Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 20 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4. Қалбни тозалаш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БАРАКА ОМИЛЛАРИ

Яқинларимиз даврасида ўтирганимизда, суҳбат асносида, уларнинг на уйқусида, на ишида, на вақтида, на пулида барака борлигидан шикоят қилаётгани қулоққа чалинади.

Ушбу мақолада барака нима ва уни қаердан топиш ёки қандай ҳосил қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз

Барака нима?

Олимлардан бири бундай дейди:

“Барака кам нарсада бўлса, уни кўпайтиради, агар кўп нарсада бўлса, фойда келтиради. Аллоҳ таолога ибодат қилишда барака бўлиши бу – энг муҳим нарсадир”.

Барака манбалари

Барака йўқолган хазина эмас, у доим биз билан бирга, кўз ўнгимизда. Бу хазина бизнинг ҳаракатимизни кутмоқда. Ҳозир бараканинг баъзи манбаларини санаб ўтамиз. Бу кенг қамровли рўйхат эмас, аммо у буюк хазина ҳақида етарлича тушунча бера олади, деган умиддамиз.

Яхши ниятли бўлинг.
Агар барака бўлишини истасангиз, доимо яхши ният қилинг. Бараканинг таърифига яна бир назар ташлар эканмиз, биз қилган ва қиладиган ишларимизни Аллоҳ таоло истамас экан, унда барака бўлмаслигига амин бўламиз.

Аллоҳ таолога тақво қилинг.
Аллоҳ таоло бундай дейди:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ

“Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин) (Аъроф сураси, 96-оят).

Аллоҳ таолога таваккал қилинг.
Аллоҳ таоло бундай дейди:

وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً

“Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатда, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйган” (Талоқ сураси, 3-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сиз Аллоҳга ҳақиқий ишонч билан тақво қилсангиз, У зот сизга қушларга бергани каби ризқ беради. Эрталаб бўшашиб, тушдан кейин тўқ қорин билан қайтиб келасиз” (Имом Аҳмад, Имом Насоий, Имом ибн Можа, Ҳаким Термизий).

БАТАФСИЛ

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АГАР ҚАРЗДОР БЎЛСАНГИЗ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/18362

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтишлик суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 21 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЕТМИШ КУН: чоралар, тарғиботлар, хайриялар ва дуолар
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21182

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5. Намоз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ким кунини бекорга ўтказса...

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг! Дуолар қабул бўладиган 5 вақт
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/14225

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШ МУМКИН(МИ)?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21184

#Шаввол_ойи #рўза
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1000 ТА ОИЛАГА РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТУҲФАСИ

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 22 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОНДАН СЎНГ НИМА ҚИЛАМАН? (БИРИНЧИ МАҚОЛА)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойида ўзининг вақтини ва молини Аллоҳнинг тоатига сарфлаган ақлли мусулмон ўзига энг муҳим саволни бериши керак, бу ҳам бўлса «Рамазон ойидан сўнг нима қиламан?» деган саволдир.

Эй биродар билингки, Аллоҳ таоло яхшилик эшикларини йил давомида осон ва енгил ҳолда очиб қўяди. Бахтли инсон бу яхшиликлардан ўз насибасини олишга шошилган инсондир. Шунинг учун Аллоҳдан муваффақият сўраган ҳолда қуйида ўзимга ва биродарларимга Рамазондан кейинги баъзи яхшилик эшикларини эслатиб ўтишни хуш кўрдим:

Кечалари қоим бўлишни давом эттириш

Намоз бу банда ва унинг Роббиси ўртасидаги риштадир. Агар мусулмон таровеҳ намози ва Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги ибодатларга одатланган бўлса Рамазондан кейин ҳам кечалари намоз ўқиш унга осон бўлади. Кечаси банда ўз Роббиси билан ёлғиз қолади. Бундан фойдаланиб унга истиғфор айтади ва Аллоҳдан дунё ва охират ҳожатларини сўрайди. Эй биродар, агар кечаси тура олмасангиз уйқудан аввал бир неча ракат намоз ўқинг ва билингки кечаси ибодат қилиш солиҳлар ва Аллоҳга мухлис бўлган зотлар одатидур. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларни ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар”. (Сажда сураси, 16-оят)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar