Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
071 Vafodorlik
mp3muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан лавҳалар: Вафодорлик (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТЎРТ РАКАТЛИ ФАРЗ НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИДА ҲАР БИР РАКАТДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз

478-CАВОЛ: Қазо намозларини ўқишда тўрт ракатли намознинг ҳамма ракатига ҳам зам сура қилинади дейилган. Лекин мен қазо намозларимда олдингидай фақат ниятида қазо деб ўқиб юргандим. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намозлар вақтида ўқилган намозлар каби адо этилади. Яъни тўрт ракатли намозларда аввалги икки ракатига зам сура қилиниб, кейинги икки ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:

الأداء تسليم عين الواجب في وقته والقضاء تسليم عين الواجب بعد خروج الوقت وهذا هو الراجح
Адо – вожибни айни ўзини ўз вақтида топшириш(бажариш)дир. Қазо эса – вожибнинг айни ўзини вақт чиқиб кетганидан кейин топшириш (бажариш)дир. Қувватли гап шудир. (“Ҳошиятут Таҳтовий” китоби).

Яъни вақтида ўқилаётган намоз қандай адо этилса, қазо намоз ҳам айнан шу тарзда адо этилади.

Сиз эшитган ҳолат ҳамма қазо намозларини ўқиб бўлиб, менда қазо қолдими ёки қолмадими деган иккиланиш пайдо бўлганида эҳтиёт юзасидан ҳамма ракатига зам сура қилинади. Бу ҳолатда қазоси бўлса, қазо намоз ўқиган бўлади. Агар қазоси тугаган бўлса, нафл намоз бўлади.

من لا يدري كمية الفوائت يعمل بأكبر رأيه فإن لم يكن له رأي يقض حتى يتيقن أنه لم يبق عليه شيء ... لكن لا يقضي في وقت تكره فيه النافلة والأفضل أن يقرأ في الأخيرتين السورة مع الفاتحة لأنها نوافل من وجه فلأن يقرأ الفاتحة والسورة في أربع الفرض على احتماله أولى من أن يدع الواجب في النفل

Бирор киши қанча намоз қолдирганини била олмаса, фикрининг кўпига амал қилади. Агар фикри бирор тўхтамга кела олмаса, бирорта қазо намозим қолмади деб ишонч ҳосил қилгунича, қазо намоз ўқийверади. Лекин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтда қазо намоз ўқимайди. Охирги икки ракатда ҳам Фотиҳадан кейин зам сура ўқиши афзалдир. Чунки бу намоз бир жиҳатдан нафл бўлиб, тўрт ракатли намозларнинг барчасида зам сура қилиш нафл намозда вожибни тарк қилишдан афзалдир. (“Ҳошиятут Таҳтовий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
“БЕШИНЧИСИ БЎЛМАНГ, ҲАЛОК БЎЛАСИЗ!”

Аллоҳ таоло ислом шиорларини қадрлашга тарғиб қилган ва уларни топташ, масхара қилишдан қаттиқ қайтарган. Жумладан, Ҳақ таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳнинг (ҳажга доир) шиорларини, “Ҳаром ой” (ҳаж ойлари)ни ҳалол деб ҳисобламангиз...!” (Моида сураси 2-оят). Яна бир ояти каримада: “(Гап) шудир. Яна кимки Аллоҳнинг шиорлари (қурбонликлар)ни улуғ деб билса, бас, албатта, (бу) дилларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси 32-оят), – деб хитоб қилган.

Бу ҳақда кейинги вақтларда олиму зиёлиларимиз турли сабаблар билан кўп ва хўб ёзишга, Аллоҳ таолонинг ушбу амрини бот-бот бизларга эслатиб туришга мажбур бўляптилар.

Ислом таълимотига кўра “шиор” сўзи “нишон”, “белги”, “аломат” маъноларини билдиради. Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таолонинг динининг кўзга кўринган ва шон-шавкатининг аломати бўлган нарсалар шиор ҳисобланади.

Масалан, Қуръони карим, унинг тиловати, азон;

Аллоҳ таоло фарз қилган намоз, рўза, закот, ҳаж каби динимиз устуни бўлган ибодатлар;

шариатимизда улуғланган зотлар – пайғамбарлар, саҳобалар, тобеинлар, авлиёлар, уламолар, илм аҳллари, динимиз хизматчилари;

Каъбатуллоҳ, Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара, Мино, Арафот, Қуддуси шариф каби жойлар, масжидлар;

муҳим саналар – жума куни, Рамазон ойи, икки ийд, муқаддас ойлар;

қолаверса, ибодат буюмлари бўлмиш тасбеҳ, салла, жойнамоз, қурбонлик жонлиғи ва ҳоказо...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАРЗАНД – БУЮК НЕЪМАТДИР

Албатта, фарзанд ота-онага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар эмасми фарзанд йиғлаганда йиғлаган, кулганида кулган, эмакласа орқасидан югурган ва юксалишини туну кун сўраганлар?. Баъзан бу ҳақиқатлар фарзанд ҳаётида унитилгандек бўлади. Яратган ота-оналарга фарзандларининг меҳрларини солиб қўйганки, хатто қариган чоғларида қўзларидан нур, белларидан мадор кетганида бирор нарсага суянадиган бўлганларида ҳам, ҳассага суянадилар. Аслида фарзанд уларга тиргович, суянчиқ бўлишлари керак эмасми? Улар фарзандларидан кўп нарса умид қилмайдилар. Сўрасалар биргина қуриқ жуссаларини кўришликни тилайдилар холос. Аммо фарзанд бу ҳақиқатни кўпда хис қила олмайди.

Бас, шундай экан ғаниматларимиз бўлган меҳрибон ота-оналаримизни ҳаётлик чоғларида қадрлайлик. Қанча уларга вақт ажратсак, шунча оздир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДЛАР ОЧИЛИШИ ШУКРОНАСИ, КАСАЛЛИКЛАР ДАФ БЎЛИШИ УЧУН
ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛАЙЛИК!

🕌 Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2071 та жоме масжид ўз эшикларини яна очмоқда. Ҳақиқатан, барчамиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғиндик. Зеро, жамоат бўлиб ўқиладиган намоз ва қилинажак дуоларда кўп хайр бор, балоларнинг даф бўлишига умид бор.

Дарҳақиқат, саҳар вақтидаги дуолар мустажобдир. Набий алайҳиссалом “Эй, Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилганлар. Ҳадиси шарифда эса: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир”, дейилган (Имом Табароний ривоятлари).

🤲 Шу боис, имом-домлалар баробарида мухлис халқимиз томонидан ўқилган ёки ўқилаётган Қуръон хатмоналари бўлса, 17 август куни бомдод намозигача тақдим этилса, энг хушовоз қорилар хатм якунини ўқиб, муфтий ҳазратлари томонидан дуолар қилинади, инша Аллоҳ.

🔸Шундай экан 17 август куни бомдод намозига қадар адо этиладиган Қуръони карим хатмоналари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамига СМС хабари орқали маълум қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НЕЪМАТЛАРГА ШУКР ҚИЛАЙЛИК
https://youtu.be/eaDGXUt8k2k

Жалолиддин домла Ҳамроқулов,
Тошкент шаҳар "Навза" масжиди имом-хатиби

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
86. Жамодот олами ҳақлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН: Субҳидамда Қуръон ва дуога марҳабо!

🔸Шу йил 17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения (ITV) ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.

🕌 Шу куни мўмин-мусулмонларимиз жомеларга илк бомдод намозини адо этиш учун ошиқишида, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатлари ила интиқиб кутилган бомдод намозини жамоат бўлиб ўқиш саодатидан бахраманд бўлишади.

🤲 Мухлис халқимиз, имом-домлаларимиз томонидан масжидлар доимо очиқ, касалликлар тезроқ даф бўлиши учун Қуръони карим хатмоналарини ўқишмоқда. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида илк бомдод намозидан сўнг якуний дуога қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобатдир (Имом Табароний ривоятлари).

Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Аллоҳнинг каломи тиловати ва дуоларга қуйидаги линклар орқали онлайн қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!

🔸Youtube: MuslimTV
🔸
Facebook
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim

📝 Эслатиб ўтамиз халқимиз томонидан ўқилган Қуръони карим хатмлари саноғини 94-159-59-84 телефон рақамида 📩СМС хабари орқали қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноёб_кадрлар

1950 йил, Мадина. Масжидун Набавийнинг кенгайтирилиши

Қадимги деворлар бузилиб Пайғамбар алайҳиссалом мақбараси атрофидаги бино деворлари янгиланаётгани акс этган видео.

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Forwarded from Hidoyat.uz
Ошиқу орифлар. НАСАБГА ЭМАС, АМАЛГА ҚАРАЛАДИ

➡️ https://hidoyat.uz/47245

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Аксириш

Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар: “Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бирор мусулмон аксирса ва Алҳамдулиллаҳ деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон Ярҳамукаллоҳ десин, аксирган эса яна жавобда, «Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?»

➡️ https://hidoyat.uz/47422

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
МАСЖИДЛАРДАГИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ (#ИНФОГРАФИКА)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Маҳзун бўлма! -

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

Манба

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
87. Ҳайвонот олами билан муомала

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН: Тонги соат 04:00 да хатми Қуръон ва дуоларни ўтказиб юборманг!
17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Мухлис халқимиз, имомларимиз ва мударрисларимиз томонларидан Қуръони каримнинг минглаб хатмоналарини ўқилди, миллионлаб салавоти шарифлар, таҳлилу такбирлар айтилди. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида якуний дуога қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз, инша Аллоҳ.
Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Қуръон ва дуоларни қуйидаги линклар орқали онлайн эфирда томоша қилинг ва дуоларга қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!
ЛИНКЛАР:
🔸Youtube: MuslimTV
🔸
Facebook
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШУКРИ ВУЗУЪ НАМОЗИ ҲАҚИДА
#намоз

473-CАВОЛ: Мен шукри вузу намозини ҳар таҳоратдан кейин ўқимоқчиман. Фарз намозларидан олдин ўқийман, шу тўғрими? Тартибини ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шукри вузу (таҳорат шукри) намози нафл намозлардан ҳисобланади. Бу намознинг фазилати борасида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

ما من أحدٍ يتوضَّأُ فيُحسنُ الوضوءَ، ويُصلِّي رَكعتينِ، يُقبِلُ بقلبِه ووجهِه عليهما، إلَّا وجبتْ له الجَنَّةُ (رواه الإمام أبو داود عن عُقبةَ بنِ عامرٍ الجُهنيِّ رَضِيَ اللهُ عنه)

“Қайси бир киши яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила юзланиб икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ҳадиси шарифда айтилганидек таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқиб олиш фазилатли амал саналади. Аммо бу намоз нафл бўлгани учун қуйидаги вақтларда ўқиб бўлмайди.
1.Тонг отгандан то қуёш бир найза кўтарилгунча
2. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
3. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунча.
4. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда (имом қандай хутбага чиққан бўлса ҳам).
5. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
6. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макруҳдир.
7. Фарз намозларидан бирининг вақти тор бўлиб қолса. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Юртимиз бўйлаб карантиндан кейинги илк жамоат намози юқори кайфиятда адо этилди (#ФОТОЛАВҲА)
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22212

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАМОАТ НАМОЗИ – САВОБИ УЛУҒ ИБОДАТ

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РЎЗҒОР УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТНИ ЗАХИРА ҚИЛИШ ҲАМ ИҲТИКОРГА КИРАДИМИ?
#иҳтикор

480-CАВОЛ: Рўзғор учун олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қанча сақлаш керак, 3 кунми? Баъзилар 2-3 ойга етадиганини ғамлаб қўйишади, бунинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эҳтиёжи учун сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини уч кун ва ундан кўпроқ сақлаш жоиз, бунга шариатда ҳеч қандай монеълик йўқ.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаб қўйиш, заҳира қилиш икки мақсадга кўра бўлади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини қимматлашганда сотишни қасд қилиб, сотиб олиш ва сақлаб қўйиш.
2. Аҳли оиласини таъминоти учун сақлаб қўйиш.
Биринчи ҳолат шаҳар аҳлига зарар етказадиган бўлса, иҳтикор бўлиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида бундан қайтарганлар.
Маъмар ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
لا يحتكر إلا خاطئ (رواه مسلم)
Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).
Ҳанафий мазҳаби уламоларидан Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ “Ад-дурр ал-мунтақо” китобининг шарҳида шундай дейди: “Иҳтикор сўзи шаръан озуқа ва шунга ўхшаш нарсаларни (кўплаб миқдорда) сотиб олиб, уни то нархлар қимматлашгунга қадар (камида) қирқ кун давомида (бозорга чиқармай) ушлаб туришдир.
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ иҳтикор сўзининг таърифида: “У егулик ва шунга ўхшаш нарсаларни (улгуржи) сотиб олиб, сўнг нархлар қимматлашини пойлаб, қирқ кун ғамлаб қўйишдир”
Бу тарифдан маълум бўладики иҳтикор шаҳар ёки қишлоқлардаги (одам ёки ҳайвон тановул қиладиган) озиқ-овқат ва шунга ўхшаш инсонларнинг ҳожати кўп тушадиган маҳсулотни улгуржи сотиб олиб, бозорга чиқармай ушлаб туриш ва сунъий равишда қимматлаштириш орқали одамларга зарар беришдан иборатдир. Агар бошқа мақсадда бўлса, масалан, одамларга енгиллик туғдириш учун бирор мол турини улгуржи сотиб олиб, кейин уни бозорда нархини оширмасдан сотиш мақсадида сақлаб қўйса, иҳтикор қилган ҳисобланмайди.
Уламолар киши ўзи етиштирган ёки ишлаб чиқарган ёки четдан ўзи олиб келган маҳсулотларни нарх ошганда сотиш учун сақлаб қўйиши иҳтикор эмас, деганлар.
Иккинчиси. Аҳли оиласининг таъминоти учун озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсаларни захира қилиб қўйиш шариатга зид эмас. Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يدخر لأهله قوت سنة (رواه البخاري)
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли оиласи учун бир йиллик озиқ-овқат захира қилиб қўяр эдилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эртаси учун бирор нарса ғамлаб қўймасликлари ривоят қилинган.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
كانَ النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ عليْهِ وسلَّمَ لا يدَّخرُ شيئًا لغدٍ (صحيح الترمذي)
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эртанги кун учун бирор нарса захира қилмас эдилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Муҳаддис уламолар бу икки ҳадисни ўрганиб чиқиб, бу икки ҳадиснинг маъноси бир бирига зид эмас деганлар ва бу ҳадисни қуйидагича таъвил қилганлар.
1. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун заҳира қилмас эдилар, аҳли оилаларини бир йиллик озиқ-овқатларини захира қилар эдилар.
2. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатидан ортиқ нарсаларни захира қилмас эдилар.
Демак, киши аҳли оиласи учун зурур бўлган озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсалар хоҳ у нарсалар маҳсулот кўринишида бўлсин, хоҳ пул кўринишида бўлсин маълум бир муддатга етадиган даражада захира қилиб қўйиши мумкин, балки бу оила аъзоларини қалбини хушнуд қилади, уларни хотиржам ҳаёт кечиришига, ибодат қилишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️