Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Мақолалар

Яхши гумонда бўлиш соғлик учун фойдали

Руҳиятшунослар муваффақиятга эришишнинг асосий омили сифатида оптимистликни кўрсатадилар. Янги тадқиқотлар натжасида оптимистлик касалликларни даволашда ҳам асқатиши аён бўлди. Торанто ва Калифорния университети тадқиқотчилари шахснинг оптимист бўлиши унинг иммунитет тизимини қувватлантиришини исботладилар. Уларнинг айтишича, бошқаларга ёрдам бериш, уларнинг айбларини кечириб юбориш, одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш инсон иммунитет ҳужайраларини ҳаракатга келтирувчи асосий гармон ва оқсиллар фаолиятини тартибга солади ва уларнинг касалликка қарши курашувчанлигини оширади. Натижада уларнинг соғлиги пессимистларникидан кўра яхшироқ бўлади. Аксинча, ҳасадгўйлик, инсонларнинг айбини қидириш, бахиллик ва бошқаларга нафратини сочиш каби кўплаб маънавий ҳасталиклар инсоннинг иммун тизимини ишдан чиаради. Чунки кўп вақт бошқалар ҳақида салбий фикрда бўлиш инсон мияси ва юраги ҳамда иммунитет тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатар экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни доимо яхши гумонда бўлишга чақирганлар. Бу борада “Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини то биродарига ҳам яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Яна бир ҳадиси шарифда “Яхшиликка умид қилиш (яхшиликка йўйиш) менга хуш келади”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса “Мўминлар ҳақида яхшиликни ўйланг”, деганлар. Бу каби ўзгалар ҳақида яхши гумон қилишга ва уларга яхшилик қилишга чақирадиган ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўп. Ҳатто бирор киши тушида яхши нарса кўрса уни бошқаларга айтиши ихтиёрий бўлади, лекин ёмон туш кўрса уни бошқаларга айтишдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Яъни, ҳатто тушда кўрилган ёмонликдан ҳам салбий нарса кутмаслик керак. У Зотнинг “Енгиллаштиринглар, оғирлаштирманглар, хушхабар беринглар, нафратлантирманглар” деган гаплари ҳам ижобий ёндашув ва оптимистик қарашларга ёрқин мисолдир.

Демак, дининиз тарғиб қилган чиройли хулқ дунёмиз учун ҳам, охиратимиз учун ҳам фойдалидир.

Ш.ЧЎЛПОНОВ,
ТИИ ўқитувчиси


Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Audio
Бақара сураси (285-286 оятлар)
#Қуръон #mp3muslimUz
▫️ Ҳасанхон Яҳё ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
💾 3,73 МБ
🕑 02:02
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
❗️Дажжол фитнаси❗️ Бу энг катта фитнадир. Шунинг учун барча пайғамбарлар ўз умматларини унинг ёмонлигидан огоҳлантирганлар. “Масиҳ” сўзи луғатда “суртилган, текисланган” маъноларини билдиради. Дажжолнинг бир кўзи тери билан қоплангани учун “масиҳ” дейилади. “Дажжол”нинг маъноси эса “кўп алдайдиган”дир, У Макка ва Мадина шаҳарларидан бошқа бутун Ер юзини кезиб чиқади ва ўзининг ёлғонлари билан ҳақдан чалғитади. Дажжолнинг “масиҳ” сифати билан Исо (алайҳиссалом)нинг “масиҳ” сифатлари ўртасида катта фарқ бор. Исо (алайҳиссалом) муборак қўллари билан касални силасалар, касал шифо топган. Шунинг учун Исо (алайҳиссалом) “масиҳ”, яъни “силагувчи” деб номланганлар.

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal   Дўстларингизга ҳам  улашинг.
004 Нисо
Абдулбосит қори Қобилов
#Хатми_Қуръон

Нисо сураси
Абдулбосит қори

Таровеҳ 2014 (29,9 Мб)

Yaqinlaringizga ham
ulashing:⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#Видеолавҳа

Қалбларни ларзга келтирган Абдулфаттоҳ қоридан гўзал қироат

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/9069
Kasb qilishlikni 4 darajasi haqida - Hasan domla Qodirov
@mp3muslim
#Маъруза

Касб қилишликнинг 4 даражаси ҳақида - Ҳасан домла Қодиров

Яқинларингизга ҳам
улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
CАВОЛ:
Assalomualekum sizlarga bu savolni javobini bilib turib beryapman lekin ko'pchilik bilmayapti shu savolimga javobni sizlar shuni bir go'zal xolatda tushuntirib bersangiz. Savolim: bu dunyoga kelish maqsadimiz? Oldindan ustozlarga rahmat ishlab xormangiz.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! “Бу дунёга келишдан масадимиз эмас, Аллоҳ таолонинг инсон ва жинларни яратишдан асосий мақсади нима?”, деган савол қилсак, янада тўғрироқ бўлади. Бу долзарб саволингиз учун сизга ташаккур! “Зориёт” сурасида бундай деган: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирор ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман. Зеро, Аллоҳнинг ўзи Раззоқ (ризқ берувчи), қувватли ва Матин (қудратли)дир”. (56-58-оятлар). “Мулк” сурасида эса “(У) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У Азиз (қудратли) ва Ғафур (кечиримли)дир. (2-оят). Демак, инсонлар ва жинлар Аллоҳни таниб, Унга қуллик-ибодатда ва буюрган барча яхшиликларни қилиб, қайтарганларидан тийилиб, нафсини енгиб, шайтонга қарши юрсалар, имтиҳондан яхши ўтиб, Жаннатга кирар, аксинча, эса акс ҳолат бўлиши бор экан.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

Ушбу каналлар орқали Сиз:
Намоз вақтлари;
Саловат ва дуолар;
Қуръони карим тиловати;
Имом-хатибларимиз маърузалари;
Тарбиявий видеолавҳалар;
Ибодат рукнлари;
Савол-жавоблар;
Ислом тарихи;
Ҳикматли сўзлар;
Ибратли ривоят ва ҳикоялар;
Диний-маърифий соҳа янгиликлари ва бошқа кўплаб сизни қизиқтирган маълумотлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин!


Муҳаммад ибн Сиррин роҳимаҳуллоҳ айтади: "Албатта, бу илм - диндир. Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранглар".

Бу рўйхат тўлдириб борилади.

Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal   Дўстларингизга ҳам  улашинг.
#Мақолалар

Энг бой инсон

Иймон эътиқодли кишининг шукроналик, сабр-бардош ва қаноат туйғуси ўз-ўзидан унинг хулқ-атворда, шахс сифатларида ва оилавий муносабатларида қанчалик акс этиши, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир.
Алишер Навоий ҳазратлари асарларида келтирилган қаноат, шукр сўзларининг мазмун-моҳиятига аҳамият берсак, нақадар гўзал ҳолатда васф қилинганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол учун, “Маҳбубул–қулуб” асарида “Қаноат шундай бир чашмаки, унинг суви ҳеч қачон қуримайди, бир хазинаки, сарф этган билан камаймайди. Шундай бир зироатгоҳки, уруғидан иззат ва шафқат ҳосили унади. У гўё бир дарахтки, унинг шоҳида ҳурмат меваси пишади…”– каби фикрларини баён этган. Мутафаккир инсондаги иродани қаноатга ўхшатади, уни сабрли бўлишга чорлайди.
Муқаддас динимиз таълимотларида қаноатли бўлиш борасида келган илоҳий ўгитларга қулоқ солсак.
قال النبي - صلى الله عليه وسلم -: وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللهُ لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл, шунда инсонларнинг энг беҳожатига айланасан” (Имом Термизий ривояти).
“Ризо” (яъни берилган нарсаларга розилик) аччиқланиш ва ғазабланишнинг акси демакдир. Имом Муслим саҳиҳ тўпламида келтирилган ҳадиси шарифда бу маъно Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ" “(Аллоҳим) Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ сўрайман” дея ўргатган дуоларида ўз тасдиғини топган. Бошқа бир ҳадиси шарифда Ул Зот шундай дейдилар:
إن الله إذا أحب قوما ابتلاهم، فمن رضي فله الرضا، ومن سخِط فله السَّخَط
صحيح سنن الترمذي.
“Аллоҳ таоло агар бир қавмни яхши кўрса, ўша қавмни (мусибат ила) имтиҳон қилади. Кимда ким (бу қисматга) рози бўлса, (қиёмат кунида) унга ҳам розилик бордир. Кимда ким (бу қисматга) ғазаб қилса (қиёмат кунида) унга ҳам ғазаб бордир” (Имом Термизий ривояти).
Уламоларимиз берилган нарсаларга розиликка қуйидагича: “Ризо – қалбнинг Парвардигор ихтиёрига таскин топмоғидир” деб таъриф берилган бўлса, яна бошқа бир таърифда “Ризо –тақдирнинг аччиқлиги сабабидан ҳам қалбнинг хурсанд бўлишидир”, дейилган. Бошқа олимлар: “Ҳар қандай ҳукмни хурсандчилик ила қарши олиш”, яна бир таърифда эса “Ҳар қандай ҳукм ўқилганда ҳам жазавага тушмаслик - ризодир” деб келтирилган.
Розилик таслим бўлиб қўл қовуштириш эмас. Чунки аслида таслим бўлиш дегани бу - мағлубиятга учрамоқ ва мақсадга эришиш учун жидду жаҳд қилмасликдир. Ҳақиқий розилик бўлса, мақсадга етишиш учун бор имкониятни ишга солиш, мабодо эриша олмаса, ана шунда ҳеч қандай жазавага тушмасдан, ғазабланиб, аччиқланмасдан Аллоҳ таоло тақсимлаб берганига рози бўлишдир. Бу айни турмуш қуриб фарзанд кўра олмаган, дардга чалиниб шифо топа олмаётган, Аллоҳ таолонинг тақдири ила фақирлик, ҳоли тангликка учраб қанча ҳаракат қилса ҳам бундан қутула олмаётган кишиларнинг розилигидир.
Қуйида Аллоҳ таоло ёзиб, тақдир қилган нарсаларга рози бўлишдек сифат ила зийнатланишнинг шундай мартабалари келадики, натижада қалб доимий сурурни, нафс муқаррар неъматлар ҳиссини туя бошлайди.
Абдулвоҳид ибн Зайд айтади: “Розилик - Аллоҳ таолонинг улуғ эшиги, дунё жаннати (энг буюк неъмати) ва обидлар чироғидир”.
Абу Абдуллоҳ Баросий айтади: “Кимга розилик инъом этилган бўлса, фазилат даражаларнинг энг юқорисига етишибди”.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Дин насиҳатдир
#насиҳат

Динимизнинг бош ғояси насиҳат, яъни самимийликдан иборат бўлиб, аввалда ўтган пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабар берилган. Масалан, Нуҳ а.с. ўз қавмига хитоб қилар экан:

أُبَلِّغُكُمْ رِسَالَاتِ رَبِّي وَأَنْصَحُ لَكُمْ

яъни: “Сизларга Раббимнинг топшириқларини етказурман ва сизларга насиҳат қилурман...”, деган (Аъроф сураси, 62-оят). Солиҳ а.с. ҳам ўз қавмини азобдан огоҳлантирганида шундай деган:

وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّي وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَكِنْ لَا تُحِبُّونَ النَّاصِحِينَ

яъни: “Эй қавмим! Мен сизларга Раббимнинг топшириғини етказдим, сизларга насиҳат қилдим, лекин (сизлар) насиҳатгўйларни ёқтирмайсиз” (Аъроф сураси, 79-оят). Бошқа пайғамбарларнинг ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабар берилган.

Пайғамбаримиз с.а.в. ҳадисларининг бирида марҳамат қиладилар;

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رضي الله عنه : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :"الدِّينُ النَّصِيحَةُ . قُلْنَا لِمَنْ ؟ قال : لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ"

(رواه البخاري ومسلم)

яъни: Тамим ад-Дорий р.а.дан ривоят қилинади, Пайғамбар с.а.в.: “Дин насиҳатдир”, дедилар. Биз: “Кимга? – деб сўрадик. У зот: “Аллоҳга, Унинг китобига, Унинг расулига, мусулмонларнинг имомларига ва мусулмонлар оммасига”, – дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти). Ушбу ҳадис динимизнинг асосини баён этувчи манбалардан биридир.

Насиҳатнинг маъноси ўзгаларга нисбатан самимий муносабатда бўлиш, демакдир.


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
005 Моида
Абдулбосит қори Қобилов
#Хатми_Қуръон

Моида сураси
Абдулбосит қори Қобилов

Таровеҳ 2014 (22,5 Мб)

Яқинларингизга ҳам
улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Оилавий низоларнинг сабаблари

Исломда оила муқаддас саналади. Афсуски, кейинги пайтларда шу муқаддас риштани асраб-авайлашга эътиборсизлик кузатилмоқда. Моҳиятига чуқурроқ ёндашилса, оила деган қўрғоннинг бузилишига, бир қарашда, арзимасдек кўринган омиллар сабаб бўлар, оила мус­таҳкамлигига рахна солар экан. Бунга жиддий қарашимиз лозим. Шу боис ёмон оқибатларга олиб келувчи омилларни санаб ўтамиз, токи оилалар мустаҳкам қўрғонга айлансин.

Ота-онадаги салбий омиллар:
– фарзанднинг оиласига ўринсиз аралашиш; келинга ўз қизидек эмас, хизматчи деб қараш; ёшлар йўл қўйган айрим хатоларини кечирмаслик; қуда томондан моддий манфаат тама қилиш; келин ёки куёв олдида обрўсини сақлай билмаслик; фарзандлар зиммасидаги ҳақларини суиистеъмол қилиш ва ҳоказо.

Эрдаги ажримга сабаб бўлувчи омиллар:
– эрлик масъулиятини ҳис этмаслик; аёлининг табиий хулқини тушуниб етмаслик; рўзғор юмушларида аёлини яккалаб қўйиш; ўз ахлоқида енгилтакликка мойил бўлиш; оила муаммоларига совуққонлик билан ёндашиш; бойлик, мансабга керилиб, хотинини менсимаслик; ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга берилиш; аёлининг шаъни, обрўсини сақлашдан юз ўгириш ва ҳоказо.

Хотиндаги ажримга сабаб бўлувчи омиллар:
– эр талабини менсимаслик; гап ташиш; эрининг шаъни-обрўсини сақлай билмаслик; эрнинг мулки ва аёллик иффатига хиёнат қилиш; эр ва унинг яқинларига ҳурматсизлик; дангасалик, лоқайдлик сабабидан уй юмушларига улгура олмаслик; қаноатсизлик, сабр­сизлик, енгилтаклик каби салбий ахлоқларга берилиш; фарзанд кўрганида гўдакни ювиб-тарашга, соғлигини сақлашга, инжиқликларига сабр-бардош бера олмаслик ва ҳоказо.

Абдулҳай ТУРСУН,
Наманган вилояти бош имом-хатиби


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор бўлган, кам таъминланган, фарзанди жазони ижро этиш муассасасида бўлган оилаларга Вақф фонди томонидан ёрдам кўрсатилди.
Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Ўқиш учун манзил: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/9073

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#МАҚОЛАЛАР

Дуойим қабул бўлсин десангиз...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Эй Муҳаммад, айтинг агар дуо, илтижо қилмас экансизлар Парвардигор сизларга парво қилмас» (Фурқон сураси, 77-оят).

Басра аҳли Иброҳим ибн Адҳам билан учрашишганда: «Бизга нима бўлганки, дуо қиламизу ижобат этилмайди, деб сўрашди». Шайх шундай жавоб қилдилар: Дуоларингиз қабул бўлмаслигининг сабаби, қалбларингиз ўнта нарсадан ўлгандир:

Давомини ўқиш ➡️ манзили

Яқинларингизга ҳам улашинг
@muslimuzportal | www.muslim.uz
#МАҚОЛАЛАР

Масжидга кирганда бошқа, чиққанда бошқа одам бўлмайлик

Ўн беш йиллар чамаси қайсидир нашрда ўқиган эдим. Бир одам масжиддан чиқиб машинасини ўт олдирибди. Кейин бир оз қизигунча магнитофонидан амри маъруф эшитиб ўтирибди. Шу вақт унга бир гавдали одам яқинлашиб: “Шу дискни қаердан топсам бўлади?” деб сўрабди. У бошқа дискка кўчиртириб келиб бериши мумкинлигини айтибди. Улар эртасига соат 10.00 да шу ерда учрашадиган бўлибди. Нимадир бўлибди-ю, эртасига у ярим соат кечикиб қолибди. Учрашув жойига келса, ҳалиги одам кутиб турган экан. Унга қарата:

Батафсил...

Яқинларингизга ҳам улашинг
@muslimuzportal | www.muslim.uz
#МАҚОЛАЛАР

Дуойим қабул бўлсин десангиз...

Ўқиш учун манзил:⤵️
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/9068

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ