Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#МАҚОЛА
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМ СИЙРАТЛАРИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ

Гўзал ҳаёт саҳифалари


1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – фил йили, 12 рабиъул-аввал.
2. Пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари билан Мадинага боришлари ва оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Абдулмуталибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг кафолатига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили.
4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили.
5. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг ўн тўртинчи йили.
6. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.
7. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадичанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
9. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.
10. Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.
11. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили.
12. Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили.
13. Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили.
14. Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг тўққизинчи йили.
14. Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
15. Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!

Азиз мухлисларимизга қулайлик қилиш мақсадида, muslim.uz сайти ижодкорлари Диний идора тизимидаги ижтиомий тармоқларда эълон қилинган энг сара ва қизиқарли мақолаларни сайтда жамлаган ҳолда эълон қилишни бошлади. Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
КЎЗ ТЕГИШИ ҲАҚИҚАТ ЭКАНИ ҲАҚИДА УЛАМОЛАРНИНГ ФИКРЛАРИ

Ҳофиз ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ айтадилар : Аллоҳнинг амри билан кўз тегиши ва унинг таъсири ҳақдир.
(«Ибну Касийр тафсири»)

Ҳофиз ибн Хожар раҳимахуллох айтадилар: Кўз тегиши ёмон табиатли кишидан бир нарсага Ҳасад билан ёқтириб қарашидан пайдо бўлади. Назар қилинган кишига ундан зарар ҳосил бўлади.
(«Фатхул борий»)

Ибнул Асийр раҳимаҳуллох айтадилар: Қачонки бир кишига душмани ёки бир Ҳасадгуй назар ташласа ва ўнга таъсир қилса ва шу сабабдан у касал бўлиб колса, ўнга кўз тегибди, деб айтилади.
(Ан-ниҳоя)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #уламола #фикрлар
@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
АКСА УРИШ ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ

Фақиҳ Абул Лайс Самарқандий “Бустонул орифин” асарида айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида икки киши акса урди. У зот уларнинг бирига “Ярҳамука Роббука (Роббинг сенга раҳм қилсун)” дедилар ва иккинчисига ҳеч нарса демадилар. Саҳобалар “Нима учун бирига жавоб бермадингиз?” деб сўрашди. У зот: “Бири акса урганда Аллоҳ таолога ҳамд айтди, иккинчиси ҳамд айтмади”, дедилар”.

Аксани паст уриш мустаҳабдир. Акса урганда ҳамдни баланд овозда айтсин, токи ҳозир бўлганлар эшитиб, унга жавоб берадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам паст овозда акса уриб, бошларини қуйи қилардилар.

Акса урувчининг ёнидаги одам ҳам ҳамд айтса яхши бўлади. Ҳадиси шарифда келишича агар киши акса урувчидан илгари ҳамд айтса уч касалликдан омонда бўлади:

Тиш оғриғи;
Жигар оғриғи;
Қорин оғриғи...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
"ИРОДА" СИФАТИ ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ

Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири "ирода" сифатидир. "Ирода" луғатда "хоҳлаш", "қасд қилиш" маъноларини англатади.

Истилоҳда эса "Барча бўлиши жоиз нарсаларни улар учун мумкин бўлган кўплаб нарсалардан бирига хослайдиган Аллоҳ таолонинг азалий сифати – ирода сифати дейилади". Яъни ирода сифати бўлиши ножоиз нарсаларга тааллуқли бўлмайди.

Ирода сифатнинг собитлигига Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўплаб далиллар келган:

إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ مَا يُرِيدُ

Албатта, Аллоҳ нимани ирода этса, шуни ҳукм қиладир.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #Ирода
@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ИМОМ АЪЗАМНИНГ ШОГИРДИ АБУ ЮСУФГА ЎГИТЛАРИ

Бутун оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳумду санолар бўлсин. У зотнинг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилалари ва саҳобаларига дуруду саловатлар бўлсин.

Ушбу битиклар Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ камолот ёшига етганидан сўнг ва унда ажойиб хислатлар ва одамлар билан мулоқот қилиш салоҳияти намоён бўлганидан кейин Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг унга айтган насиҳатларидир.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ дедилар:

- Эй Ёқуб! Султоннинг ҳурматини ўрнига қўй, унинг мартабасини эъзозла, унинг ҳузурида ёлғон гапиришдан, бирор илмий ҳожат учун сени чақирмаганида ҳар вақт киришдан ўзингни тий.

Халқ оммаси ва тижоратчилар ҳузурида фақат илмга оид нарсалар тўғрисида сўзла. Агар сен улар олдида молу дунё хусусида гап очсанг, улар сени молу давлатга ҳирси ва муҳаббати ҳамда пора олишга майли бор экан, деб сен тўғрингда ёмон фикрга борадилар ва нотўғри эътиқод қиладилар. Кўча-кўйларда ўтирмагин. Агар бировни кутиш зарур бўлса, масжидда кутиб ўтир. Бозору кўчаларда ва масжидларда ҳаргиз овқатланма. Шойи матодан тикилган кийимларни кийма. Чунки бу бефаросатликка олиб боради...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Доруссалом" жоме масжиди қурилиш жараёнидан лавҳалар.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ҳалоллик билан касб қилинса...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24. Савол-жавоб: Саждада кўзни юмиш мумкинми?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ёш бу рақамлар, холос...

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ватанни тарк этиш ўлим билан ёнма-ён келган"
Азизхўжа домла Иноятов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸 Муфтий ҳазрат бунёдкорлик ишлари билан танишди
28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган “Мовароуннаҳр” нашриёти ёнида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирдилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17260

🔸 Дубай полицияси 1 дақиқалик видео учун 27 минг доллар тўлайди
Бирлашган Араб Амирликларида талабалар гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш хавфли эканини кўрсатувчи 1 дақиқалик видеолари учун 100 минг дирҳам (27.2 минг АҚШ доллари) ютиб олиш имкониятига эгалар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17258

🔸 Патрис Эвра: Футбол ирқчиликни енгишда ёрдам бермоқда
«Манчестер Юнайтед» футбол клубининг собиқ сардори Патрис Эвра ўзининг интервюсида Ислом дини ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган. Бу ҳақда thenews.com.pk хабар берди.
Футболчи дунёда тинчлик ва бағрикенглик дини бўлган ислом ҳақида гапириб, расизм(ирқчилик)ни қоралади.
..
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17257
ЧИВИН ҲАҚИДА 20 ТА МАЪЛУМОТ

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
КАЛОМ ИЛМИ АТРОФИДАГИ БАҲСЛАР

Ҳижрий иккинчи асрнинг бошларида мусулмонлар орасидаги ақидавий баҳс мунозаралар янги босқичга кўтарилган. Ақийдавий масалалар баҳс қилинадиган махсус давралар пайдо бўла бошлаган.

Бу давраларнинг етакчилари, уларга эргашувчилар ҳамда бир-биридан фарқли ақидавий қарашлар яққол кўрина бошлаган. Буларнинг самараси ўлароқ турли номлар билан аталадиган фирқалар шакллана борган. Бу фирқаларни аҳли суннадагилар ё етакчиларининг исми билан, ё қилаётган асосий даъволари билан, ё ажралиб турадиган бирор сифатлари билан номлаганлар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2. Исъҳоқжон домла Бегматов: Фарзанд тарбияси сари илк қадам (2-қисм)

Исҳоқжон домла Бегматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ФИҚҲ
ИМОМ АБУ ҲАНИФА РАҲИМАҲУЛЛОҲ – ТОБЕИНДИР

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тўлиқ исми – Нуъмон ибн Собит Куфий бўлиб, 80 ҳижрий йилда Куфа шаҳрида туғилган. Ҳаётининг асосий қисмини шу шаҳарда яшаб, 150/769 йил 70 ёшида Бағдодда вафот этган.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигитлик чоғида тижорат ишлари билан шуғулланган. Йигитлик чоғида Имом Шаъбий[1] билан учрашади. Шаъбий Абу Ҳанифадаги ақл-фаросатни кўриб, уни уламолар ҳузурларига бориб, илм олишга тарғиб қилади. Абу Ҳанифа Имом Шаъбийнинг бу насиҳатларига амал қилиб, илм олишга киришади. Кейинчалик орадан йиллар ўтиб, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ етук аллома бўлиб етишади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ЎЗИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ КЎРИНГ-ЧИ?!

Қалб, луғатда бир нарсани ағдариш маъносида ишлатилади. У бир хил турмай, у ёққадан бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам “Қалб” деб аталади.

Демак, ўз номига кўра қалб ҳеч қачон бир хилда, соф, тоза ҳолда туриши ёки аксинча қорайиб қаттиқ ҳолатда бўлиши бироз ҳақиқатга мос эмас. Атроф муҳит, оиладаги тарбия, ақл ва дунё қарашдаги ўзгаришлар қалбга албатта таъсир ўтказади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Тошкент тумани "Айри ота" жоме масжидининг қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim