Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ
#Оила

Маъқал ибн Ясордан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилин­ган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар (алайҳисса­лом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдиларига яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, мен бошқа уммат­ларга сизларнинг кўп­лигингизни кўз-кўз қи­лув­чиман», дедилар (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким).

Бироқ ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуриш­лари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, ота­лар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақ­садида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг учун фар­занд тарбияси фақат онанинг вазифасидек тую­либ қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра, фарзандлар тарбиясида ота-она бирдек масъулдир. Балки ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисоблана­ди. Пай­ғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг фар­зандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти).Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқар­масликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг бе­морга нисбатан муносабатига ўхшаш бўлиши керак. Маълумки, солиҳ фарзандлар осмондан туш­майди. Балки ота-она назоратида оила ичида тарбияланиб, вояга етишади. Болалар ёш вақтларида уларнинг тарбиясига бепарво бўлиш, ёмон кишиларга аралашиб юришларига йўл қўйиш зарарли оқибатларга олиб келади. Содда қилиб айтсак, бола қалби ҳар турли ёзув ёзиш мумкин бўлган бир оқ қоғозга ўхшайди. Унга мумкин қадар яхши ёзувлар ёзиш керак. Улар тарбиясига астойдил киришиш, яхши кишилар бўлиб етишишлари учун бутун имкониятларни ишга солиш зарур.

"ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ" китобидан

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
#Оила, #Никоҳ, #Маҳр, #Эр_ва_хотин, #Талоқ,

ЭР ОИЛА РАҲБАРИ

Шариатда оила раҳбарлиги айнан эркакларга юклатилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” (Нисо, 34).

Эркак киши гавда тузилиши, руҳий ва жисмоний жиҳатлари билан аёлга нисбатан афзал қилиб яратилган. Оилада бўладиган ҳар қандай муаммоларга эркаклар босиқлик, вазминлик билан ечим топадилар. Оиланинг моддий томондан таъминлаш ҳам эркаклар зиммасидаги бурчдир.

Аёлини, фарзандларини моддий томондан таъминлашни ўз бурчи деб биладиган эркакларнинг шу йўлдаги ҳалол ҳатти-ҳаракатлари ҳам ибодат даражасида бўлиб, бунинг учун ажр-у савобга эришади.

Оиладаги раҳбарлик – бу аёлига ёки фарзандларига зулм қилиш эмас, балки шариат кўрсатмасига биноан уларни моддий таъминлаш ва ҳимоя қилиш бурчидир.

Аёл ҳам ўзининг аёллик вазифаларини шариат кўрсатмасига биноан олиб борса, икки дунёда ажр мукофотларга эга бўлади.

БАТАФСИЛ

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
#оила

Ҳозирги иқтисодий шароитда аёллар фаоллашиб, баъзи оилаларда устуворликга ҳам эришганлар. Шундай оилалар борки, аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий устуворлиги эркакларнинг ҳамиятига ҳам тегмай қўйган. Лекин бу ҳолат аёлни эркак, эркакни аёлга айлантирмайди.

Қуръони каримда бундай дейилган: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир*. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” (Нисо сурасининг 34-ояти).

БАТАФСИЛ
Қайнота – оила бошидир
#оила

Ҳар бир жамоанинг раҳбари бўлади. “Раҳбаримиз йўқ”, деган жамоаларнинг ҳам раҳбари бор. Буни эл “Ҳар тўдага бир бошчи” деб атайди. Қайсики жамоанинг раҳбари бўлмаса, ишининг ҳам тайини бўлмайди, ўша жамоада тартиб-интизом, тинчлик-омонлик, хайр-барака ҳам бўлмайди. Ислом таълимоти бўйича оила энг муҳим жамоа бўлиб жамиятнинг пойдевори ҳисобланади. Пойдевори маҳкам иморат мустаҳкам бўлганидек, оила мустаҳкам бўлса жамият ҳам бақувват бўлади.

Ҳозирги иқтисодий шароитда аёллар фаоллашиб, баъзи оилаларда устуворликга ҳам эришганлар. Шундай оилалар борки, аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий устуворлиги эркакларнинг ҳамиятига ҳам тегмай қўйган. Лекин бу ҳолат аёлни эркак, эркакни аёлга айлантирмайди.

Қуръони каримда бундай дейилган: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир*. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир” (Нисо сурасининг 34-ояти).

Афсуски, ҳозирда кўплаб оилавий ажримларнинг сабаблардан бири оила бошлиғи (қайнота) ўзини четга олиши оқибатида қайноналар «хўжайин» бўлиб қолаётганидир. Ҳали оила борасида тажрибага эга бўлмаган ёш келинга панду-насиҳат қилиб унга билмаганларини ўргатиш ўрнига арзимаган мол-мулкни баҳона қилиб, келинга тоқатидан ортиқ вазифаларни юклаб, зулм қилиб, охир-оқибат ажралиб кетишига сабаб бўлаётган қайноналар билсинларки, қиёмат кунида қилган зулмлари ўзларининг бошларига зулмат бўлиб келади. Аллоҳ таоло эркакларни жисмонан қувватли, иродали, вазмин, мулоҳазали ва бошқа жиҳатлари билан устун этиб, оилани сақлаш ва бу йулдаги сарф-харажатларни зиммасига олишга қодир қилиб яратган.

Шу боисдан тўйдан кейин келиннинг қайнона ва қайнопа-сингилларга хизматкордек бўлиб қолишига йўл қўймаслик учун қайноталар бир оз эътиборли бўлмоғи лозим. Бундай вазиятда келин ўзини ёлғиз ва ҳимоясиз ҳис қилиб довдираб қолгани оқибатида янги оилага меҳр қўйиб кетолмайди. Қайнота келинни едириб- ичириш, уй-жой, кийим-кечак билан таъминлаш, оиланинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланиш – дам олиш, ибодат қилиш, бола тарбияси билан шуғулланиш каби ишларга ҳам шароит яратиб бериш масалалари эрнинг зиммасидаги мажбурияти эканини ўғлига тушунтирмоғи зарур. Келиннинг ҳам зиммасида оилада ўзига муносиб мажбуриятлари мавжуд бўлиб, янги хонадонга келишдан аввал зарурий таълимотларни ўз ота-онасидан олган бўлиши шарт. Айниқса, сабру қаноат, шукру итоат каби фазилатларни ўзига касб қилган бўлиши, янги оила аъзолари билан одоб-ахлоқ ва иззат-ҳурмат меъёрларига қатъий риоя қилган муомлада бўлиши даркор.

Аллоҳ барчамизнинг оилаларимизни тинч ва осойишта бўлмоғини насиб айлаб, юртимизни обод айлаб, халқимизнинг фаровонлигини янада зиёда қилсин.

Х.ХОЛБОЕВ, Бекобод туманидаги “Улуғбек” жоме масжиди имом-хатиби

@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Оила #Никоҳ

Оила қуриш бир умрлик узоқ сафар бўлиб, агар ҳар икки тараф яхши ният ила холис бўлиб, бир-бирларининг ҳақларига риоя қилсалар, мазкур сафар бахт-саодат масканига айланиши тайин. Чунки Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида оилани инсонлар учун хотиржамлик ва меҳр-муҳаббат топадиган маскан қилганини баён қилган:

وَمِنْ آَيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир (Рум сураси, 21оят).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Бошни фидо қил айла ато қошиға
#Оила_қасри

Оила қасри, асосан, ота-она, эр-хотин ва фарзандлардан иборат бўлади. Уларнинг ўрталаридаги муносабатларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашилади. Айниқса, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги алоқалар жуда муҳим бўлиб, ўғил-қизларнинг ўзаро ота-оналари зиммасида муайян ҳақлари бўлгани каби ота-онанинг ҳам фарзандлари зиммасида бир мунча ҳақлари борки, уларни тез-тез эслаб ҳаётда дастур қилиб олишимиз бизлар учун ёруғлик, эзгулик келтиради.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Оила аъзолари орасидаги муносабатлар яхши бўлиши керак
#Оила #муносабат

Тартиб ва интизом бўлган жойдагина қонун-қоида амал қилади. Тартиб бўлмаган жойда иш ҳам юрмайди, ривожланиш ҳам бўлмайди. Оилада тинчлик-хотиржамликнинг бўлиши, оила аъзолари орасида меҳр-оқибатнинг мавжудлиги, ота-она ва фарзандларнинг ўзаро самимий муносбаталари бу кичкина жамият деб номланган оиланинг ички-тартиб қоидалари ҳисобланади. Бизнинг оиламиз катта оролдаги танҳо оила эмас, балки ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, амаки-тоғаларимиз, амма-холаларимиз, биз билан яқин борди-келдиси бўлган дўсту ёр, қўни-қўшниларнинг оилалари орасида эканини эсимиздан чиқармайлик.

Янги ишга кирган ходимга ҳам аввал бошида керакли шарт-шароитини яратиб бериб, ички тартиб-қоидалар билан таништириб ундан кейин иш талаб қилинади. Оилада ҳам худди шундай бўлиши керак эмасми? Оиламизда тартиб ўрнатганмиз, болаларим айтганларимни қилади, тўғри йўлда олиб кетяпман деймиз-у жойи келганда фарзандларимизнинг қилиб қўйган ишларини кўриб ёқамизни ушлаб қоламиз. Йўқ, бу менинг фарзандим эмас, бу унинг иши эмас, буни бошқа биров қилган, уни мажбурлаган….. Кошки бу важларнинг энди фойдаси бўлса?

Ота-онага хизмат қилиб, уларнинг розиликларини олиш бутун бир бошли оила, қариндош-уруғ, ҳатто қўни-қўшни, ёру дўстлар жамоасини ўз ичига оладиган комплекс хизматлар мажмуаси десак муболаға бўлмайди. Чунки оят ва ҳадислардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, бу борадаги илк қадам оилада бевосита ота-онадан бошланса-да, у бориб-бориб ака-укалар, амаки-тоғалар, ота-онанинг ёру дўстларига бўлган муносабаталарни ҳам ўз ичига олмоқда.

Икки ё уч ёки ундан кўп фарзандли оилаларда, кейинчалик уларнинг ҳар бири оила қуриб бола-чақали бўлгандан кейинги бир бутун катта оилани кўз олдингизга келтиринг. Бу кичкина жамият гарчи ҳаммаси бир ота ва онадан кўпайган бўлса-да, турли характердаги ҳар хил салоҳиятдаги катта-ю кичик одамларни ўз қарамоғига олади. Мана шу кичкина кишилик жамиятида ҳеч кимнинг кўнглини оғритмасдан, имкон қадар ҳамма билан яхши муносабат ўрнатган ҳолда ота-онанинг хизматини қилиб, розиликларини топиш лозим бўлади. Камчилик ва хатолар ҳаммада ҳам бўлади. Айниқса бу болаларда кўп учрайди. Зотан инсон қусурлардан холи эмас...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz