Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
КАРАНТИН ПАЙТИДА ЖУМА КУНИ УЙДА ЖАМОАТ БЎЛИБ ПЕШИН ЎҚИШ
#намоз

366-CАВОЛ: Карантин кунларида жума куни ўзаро аёл қизларимиз билан жамоат бўлиб пешин ўқисак бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Карантин ҳолатида яъни, масжидларда жума намоз ўқилмаётган бир пайтда жума куни оила аъзолари билан уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш жоиз.

Ҳозирги кунда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда. Чунки бу ҳолатда жуманинг дуруст бўлиш шартларидан бири умумий рухсат (изни омма) топилмаяпти.

Фиқҳий манбаларимизга эътибор қаратсак, масжидларда жума намозлари ўқилиб турганда уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш макруҳлиги баён қилинган:

وَكُرِهَ فِي الْمِصْرِ ظُهْرُ الْمَعْذُورِ وَغَيْرِهِ كَالْمَسْجُونِ وَالْمُسَافِرِ جَمَاعَةً قَبْلَ فَرَاغِ الْإِمَامِ وَبَعْدَه

яъни: “Шаҳарда узрли (маҳбус, мусофир) ва узрсиз (баъзи сабаблар билан жума намозидан қолиб кетган) кишиларнинг, имом жумани ўқиб бўлишдан аввал ёки кейин, уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир" (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби).

Чунки бу ишларида жуманинг жамоатини камайтириш ва жумани адо қилиш буйруғига қарши чиқиш бор (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Демак, бу масалаларнинг барчаси масжидларда жума адо қилиниб турган ҳолатга тегишли.

Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам йўқ. Чунки масжидлар вақтинчалик фаолияти тўхтатилган ва жумалар адо этилмаётган бир пайтда уйда намоз ўқувчилар жума намозининг вақти (тахминан 13: 00 – 13: 15 гача) ўтишини кутиб ўтиришларида ҳам маъно йўқ.

Киши аҳли аёли билан жамоат бўлиб намоз ўқиш ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида туриб намоз ўқидим Ойиша онамиз эса орқада ўқидилар. (Имом Аҳмад ривоятилари).

Анас разияллоҳу анҳу: "Мен ва бир етим бола бизнинг уйимизда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидик, онам Умму Сулайм орқамизда турдилар", – дедилар.

Мазкур ҳадислардан маълум бўладики киши уйида аҳли аёли билан жамоат бўлиб намоз ўқиши мумкин ва бу ҳолатда аёллар орқа сафда туриши лозим экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Айюб Ҳомидов: "Қуръон ёдлашга ҳеч қандай тўсиқ йўқ"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#архив_рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
(Бугунги ифторлик Тошкент вақти билан 19:13)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Онлайн_хатми_Қуръонлар:
Илоҳий калом янграши баробарида раҳматлар ҳам ёғилди

Жонажон юртимизда Рамазон ойининг безаги бўлмиш Қуръони каримни хатм қилиш яхши анъанага айланган. Илоҳий каломни тўлиқ ёд олган қори йигитларнинг йилдан-йилга кўпайиши барчани бирдек мамнун этмоқда.
Бу йил коронавирус касаллиги кенг тарқалган бир даврда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ибодатларни оила даврасида ўтказишни таъминлаш ва мўмин мусулмонлар руҳини кўтариш мақсадида, бир қатор хайрли ишлар қилинмоқда.

Шу йил 20 апрель кунидаги Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида онлайн диний-маърифий дастурлар, хусусан, онлайн Қуръони карим тиловатлари ташкил этилиши элимизни чексиз хурсанд қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида ҳам хатм Қуръонлар онлайн тарзда амалга оширилиши қайд этилгани Қуръони карим тиловатини тинглашга бўлган мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжлари эътиборга олинган эди.

Куни кеча диёримизнинг ҳар бир ҳудудида энг хушовоз қорилар хатми Қуръонларни бошладилар. Юртимиз аҳли Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали Илоҳий калом қироатларини диққат билан тингладилар. Юртдошларимиз бундай хайрли ташаббуслардан жуда ҳам миннатдор эканлари изҳор этдилар.

Шубҳасизки, юртимиз узра Яратган Парвардигорнинг илоҳий каломи янграши баробарида Унинг раҳмати ҳам ёғилиб турди. Мана шундай хатми Қуръонлар файзу баракасидан бутун дунёга, хусусан, юртимизга қут-барака инсин, балою офатлар даф бўлсин, деб дуою илтижолар қиламиз.

Бугун ҳам бундай хатми Қуръонлар давом эттирилади. Энг хушовоз қориларнинг тиловатларини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ - https://muslim.uz/index.php/online

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ - https://muslimun.uz/bulim/onlayn-xatm/

БУХОРО ВИЛОЯТИ - https://www.naqshband.uz/

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/imonuz/13791

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/hazratnavoi_uz

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/ravza_uz/22240

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/sammuslimuz

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/tavbauz

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/surxonmuslimuz/5149

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/fitratuz/14690

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ - https://fargonaziyo.uz/category/online-xatm/

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ - https://zamaxshariy.uz/category/онлайн-хатм/

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ - https://t.iss.one/nasafziyo/3610


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН_ХАТМИ_ҚУРЪОН
ЭНГ ХУШОВОЗ ҚОРИЛАРНИНГ ОНЛАЙН ХАТМИ ҚУРЪОН ТИЛОВАТЛАРИНИ ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАЛАР ОРҚАЛИ ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ - muslim.uz
🔸 Алимов Аҳмадхон қори - “Олтинтепа” жоме масжиди
https://www.facebook.com/100050698650568/videos/102164004816888/

🔸Нурмуҳаммедов Алишер қори - “Дўмбиробод” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=2912089168904735

🔸Сўпиев Аюбхон қори - “Сузук ота” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=226600575263222

🔸Давлатов Авазбек қори - “Убай ибн Каъб” жоме масжиди
https://www.facebook.com/100002095455951/videos/2883834415029712/

🔸Камолов Aбдулбасир қори - "Минор" жоме масжиди
https://www.facebook.com/100014510734157/videos/832293543930996/

🔸Ҳамидов Садриддин қори - “Мирза Юсуф” жоме масжиди
https://muslim.uz/index.php/online/item/20041

🔸Кабилов Абдулбосит қори - “Ҳасанбой” жоме масжиди
https://youtu.be/20_01JIy9js

🔸Аминов Муҳаммадлоиқ қори - “Шайх Зайниддин” жоме масжиди
https://www.facebook.com/watch/?v=959733044442769

🔸Абдумажидов Ҳасанхон қори - “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди
https://youtu.be/vH4E8Pk1F8A

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ - muslimun.uz
БУХОРО ВИЛОЯТИ naqshband.uz
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ - imon.uz
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ -hazratnavoi.uz
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ - ravza.uz
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ - sammuslim.uz
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ - sirdaryomuslim.uz
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ - surxonmuslim.uz
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ - fitrat.uz
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ - fargonaziyo.uz
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ - zamaxshariy.uz
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ - nasafziyo.uz
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ - paziylet.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАЗРАТИ УСМОН ДАВРЛАРИДА ЖАМЛАНИШИ

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Қуръони Карим муҳофазаси учун яна бир иш қилиш зарурати туғилиб қолди. Ўша вақтга келиб, кўп диёрлар фатҳ қилиниб, турли араб бўлмаган халқлар мусулмон булгач, кишиларга Қуръони Каримдан таълим бериш учун устозлар етишмай қолди ва қатор бошқа сабаблар юзага келиб, Қуръони Каримни қироат қилишда ихтилоф бошланди.
Қуръони Карим муҳофазасига боғлик бу улкан хатарни биринчи бўлиб Озарбайжоини фатҳ қилишда юрган саҳобий Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу англаб етдилар. У киши жангни ташлаб, пиёда Мадинаи Мунавварага қайтиб бордилар ва халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб:
«Умматни яҳудий ва насороларга ўхшаб, Аллоҳнинг китоби тўғрисида ихтилоф қилмасидан олдин сақлаб қол», дедилар. Яна бахс ва тортишувлар бўлиб ўтди. Нима бўл¬ган бўлса ҳам, Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун бўлди. Охири Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида ёзилган мусҳафдан нусхалар кўчириш ва уларни биттадан қори билан турли марказларга юборишга қарор қилинди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонга оид савол-жавоб

Рўзадор киши баъзан билмасдан сув ичиб қўйиши ёки таом еб қўйиши мумкин. Шу ҳолда рўзаси очиладими?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
mp3muslim.uz
#Ramazon_tadorigi
#2_kun_Ramazon
#Kundalik_duolar

Қарздор бўлганда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.
(Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.) Имом Термизий ривояти


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6-дарс: Истеъло ва истефола Инфитоҳ ва итбоқ товушлари

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси, қироат йўналишида бир неча «Ижоза»лар соҳиби Жаҳонгир қори Неъматов.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Тажвид_фани
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
2-pora
Abdulbosit qori Qobilov
#Хатми_Қуръон
#Рамазон

2-пора – 46:13 дақиқа

Моҳи шарифни mp3muslim.uz билан ўтказинг. Унда сиз дунёга машҳур қориларнинг тўлиқ тиловатлари, юртимиз уламоларининг маърузалари ва бошқа кўплаб маърифий аудиолардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
67. "МУШКУЛКУШОД" ВА "БИБИСЕШАНБА" ҲАҚИДА ДИНИМИЗДА НИМА ДЕЙИЛАДИ?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болажонлар учун Топишмоқли 40 ҳадис | 1 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари: Хайр-саховат ҳақида

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Эҳсон қилиш учун
электрон тўлов тизимларидан фойдаланинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
🌐VAQFUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1. Муқаддима (Анбиёлар қиссаси)
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Анбиёлар_қиссаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РЎЗАДОР УЧУН ИККИТА ШОДЛИК БОР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar