Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 10 ТА ТУМАН-ШАҲАР “ЯШИЛ” ҲУДУД БЎЛДИ,
16 ИЮНДАН УЛАРДА МАСЖИДЛАР ОЧИЛАДИ!

Шу йил 13 июнь ҳолатига, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

❗️Аксинча, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “қизил” ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пскент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса “сариқ” тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

❗️“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча масжидлар эшиклари очилишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ҳудудлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25. Фосиқлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#ИСЛОM_ТАРИХИ:
ҲИЖРИЙ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

ҲИЖРИЙ УЧИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР
Бану Назир қабиласининг йўлбошчиси Каъб ибн Ашраф қирқ отлиқ билан Маккага борди ва Қурайш қабиласини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши курашга кўндирди.
Фаришта Жаброил алайҳиссалом тезда бу хабарни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етказди. Бунинг устига, Каъб ибн Ашраф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қаттиқ ҳажв қилди. Шунда (ҳижрий 3 йил рабиъул аввал ойининг 14-кечаси) Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу у зотнинг изнлари билан Каъбни ўлдириб келдилар. Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизлари Ҳафса онамизга уйландилар...
БАТАФСИЛ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 30 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26. Бидъат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Нурул_изоҳ: ЖАНОЗА (давоми)

Кофир ва осийлар

1.Ўлган кофирнинг (мусулмон қариндошлари бўлса, уни (кофирни) жирканч (ифлос, исқирт) нарса (буюм) каби ювиб, матога ўраб, чуқурга ташлайди ёки қавмига беради);

2.Ҳукматга қарши ғалаён қилиб, тўқнашув чоғида ўлдирилган ғалаёнчиларнинг;

Изоҳ: Бу ҳукм халқнинг манфаатини кўзлаган, тўғри йўлдан озмаган, машру ҳукуматга исёнчи бўлганлар учундир. Ғайримашру ҳукуматга исён қилиш жиҳод ҳисобланади.

3. Қуролли тўқнашувда ўлган йўлтўсарларнинг;
4. Ёвузлик билан кишиларни бўғиб ўлдириб юрувчиларнинг;
5. Шаҳарда кечаси қурол кўтариб, кишиларнинг йўлини тўсувчиларнинг;
6. Маҳаллийчи, мутаассиблиги сабабли интиқом (қасос) ва қон даъвосида ҳаракат қилаётган пайтда ўлдирилганларнинг (ювилсалар ҳам), жанозалари ўқилмайди.

Ота-она қотили ва ўзига ўзи суиқасд қилган киши

Ўзини ўзи ўлдирган киши ювилади ва намози ўқилади. Фақат мусулмон ота-онадан бирини, агар у йўлтўсарлик қилмаётган ва душманларга қўшилиб урушмаётган бўлса, қасд қилиб ўлдирган кишининг намози (жанозаси) ўқилмайди...
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси раис ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовга акаси Ҳусниддинжон Иномовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Иброҳимжон домла Иномовга ва марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
118. Савол-жавоб: Эркакларнинг қизил кийим кийиши ҳақида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қалбларни поклаш сари: Бахт ва саодат эса Унинг розилигида! 

Аллоҳ таоло баъзи набийларга: 
“Мен сизларга амр қилган нарсада Менга итоат қилинглар. Ва Мен
сизларга қилган насиҳатимда Менга осий бўлманглар”, деб ваҳий қилди.


Уламолар мазкур ваҳийнинг мазмунини шундай шарҳлаганлар: Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни қилиб, қайтарган амалларини тарк қилмоғи лозим. Шундагина инсон учун дунёда ҳам охиратда ҳам роҳат ва фароғат, яхшиликлар жам бўлади. 

Айтиладики: 
“Аллоҳнинг розилигига эргашиб, Унинг ғазабидан йироқда бўлиш
ҳақиқий комилликдир”.


Комиллик – инсон учун энг улуғ мақом. Бу мақомга эришишнинг осон йўли – Аллоҳнинг розилигини олишга интилиш, Уни рози қиладиган амалларда бардавом бўлиш, ғазабини қўзғатадиган ишлардан тийилишдир. Савобларга интилиш ва гуноҳларни тарк қилишдир.

Зеро, банда учун икки дунёда ҳам Аллоҳ таолонинг ғазабиданда ортиқроқ бахтсизлик ва мусибат йўқ. Бахт ва саодат эса Унинг розилигида! 

Саидаброр Умаров тайёрлади
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 31 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27. Риё

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ҳаж сафарига бормайдиган давлатлар сони 10 тага яқинлашди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/21514

🔸Муфти ҳазратлари Қўшрабод туманида
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21512

🔸Муфти ҳазратларининг Самарқандга ташрифи бошланди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21511

🔸Муфтий ҳазратлари Сирдарё вилоятида қайта қурилаётган масжидларга тамал тоши қўйдилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21510

🔸Индонезия ва малайзиялик мусулмонлар бу йил ҳаж сафарига боришмайди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/21509

🔸Қозоғистонда Қуръон ҳофизларининг танловига тайёргарлик кўрилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/21508

🔸Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/21494

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ислом ноҳақ қон тўкишни қоралайди
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21495

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти вакиллиги тассаруфида кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Жўрабек домла Муродовга отаси Нажмиддин Муродовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жўрабек домла Муродовга ва марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
119. Савол-жавоб: Намоз ичида акса уриб "Алҳамдулиллаҳ" дейиш

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сирдарё вилоятига қилган сафарлари давомида Сардоба сув омбори билан боғлиқ вазият сабабли зарар кўрган масжидларнинг қурилиш жараёни билан танишдилар.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Abu Hanifa va adashgan bir ki
mp3muslim.uz
Абу Ҳанифа ва адашган бир киши
#Аудио

04:27 дақ


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar