#Етти_кунга_етти_китоб #Эътиқод_дурдоналари:
АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОАНИНГ ИККИ АҚИДАВИЙ МАЗҲАБИ. ИМОМ МОТУРИДИЙ
Имом Мотуридий ва мотуридия мазҳаби
Мотуридия мазҳаби асосичиси бўлган улуғ бобомизнинг исми шарифи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра Имом Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун у зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган.
Имом Мотуридийнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Манбаларни солиштириб чиққан уламолар имом Мотуридийнинг устозларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Муқотил Розийнинг ҳижрий 248 йилда вафот этганига кўра, бу зотнинг туғилиши ҳижрий 240 йиллар атрофига тўғри келишини айтишган.
Аҳли сунна вал-жамоанинг имоми бўлган ушбу зотнинг туғилган йили бу қадар ноаниқ бўлиши, ҳатто вафот этган йилида ҳам ихтилофлар борлиги тўғрисида кўплаб сабаблар айтилган. Мазкур сабабларнинг энг асосийси бу зотнинг ўша пайтдаги аббосийлар давлати маркази бўлган Бағдоддан узоқда сомонийлар давлатида яшагани ҳисобланади.
Имом Мотуридийнинг устозлари
Имом Мотуридий кўплаб устозлардан таълим олган бўлиб, уларнинг машҳурлари қуйидаги зотлардир:
Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ Жузжоний;
Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёзий;
Нусайр ибн Яҳё Балхий;
Муҳаммад ибн Муқотил Розий ва бошқалар.
Ушбу тўртта устоз имом Мотуридийни имом Абу Ҳанифагача бўлган санадини боғловчи устозлар ҳисобланади. Чунки мазкур Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхийлар 200 ҳижрий санада вафот этган Абу Сулаймон Мусо Жузжонийнинг шогирдларидир. Бу зот эса Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг шогирди бўлган. Демак шунга кўра ҳанафия мазҳаби имом Мотуридийга қуйидаги санад билан етиб келган:
– Имом Абу Ҳанифа;
– Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад;
– Абу Сулаймон Мусо Жузжоний;
– Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхий;
– Мотуридий.
Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ фиқҳда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида бўлганидек, ақидада ҳам у зотга эргашган. Шунинг учун ҳам баъзи асарларда мотуридия мазҳабидагиларни ҳанафийлар деб ҳам аталади...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Эътиқод дурдоналари: АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОАНИНГ ИККИ АҚИДАВИЙ МАЗҲАБИ. ИМОМ МОТУРИДИЙ
Зоҳирия мазҳаби Зоҳирия мазҳаби дастлаб фақиҳ Довуд ибн Али[1] томонидан шакллантирилган бўлиб, кейинчалик Ибн Ҳазм Андалусий[2] томонидан ривожланти...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
АҚОИД МАСАЛАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ЗАРУРЛИГИ ЭЪТИБОРИДАН ТАҚСИМОТИ
Ақоид масалаларини ўрганиш зарурлиги жиҳатидан уч қисмга ажратиш мумкин:
1. Зарурий ақоид; Ислом ақоидининг асослари бўлган Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтиришни динда кўрсатилганидек ўрганиш ҳар бир ақли расо, балоғатга етган мусулмонга фарзи айн бўлади.
2. Тўлдирувчи ақоид; фарзи айн бўлган зарурий ақоидларнинг нақлий ва ақлий тафсилотларини ўрганиш фарзи кифоя бўлади.
3. Қўшимча ақоид. Билиб қўйиш фойдадан холи бўлмайдиган, лекин билмаслик айб ҳам бўлмайдиган ақидавий масалаларни ўрганиш мубоҳ бўлади. Масалан файласуфлар ёки мўътазилийларнинг баъзи ақлий даъволари ҳақидаги баҳсларни ўрганиш.
Сўфи Оллоҳёр[1] бобомиз ақоид илмини ўрганиш зарурлигини баён қилиб шундай ёзган:
Ақида билмаган шайтона элдир,
Агар минг йил амал деб қилса елдир.
Ушбу сўзларидан ҳар бир ақли расо, балоғатга етган мусулмон ўрганиши фарз бўлган зарурий ақоидлар кўзда тутилган...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

Эътиқод дурдоналари: АҚОИД МАСАЛАЛАРИНИ ЎРГАНИШ ЗАРУРЛИГИ ЭЪТИБОРИДАН ТАҚСИМОТИ
Ақоид масалаларини ўрганиш зарурлиги жиҳатидан уч қисмга ажратиш мумкин:
Зарурий ақоид; Ислом ақоидининг асослари бўлган Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва ўлгандан…