Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Кадрлар бўлими етакчи мутахассис Шерзод Юлдашевга қайнотаси Асатов Ҳусан отанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло раҳматли отанинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal
Бугунги даврнинг муҳим китоби

ВАБО-инсонлар учун бир синов. Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Мовароуннаҳр" нашриёти шу сарлавҳа билан китоб нашр қилди. Китоб бутун инсониятга ва юртимизга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия - пандемия шароитида ўзни қандай тутиш тўғрисида, ҳар қандай шароитда меҳнат қилиб, Аллоҳ берган насибани ҳалол йўл билан топиш, шохдор вирус шароитида республикамизни иложи борича камроқ талофот билан олиб чиқиш йўлида Давлат Раҳбари ва ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида муфтий ҳазратлари У.Алимов ва бошқа таниқли уламоларимизнинг мақолалари чоп этилган.

Синовлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синайди, Ўзига яқинлаштиради ва гуноҳларини кечиради. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим, дейилади муфтий ҳазратлари ёзган сўзбошида. Асарнинг таркибига кирган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси қаламларига мансуб "Деҳқончилик-тирикчиликнинг мустаҳкам таянчи" мақоласи ҳам жуда долзарб мавзуда ёзилган.

Мақолада, жумладан, Расули Акрам (с.а.в.) томонларидан марҳамат қилинган қуйидаги ҳадис келтирилган:"Ким Аллоҳга ишониб, савоб умидида қаровсиз қолган ерни обод қилса, Аллоҳ унга ёрдам ва барака беради" (Табароний ва Байҳақий ривояти). Демак, дея хулоса қиладилар муфтий ҳазратлари, ҳар бир қарич ердан унумли фойдалансак, астойдил меҳнат қилсак, ҳукуматимизга камарбаста бўлсак, оғир кунлардан Қодир Эгамизнинг марҳамати ила эсон-омон ўтиб оламиз.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбари
Шоазим Миноваров
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбeкистон халқаро ислом акадeмиясига ўқишга қабул қилиш тартиби такомиллаштирилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21442

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21. Чақимчилик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мўъминнинг ҳожатини чиқариш улкан савобли амал
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21445

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Жума айёми муборак бўлсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАДРАСАЛАРДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

🔸Ҳадис илми мактаби бўйича:
- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

#МАДРАСАЛАР #ФАНЛАР #ҚАБУЛ_ИМТИҲОНЛАР #ЭЪЛОН
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОННИНГ ЕТТИ ҲАРФДА НОЗИЛ БЎЛИШИ

Турли йўллар билан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони Карим етти ҳарфда нозил бўлганини очиқ-ойдин айтганларини кўрамиз.

Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлгани ҳақида келган ҳадиси шарифларни ўрганиб, кейин хулоса чиқарсак, яхши бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят цилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаброил менга бир ҳарфда қироат қилдирди. Унга мурожаат қилиб, зиёда этишини сўрайвердим, ниҳоят етти ҳарфга етди», дедилар»
.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Аввало «ҳарф» сўзининг маъносини тушуниб олайлик. Араб тилида «ҳарф» сўзи бир нарсанинг олд – юз тарафи, бир нарсанинг бурилиши, яъни бузилиши ва бир нарсанинг ўлчови маъноларини билдиради.

Ибн Жазарийнинг сўзига кўра, «ҳарф» сўзи «қироат» маъносида ҳам келган:

«Шомликлар Ибн Омирнинг ҳарфида (яъни қироатида) қироат қиладилар»[1].

Гоҳида «ҳарф» сўзи «маъно» ва «жиҳат» деган маъноларда ҳам ишлатилади.

Биз сўз юритаётган мавзуда эса бу сўз ўзининг биринчи, яъни «олд – юз тараф» деган маъносида ишлатилади. «Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлиши» деганда, етти важҳ, яъни кўриниш деган маъно тушунилади.

Бу ҳадиси шарифда Жаброил алайҳиссаломнинг аввал Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримни бир ҳарфда етказганлари, аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир ҳарф камлик қилишини англаб, уни зиёда қилишни сўраганлари ҳақида сўз кетмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта-қайта илтимос қилганлари сабабли, бир ҳарф етти ҳарфга етган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22. Маддоҳлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг! ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар
(Имом Муслим ривояти)

Бугун милодий ҳисоб бўйича 2020 йилнинг 12 июнь, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 20 санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 20 кун бўлди. Яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт сураси, 55-оят).

Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД
#Шаввол_ойи
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
Закот ҳисоб рақамидан жами 427 млн. сўм моддий кўмак кўрсатилди

📄
БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ “ШАЙ” ДЕЙИШ МУМКИНЛИГИ БАЁНИ

7
- نُسَمِّي اللَّهَ شَيْئًا لاَ كَالأَشْيَاءِ وَذَاتًا عَنْ جِهَاتِ السِّتِّ خَالِي

Маънолар таржимаси:

Аллоҳни бошқа “шай”лар каби бўлмаган “шай” деб атаймиз ва олти тарафдан холи бўлган Зот деймиз.

Назмий баёни:

Аллоҳни бетимсол “шай” деб аташ бор,

Ҳам зот деймиз, аммо эмас тарафдор.

Луғатлар изоҳи:

نُسَمِّي– мутакаллим маълум сийғасидаги икки мафъулли феъл.

اللَّهَ– Ушбу лафз نُسَمِّي феълининг биринчи мафъули.

شَيْئًا – Иккинчи мафъул. Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра “шай” исми барча бор нарсаларга нисбатан ишлатилади. Сибавайҳ бу исмни шундай таърифлаган: “Шай” – уни билиш ва у ҳақида хабар бериш мумкин бўлган барча нарсадир”.

لاَ– нафий ҳарфи.

كَالاَشْيَاءِ – жор мажрур شَيْئًا га сифат бўлгани учун насб ўрнида турибди.

وَذَاتًا – شَيْئًا га атф қилинган. Зотнинг маъноси юқорида ўтди.

عَنْ – жор ҳарфи.

السِّتِّ جِهَاتِ – олти тараф: тепа, паст, ўнг, чап, олд, орқа.

خَالِ – (олти тарафдан) холи маъносида ишлатилган. Маҳзуф мубтадонинг хабари.

Матн шарҳи:

Биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таолони зот эътиборидан ҳам, сифат эътиборидан ҳам бошқа "шай"ларга мутлақо ўхшамайди, деб эътиқод қиламиз. Аллоҳ таолога нисбатан “шай” сўзини қўллаш тўғрисида эса бу сўзни бошқаларга қараганда У зотга қўллаш аълороқдир, деймиз. Чунки бор нарсаларнигина “шай” деб номлаш мумкинлиги эътиборга олинганда, Аллоҳ таолонинг бор экани бошқа нарсалар каби ўзидан ўзгага муҳтож эмас, балки борлиги бошқанинг таъсир қилишига боғлиқ бўлмаган зотдир. Шунинг учун бошқа мавжуд нарсаларга қараганда У зотга “шай” сўзини қўллаш аълороқдир. Ушбу сўзнинг таъкидлаб келтирилиши эътиқод масалаларида қаттиқ адашган жаҳмия[1] фирқасининг нотўғри ақидасидан огоҳлантириш учун бўлган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Тошкентдаги жоме масжиднинг янги биносига биринчи ғишт қўйилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21462

🔸«Қазақдǝрья» да масжид қурилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21461

🔸МАДРАСАЛАРДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21459

🔸Ўзбeкистон халқаро ислом акадeмиясига ўқишга қабул қилиш тартиби такомиллаштирилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21442

🔸Мисрлик ёш қори 11 нафар Қуръон ҳофизларининг услубларига тақлид қилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/21441

🔸Самарқанддаги 8 та зиёратгоҳ фаолиятини қайта бошламоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21440

🔸Диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21429

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тошкентдаги жоме масжиднинг янги биносига биринчи ғишт қўйилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21462
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
23. Куфр

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar