Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Видеолавҳа

«Хадичаи Кубро» мадрасасида хатмона тадбири-2018

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/8996
Вақф хайрия жамоат фондига келиб тушган маблағлар уч миллиард сўмдан ошди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/8986

@muslimuzportal | Muslim.uz
Кўкалдош билим юртида битирувчи талабаларининг Хатмона тадбири ўтказилди
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/8992

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлар идораси www.muslim.uz порталининг www.mp3muslim.uz сайти ҳақида биласизми?

Ушбу сайтдан қуйидаги маълумотларни топишингиз мумкин:

- Юртимиздаги дин соҳасида хизмат қилиб турган имом домлаларимизнинг жума маърузалари,
- 15 дан ортиқ ҳофизи Қуръонларнинг 30 пора Қуръони Карим қироатлари,
- юртимиздаги қориларнинг 30-пора ва танланган суралар тўплами,
- 1001 ҳадис тўпламининг аудиолари,
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўжизалари,
- Абдул Азим Зиёуддин домланинг сийрат дарслари,
- саловатлар,
- кундалик дуолар,
- «Маҳалла» радиосидаги «Маърифат чироқлари» дастуридаги эшиттиришлар.

Сайтга кириб ўзингизга керакли маълумотни топасиз деган умиддамиз.

www.mp3muslim.uz сайти тас-их тизимида ишлайди. Сайтнинг телеграмдаги каналига уланиш манзили.

Каналга уланинг ва яқинларингизга
ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Muslim.uz pinned «Oliy mahadda xatmona Onlayn kuzating: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2060827077488541&id=1608085119429408 @muslimuzportal»
#Мақолалар

Яхши гумонда бўлиш соғлик учун фойдали

Руҳиятшунослар муваффақиятга эришишнинг асосий омили сифатида оптимистликни кўрсатадилар. Янги тадқиқотлар натжасида оптимистлик касалликларни даволашда ҳам асқатиши аён бўлди. Торанто ва Калифорния университети тадқиқотчилари шахснинг оптимист бўлиши унинг иммунитет тизимини қувватлантиришини исботладилар. Уларнинг айтишича, бошқаларга ёрдам бериш, уларнинг айбларини кечириб юбориш, одамлар ҳақида яхши гумонда бўлиш инсон иммунитет ҳужайраларини ҳаракатга келтирувчи асосий гармон ва оқсиллар фаолиятини тартибга солади ва уларнинг касалликка қарши курашувчанлигини оширади. Натижада уларнинг соғлиги пессимистларникидан кўра яхшироқ бўлади. Аксинча, ҳасадгўйлик, инсонларнинг айбини қидириш, бахиллик ва бошқаларга нафратини сочиш каби кўплаб маънавий ҳасталиклар инсоннинг иммун тизимини ишдан чиаради. Чунки кўп вақт бошқалар ҳақида салбий фикрда бўлиш инсон мияси ва юраги ҳамда иммунитет тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатар экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни доимо яхши гумонда бўлишга чақирганлар. Бу борада “Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини то биродарига ҳам яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Яна бир ҳадиси шарифда “Яхшиликка умид қилиш (яхшиликка йўйиш) менга хуш келади”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса “Мўминлар ҳақида яхшиликни ўйланг”, деганлар. Бу каби ўзгалар ҳақида яхши гумон қилишга ва уларга яхшилик қилишга чақирадиган ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўп. Ҳатто бирор киши тушида яхши нарса кўрса уни бошқаларга айтиши ихтиёрий бўлади, лекин ёмон туш кўрса уни бошқаларга айтишдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Яъни, ҳатто тушда кўрилган ёмонликдан ҳам салбий нарса кутмаслик керак. У Зотнинг “Енгиллаштиринглар, оғирлаштирманглар, хушхабар беринглар, нафратлантирманглар” деган гаплари ҳам ижобий ёндашув ва оптимистик қарашларга ёрқин мисолдир.

Демак, дининиз тарғиб қилган чиройли хулқ дунёмиз учун ҳам, охиратимиз учун ҳам фойдалидир.

Ш.ЧЎЛПОНОВ,
ТИИ ўқитувчиси


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Илм ва #ҳунар ўрганиш инсон учун энг зарур ишлардан ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай нарсанинг моҳиятини англаш, жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларнинг яхши-ёмон томонини таҳлил қила билиш, ишларнинг гуноҳ-савобини, ҳукмларнинг ҳалол-ҳаромини ажратиш, одамларнинг қадру қийматини тўғри тушуниш, оиланинг фаровон яшашини тўғри ташкил этиш, қисқаси, ҳар томонлама мукаммалликка эришиш учун илм ва ҳунар эгаллаш зарурий эҳтиёждир.

Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Уни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Аксинча, дунёда қандай ёвузлик содир бўлган бўлса, уларнинг ҳаммаси жаҳолат туфайли келиб чиққан. Шунинг учун илмсизлик ва жаҳолат улкан ҳалокат ҳисобланади.

Илм ва илм аҳлининг фазилати борасида ояти карималар ҳамда ҳадиси шарифлар бисёр. Илм эгаларининг топажак мақом-мартабалари ҳақида хабар берувчи ушбу ояти карима уларнинг фазилатига далолат қилувчи ҳужжат сифатида кифоя қилади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (“Мужодала” сураси, 11-оят).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Бахт_сари_4_қадам

1-қадам. Ҳаётингизни кимдир яхши томонга ўзгартирмайди.
Инсон ҳамиша ўзининг хатти-ҳаракати учун масъулдир. «Ҳар бир жон (инсон) фақат ўзи учун иш қилади. (Ҳеч бир) кўтарувчи (гуноҳкор) ўзга (жон)нинг юки (гуноҳи)ни кўтармайди» (Анъом, 164).

Инсон қалбидан ўтган кечинмаларни ўзидан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсоннинг қанчалик бахтли бўлишида ўзининг ихтиёри ҳамда ҳаракати муҳим аҳамият касб этади. Роббимиз қилаётган амалларимиздаги ниятимизга кўра савоб ёки жазо беради. Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг дунёда қилган савоб ва гуноҳ ишларини охиратда ҳисоб-китоб учун мукаммал ҳолда муҳайё қилади. «(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот ёки жазо) берилур ва уларга адолатсизлик қилинмас» (Бақара, 281).

Шундай экан, кимдир келиб сизни бахт сари етаклашини кутманг, балки Аллоҳ берган неъматлардан унумли фойдаланиб, холис ниятлар билан солиҳ амалларга мушарраф этишини сўранг. Зеро, Аллоҳ сизга ҳам бу ёруғ оламга келиб, Ҳабиби Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати бўлишдек улуғ неъматини ато этди.

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
001 Фотиҳа
Абдулбосит Қобилов
Фотиҳа сураси
Абдулбосит қори
Таровеҳ 2014 (367 Кб)
@mp3muslim 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#ТАБОБАТ

Лимоннинг шифобаҳш хусусияти

Лимоннинг ҳуштаъмлиги инсонларга завқ бериши билан бирга шифобаҳшлиги кўпчиликка маълумдир. Халқ табобатида лимон қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз, ўпка сили, нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосир, сийдик йўлларидаги тошларни эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

Лимон – рутадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2-3,5 метргача бўлади. Гуллари майда, оқ, ҳиди хушбўй. Лимон меваси таркиби эфир мойи, органик кислоталар, қандлар, каротин, пектин, флавоноид, темир, фосфор, калий, кальций, магний ва бир қатор витаминлардан иборат.

Лимоннинг сиқиб олинган суви:

- рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади;
- тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади;
- кўзнинг сариқлигини кетказади;
- гипертонияда қон босимини мўътадиллаштиради;
- гепатит (сариқ касаллиги) да ёрдам беради;
- меъдани тоза қилади.

Лимон шарбати:

- иштаҳани очади;
- безгак билан оғриган беморларнинг ҳароратини туширишда ёрдам беради;
- ошқозон-ичак касалликларида, ҳазмни яхшилаш учун ичилади;
- организмда минерал тузларнинг алмашинуви бузилганида даво бўлади;
- ангина, фарингит, грипп ва нафас йўлларининг шамоллашида ишлатилади;
- лимон шарбатини уч-тўрт қошиқ наҳорда истеъмол қилиш организмдаги ўсмалар ўсишини тўҳтатиши мумкин.

Барглари:

- меъда ва ички аъзоларини кучли қилади;
- гипертонияда;
- қанд касаллигида даво бўлади.

Гули:

- Гулини ҳидланса кайфиятни кўтаради;
- Ҳомиладор аёлларда токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.