Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги закот миқдори бўйича ҚАРОРИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ НИСОБИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.

ЗАКОТ НИСОБИ

2️⃣1️⃣ 2️⃣5️⃣0️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми
5️⃣3️⃣1️⃣ 2️⃣5️⃣0️⃣ сўмга тенг
бўлади.

"Закот, Ушр, Фитр, Фидя" ҳисоб рақами
ҳ/р : 20212000100881753003

Сиз ўз закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлари орқали "Вақф" хайрия жамоат фондининг закот учун очилган юқорида кўрсатилган махсус ҳисоб рақамига ўтказишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Эҳсон қилиш учун
электрон тўлов тизимларидан фойдаланинг:
Mbank | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
🌐VAQFUZ
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ:
🔸ҲАЙИТ НАМОЗЛАРИ ҲУКМИ ВА ШАРТЛАРИ
🔸ТАШРИҚ ТАКБИРИ
🔸ҚУЁШ ВА ОЙ ТУТИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
🔸ЁМҒИР СЎРАШ ВА ХАВФ (ҚЎРҚУВ) НАМОЗИ

*** Ҳайит намозлари ҳукми ва шартлари ***

Ҳайит намозлари жума намози фарз бўлган кишиларга вожибдир. Фақат хутба ҳайит намозларида суннатдир.

Хутбани ҳайит намозидан аввал ўқиш ёки хутба ўқимасдан ҳайит намозини ўқиш карохат билан жоиздир.

*** Рамазон ҳайитининг мустаҳаблари ***

Рамазон ҳайитида қуйидаги ўн уч нарса мустаҳабдир:

Масжидга кетмасдан аввал тоқ бўлиш шарти билан, хурмо ёки бирор ширинлик ейиш.
Ғусл қилиш.
Тишларни мисвок (ёки тиш чўткаси) билан тозалаш.
Хушбўйланиш.
Энг чиройли кийимларни кийиш.
Ўзига вожиб бўлса, ҳайит намозидан аввал фитр садақасини бериш.
Учраган ҳар бир инсонга табассум билан хушмуомалада бўлиш.
Иложи борича кўпроқ садақа бериш.
Эрталаб барвақ туриш.
Ҳайит намози ўқиладиган масжидга эртароқ ва илдам қадамлар билан бориш.
Бомдод намозини уйига яқин бир масжидда ўқиш.
Бундан сўнг пиёда, ҳайит намози ўқиладиган масжидга бориш.
Иложи бўлса, бошқа бир йўлдан уйига қайтиш.
Ҳайит намозидан аввал масжидда, уйда ва намоздан сўнг эса масжидда нафл намоз ўқиш макруҳдир.


*** Ҳайит намозининг вақти ***

Ҳайит намозининг вақти, қуёшнинг бир ёки икки найза бўйи (уч ё тўрт метр) кўтарилишидан бошлаб то заволигача бўлган вақтдир...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги БАЁНОТИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19837

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ БЎЙИЧА ВИДЕО-КОНФЕРЕНЦИЯ

2020 йил 13 апрель куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари мусулмонлари идораларининг масъул ходимлари иштирокида видео-конференция ўтказилди.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, бўлим мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов, Қозоғистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Сансызбай Шоқанов, мудир ўринбосари Ҳасан Аманқулов, Қирғизистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси Абибилла Кадырбердиев ва мазкур мамлакатлар диний идораларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Суҳбатда милодий 2020 йил, ҳижрий 1441 йил Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини (янги ой ҳилолини) кузатиш, ҳозирги пандемия даврида жамоат билан таровиҳ намозини ўқиш, масжидларда хатми Қуръонлар қилиш, жамоавий ифторлар уюштиришни вақтинча чеклаш ҳамда закот, фитр садақаси ва фидя миқдорини белгилаш борасида ўзаро фикрлар алмашилди.

Айниқса, карантин даврида жамоат билан таровиҳ намозини ўқиш, масжидларда кўпчилик билан хатми Қуръонлар уюштириш ва жамоавий ифторлар ўтказиш айни кунларда инсон ва жамият саломатлиги учун катта хавф эканига иттифоқ қилинди. Шунингдек, фитр садақаси буғдой, ун, арпа, майиз ва хурмо маҳсулотларининг нархи билан ҳисоблаб, эълон қилишга келишилди.

Ушбу мажлисда уламолар Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи куни қайси кунга тўғри келиши Шаъбон ойини кузатиб бориш ва Рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича келгусида ушбу давлатлар муфтийлари билан кенгашиб, кейин эълон қилинишига хулоса қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Рамазони шариф ойи ҳадиси шарифга биноан ҳилолнинг кўриниши билан бошланишини инобатга олган ҳолда Рамазон ойи ҳилолининг кўриниши қайси кунга тўғри келишини аниқлаш борасида Абу Райҳон Беруний номидаги Астрономия институти мутахассислари билан ҳам ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Инша Аллоҳ, яқин кунларда 2020 йилги Рамазон ойининг қайси куни бошланиши эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмат
#Рамазон_ойи, #БИРИНЧИ_КУНИ, #видеоконференция,

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАЪЗИЯ
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сирдарё вилояти Сардоба тумани бош имом-хатиби ҳамда “Пахтабод” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида кўп йиллар меҳнат қилган Абдураҳмон домла Суяровнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг динимиз учун қилган барча хизматларини ажру-мукофотларини кўпайтириб берсин ва барча қилган хайрли амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратлари обод бўлсин. Яқинларига чиройли сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Bu – Allohning rahmati emasm
muslim.uz
Бу Аллоҳнинг раҳмати эмасми?!(Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛБАТТА, АЛЛОҲ ХУШҲОЛДИР – ХУШҲОЛЛИКНИ СЕВАДИ...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19878

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МЕН ҲАМ ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот

347-CАВОЛ: Мен узоқ йиллар чет элда ишлаб пул йиғиб келдим. Уй-жойим шароитларини яхшилаб олдим, лекин бирор бир тадбиркорлик қилиб ишни бошини тутмадим. Аллоҳни тақдири экан касал бўлиб, вақтинчалик меҳнатга яроқсиз бўлиб қолдим. Трикчиликни ота-онамни нафақасидан ва ишлаб келган пулимдан қилиб турибмиз, оилада ҳеч ким ишламайди, фарзандларим бор. Саволим шуки, маблағим анча бор, нисобга етган. Шундан закот бераманми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чет элда ишлаб, олиб келган пулингиз камида 85 гр тиллонинг қийматига етган бўлса, пулингиз нисобга етган бўлади. Ана шу вақтдан роса бир йил ўтгач, ейилиб, кийилиб, бошқа ҳожатларга ишлатилиб кетгандан қолган пул 85 гр тилланинг қийматидан камаймаган бўлса, энди жами пул (тилла, сотишга мўлжалланган тижорат моллар)ингиз қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида берасиз. Яна бир йил ўтгандан кейин яна қўлингиздаги маблағни ҳисоблаб кўрасиз, яна 85 гр тилланинг қийматидан кўп чиқса, яна закот берасиз. Масалан, ундан кейинги йил пулингиз камайиб, 85 гр тилланинг қийматидан камайиб кетса, закот бермайсиз. Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига унинг тоқати етмайдиган нарсани юкламайди, шу жумладан закот масаласида ҳам. Аллоҳ таоло қўлингда бор мол мулкдан 1/40 ни берасан, дейиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай демади, балки ҳожати аслиядан ташқари бўлган мол мулкнинг 1/40 қилиб белгилаб берди.

Фиқҳий манбаларда закот ҳақида шундай дейилади:

لا تجب إلا علي حر مكلف مسلم مالك ملكا تاما لنصاب نام وهو إما بالثمنية أو السوم أو نية التجارة مع الحول فاضل عن حاجته الأصلية

Яъни: “Закот – ўсувчи нисобга етган мулкка эга эга бўлган ҳур, болиғ, мусулмон кишига фарз бўлади. Ўсиш қуйидагича билинади: пул бўлиши (олтин, кумуш, нақд пул), яйловда ўтлайдиган ҳайвон бўлиши, тижоратдаги маҳсулот бўлиши. Ҳожати аслиядан ташқари бўлиши керак. Бундан ташқари бир йил айланиши керак. Кишида шунча маблағ бир йил давомида мавжуд бўлса, унинг бой эканлиги маълум бўлади. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, закот олтин, кумушдан, савдо учун боқилаётган мол-ҳоллардан, ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотдан, нақд пуллардан, дўкондаги сотиладиган атир-упа, кийим-кечак ва бошқа шуларга ўхшаш нарсалардан ўзи ёки қиймати берилади. Кундалик аслий ҳожатига кирадиган нарсалар қўшилмайди. Кундалик аслий ҳожатига яшаши учун ҳожатини чиқариб турган нарсалар: уй-жой, машина, соғин сигир, уй ичини безаш учун қўйилган матоҳлар, бисотда ўғил-қизга аталган совға-сарполар, ейиш учун сақлаб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Булардан закот берилмайди.

Кимда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса, у кишига закот фарз бўлади:

Биринчидан, моли нисобга етган бўлиши керак. Нисоб: мол-мулкнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати томонидан ҳар йили Рамазонда тайин қилинадиган маълум миқдорга етиши. Фатво ҳайъатидагилар закот нисобини шариатга мувофиқ ҳанафий мазҳаби асосида белгилаб, эълон қилади.

Иккинчидан, нисобга етган молга бир йил тўлган бўлиши керак. Бу ерда бир йил ҳижрий ва қамарий йил билан ҳисобланади, масалан, Рамазондан Рамазонгача. Бир йил тўлмаган молдан закот бериш фарз эмас.

Учинчидан, ана шу нисобга етган, бир йил тўлган мол (ёки пули) эгасининг қўлида, ихтиёрида, тасарруфида турган бўлиши лозим. Йўқотилган, бировдан ололмаётган молидан ҳам закот берилмайди.

Тўртинчидан, закот бериладиган молда эгасининг тижорат нияти бўлиши керак, яъни сотишни, ундан моддий фойдани кўзлаган киши шу нарсасидан ҳам закот беради. Агар сотиш нияти бўлмаса, қиймати ҳарчанд баланд бўлса-да, унга закот берилмайди. Масалан, бирор маҳсулот ишлаб чиқарадиган цех – корхона ва ундаги қимматбаҳо ускуналарга закот берилмайди. Ундан олинган даромадидан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ: Рамазон, рўза ва закотга оид энг муҳим саволларга жавоблар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#закот
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабарлар_давом_этади!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 8 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 107 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

15.04.2020 й.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
Шу кунларда қўлига бир жойдан 25 миллион сўм пул келиб қолган киши закот берадими?

🕌 Бу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков шундай жавоб берди:

“Пул нисобга етганидан кейин бир йил ўтсагина, закот фарз бўлади. Бир йилдан оз миқдорда нисобдан кам бўлиб қолса, закот фарз бўлмайди. Бунда закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Пул қўлга тушганидан кейин бир йил ўтиши керак. “Бир йил тўлмагунига қадар мол-мулкда закот йўқ” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Ушбу мазмунда ҳазрати Алидан бошқа саҳобалардан ҳам саҳиҳ асарлар мавжуд. Бу гарчи саҳобаларнинг сўзи бўлсада уламолар ҳукм жиҳатидан марфуъ – яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларидан келиб чиққанини таъкидлашади.

Закотни кимларга бериш эса Қуръони каримда очиқ баён қилинган бўлиб, закот бериладиган тоифа инсонларга фақир – моли нисобга етмаган шахс, мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши, закот йиғиш ишида банд бўлганлар, агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши, йўлда қолганлар шулар сирасига киради.

Закотни вакил орқали ҳам муҳтожларга бериш мумкин. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб хайрия марказлари ташкил этилган бўлиб, жамиятдаги муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қошида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган.

Қайд этиш керакки, закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва набиралари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Ака-ука, опа-сингилларга эса, закот бериш мумкин.

Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Закот, #савол
Audio
#Ramazon_tadorigi
#9_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Тонгда ва тунда
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул алийм”, деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди, дедилар.
(Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир) (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
Рамазонда қорилар онлайн хатми Қуръон қилар экан. Буни кайфияти қандай бўлади?

🕌 Ушбу саволга қорилар ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда хатми Қуръонларни намойиш қиладилар. Бунда улар намоз ўқиётган ҳолда эмас балки, ўтириб, Қуръони каримга қараган ҳолда тиловат қиладилар, дея жавоб берди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

Шунингдек, карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони бўлмаганда, телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми мавзусидаги фикрни шундай изоҳлади.
“Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Яъни, намозда имомга иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт.

Шу кунларда рӯза тутиш истагидаги инсонларни карантин шароити бир оз хавотирга солмоқда. Қандай йўл тутмоқ жоизлиги ҳақидаги саволга ҳам тегишлича жавоб олинди.
“Карантинда рўза тутиш одатий рўзадан фарқ қилмайди. Қўлларни тез-тез ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш рўзани очмайди. Шунингдек, зарурат бўлса оғизни чайқашнинг ҳам зарари йўқ. Модомики томоқдан (ҳалқумдан) сув ўтмаса кифоя”.

Қайд этиш керакки, динимизда рўзадорга ифторлик бериш улкан савоб ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади”.

Шундай экан, ифторлик харажатларини муҳтож ва камбағал рўзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик қилиб берганни савобини олади. Чунки, ифторлик қилиш деганда, албатта дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторликдир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Рамазонда, #Онлайн, #хатми, #Қуръон,
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar