Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси” (Ибн Можа, Имом Термизий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Мунофиқнинг аломати учта: агар гапирса, ёлғон сўзлайди; агар ваъда берса, хилоф қилади; агар омонат берилса, хиёнат қилади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч нарсага қасам ичаман: Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Кимга бирор зулм етганида сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. Ким тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади...” (Имом Термизий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Диннинг офати учтадир: Гуноҳларни қилаверувчи фақиҳ, золим имом ва жоҳил мужтаҳид” (Имом Дайламий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Учта дуо ижобат қилинган: Рўзадорнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси ” (Ақийлий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Учта фазилат борки, мусулмон кишини дунёдаги саодатидир: Солиҳ қўшни, кенг маскан ва енгил маркаб” (Имом Табароний ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч нарса борки, ўша нарсани ҳақлигини биламан. Бир киши зулм қилинганда афв қилса, Аллоҳ у билан азизликни зиёда қилади. Бир киши тиланчилик эшигини очса ва у билан мол-дунёси кўпайишини талаб қилса, Аллоҳ унга камбағалликни зиёда қилади. Бир киши ўзига садақа эшигини очса ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ унга фақат кўпликни зиёда қилади” (Имом Байҳақий ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Уч нарса омонликдир: Ичидаю устида Аллоҳдан қўрқиш, розиликдаю, ғазаби келганда адолатли бўлиш, камбағаллигу бойликда тежамкор бўлиш. Уч нарса борки, у ҳалокатдир: Ҳавойи нафсига тобеъ бўлиш, ўзига бўйсундирувчи хасислик ва киши ўзи ҳақида юксак фикрда бўлиши” (Абу Шайх ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм” (Абу Қатода ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

“Учта ёлғондан бошқа барча ёлғон ёзилади: Урушда киши ёлғон гапириши. Чунки уруш ҳийладир. Киши хотинини рози этиши учун ёлғон гапириши. Икки кишини орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапириш” (Имом Ибн Сунний ривояти).


@muslimuzportal | Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ҳадиси_шариф
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир мусулмондан дунё ғамларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан охират ғамларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ дунё ва охиратда унинг айбларини беркитади. Банда модомики биродарига ёрдам бериб турар экан, Аллоҳ унинг кўмакчиси бўлади» (Имом Муслим ривояти).

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
muslim.uz каналига уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Суннатларнинг онаси”
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Бизларнинг бирортамиз уни танимадик ҳам. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва “Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга Ислом ҳақида ҳабар бер”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ислом – Лаа илаҳа илаллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни тўкис адо этмоғинг, закотни бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг байтни ҳаж қилмоғинг, дедилар”. “Тўғри айтдинг”, -деди. Биз унинг ишидан ажабландик. Ўзи сўрар ва ўзи тасдиқ қилар эди.

“Менга иймон ҳақида ҳабар бер”-деди. “Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди.

У “Менга эҳсон ҳақида ҳабар бер”, деди. “Эҳсон – Аллоҳга ҳудди уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен уни кўрмасанг У сени кўриб турибди”, дедилар.

“Менга қиёмат ҳақида ҳабар бер”, деди. “Бу борада сўралинаётган киши сўраётган кишидан билгувчи эмас”, дедилар. “Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди. “Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-биридан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.

Сўнгра у қайтиб кетди. Бир муддат туриб қолдим. Сўнг У зот менга “Эй, Умар, сўровчи кимлигини билдингми?”, дедилар. “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчи”, дедим. “Албатта У Жаброилдир. Сизларнинг динингизни ўргатиш учун келибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Бу ҳадис жуда муҳим ҳадис бўлиб, у барча зоҳирий ва ботиний амалларни ўзида мужассам этган. Шариат илмларининг барчаси бу ҳадисдан тўйинган. Чунки, бу ҳадис барча суннат илмларини жамлаган. “Фотиҳа” сураси Қуръоннинг онаси деб номлангани каби бу ҳадис ҳам суннатнинг онасидир”.

“Жибрил ҳадиси” номини олган бу ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Зеро, бу ҳадисни Абу Ҳурайра, Умар, Абу Зарр, Анас, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Омир Ашърий, Жарийр Балхий каби буюк саҳобийлар ривоят қилганлар.


БАТАФСИЛ
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣

@muslimuzportal га обуна бўлинг
#Ҳадиси_шариф

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қиладилар:
«Киши шубҳали нарсалардан ўзини тийиши билан динини камчиликлардан, обрўсини таънадан сақлайди».
Бухорий ривояти.

@muslimuzportal
Витр намози ҳақида
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда ўн бир ракат намоз ўқирдилар. Шу намозларида бир сажда қилсалар унинг миқдори сизлардан бирингиз ўртача эллик оят ўқийдиган даражада бўларди. Сўнг бошларини саждадан кўтарардилар ва бомдод номозидан (яъни фарзидан) олдин икки ракат намоз ўқиб, ўнг томонларига ёнбошлардилар то муаззин намозга чақириб келгунча (яъни бомдодни фарзини масжидда жамоатга ўқиб беришни сўраб келгунча)”, дедилар.

Шарҳ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Бир ҳадис шарҳи: Ҳаммамиз Унга муҳтожмиз
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Абу Зарр Ғифорийдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Эй бандаларим! Мен ситамни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга ситам қилманглар.

Эй бандаларим! Мен тўғри йўлга йўллаганлардан бошқа ҳаммангиз адашгансиз. Мендан тўғри йўлни сўранглар, сизларни тўғри йўлга йўллайман.

Эй бандаларим! Мен ризқлантирганлардан бошқа барчангиз очсиз. Мендан ризқ сўранглар, сизларни тўйдираман.

Эй бандаларим! Мен кийим берганлардан бошқангиз яланғочсиз. Мендан кийим сўранглар, кийим бераман.

Эй бандаларим! Сизлар кечаю кундуз хато (гуноҳ) қиласиз. Мен барча гуноҳларни кечиргувчиман. Мендан гуноҳларингизни кечиришимни сўранглар, гуноҳларингизни кечираман.

Эй бандаларим! Менга зарар етказа олмайсиз, чунки зарарингиз етадиган даражада эмассиз. Менга фойда келтира олмайсиз, чунки фойда келтирадиган мавқеда эмассиз.

Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг тақводор одамдек бўлса ҳам, мулкимни асло кўпайтирмайди.

Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг фожир одамдек бўлса ҳам, мулкимдан бир нарсани камайтирмайди.

Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар ҳамма бир майдонга тўпланиб, Мендан сўраса, ҳар бир инсонга сўраганини берсам, мулким денгизга ботириб чиқарилган игнанинг учидаги сувчалик ҳам камаймайди.

Эй бандаларим! Амалларингизни ҳисоблаб қўяман. Сўнг уларнинг эвазини (мукофоти ёки жазосини) тўлиқ қилиб бераман. Ким яхшиликка эргашса, Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Ким ёмонликка йўлиқса, ўзидан бошқани айбламасин!” (Имом Муслим, Имом Термизий).

Шарҳ:

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳасад – иллат, ҳавас – фазилат
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Фақат икки кишига “ҳасад” қилса бўлади: Аллоҳ таоло берган молини ҳақ йўлда сарфлаган кишига ва Аллоҳ таоло берган илму ҳикмат билан ҳукм қилган ва уни ўргатган кишига”, дедилар» (Имом Бухорий).

Шарҳ: Бошқаларни кўролмай, шу неъмат улардан кетишини ва ўзида бўлишини исташ ҳасад дейилади. Инсон бошқалардан баландроқ, ҳеч бўлмаса, тенг бўлишни хоҳлаши табиий. Бироқ ҳасад қилиш, бировдаги неъматнинг йўқолишини хоҳлаш иллат. Ҳасад пайдо бўлганида уни енгиб ўтиш, ёмонликдан қайтиш эса фазилатдир.

Ушбу ҳадисдаги “ҳасад” калимаси эса молини яхши ишларга сарфлаётган кишига ёки илмига амал қилган олимга ҳавас қилиш маъносидадир. Чин мўмин ҳавас қилган кишисидек бўлишга уринади. Яхши ишларда бошқалардан ўзиб кетишга уриниш динимизда мубоҳ саналади. Саҳобалар доим бир-бирларига ҳавас қилишган ва савобли ишларда, ибодатларда ўзаро мусобақа қилишган.

Демак, яхшиликка шошилиб, ёмонликдан қайтишда бир-бирларимизга ўрнак бўлиб, кўмаклашишимиз керак экан. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Уларга (жаннатда идишлари) муҳрланган мусаффо майдан ичирилур, у (май)нинг муҳри мушкдир. Мусобақалашадиганлар шунда (шу неъматларга етиши учун) мусобақа қилсинлар (Мутаффифун, 25-26).

Ҳадиси шарифдан яхши йўлда ишлатиладиган бойлик фақирликдан яхши экани ҳам англашилади.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
Бир ҳадис шарҳи рукнидан: раҳм қилган марҳамат кўради
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло раҳмли инсонларга раҳм қилади. Ер юзидагиларга меҳрли, шафқатли бўлинг, осмондагилар сизларга раҳм қилишади. Раҳм (қариндошлик алоқалари) Раҳмонга яқиндир. Ким қариндошликни боғласа, Аллоҳ таоло у билан (раҳмат риштасини) боғлайди. Ким уни узса, Аллоҳ таоло ҳам ундан (раҳмат риштасини) узади” (Абуд Довуд ва Термизий ривояти).

Шарҳ: Ушбу ҳадисда кимга нисбатан раҳм кўрсатиш аниқ айтилмаган. Яъни, “одамларга”, “мўминларга” “солиҳларга” ёки “фақирларга” деган қайд йўқ. Шундай экан, бу ҳадисдан бутун махлуқотга нисбатан раҳм-шафқат кўрсатиш лозимлиги келиб чиқади. Яъни, ер юзидаги яхши-ёмон барча инсонларга, хонаки-ваҳший бутун ҳайвонларга кўрсатиладиган марҳамат Раҳмон – раҳмати чексиз Аллоҳ таоло рози бўладиган амаллардандир. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Раҳмдил бўлмагунча (комил) мусулмон бўлолмайсиз”, деб марҳамат қилганларида саҳобийлари: “Эй Аллоҳнинг расули, ҳаммамиз раҳмлимиз”, деб жавоб бердилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу ўринда бирингизнинг дўстига кўрсатадиган раҳм-шафқат эмас, барча инсонларга ва ҳайвонларга кўрсатиладиган марҳаматни кўзда тутяпман”, дедилар».

Марҳаматлиларга Аллоҳ таолонинг ҳам раҳм қилиши дейилганида, уларга эҳсонини мўл-кўл қилиб бериши ва кўпгина неъматлар ато этиши тушунилади. Аммо кўрсатиладиган раҳм-шафқат Қуръон ва суннат асосида бўлиши зарурлигини ҳам билиб қўйиш керак. Зеро, Аллоҳ таоло розилигига терс тушадиган, суннатга тўғри келмайдиган марҳамат ва шафқат бу ерда мақталган сифатга кирмайди.

“Осмондагилар”дан мақсад фаришталардир. Чунки улар мўминларга истиғфор сўраб турадилар. “Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар Парвардигорларига ҳамду-сано айтиш билан (У зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтурлар ва У зотга имон келтирурлар, ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан. Бас тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин” (Ғофир, 7). Бу муборак оятдан маълум бўлишича, фаришталарнинг раҳм қилиши мўминлар учун раҳмат ва мағфират сўрашдан иборат.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисларидан келиб чиқадиган хулоса шу: қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашга аҳамият бериш Аллоҳ таолонинг раҳматига эришишга интилиш демакдир. Аксинча, бу масалага бепарво бўлиш Аллоҳ таолонинг раҳматига беписандликдан дарак беради.

“Кутуби ситта” асосида
Содиқ НОСИР тайёрлади.
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Бир ҳадисда ўнта фойда...
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб: “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил”, дедилар. Шунда аёл: “Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам”, деди. Саҳобалар унга: “Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар”, деб айтдилар.

У аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида қўриқчиларни топмади. Аёл: “Ё Расулуллоҳ сизни танимабман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақиқий сабр аввалги зарба пайтдагисидир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Имом Муслимнинг ривоятида: “У аёл гўдак боласига йиғлаётган эди”, деб келтирилган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

Мусибат етганда сабрсиз бўлиш, тақвосизликка олиб келади.
Исломда мадҳ қилинган сабр – мусибатнинг аввалида килинганидир. Бошида бесабрлик қилиб, кейин иложсизликдан қилинган сабр – сабр эмас...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Бир ҳадисда ўнта фойда...

Ўқиш учун манзил: https://muslim.uz/index.php/rukn/hadis/item/5520

@muslimuzportal
Rasululloh sollallohu alayhi
muslim.uz
#ҳадиси_шариф

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўрашди...

3:50 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim