Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29. Кибр

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
РАСМИ УСМОНИЙНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВИ

Замон
ўтиши билан яна янги муаммолар пайдо бўла бошлади. Араб тилини яхши билмайдиган мусулмонлар кўпайиши билан Қуръони Каримни ўқишда муаммо ҳам кўпайди. Кишиларнинг Қуръони Каримни хато ўқишлари ва ихтилофга тушишлари хавфи кучайди.

Усмоний мусҳафлар шакл (эъроб аломатлари: фатҳа, касра, замма, сукун) ва нуқталардан холи ҳолда ёзилган бўлиб, бу тарзда ёзилиши бир неча қироат ва кўринишларни кўтара оладиган бўлиши учун бўлганини аввал ҳам айтиб ўтган эдик. Одамлар ўз табиий кўникмалари ва илмлари билан уларни тўғри ўқиш имконига эга эдилар. Қироат қилишда уларнинг шакл, ҳаракатлар, эъроб ва нуқталарга эҳтиёжлари йўқ эди. Абу Аҳмад Аскарий айтганидек, кишилар Қуръони Каримни Усмон мусҳафида қирқ йилдан кўпроқ муддат, ҳатто Абдулмаликнинг халифалиги давригача ҳеч қандай аломат ва белгиларсиз ўқиб юрдилар. Ундан кейин адашишлар кўпайди. Бу ҳолат айниқса Ироқда кенг ёйилди.

Адашиш асосан баъзи Қуръон калималарининг қироатида ва ҳарфларнинг талаффузида содир бўлар эди. Араб бўлмаган кишилар орасида Исломнинг ёйилиши, мусулмон ажамларнинг кўпайиши араблар луғатига ўз таъсирини кўрсатди,

Яна Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун ҳаракат қилиш зарур бўлиб қолди. Кераклича олиб борилган маслаҳатлардан сўнг кишилар Қуръони Каримни хато ўқимасликлари ва Қуръони Карим қироати ҳақида турли ихтилофларга тушмасликлари учун мусҳафларга фатҳа, касра, замма аломатларини қўйиш керак, деган фикрга келинди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎЗИНИ ЎЗИ ТЕРГАШ

Нафсни тергаб туриш ўта фазилатли ишдир. Бу ишга Аллоҳ таоло амр қилган.

Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида:

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! (Ҳар бир) жон эрталик кун учун нима тақдим қилганига назар солсин», деган (18-оят).

«Эрталик кун»дан мурод қиёматдир. Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.

Албатта, қиёмат куни инсонга мол-дунё, мансаб, насаб, ёр-дўст ёрдам бера олмайди, балки иймон, Ислом ва қилинган яхши амаллар ёрдам беради. Шунинг учун ҳар бир одам фурсат борида қиёматга тайёргарлигини кўриб қўйиши лозим. Бунда ўтган ишларни ҳисоб-китоб қилиб туришга амр бор. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин уларни ўзингиз тортинг», деганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
30. Манманлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Ёстиқ устида йиғлама! У ҳеч нарсани ўзгартира олмайди!
Тургин-да, жойнамозинг устида йиғла! Аллоҳ қийинчиликдан кейин осонлик ато қилади!

©Али каррамаллоҳу важҳаҳу.

#кун_ҳикмати

@HidoyatUz | Hidoyat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
122. Савол-жавоб: Имом Бухорийнинг ватанга қайтиши

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Эслатма

Муғийра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: “Иброҳим ўлгани учун тутилди”, дедилар. Шунда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуёш ва Ой Аллоҳнинг (қудратига далолат қилувчи) белгиларидандир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар”, дедилар (Имом Насаий ривоятлари).

🔗 Улашинг: @diniysavollar
VA'DAGA VAFO - BUYUK FAZILAT
SALOHIDDIN DOMLA
Ваъдага вафо – буюк фазилат – Салоҳиддин домла Шарипов

25:55 дақ
💾 23.7 мб

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Гўзал_хулқлар
№4

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
31. Бахиллик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Dengizda bo'lgan voqea
mp3muslim.uz
Денгизда бўлган воқеа (Аудиоҳикоя)

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#АЛЛОҲ_ВА_УНИНГ_РАСУЛИДАН_100_ЎГИТ:
1-ЎГИТ: ҚЎПОЛ, ҚАЛБИ ҚАТТИҚ БЎЛМАНГ!

Аллоҳ
таоло айтади: “Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни авф эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларингда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир”. (Оли имрон сураси, 159-оят)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”, дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Хулоса:

1. Мулойимлик Аллоҳ таолонинг раҳматидир.
2. Мулойимликни Аллоҳ яхши кўради.
3. Қўполлик дўст-у, ёрларни камайишига сабаб бўлади.
4. Дўстларни хатосини кечирмоқ керак.
5. Дўстларнинг ҳаққига дуолар қилиш лозим.
6. Ишларда маслаҳат қилмоқ зарур.
7. Аввал азму қарор қилиб, сўнгра Аллоҳга таваккул қилинади.
8. Аллоҳ таваккул қилувчи бандаларини яхши кўради.
9. Аллоҳ таоло мулойим Зотдир.

Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ўгитга амал қилувчилардан қилсин. Ҳамда ҳалимлик либоси билан сийласин!

Олмазор туманидаги
“Мевазор” масжиди имом ноиби:
Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШНИНГ АЛОМАТЛАРИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21557

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
32. Мол-дунёга муносабат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
5 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛДИ!


Шу йил 20 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Навоий вилояти Хатирчи тумани, Наманган вилояти Уйчи тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 22 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТЕЗКОР ХАБАР: ҲАЖ-2020 МАВСУМИ ҲАҚИДА

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ, БУ ЙИЛГИ ҲАЖ МАВСУМИНИ ФАҚАТ САУДИЯ АРАБИСТОНИ ИЧИДА БЎЛИБ ТУРГАН ФУҚАРОЛАРДАН ИБОРАТ ЗИЁРАТЧИЛАР УЧУН ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРДА ТАШКИЛ ЭТИШИ ҲАҚИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛДИ.

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАН ЗИЁРАТЧИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ.

Манба: @hajumrauz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
124. Савол-жавоб: Ҳайз муддатини замонавий воситалар ёрдамида аниқлаш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar