ёрқин нур, фойдали шифо, уни тутган киши адашмайди, унга эргашган киши нажот топади”, дейилган.
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбекистонда жума намозлари 4 сентябрдан адо этилади

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.
Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги жоме масжидларда жума намозлари 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб адо этилишига рухсат этилди...

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22502

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муфтий ҳазратлари абитуриентларга муваффақият тиладилар

Бугун, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди ҳовлисида Ҳадис илми мактабига янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ижодий имтиҳонлар бошланиши муносабати билан юртимиздаги барча абитуриентларга Аллоҳ таборака ва таолодан муваффақият тиладилар...

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/22501

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
29 мингдан 29 та факт ёхуд истиқлол йилларидаги ишларнинг денгиздан томчиси
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22514

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен олдин пешин намозини 4 ракатли суннатининг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқимасдим. Аммо ўқиш кераклигини яқинда билдим. Бунгача ўқиган намозларим энди нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли суннат намозларнинг 3-4 ракатларида зам сура ўқиш вожиб амалдир. Билмасдан вожибни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Ўқилган намозлар нуқсон билан дуруст бўлган. Бундан кейин, албатта, суннат намозларнинг 3-4 ракатларида ҳам зам сура ўқишга одатланинг. Мабодо унитиб бу ракатларда зам сурани ўқимасангиз намознинг охирида саждаи саҳв, яъни, хатони тўғрилаш саждасини қиласиз. Шу билан намоз тўғри бўлади. Саждаи саҳв ҳақида аввал батафсил маълумот берганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ан-Насс сураси)
Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Марҳум Мустафоқул домлага юксак эҳтиром – ўттиз беш йил меҳнат қилган масжид қайта бунёд этилади

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22522
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Mumina.uz
💫ЖУМА ТОНГИДА 💫

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

@muminauz
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
🕌 Бугун, 4 сентябрь куни Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади.

Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатлари ила интиқиб кутилган беш ойдан кейинги илк жума намозини жамоат бўлиб ўқиш саодатидан бахраманд бўлишади. 24 ҳафталик тўхталишдан сўнг мўмин-мусулмонлар муборак жума ибодатини яна адо этиш бахтига яна муяссар бўлаётганлари учун Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар айтмоқдалар.

❗️Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди.

Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

🔸Youtube: MuslimTV
🔸Facebook: MuslimUz

@muslimuzportal
#ОНЛАЙН #ЖУМА_НАМОЗИ
Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози.

👇
https://youtu.be/VJmxg2i0hvo

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Расмий муносабат: “Шарли Эбдо”даги карикатура бўйича
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22540

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar