Muslim.uz
93K subscribers
18.3K photos
5.13K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Илм мажлисининг фазли
#зикр #илм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ таолонинг зикр мажлисларини излаб юрадиган улуғ фаришталари бор. Фаришталар зикр бўлаётган жойни топсалар, зикр қилувчилар билан бирга ўтиради. Малоикалар қанотлари билан уларни ўраб олади. Ҳатто, улар билан дунё осмонигача фаришталар тўлиб кетади. Зикр қилувчилар тарқалишса, фаришталар осмонга чиқиб кетадилар. Аллоҳ таоло уларнинг ҳолини билса-да, фаришталардан: “Қаердан келдиларингиз?” деб сўрайди. Улар: “Биз ердаги бандаларинг ҳузуридан келдик. Улар сенга тасбиҳ, такбир, таҳлил, ҳамд айтиб, сендан сўрамоқдалар”, деб жавоб беришади. “Мендан нимани сўраяпти?” дейди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сендан жаннатингни сўрашмоқда”, деб жавоб беришади. Аллоҳ таоло: “Улар жаннатимни кўришганми?” деб сўрайди. Малоикалар: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ таоло: “Улар жаннатимни кўрганларида қандай бўларди?”, дейди. Фаришталар: “Бандаларинг Сендан паноҳ сўрашяпти”, дейди. Аллоҳ таоло: “Нимадан паноҳ сўрашяпти?” дейди. Улар: “Ё Рабби дўзахдан омонлик сўрашмоқда”, деб жавоб беради. Аллоҳ таоло: “Одамлар жаҳаннамни кўришганми?” деб сўрайди. Малоикалар: “Йўқ”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Улар жаҳаннамни кўрганларида қандай бўларди!”, дейди. Фаришталар: “Одамлар Сендан гуноҳларини кечиришингни сўрашмоқда”, дейди. Аллоҳ таоло: “Уларнинг гуноҳларини кечирдим. Сўраган нарсаларини ато этдим. Паноҳ сўраган нарсаларидан паноҳ бердим”, дейди. Фаришталар: “Ё Рабби уларнинг орасида кўп хато қилган бандалар бор. Улар зикр қилувчиларнинг ёнидан ўтаётиб, бирга ўтиришди” дейишади. Аллоҳ таоло: “Уларни ҳам мағфират қилдим. Улар мажлисида бирга ўтирганлар бахтсиз бўлмайдиган қавмдир”, деди” (Имом Муслим ривояти)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Махфий зикр
#зикр

Аллоҳни зикр қилиш нафсга энг қийин, лекин ажри энг улуғ бўлган амал ҳисобланади. У қалбни сайқаллаштиради, мўминни куфр ва нифоқдан ажратиб туради. Зикр ибодатнинг илиги ва нажот калитидир. Зикрнинг суннатларидан бири махфийликдир. Зеро, махфий зикрнинг фазли жаҳрийсига қараганда етмиш марта кўп бўлади. Бу қуйидаги далилларда ўз исботини топган:

Биринчидан, махфий зикрнинг афзаллигига оятда ишора бор: “Роббингизга тазарру ва махфийлик билан дуо қилинг”.

Иккинчидан, ҳадисларда махфий зикр мақталган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зикрнинг энг яхшиси махфийсидир”, деганлар. Абу Мусо Ашъарий раҳматуллоҳу алайҳ шундай ривоят қилади: “Хайбар ғазотидан қайтаётиб, бир водийда тўхтадик. Шунда одамлар овозларини баланд кўтариб такбир айта бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, ўзингизга эрк берманглар, албатта, сизлар кар ва ғойиб зотга дуо қилмаяпсизлар. Сизлар ўта эшитувчи ва ўта яқин Зотга дуо қиляпсизлар”, дедилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Уламолар #зикр қилишнинг бир неча фойдаларини баён қиладилар:

1) Зикр қилиш билан банда Аллоҳнинг розилигига ноил бўлади.

2) Зикр шайтонни қувади.

3) Мўминнинг қалбидан қайғу, ғам-ташвишни кетказади.

4) Хурсандчилик, шодлик ва мамнунликни олиб келади.

5) Сиҳат-саломатликни мустаҳкамлайди.

6) Юз ва қалбга нур бахш этади.

7) Ризқни зиёда бўлишига сабаб бўлади.

8) Аллоҳ таолога ва инсонларга муҳаббатни пайдо қилади.

Ҳақиқий саодатга интилганлар

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТГАНЛАРНИ ФАРИШТАЛАР ДУО ЭТАДИ

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда: “Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари борки, улар кўчаларни кезиб зикр этаётганларни излайди. Аллоҳни зикр этаётган жамоатни учратганда бир-бирларига:

“Бу ёққа келинглар, излаганларимиз бу ерда экан”, дея овоз берадилар ва зокирларни кўкка қадар қанотлари остига олади. Кўк юзига чиққанларида Аллоҳ таоло – ҳар нарсани билгани ҳолда – улардан:

– Қулларим нима деяпти? – деб сўрайди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #зикр #фаришта #дуо
@muslimuzportal обуна бўлинг