Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Пайғамбарлар ҳаётлари бизларга ўрнак
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/12353

@muslimuzportal
Мусибат келганда сабр.

Инсонга мусибат келганда, у талвасага тушмай, амал, сўз билан Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган иш қилмай, келган мусибатга сабр қилиши ва шу сабрига ажр умид қилиши керак. Бандага мусибат келганда, у ич-ичидан ўша ишдан нафратланмаслиги, балки буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қазойи қадари билан бўлаётганини ўйлаб, сабр қилиши керак.

Аллоҳ таоло сабрли бандаларини яхши кўради. Уларга улкан мукофотларни тайёрлаб қўйган. Қуйидаги оят сабрлилар учун хушхабардир:



وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ أُولَـئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَـئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

“Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз”, дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир” (Бақара сураси, 155 – 157-оятлар).

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Вафқ“ фонди Сирдарё вилоятининг Янги ер шаҳрида жойлашган “Мурувват ногиронлар уйи“даги беморлар холидан хабар олди.
#ВИДЕОЛАВҲА

➡️ https://telegra.ph/Sirdaryo-12-16

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Xayriya aksiyalari:
🌱 https://vaqf.uz/uz/promote/index
27.12.2018 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

27 декабрь

5:02 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Қиш– мўминнинг баҳори (2-мақола): Ибодатнинг роҳати
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12371

@muslimuzportal
Ayolning makri
muslim.uz
#Аудиоҳикоя

Аёлнинг макри

3:57 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
05. XAYRLI TONG!
muslim.uz
Хайрли тонг!

1:23 дақ

#Тонгги_дуо

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from MuslimShosh.uz
#Таъзия

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги "Юнусобод" жоме масжиди имом хатиби Тошпўлатов Абдуғани устознинг волидаи меҳрибонлари Суйдиниса она Маҳмудхон қизлари вафот этганлари муносабати билан оила аъзолари, қариндош ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Суйдиниса онамиз шамсий қамарий йил ҳисобида табаррук тўқсон ёшда эдилар.

Барча азизларимиздан бу волидаи муҳтарамамизнинг руҳи покларини тиловат ва хайрли дуолар билан ёд этишларини сўраб қоламиз.

Марҳуманинг фарзандлари, барча қариндош-уруғларига чиройли сабр ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин.

Жаноза намози бугун, 28 декабр куни Фарғона вилояти, Бувайда тумани,
Чўл қишлоғида соат 10:00 да ўқилади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати
@vakillikuz
28.12.2018 yangilik
muslim.uz
#Аудиохабарлар

28 декабрь

5:40 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Шавкат Мирзиёев 2019 йилга ном берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Гуноҳларим тўкилсин десанг...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/12376

@muslimuzportal
"Ўзбекистон тарихи" телеканали ташкил этилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/12391

@muslimuzportal
Hazrati Oyisha (r.a)
muslim.uz
#Саҳобалар_ҳаёти – Ҳазрати Ойиша (р.а.)

22:37 дақ

#8

▶️ https://telegra.ph/Saҳobalar-ҳayoti-12-22

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Бернард Шоунинг Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларидаги эътирофи

“Мен ҳамма вақт Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) динини ҳайратланарли даражада ҳаётбахшлиги учун ҳурмат қилганман. Ўйлашимча, у турмушнинг ҳар қандай шароитларида ҳам инсонларга оғирлик қилмайдиган ягона дин ва шу фазилати билан инсонларни ўзига мафтун этади. Мен унинг (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётини ўрганиб чиқдим – бебаҳо инсон. Ўйлайманки, у Дажжолдан энг узоқ зот ва уни бемалол Инсоният Халоскори деб айтиш мумкин”.

Манба: «Настоящий Ислам», Т. 1, № 8, 1936.
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ