Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#МАҚОЛА #ВАҲИМА #НАРХЛАР
ВАҲИМАДАН ФОЙДАЛАНИБ, НАРХЛАРНИ СУНЪИЙ ОШИРУВЧИЛАРГА!

Куни кеча, 15 март куни юртимизда коронавирус бўйича илк ҳолат қайд этилгани муносабати билан одамларда ваҳима, қўрқув бошланди. Кўпчилик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш дардида бозор, дўкон, супермаркетларга югурди. Гўё дўкон ва бозорлардаги озиқ-овқатлар тугаб қоладию, ҳамма очликдан ўладигандек. Кишилар беш-олти қоплаб картошка, сабзи, пиёз ва ҳоказоларни, ун-ёғ каби маҳсулотларга навбат туриб сотиб оляптилар. Ахир биз тақдирга иймон келтирганмиз-ку! Ризқ Аллоҳ таолодан эканига иймонимиз бор-ку! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ

“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Нега синов пайтида ана шу иймонимиз талаб қилганидек иш тутмаймиз?! Нега ушбу оятга биноан “Ризқимни Аллоҳ беради” деб ҳаракатланмаймиз?!..

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #долзарб #Коронавирус #инсоф сари
“ПУЛ ИШЛАБ ОЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ” ДЕЮВЧИЛАРГА!

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, талабалар ўз уйларига – турли вилоятларга жўнайдилар. Вилоятларга қатновчи такси ҳайдовчилари ҳам инсоф билан нархларни меъёрида ушлаб туришлари чин мусулмонлик ва инсонийликдир.

Афсуски, вилоятларга қатновчи кўплаб такси ҳайдовчилари фурсатдан фойдаланиб қолиш илинжида 50-60 минг сўмлик йўл кира ҳақини 200 минг сўмга чиқариб олганлари юзсизлик ва ноинсофликдан бошқа нарса эмас. Бу бошқаларнинг жароҳатлари устида рақсга тушиш, бировнинг ўлгани устига тепган қилишдан бошқа нарса эмас. Одамларнинг оғриниб, норозилик ва ноиложлик билан берган пуллари ўша инсофсизларга ас қотармикин?! Улар ўша пулга нон олиб, болаларига қандай едираркинлар?! Таътил тугаб, талабалар ўз ўқишларига қайтаётганларида ўша ҳайдовчилар уларга қайси юз билан қараркинлар?! Мазкур ҳайдовчилар ўша талабалар ўрнида ўз ўғиларини тасаввур қилиб кўришлари ҳам мумкин эди-ку! Ўғилларига ўшандай ҳолатни раво кўрармидилар?! Менимча, раво кўрмайдилар. Демак, ўзларига, ўз фарзандларига раво кўрмайдиган ишни бошқаларга, бошқаларнинг фарзандларига раво кўрадиларми?! Ахир бу иш ҳадиси шарифга мувофиқ иймони комил бўлмаганлик аломати-ку!..

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #Синов
СИНОВДА ЎЗАРО АҲИЛ БЎЛАЙЛИК!

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан ҳозирги кунда юртимизда бўлиб турган коронавирус эпидемиясидан сақланиш мақсадида фатво чиқарилди. Ушбу Фатвода жума ва беш вақт фарз намозларини масжидларда жамоат тарзида ўқишдан вақтинчалик тўхтатилгани баён қилинган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фатвони қабул қилиш уламолар кенгаши учун ҳам ўзига яраша масъулият юклайди. Бундай ҳолатлар афсуски, ҳаммамизни ҳам чуқур ташвишга солади. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, динимизда ҳеч ким ўз ақли билан, ҳавои нафси билан иш тутишига рухсат йўқ. Аксинча, диний масалаларда ҳар бир ҳукм ва фатволар айнан шариъатимизнинг кўрсатмасига мувофиқ, Қуръони карим ва ҳадисларга суянган ҳолда қабул қилинади. Уламолар кенгаши ҳам мазкур фатволарни қабул қилишда динимизнинг бир қатор кўрсатмаларига суянганлар. Жумладан: Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Азонни эшитиб, унга бормаганлар учун намоз йўқдир. Узрли ҳолатлар бундан мустасно” дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули узр нима?” – деб сўрадилар. Пайғамбаримиз алайҳисалом: “Хавф ёки касалликдир”, – дедилар. (Абу Довуд ривояти.) ...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#МАҚОЛА #ВАҲИМ
ВАҲИМАГА ЎРИН ЙЎҚ

Бу дунё ҳаёти инсонларга синов учун берилган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз” (Бақара сураси, 155-оят). Ушбу ояти кариманинг маъносини Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб шундай дейдилар: “Биламизки, аслида кишилар бошига синовларнинг келиши ёмон эмас, балки уни синовлардан ўта олмаслиги ёмондир. Зеро, ҳар бир синов тажриба ва имтиҳон ҳисобланади. Ҳеч ким имтиҳонларни ёмон демаган, балки у муваффақиятга эришиш йўлидаги машаққатларни кўтара олмаган кишининг наздида ёмондир. Аммо, бор-куч ғайратини ишга солиб, пешқадамлардан бўлган киши наздида имтиҳон яхшидир”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#МАҚОЛА #ЎН_ТЎРТ_АСР
БУ ҲАҚИДА ЎН ТЎРТ АСРДАН БЕРИ АЙТИБ КЕЛИНАДИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19338

@muslimuzportal | Muslim.uz
#МАҚОЛА #САДАҚА
САДАҚА – РАДДИ БАЛО

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимиз доимо хайрли ишлар қилишга ундаб: "Садақа радди бало" деган иборани ишлатади. Дарҳақиқат, инсон Аллоҳ таоло йўлида хайрли ишларни амалга оширса, Аллоҳ таолонинг розилигини қўлга киритади. Аллоҳ таоло розилигини қўлга киритган инсон эса ҳар қандай офат-балолардан омонда бўлади.

“Садақа” сўзи арабча “сидқ”, “содиқ” сўзларидан олинган бўлиб, “чин юракдан”, “ сидқи дилдан”, “иймон-эътиқодга мос ҳолда иш бажариш” деган маъноларини англатади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида “ садақа” сўзига бундай изоҳ берилади: “Садақа (арабча) – хайр, эҳсон, садақа, муҳтожларга бериладиган хайру-эҳсон”...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/19404-sada-a-raddi-balo

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА
ЗИКР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْراً كَثِيراً وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч уни поклаб ёд этинглар”. (Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам дунёда катта ўзгаришлар рўй беради. Шунинг учун ҳам бу икки вақтда Аллоҳни поклаб ёд этиш алоҳида таъкидланмоқда.) (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #САБР #ЖАННАТ
САБР ЭВАЗИГА ТОПИЛГАН ЖАННАТ

Аллоҳ таоло борлиқни яратган Зотдир, Ўзи яратган нарсаларнинг гултожи қилиб инсонни яратди. Бутун башариятни беҳисоб неъматлари билан сийлади. Аммо ана шулар ичида бебаҳолари сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир. Кўпинча соғликни йўқотиб, бемор бўлганимизда тақдиримиздан нолиб «Қайси гуноҳим учун бу дардга чалиндим», деб ношукрлик ҳам қиламиз.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар. Ана шундай кўпроқ учрайдиган синовлардан бири бу – беморлик. Одатда соғлиги, ҳаловатини йўқотган бемор соғлом одамга нисбатан кўпроқ Аллоҳни ёдга олади ва гуноҳларига пушаймон бўлади. Бу билан бандага тавба ва истиғфор эшикларини очилиб, Аллоҳнинг марҳаматига ноил бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #истиғфор #мағфират
РОСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ)ДАН УЧ ВАСИЯТ

Анас ибн Моликдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”. (Имом Аҳмад ва Муслим)

БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar