Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
July 9, 2020
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 17–20 ОЯТЛАР

مَثَلُهُمۡ كَمَثَلِ ٱلَّذِي ٱسۡتَوۡقَدَ نَارٗا فَلَمَّآ أَضَآءَتۡ مَا حَوۡلَهُۥ ذَهَبَ ٱللَّهُ بِنُورِهِمۡ وَتَرَكَهُمۡ فِي ظُلُمَٰتٖ لَّا يُبۡصِرُونَ١٧

Улар худди ёққан ўти атрофини энди ёритганида Аллоҳ нурларини ўчириб, ўзини қоронғиликда қолдирган кимсага ўхшаб ҳеч нарсани кўришмайди.
Ушбу ояти карима йўлдан адашганлар ҳақидаги жуда чиройли зарбулмасалдир. Зимистон чўлда кетаётган киши қўлидаги бир дона гугурт чўпини аранг ёққанида у атрофни бир зумга ёритади-да, битта шамол келиб уни ўчириб қўйса, атроф яна ҳеч нарсани кўриб бўлмайдиган зулматга айланади. Мунофиқлар ҳақни кўра олмай имон нурини куфр ва нифоқлари билан ўчириб қўйганлари учун Аллоҳ азза ва жалла уларни куфр зулматларида танҳо қолдириб, тарк этди. Бундай кимсалар ҳақида Воҳидий айтади: "Алдамоқчи бўлганларга ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани каби уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қолади-да, зулматда қолиб, йўлдан адашиб кетишади"...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
July 9, 2020
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 10, 2020
Forwarded from Muslim.uz
July 10, 2020
July 10, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 10, 2020
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 10, 2020
УЙДА ҚАНДАЙ ҲАЙВОНЛАРНИ БОҚИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром

441-CАВОЛ: Уйда ит боқиб бўлмаслигини биламан, шунга кўра мушук ва бошқа ҳайвонларни боқиб бўладими, бирор зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча гўшти ҳалол бўлган ҳайвонлар ва паррандаларни уйда боқиш мумкин. Гўшти ҳаром бўлган ҳайвонлардан эшакни улов сифатида, Ов қушларини ов қилиш мақсадида боқиш мумкин. Мушукка келадиган бўлсак, уйда мушук боқишнинг зарари йўқ. Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг ҳам мушук боққанлари ва бунга пайғамбаримизнинг муносабатлари ҳақида ҳадисларда баён қилинади. Масалан улуғ саҳобалардан Абдураҳмон ибн Саҳл разияллоҳу анҳу мушукларни яхши кўриб, боқиб юрганлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан «Абу Ҳурайра» деган куняни олганлар, яъни «мушукчанинг отаси» деган маънода кунялаганлар. Бошқа бир ҳадисда Кабша бинти Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

أن أبا قتادة دخل عليها قالت فسكبت له وضوءا - قالت فجاءت هرة تشرب فأصغى لها الإناء حتى شربت قالت كبشة فرآني أنظر إليه فقال أتعجبين يا بنت أخي فقلت نعم قال إن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إنها ليست بنجس إنما هي من الطوافين عليكم

яъни: “Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бир мушук келиб, сувдан ичмоқчи бўлди. Абу Қатода эса идишни энгаштириб, ичиб олиши учун тутди. У қараб турганимни кўриб: “Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди” (Имом Термизий ривоятлари).

Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, уйда боқилаётган ҳайвонлар, паррандаларга зинҳор (бир-бирлари билан уриштириб, оч қолдириб, баъзи аъзоларини кесиб, ғайри оддатий муносабатда бўлиб) зулм қилмаслик керак. Зеро, зулмнинг ҳар қандай тури ҳаромдир.

Хулоса қилиб айтганда, уйда ҳайвонларни боқишда шариат кўрсатмаларига амал қилиш лозим. Агар зарурат бўлса зарурат миқдорича боқиш жоиз. Уларга эътибор билан қараш ва зулм қилмаслик талаб этилади Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
July 10, 2020
Rasululloh SAV haqlarida so'z
mp3muslim.uz
July 10, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 10, 2020
July 11, 2020
July 11, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 11, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 11, 2020
Бир одам ўғли билан бирга ҳазрат Умар (р.а.)нинг ҳузурига келди:
“Бу ўғлим, менга итоат этмайди”, дея шикоят этди.

“Аллоҳдан қўрқмайсанми, нега ота-онангга қарши чиқасан? Ота-онанинг фарзандда жуда кўп ҳақлари бор”, дея ҳазрати Умар ўсмирни огоҳ этиб, танбеҳ бердилар.
“Эй мўминлар амири, боланинг ҳам отада бирон ҳаққи борми?” дея сўради ёш йигит.
“Ҳа, бор. Аввал яхши хотинга уйланиши, бола туғса, яхши исм қўйиши, унга Қуръони каримни ва фарз ибодатларини ўргатиши, уйланадиган ёшга етгач уйлантириши – боланинг отасидаги ҳақларидандир”, дедилар ҳазрати Умар.
“Аллоҳга қасамки, отам мусулмон аёлларни қолдириб, 400дирҳамга сотиб олган бир чўри билан турмуш қурди. Менга яхши исм қўймади. Исмимни қурт – ҳашорат маъносида Жуҳла деб қўйди. Менга Қуръони каримдан ва ибодатлардан ҳеч нарса ўргатмадилар”, деди. Буни эшитган ҳазрати Умар ўсмирнинг отасига қараб: Ўғлим менга итоат этмайди, дейсан. Ҳобуки, у сенга қарши чиқишдан аввал сен уни ҳақларини топтаб, фарзандинг олдидаги вазифаларингни адо этмабсан-ку. Энди бор, аввал ўз вазифаларингни бажар, - дея ҳалиги кишига танбеҳ берган экан...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
July 11, 2020
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
July 11, 2020
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
July 11, 2020
July 11, 2020
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 21-22 ОЯТЛАР

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱعۡبُدُواْ رَبَّكُمُ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ٢١
21. Эй инсонлар, сизларни ва сиздан олдин ўтганларни яратган Парвардигорингизга ибодат қилинглар, шундагина тақволилардан бўласизлар.
Инсонлар ҳеч қандай шериги бўлмаган, ўзлари ва олдин ўтган барча аждодларининг ягона яратувчиси Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга буюрилишган. Бу бежиз эмас, чунки Жаноби Ҳақнинг улуҳиятида ва юксак сифатларида шериги бўлсайди, у ҳам илоҳ саналиши учун икки-уч илоҳ пайдо бўлур эди. Оқибатда бу илоҳлар бир-бири билан ихтилоф ва келишмовчиликларга борар, ишлар сансоларга тушар, натижада бутун дунё низоми бузилиб, чегарасидан чиқиб кетган бўлур эди. Шу боис, улуҳият ва яратувчилик сифати Қодиру Зулжалол Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хосдир. Бу ҳақда Қуръони карим бундай дейди: "(Эй Муҳаммад), агар улардан: «Осмонлару Ерни яратган, қуёш ва ойни бўйсундирган ким?» деб сўрасангиз, «Аллоҳ», дейишади. Унда қаёққа ўгирилиб кетишяпти?" (Анкабут, 61); "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз" (Фотиҳа, 4); "Парвардигорига ибодатда ҳеч кимни шерик қилмасин" (Каҳф, 110). Аллоҳ таоло юқоридаги оятларда уч тоифанинг аҳволини баён этади. Биринчиси мўминлар, иккинчиси кофирлар, учинчиси мунофиқларки, улар мусулмон бўлиб кўринишса-да, асли дилларида динни инкор қилишади. Сўнгги оят билан Аллоҳ таоло бутун инсонларга хитоб қилиб дейди: "Эй инсонлар, бутун оламларнинг ва улардаги барча махлуқотнинг эгаси бўлган Парвардигорга ибодат қилинглар, Унга бошқани асло шерик қилманглар, чунки сизларга маълумки, Аллоҳнинг тенги ва шериги йўқдир". Алқама айтади: "Эй инсонлар..." деб бошланадиган ҳар бир оят маккийдир (яъни Маккада тушгандир), "Эй имон келтирганлар..." деб бошланадиган ҳар бир оят эса маданийдир. Яъни, "Эй инсонлар" Макка аҳлига, "Эй имон келтирганлар" Мадина аҳлига хитобдир. Шу жумладан, юқоридаги оятда ҳам, қуйида келувчи 22-24-оятларда ҳам Макка мушрикларига хитоб қилиняпти"...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
July 11, 2020
July 12, 2020