Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ҳалол #харом

Ҳасан Басрий р.а. айтадилар:
- “Одам боласи қанчалар ҳам мискин-бечора, ҳалоли - ҳароми азоб бўлган бу дунёга рози. Агар ҳалолидан олса, неъмат берилгани учун сўралади. Агар ҳаромидан олса, бунинг учун азобланади. Одам боласи доимо мол-дунёсини кам деб билади, лекин амали ҳақида бундай ўйламайди. Динида бир мусибат етса, хурсанд бўлади (парвосига ҳам келмайди), дунёсига мусибат етганида эса қайғуга ботади”.
(Ибн Абуд-Дунё “Зуҳд”)

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Жаннат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Ким агар тили, қорни, фаржининг ёмонлигидан тийила олса, унга жаннат вожиб бўлади”.
(Имом Байҳақий ривояти)

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Аҳли_жаннат

Ҳориса иби Ваҳб Хузоъий р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми?” - дедиларда, одамлардан жавоб кутмай:
- “Ҳар бир заиф ва бечораҳол одамдир, у гар Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса, сўзсиз устидан чиқади” - дедилар. Сўнг: - “Аҳли дўзах кимлар эканлигини (ҳам) айтайми? "Ҳар бир қўпол, қуруқ, гердайган, беқаноат ва димоғдор одам аҳли дўзах” – дедилар”.
(Имом Бухорий ривояти)

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Насиҳат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Тўртта нарса саодатдандир:
солиҳа аёл;
кенг маскан;
яхши қўшни;
ёқимли улов.
Тўртта нарса бахтсизликдандир:
ёмон қўшни;
ёмон хотин;
ёқимсиз улов;
тор маскан”.
(Ибн Ҳиббон ривояти)

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Qur‘on musobaqasi Andijon viloyat "Sayyid Muhyiddin maxdum" o‘rta maxsus islom bilim yurti talabalari o‘rtasidagi musobaqa natijalari

Hifz yo‘nalishi

1. Abdujalilov Sirojiddin
2. Abdulhayev Abdulbosit
3. Olimjon Habibulloh

Tilovat yo‘nalishi

1. To‘raqulov Ibrohimjon
2. Jalolxonov Abbosxon
2. Bozorov Ahmadulloh
3. Ergashev Abdulmutalib

G‘oliblarga diplom va esdalik sovg‘alari taqdim etildi.

@muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Зарра_яхшилик

Ривоят қилинишича, “Ким зарра мисқоличалик яхшилик қилса...” ояти нозил бўлганида Абу Саид Худрий р.а. Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
- “Ё Расулуллоҳ, Мен қиёмат куни ҳар битта амалимни кўраманми?”. Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Ҳа” – дедилар. “Катталарини ҳам кўраманми?”. Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Ҳа”. “Кичикларини ҳам кўраманми?”. Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам: - “Ҳа” (албатта кўрасан).
– “Унда ҳолимга вой”.
–“Эй Абу Саид, хурсанд бўл! Зотан, (мўмин банданинг) савоблари ўн баравардан етти юз бараваргача кўпайтирилади. Аллоҳ хоҳлаган бандаси учун кўпайтириб беради. Гуноҳлар эса ўз мислича бўлади ёки Аллоҳ уларни авф этади. Шуни унутма, бирон киши ўз амали билан зинҳор нажот тополмайди”.
– “Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари! Сиз ҳамми?”.
– “ Ҳа, мен ҳам, илло Аллоҳ мени Ўз раҳмати ила ярлақаса, шундагина нажот топаман “.
(“Қуръон - қалблар шифоси”)

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Қуръон_мусобақаси #Эълон

Эртага 12 март куни "ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ 2018" вилоят босқичи Наманган вилоятида давом этади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа Наманган шаҳар Нуробод даҳасидаги "Имом Аъзам" жомеъ масжиди, аёл-қизлар ўртасида Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу вилоятдаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ҳам Республика босқичига йўлланма олиш учун ўзаро мусобақада беллашадилар. Ушбу Қуръон байрамига тайёргарлик ишлари жадал суратда олиб борилди. Мусобақалар эртага 9:00 да бошланади.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur‘on musobaqasi Andijon viloyat "Sayyid Muhyiddin maxdum" o‘rta maxsus islom bilim yurti talabalari o‘rtasidagi musobaqaning fotojamlanma slaydi.

@muslimuzportal
Muslim.uz pinned «​#Қуръон_мусобақаси #Эълон Эртага 12 март куни "ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ 2018" вилоят босқичи Наманган вилоятида давом этади. Эркаклар ўртасидаги мусобақа Наманган шаҳар Нуробод даҳасидаги "Имом Аъзам" жомеъ масжиди, аёл-қизлар ўртасида Наманган шаҳридаги…»