Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ер юзидаги энг покиза маскан
#Масжид #ибодат

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.

Роббимиз инсон зотини Ўзи яратган барча махлуқотлар ичида азиз ва мукаррам қилиб яратгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу мукаррамлик инсоннинг ўзига хос бўлган бир неча фазилатларида намоён бўлади. Улардан бири, албатта, инсоннинг поклик, тозалик, сарамжон-саришталик ва шинамликка бўлган интилишидир. Шундан келиб чиқиб инсон аввало ўзини, либосини, ишлатадиган жиҳозларини, яшаб турган уй-жойини, маҳалласини, қишлоқ ва шаҳарларини, юртини, қолаверса, бутун ер куррасини тоза ва покиза сақлашга ҳаракат қилади. Ана шу курраи заминда доимий ҳолда покиза сақлашга энг лойиқ ва муносиб бўлган жой эса, албатта, барчамиз ибодат қиладиган муқаддас маскан – масжидлардир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломларга:

أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ

“Уйимни тавоф қилувчилар, муқим турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар учун поклаб қўйинглар», деб амр қилдик”, деган (Бақара сурасининг 125-ояти).

Демак, Аллоҳ таолонинг байти бўлмиш масжидларни пок тутиш оддий урф ёки инсонийлик табиатидан келиб чиқиб қилинадиган иш эмас. Балки тўғридан-тўғри Роббил оламийннинг амри бўлиб, ҳар бир мусулмон учун бу буйруқни бажармоқ буюк шараф ва ўз ўрнида ибодатдир. Бизнинг юртимиз мўмин-мусулмонлари динимиз кўрсатмаларини доимо оғишмасдан бажариш борасида намуна бўлиб келган...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Намоз уйқудан афзал!
#Намоз #амаллар #масжид

Мўминлар адо этадиган фарз амаллар ичида энг устуни намоздир. Баъзи инсонлар бошқа амалларни бажариб юрсалар ҳам, улар учун бир кунда беш вақт намоз ўқиш қийиндек туюлади. Лекин, аслида ундай эмас. Аввало, Аллоҳ таоло бандаларини уларнинг тоқати етадиган нарсага буюрган, ундан ортиғини юкламаган. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас» (Бақара сураси, 286-оят).

Улуғ амал бўлган намоз ўқишни орқага суриш катта гуноҳ. Шуни ёдда тутишимиз лозимки, Қиёмат куни банда биринчи бўлиб намозидан сўралади. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Банданинг қиёмат кунида биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган нарсаси намоздир. Агар (намози) дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Борди-ю, (намози) яроқсиз бўлса, қолган амаллари ҳам яроқсиз бўлади» (Табароний ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ким Аллоҳдан савоб умидида битта масжид қурса...
#масжид #савоб #байт

Масжид – Аллоҳнинг байти. Масжидда Аллоҳ таолога ибодат қилинади, зикр ва тасбеҳ айтилади, Каломи тиловат қилинади. Масжидга кирган ҳар бир мусулмон бутун вужуди, борлиғи, қалби ва фикрини Аллоҳ таолога ибодат қилишга қаратиб, Роббил оламинга ҳақиқий банда эканини изҳор қилади. Масжид – ана шундай муқаддас макон. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган:

وَأَنَّ الْمَسَاجِدَ لِلَّهِ فَلَا تَدْعُوا مَعَ اللَّهِ أَحَدًا

яъни: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз! (Жин сураси, 18-оят).

إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آَمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآَتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ فَعَسَى أُولَئِكَ أَنْ يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَدِينَ

Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин.

Масжидни обод қилиш деганда, уни моддий ва маънавий обод қилиш тушунилади. Намозхонлар учун барча шароитлари яратилган тарзда масжидни барпо этиш, уни озода ва покиза сақлаш, нураган ёки яроқсиз ҳолга келган бўлса уни таъмирлаш ёки янгидан қуриш кабилар моддий обод қилиш дейилади. Алҳамдулиллаҳ, юртимизда масжидларни обод этиш борасида асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Кўплаб янги масжидлар қурилди. Эскилари таъмирланди, яроқсизлари қайтадан барпо этилди. Айниқса, охирги йилларда бу соҳадаги ишлар янада ривожланиб, барча масжидлар энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу борада қанча фахрлансак арзийди, Ҳозир ҳар қандай шаҳар ва қишлоқдаги энг кўркам ва ҳашаматли, ҳар тарафлама шароитлари яхши намунали бинолари – масжидлардир, десак хато бўлмайди. Бундай ютуқ ва мувофақиятларга эришиш осон бўлгани йўқ. Бу ишлар неча йиллар давомида қанчадан-қанча заҳматлар, қийинчиликлар эвазига, тинимсиз ҳаракатлар қилиниб ҳомийларга, оддий халқга мурожаат қилиш орқали ҳашар йўли билан бўлса-да, имом хатиблар ва масжидга холис хизмат қилишга астойдил бел боғлаган саховатпеша инсонлар ёрдами қолаверса, раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши самараси ўлароқ амалга оширилди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Масжидул Ҳаромдаги “Мақоми Иброҳим”, “Ҳижри Исмоил” ҳақида
#Масжид

“Мақоми Иброҳим” ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) турган жой деганидир. Истилоҳда Иброҳим (алайҳиссалом) ўғиллари Исмоил (алайҳиссалом) билан Каъбани қураётганларида дуо қилган ўринга “Мақоми Иброҳим” дейилади. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Эсланг: Байт (Каъба)ни одамлар учун зиёратгоҳ ва хавфсиз жой қилиб қўйдик. «Иброҳим мақоми»ни намозгоҳ қилиб олинг­лар!..» (Бақара, 125). Ҳозир Каъба ёнидаги Мақоми Иброҳимга Иброҳим (алайҳиссалом) оёқ излари рамзий акс эттирилган бир тош жойлаштириб қўйилган.

Каъбатуллоҳ тавофида Ҳажарул асвад (Қора тош)дан кейин келадиган бурчакдан бошлаб ярим доира шаклида қалин, пастак девор билан ўралган жой “Хатийм” дейилади. Бунга сабаб ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) Каъбани қурган пайтларида шу жой ҳам Каъба ичида бўлган. Замонлар ўтиши билан, Пайғамбаримиз ўттиз беш ёшга тўлган йиллари маккаликлар Каъбани қайтадан қурмоқчи бўлишади ва қурилишга фақат ҳалол йўл билан топилган молдан сарфлашга келишадилар. Бироқ ҳалол маблағлари Каъбани эски ҳолидек катта қилиб қуришга етмайди. Шунда уни ихчамроқ қилиб қуришади-да, Каъбадан эканини билдириш мақсадида очиқ қолган жойни ҳам ярим девор тиклаб, ўраб қўйишади. Бу ҳақда Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан бундай ривоят қилинади. «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Хатийм ҳақида сўраб: “У Каъбаданми?” десам, у зот: “Ҳа”, дедилар. Мен: “Унда нима учун Каъбага қўшиб юборишмаган?” десам, у зот: “Қавмингнинг (яъни, Қурайшнинг) маблағи етмай қолган…”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти). Шунинг учун доимо Хатиймни ҳам қўшиб тавоф қилинади.
Ана шу жой “Ҳижри Исмоил” деб ҳам номланади. Чунки ўз даврида ҳазрат Иброҳим (алайҳиссалом) ўғли Исмоил ва аёли Ҳожарни Каъбатуллоҳ ёнида қолдириб кетаётганларида улар учун дарахт шох-шаббаларидан бир капа ясаб берганлари ривоят қилинган.

@muslimuzportal | Muslim.uz
Кейинги манзил сизнинг вилоятингиз бўлиши мумкин!

#Масжид #китоб #акция #вақф #Андижон

Маърифат карвони Андижон вилоятига сафар қилади

«Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида душанба куни Андижон вилоятининг бир неча туманларидаги масжидларга китоб тарқатиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги вақтда акциянинг #бешинчи босқичи учун (26 июль 19:40) пластик картага 17 652 618 сўм йиғилди.

Умумий керак бўладиган маблағ 40 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Фаол бўлайлик! Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига ҳозирги кунгача 92 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Ушбу хабарни улашиб бўлсада ёрдам берасиз деган умиддамиз.