Muslim.uz
92.3K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ФИҚҲ
АКСА УРИШ ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ

Фақиҳ Абул Лайс Самарқандий “Бустонул орифин” асарида айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида икки киши акса урди. У зот уларнинг бирига “Ярҳамука Роббука (Роббинг сенга раҳм қилсун)” дедилар ва иккинчисига ҳеч нарса демадилар. Саҳобалар “Нима учун бирига жавоб бермадингиз?” деб сўрашди. У зот: “Бири акса урганда Аллоҳ таолога ҳамд айтди, иккинчиси ҳамд айтмади”, дедилар”.

Аксани паст уриш мустаҳабдир. Акса урганда ҳамдни баланд овозда айтсин, токи ҳозир бўлганлар эшитиб, унга жавоб берадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам паст овозда акса уриб, бошларини қуйи қилардилар.

Акса урувчининг ёнидаги одам ҳам ҳамд айтса яхши бўлади. Ҳадиси шарифда келишича агар киши акса урувчидан илгари ҳамд айтса уч касалликдан омонда бўлади:

Тиш оғриғи;
Жигар оғриғи;
Қорин оғриғи...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ИМОМ АЪЗАМНИНГ ШОГИРДИ АБУ ЮСУФГА ЎГИТЛАРИ

Бутун оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳумду санолар бўлсин. У зотнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилалари ва саҳобаларига дуруду саловатлар бўлсин.

Ушбу битиклар Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ камолот ёшига етганидан сўнг ва унда ажойиб хислатлар ва одамлар билан мулоқот қилиш салоҳияти намоён бўлганидан кейин Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг унга айтган насиҳатларидир.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ дедилар:

- Эй Ёқуб! Султоннинг ҳурматини ўрнига қўй, унинг мартабасини эъзозла, унинг ҳузурида ёлғон гапиришдан, бирор илмий ҳожат учун сени чақирмаганида ҳар вақт киришдан ўзингни тий.

Халқ оммаси ва тижоратчилар ҳузурида фақат илмга оид нарсалар тўғрисида сўзла. Агар сен улар олдида молу дунё хусусида гап очсанг, улар сени молу давлатга ҳирси ва муҳаббати ҳамда пора олишга майли бор экан, деб сен тўғрингда ёмон фикрга борадилар ва нотўғри эътиқод қиладилар. Кўча-кўйларда ўтирмагин. Агар бировни кутиш зарур бўлса, масжидда кутиб ўтир. Бозору кўчаларда ва масжидларда ҳаргиз овқатланма. Шойи матодан тикилган кийимларни кийма. Чунки бу бефаросатликка олиб боради...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ – ТОБЕИНДИР

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тўлиқ исми – Нуъмон ибн Собит Куфий бўлиб, 80 ҳижрий йилда Куфа шаҳрида туғилган. Ҳаётининг асосий қисмини шу шаҳарда яшаб, 150/769 йил 70 ёшида Бағдодда вафот этган.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигитлик чоғида тижорат ишлари билан шуғулланган. Йигитлик чоғида Имом Шаъбий[1] билан учрашади. Шаъбий Абу Ҳанифадаги ақл-фаросатни кўриб, уни уламолар ҳузурларига бориб, илм олишга тарғиб қилади. Абу Ҳанифа Имом Шаъбийнинг бу насиҳатларига амал қилиб, илм олишга киришади. Кейинчалик орадан йиллар ўтиб, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ етук аллома бўлиб етишади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ҲАНАФИЙ ФИҚҲИЙ ҚОИДАЛАРНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИ

Маълумки, фиқҳий мазҳабларнинг шаклланишида ижтимоий омилларнинг ўрни ва таъсири бўлган. Хусусан, мазҳаблар шаклланиш ва турли диёрларда ёйилиш жараёнида маълум маънода, ўша ўлка ва жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидан қисман бўлсада, таъсирланган. Зеро, инсонлар ер юзининг турли минтақа ва иқлим шароитларида яшаганлари боис, уларнинг ҳаёт тарзи, урф-одати, қадрияти ва ўзаро муносабатлари сезиларли даражада бир биридан фарқ қилади. Ислом фиқҳи инсонларнинг мана шу фарқларини ҳам ҳисобга олиб, ҳукмлар, фиқҳий қоидалар ва фатволарда жамиятнинг муаммоларини одилона ҳал этишда муҳим ўрин тутади. Бундай улуғ вазифанинг амалга оширилишида тўрт мазҳаб уламоларининг ўрни беқиёсдир. Хусусан, ҳанафий мазҳаби тарқалган ўлка ва диёрлардаги ерлик аҳолининг ҳаёт тарзи, урф-одати, қадрияти ва ўзаро муносабатларини ҳисобга олган. Албатта, бунда шариатнинг асос қоидаларига амал қилиб иш кўрилган. Биз Ислом фиқҳида муҳим ўрин тутган «ал-Қоваид ал-Фиқҳийя» деб номланадиган қоида ва усуллар тўпламига назар солсак, унинг асосчилари ҳанафийлар эканини кўрамиз. Бошқа мазҳаблар кейинроқ, ушбу қоидалар ва усулларни қабул қилишган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ҚОЗИ ИЁС ВА БИР ХОИН ВОҚЕАСИ

Умавий халифаларнинг саккизинчиси Умар ибн Абдул Азиз раҳматуллоҳи алайҳ Иёс ибн Муовия раҳматуллоҳи алайҳни Басрага қози этиб таъйинламоқчи бўлганида, дастлаб у киши хоҳламаган.

Қози бўлмаслик учун турли баҳоналарни қилиб кўрган. Халифа ҳам ўта фаросатли зот бўлгани учун юртимга адолатли, ҳақдан тоймайдиган кишини қози қилмасам, кўнглим хотиржам бўлмайди деб, сўзида қаттиқ туриб олиб, охири уни қози этиб таъйинлаган. Ҳа, ҳақиқатда Халифа ҳазратлари адашмаган экан. Халқ у киши танлаган қозидан мамнун эди. У бу соҳада етук ақл-заковат ва ноёб иқтидор эгаси экан, ўта чигал масалаларни ақл бовар қилмас услублар билан еча бошлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА ВА АДАШГАН БИР КИШИ

Абу Ҳанифа (Нуъмон ибн Собит ал-Куфий) раҳимаҳуллоҳнинг зеҳн – заковат ва фаҳм – фаросатлари, юксак фазилатлари борасида ўнлаб китоблар ёзилган.



У зотнинг ўта аниқ ва теран фикрлари кўп олимларни ҳам ожиз қолдирган. Ҳатто баъзи мухолифлари ҳам ўзи билан учрашгандан сўнг у кишининг ҳақиқатда Худо берган кучли ақл эгаси эканини эътироф этиб, у ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Гапимизнинг исботи ўлароқ қуйида у зотнинг ҳаётларида бўлиб ўт ган ибратли бир воқеани зикр қиламиз:

Куфа шаҳрида обрўли, атрофидагиларга гапи ўтадиган бир адашган кимса бор эди. У ўзича одамларга Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ислом келишидан олдин яҳудий эди. Ислом келгач ҳам мусулмон бўлмай, яҳудийлигича қолган деган бўлмағур бир даъво қила бошлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ИСТИХОРА ДУОСИ

Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга барча ишларда истихорани худди Қуръондан бирор сура ўргатганлари каби ўргатардилар. У зот (алайҳиссалом) айтардилар: “Бирортангиз бир ишни қилмоқчи бўлса, икки ракат фарздан бошқа (нафл) намоз ўқисин. Сўнг бундай десин: “Ё Аллоҳ! Мен Сенинг илминг билан Сендан истихора этаман – яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик истайман. Буюк фазлингдан (ато этишингни) сўрайман. Сен куч-қудрат эгасисан, мен ундай эмасман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбларнинг ҳам жуда яхши билимдонисан. Ё Аллоҳ! Агар мана шу ишни (ҳожатини айтади) мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида яхши деб билсанг, уни менга тақдир қил ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли этгин. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида ёмон деб билсанг, уни мендан, мени ундан узоқлаштир. Қаерда бўлса ҳам, менга яхшиликни насиб эт ва мени бу яхшилик билан хушнуд қил” (Имом Бухорий)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ИСТИХОРА ОДОБЛАРИ

Амалга ошган ва ошадиган барча нарсаларни Аллоҳ таолонинг хоҳиши деб билиш мусулмон кишининг муҳим одобларидан саналади. Бу одоб билан зийнатланган инсон бирор ишга киришиш олдидан ўзининг ожизлигини, Роббисининг қодирлигини ёдга олиб У зотга таваккул қилиб иш бошлайди. Роббисига таваккул қилар экан қўлидан келганча ишларнинг муваффақиятли бўлиши учун ўрнатилган сабабларни бажаришга ҳаракат қилади. Ана шундай сабаблардан бири истихора қилиш ҳисобланади.

Истихора луғатда "яхшилик сўраш" маъносини англатади. Истилоҳда эса мусулмон кишининг бирор ишни қилмоқчи бўлиб у тўғрисида иккиланиб қолган пайтда икки ракаат намоз ўқиши ва ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган дуони ўқиши истихора дейилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ЕТТИ ФАҚИҲ

Маълумки, барча фаннинг ўзига хос истилоҳлари бор. Мусталаҳул ҳадис фанида ҳам ўзига хос истилоҳлар бўлиб, улар ичида “мурсал ҳадис” истилоҳи алоҳида ўрин эгаллайди. Мурсал ҳадис бу- санаднинг охиридан тобеъиндан кейин бирорта ровий (саҳобий ёки тобеъин) тушиб қолган ҳадисдир...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ТАҲОРАТ (ПОКЛИК) КИТОБИ

بسم الله الرحمن الرحيم

Поклик намознинг калити

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик намознинг калитидир”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Таҳоратсиз ўқилган намоз қабул бўлмас

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Таҳоратсиз ўқилган намоз, ўғирлик (нодуруст йўл билан топилган) молидан қилинган садақа қабул қилинмас”, дедилар.
Имом Термизий ривояти...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ЗАКОТНИНГ ҲИКМАТИ

Қурони карим закотнинг фарзлигини Мадинада нозил қилинган суралар орқали очиқ-ойдин баён қилди. Жумладан, Бақара сурасида айтилади: “Намозни баркамол ўқингиз ва закотни берингиз...” (Бақара, 110-оят). Қуръони каримда кўплаб ана шундай намоз билан закотни бир-биридан ажратмасдан келган оятлар учрайди. Пайғамбар (с.а.в.) ҳам ўз ҳадислари орқали закотнинг фарзлигини ва унинг Ислом динидаги мавқеини белгилаб бердилар. Жаброил (а)ни дин аҳкомларини ўргатиш мақсадида келишликлари билан боғлиқ машҳур ҳадис ва бошқаларда Исломни бешта рукн устига бино қилинганлиги баён этилди. Лекин булардан ташқари бир қатор ҳадислар борки, уларда Пайғамбар (а.с.) мазкур рукнларнинг баъзи-бирларини айтишлик билан чекланганлар. Бироқ намоз ва закот ҳар доим улар буюрган ишларнинг муқаддимасида зикр қилинаверган. Ана шулардан бири Пайғамбар (а.с.) Муоз ибн Жабални Яманга юборишлари ривоят қилинган ҳадисдир. Унда Пайғамбар (а.с.) жумладан бундай деганлар: “Сен аҳли китоблардан бўлган қавм ҳузурига борасан. Уларни Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Мени Расулуллоҳ, деб гувоҳлик келтиришга чақирасан. Агар улар бу борада сенга итоат қилсалар, Аллоҳ таоло бир кеча-кундузда уларга беш вақт намоз ўқишни фарз қилганини ўргат. Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ таоло уларнинг зиммасига бойларидан олиб камбағалларига қайтариладиган садақа (закотни)ни фарз қилганини ўргат. Агар улар сенга бу борада ҳам итоат қилсалар, молларининг сарасини олишдан сақлан ҳамда мазлумнинг дуоси (қарғиши)дан эҳтиёт бўл. Чунки у (қарғиш) билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқдир”. Бу ҳадисни тасдиқловчи оят ҳам Тавба сурасида келади: “агар улар (араб мушриклари бутларга сиғинишдан) тавба қилиб, намозни қоим қилсалар ва закотни берсалар, биродарларингиз диндадир”. (Тавба сураси). Кўриниб турибдики, закот Исломнинг энг асосий рукнларидан бири экан. Чунки ушбу оят ва юқоридаги ҳадисда диннинг энг аҳамиятли фарзларигина тилга олинди ва закот ибодати рўза ва ҳаж каби тушириб қолдирилмади. Албатта, бу гапимиздан рўза ва ҳажнинг Ислом рукнларидан эканлиги масаласига асло халал етмайди, чунки рўза ва ҳаж ибодатлари динга янги чақирилаётган кишиларга энг зарур бўлган нарсалар айтиб ўтилган ўринлардагина тушиб қолган холос...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг