Muslim.uz
92.4K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Энг чиройли муомаламга ким ҳақли?

“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, энг чиройли муомаламга ким ҳақли?” –  деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг”, – дедилар. У киши: “Сўнг ким?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг”, – дедилар. У киши яна: “Сўнг ким?” – деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Онанг”, – дедилар. У киши: “Сўнг ким?” – деди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўнг отанг”, – дедилар”
(Имом Бухорий ривояти).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Исломда_аёллар рафиқа сифатида улуғланади. 

Бу борада Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Видолашув ҳажи”да саҳобийларга қарата аёллар ҳақида айтган васиятларини келтириб ўтишимиз жуда ҳам ўринли бўлади: “Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки сизлар Аллоҳнинг омонати ила уларни қўлга киритдингиз ва Аллоҳнинг калимаси билан уларнинг фаржларини ўзларингизга ҳалол қилиб олдингиз” (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ алайҳиссалом бошқа бир ҳадисда: “Албатта, аёллар эркакларнинг ярми (шериги, туғишганлари)дир”, – деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифга биноан, Ислом шариати аёлларни ҳар қандай ҳолат ва ишларда эркакларга  шерик қилган десак, тўғри бўлади. Зеро, аёл фарзандларни тарбиялаш, борасидаги хизмати оилани мустаҳкамлаш йўлида ҳам эркакларга ҳамроҳ эканидан далолатдир. Эр-хотин ўзаро иноқ бўлган оиладан суннати набавий кўрсатиб берган йўлга мувофиқ гўзал хонадон пайдо бўлади. Бундай хонадонлар эса жамият биносини барпо қилишда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли ҳам аёл жамиятнинг ярми дейилади. Балки, аёл ярмидан ҳам кўпроқ улушга эга. Зеро, аёл бу – она, рафиқа, қиз ва опа-сингилдир.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Аллоҳ йўлида жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилганнинг савобига эриштирувчи калималарни биласизми?


#Савол: Намоздан сўнг тасбеҳ ўгирилаётганида 33 мартадан “Субҳоналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳу акбар” дейилади. Ушбу сўзларнинг айнан 33 мартадан айтилишининг сири нимада? 

#Жавоб: Саҳобалардан баъзи камбағаллари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Бадавлатлар туя, мол, қўйларни Аллоҳ йўлига қурбонлик қилиб катта-катта савобларнинг эгаси бўлишяпти. Бизларда ундай мол-дунё бўлмаса, улар қилган савобни қандай қила оламиз”, деб арз қилишганида: “Сизлар ҳар намоздан сўнг 33 марта “Субҳоналлоҳ”, 33 марта “Алҳамдулиллаҳ”, 33 марта “Аллоҳу акбар” десангиз, булар 99 та бўлиб, уларни “Ла илаҳа иллаллаҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, ...(охиригача)”ни айтиш билан 100 мартага етказсангиз, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилганнинг савобини топасизлар” деганлар. Демак, рақамга эмас, балки Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг сўзларига эътибор беришимиз лозим.

 Сўраган эдингиз китоби асосида тайёрланди

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Доктор Аҳмад Дубаён: “Имом Бухорий сабабли Европада Исломий марказлар фаолият кўрсатмоқда”

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6476
Аёлнинг ота-онаси куёвининг уйига қанча муддатда меҳмонга келиши мумкин?

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6479

@muslimuzportal
“Эълоус-сунан” асарида “Гарданга масҳ тортиш боби” да мазкур амалнинг мустаҳаб эканига қуйидагича далил келтирилади:“Ким таҳорат қилганда икки қўли билан гарданига масҳ тортса, қиёмат куни унинг бўйни кишандан озод бўлади” (Абу Ҳасан ибн Форс ривояти)

“Эълоус-Сунан” асарининг хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
ЖУМА БОМДОДИ

Жума бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқишга ошиқинг!

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг ҳузурида намозларнинг энг афзали – жума куни бомдод намозини жамоатда (бирга) ўқишликдир", дедилар
(Термизий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар ишда динни биринчи ўринга қўйиш!" - Илҳомжон домла Умаржон ўғли

#Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
@muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“…Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, айнан ўшалар нажот топувчилардир” (Тағобун сураси, 16-оят).

Шоир Саъдий Шерозий нафсни маломат қилиб, шундай деган эди:

Кишини бузуқ нафс этар хору зор,

Гар оқил эсанг сен уни айла хор.

Тамага бўйсунмаса ҳар киши,

У қул эрмас, озод ўтар турмуши.

Тамаъ жамиятдан чиқаргай сени,

Уни ҳайдагил, у чиқармай сени.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Луқмони Ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй, ўғлим! Олимлар билан ҳамнафас бўл, устозлар орасида ўтир, чунки Аллоҳ таоло еру осмонни суви билан обод қилганидай, қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан мунаввар қилади”.

Илм-ирфон тарқатиш, ёшларга таълим тарбия бериш нақадар улуғ фазилат ва савобли иш экани ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Дарҳақиқат, инсонларга яхшилик ва илмумаърифатни ўргатган барча устозларга барча ҳайвонлар, ҳаттоки денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтади”.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Диний идора Самарқанд зиёратига таклиф этади

Cафар давомида зиёратга оид суҳбат, маъруза ва Қуръон қироати

Ўқиш учун манзил👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6455
Жума куни тирноқ олиш ҳақида Расулуллоҳ нима деганлар?

Инсон доимо покиза бўлиб юришга, уйи, иш жойини саранжом қилишга одатланиши лозим. Бу билан ўзи саломат, яшаб, ишлаб турган ерида қут-барака бўлади. Дини мубинимиз ҳам инсонларни покликка чақиради. Тозалик имондан эканини уқтиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): “Албатта, Аллоҳ покдир, покликни севади, У тозадир, тозаликни севади...”, деганлар.

Динимизда тирноқларни вақтида қисқартириш ҳам тозаликнинг бир белгиси бўлиши билан бирга, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари ҳам ҳисобланади. Муҳаммад мустафо (с.а.в.) “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.

Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”.

Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳузурларига бир киши келиб кўз оғриғидан шикоят қилди. Шунда Расули Акрам (с.а.в.): “Ким кўз оғриғи касалидан нажот топишни ва дунёда бой-бадавлат бўлишни хоҳласа, пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини қисқартирсин”, дедилар.

Шу ўринда тирноқ олишнинг тартиби ҳақида ҳам билиб олсак, фойдадан холи бўлмайди. Имом Нававий бу борада шундай деганлар: “Тирноқ олишлик аввал қўллардан бошланади. Биринчи ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғидан бошлаб, сўнг ўртанча бармоқ, кейин номсиз бармоқ, сўнг жимжилоқ ва ниҳоят, бош бармоқнинг тирноқларини қисқартириш лозим. Кейин чап қўлнинг жимжилоғидан бошлаб, навбат билан бош бармоққача тирноқлар қисқартирилади. Қўллардан сўнг ўнг оёқнинг жимжилоғидан бошлаб, чап оёқнинг жимжилоғида тугатилади”. Ушбу тартиб уламолар наздида мустаҳаб саналади.

Илҳом Маърупов

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/3948

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Илм ато этилган зотлар

Ҳақ таоло Қуръони каримда илмли кишиларнинг ва устозларнинг мартабалари юксак даражаларга кўтарилишини баён қилиб, шундай дейди:   “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала, 11)..

Олимлик, устозлик мақоми нақадар улуғ ва бемисл экани ҳақида жаноби Пайғамбаримиз бундай марҳамат қилганлар: “Олимнинг бошқалардан ортиқлиги ойдин кечада ойнинг бошқа юлдузлардан зиёда нурли эканига ўхшайди. Дарҳақиқат, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар ўзларидан кейин динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар ўзларидан фақат илму маърифатни мерос қилиб қолдиришган. Ким бу мерос илмни олган бўлса, у катта бахту саодатни қўлга киритибди” (Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар  ривоят қилган).


@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Мақола
Жума кунининг фазилати

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/3869
#Жума_маъвизаси

Агар Жума намозига кеч қолсангиз ва бугунги жума маъвизасини ўтказиб юбориш эҳтимоли бўлса, маъвизанинг тўлиқ матни қуйидаги ҳаволада танишинг!

Мавзу: Жаннат-оналар оёғи остида

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/zhuma-mav-izalari/item/6315

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Мақола
Нега жума куни «Каҳф» сураси ўқилади?

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/3949
Ё Расулуллоҳ вафотларидан кейин ҳам ота-онамга яхшилик қила оламанми?

#Расулуллоҳ ҳузурига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ вафотларидан кейин ҳам ота-онамга яхшилик қила оламанми?” деб сўради. У зот : “Ҳа, тўрт иш бор, уларни бажарсанг, ота-онангга яхшилик қилган бўласан: улар ҳаққига дуо қилиш, гуноҳларини кечишини Аллоҳдан сўраш, уларнинг насиҳат ва шаръий васиятларини бажариш, дўст-биродарларини иззат-икром қилиш ва ота-она тарафидан бўладиган қариндошликни давом эттириш”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Қуръони_каримдан_дуолар

«Яна шундайлари ҳам борки, улар: «Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», – дейдилар» (Бақара, 201).

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz