Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ҳижрий йил бошидан буён Умра зиёратига 1,3 млн. киши борган
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/11883

@muslimuzportal
Салама ибн Динор

Бу муҳтарам зот Абу Ҳозим Аъраж номи билан машҳур бўлганлар. Абдурраҳмон ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳозимдан кўра ҳикмат тилига яқин бўлган бирор кишини кўрмадим”, деганлар.

Ҳижратнинг 97 йилида мусулмонлар халифаси Сулаймон ибн Абдулмалик пайғамбарлар отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссаломнинг чақириқларига “лаббай” деб жавоб қилиб, ҳаж қилиш ниятида муқаддас манзилларга сафарга отланади. Унинг карвони умавийлар халифалиги салтанати пойтахти Дамашқдан интиқлик билан Мадинаи мунаввара сари йўл олади.

Равзаи мутоҳҳарада намоз ўқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом бериш қувончи халифанинг қалбини эгаллаб олган эди. Халифанинг карвонида қорилар, муҳаддислар, фақиҳлар, уламолар, амирлар ва саркардалар жам эди.

Карвон Мадинаи мунавварага етиб келиб юклар туширилгач, Мадинанинг мансабдор ва эътиборли кишилари халифага салом беришга ва уни қутлашга бордилар. Лекин Мадина қозиси, боҳужжат олими ва ишончли имоми бўлган Салама ибн Динор халифага салом бериш ва уни қутлашга чиққанлар ичида йўқ эди. Сулаймон ибн Абдулмалик зиёратга келганлар билан саломлашиб, дийдорлашгач, суҳбатдошларидан бирига қараб:


БАТАФСИЛ

#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Yangiliklar
01.12.2018
#Аудиохабарлар
1 декабрь
4:35 дақ
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Нишонга урилган гаплар:
“Овозингни эмас, сўзларингнинг савиясини кўтар!”
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/11892
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/11889

@muslimuzportal
“Мурувват карвони” Жиззах вилоятида
➡️ https://telegra.ph/jizzah-12-01

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Azizlar xayriya aksiyalarida faol bo'laylik!
https://vaqf.uz/uz/promote/
“Bas, azmu-matonat sohibi bo'lgan Payg'ambarlar sabr qilgandek, sabr qil”,
(Ahqof 35-oyat)

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Аёлни эъзозлаган дин” китоби нашрдан чиқди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11894
"Унга баённи ўргатди"

Ҳозирги кунда тил ўргатувчи ўқув марказлари кўпайди. Кўпчилик тил ўрганишга қизиқиб, мазкур ўқув марказларида таълим олишмоқда.

Тил ўрганиш яхши иш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга иброний тилни ўрганишни амр қилганларида, у киши қисқа муддат ичида бу тилни ўрганиб олиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимонларига айланганлар.

Биз янги бир тилни ўрганишимиз учун ўша тил борасидаги грамматика китобларини ўқиймиз. Ҳарфлар ва сўзларнинг талаффуз қилиниши, бир-бирига қўшиб, гап тузилиши, гапнинг бўлаклари ва ҳоказо жиҳатларини синчковлик билан ўзлаштирамиз. Бу иш учун икки-уч йилни сарфлаймиз. Ўзимиз ўрганаётган тилда бироз гаплаша оладиган бўлганимиздан кейин биров билан ўша тилда гаплашсак, айтадиган сўзларимизни хаёлимизда тузиб олиб, хато қилмасликка уриниб, аста гапирамиз. Ўз она тилимизда гапирганимизда эса, “хаёлда сўз тузиш” деган машаққат бўлмайди, бу нарса ҳатто хаёлимизга ҳам келмайди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Haqiqiy gʻalaba nafs ustidan qozonilgan gʻalabadir.

@muslimuzportal
Audio
«Якшанба мутолааси»

2 декабрь

2:05 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Анас ибн Моликдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”.  (Имом Аҳмад ва Муслим)


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
“Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар”.

Яъни, ёшлигингда гарданингга рўзғор, бола-чақа ташвиши тушмасдан , тирикчилик учун машғул бўлмасдан олдин, баданинг ва ақлинг соғломлигида, бирор беморлик ва паришонхотирлик билан машғул бўлмасингдан олдин, умринг поёнига етиб, Азроил (а.с.) ўз вазифасини адо қилиш учун келган вақтида кўзингга хеч нарса кўринмай ўзинг билан ўзинг машғул бўлиб қолишингдан олдин савобли ишларга шошил. Охиратда сени Роббингнинг азобидан қутқарадиган, жаннатларга киритадиган, даражотинг юқори бўладиган ва яқинларинг учун ҳам шафоатчи бўлишингга кифоя қиладиган хайрли ва солиҳ амалларни Аллоҳ учун холисона ва кўпроқ қилиб қол. Ҳамда яқинларинг ва бошқа инсонларни ҳам бу ишларга чақир.

Чунки Аллоҳ таоло: 
“Бас, яхши ишларга шошилингиз”, (Бақара,148) деган.

Бошқа бир оятда эса Роббимиз: 
“Аср билан қасам. Албатта инсон хусрондадир. Илло, иймон келтирганлар ва солиҳ амал қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмасдир)”. (Аср, 1.2.3.) Яъни, қиёмат куни мана шу тўрт тоифа кишилардан ташқари ҳамма бу дунёда  ўтказган умри учун, беҳуда сарфланган меҳнати учун афсус, хасрат  ва надоматда бўлади.

@vaqfuz | vaqf.uz |@vaqfuzguruhi
Xayriya aksiyalari:
https://vaqf.uz/uz/promote/
“Эй, Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан” (Муъминун сураси, 118-оят).

@muslimuzportal | muslim.uz
Шайх ҳазратларининг асарлари Россияда тасдиқланган исломий адабиётлар рўйхатига киритилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/11911
#Аудиохабарлар

3 декабрь

4:32 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim