Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ?

#Муфлис_ким?

Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Муфлис ким, уни биласизларми?», деб саҳобаларига савол бериб қолдилар. «Муфлис чўнтагида пули ҳам йўқ одамдир», деб жавоб беришди. Шунда у киши айтдилар: «У муфлис қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб, кимнидир сўккан, молини ноҳақ еган, урган, ҳақорат қилган ҳамда конини тўккан бўлиб боради. Шунда Аллоҳ ўша муфлис ва мазлумлар ораларида ҳисобот қилганида, уларга муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом бўлганида, энди мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач уни дўзахга улоқтирилади».

Ҳа, муфлис шудир. Бу эса ўзи икки минг динор қарздор бўлиб минг динорлик савдо моли бор савдогарга ўхшайди.

Бундай мискинни бой деб айтиш мумкинми?

Баъзан ибодат қилиб, гуноҳ ишларни эса доим қилиб юрган кишини тақводор деб айтиш ҳам мумкинми?

#Расулуллоҳ алайҳиссалом бу борада шундай деганлар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ ҳам амални фосид қилади».

Яқинларингизга ҳам улашинг⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from Muslim.uz
#Макка_шаҳридан_онлайн_эфир

Эртага зиёратчиларимизнинг Макка шаҳрини зиёрат қилиш жараёнларидаги лавҳалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ҳурматли юртдошлар! muslim.uz портали жамоаси томонидан ҳаюртларимизнинг Умра ибодатлари онлайн олиб берилади. Сизга маълумки, олдинроқ умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчиларимиз ибодатларини давом эттиришаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мана шундай улуғ сафарда muslim.uz порталининг бир гуруҳ ижодкорлари ҳам юртдошларимиз ибодатларини ёритишда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Шу кунга қадар тўртта тўғридан-тўғри эфир амалга оширилди.

Эртага ижодкорларимиз, Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа, Жамарот водийлари ҳамда Савр, Нур тоғларини, Ҳиро ғорини зиёрат қилиш жараёнларидан лавҳаларни онлайн эфирга узатишга ҳаракат қилишади.

Шундай экан азизлар, эртага 21 февраль куни muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатсангиз, умрачиларимизнинг табаррук жойлардаги зиёратларидан сиз ҳам баҳараманд бўласиз деган умиддамиз, иншооллоҳ.

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6081-saudiya-arabistonidan-onlajn-efirni-kuzating
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда: “Аллоҳумма саййибан нафиан”, (Ё Аллоҳ, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Умра_зиёрати

Юртимиз зиёратчилари Ҳиро ғорини зиёрат қилмоқдалар

Facebook орқали онлайн кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Насафий зиёратгоҳида сақланаётган ноёб Қуръон ҳақида Муфтий ҳазратларининг фикрларини тингланг!

@muslimuzportal | @islomuz_kanal
#Умра_зиёрати

Юртимиз зиёратчиларининг зиёратларини онлайн кузатинг! Муздалифа водийсига ташриф.

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1997287677175815/

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Муслим.уз мухбирлари Саудия Арабистонидан хабар қилади

Muslim.uz” вакиллари томонидан Умра зиёрати давомида намойиш этилган онлайн видеолавҳаларини кўриш имкониятингиз мавжуд. Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали кириб кўришингиз мумкин.

Онлайн видеолавҳаларни кўриш учун манзил.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Эртага Қашқадарёда #Қуръон_мусобақалари бўлиб ўтади

Эртага, 22 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи ва куннинг иккинчи ярмида “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти қори талабалари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтади. Айни дамларда ушбу вилоятда мусобақага қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Қашқадарё вилоятидаги туман-шаҳар босқичидан 25 нафар қори йигит-қизлар навбатдаги босқичга чиқишган. Эртага бўлиб ўтадиган қорилар мусобақасида мана шу қори-қориялар Республика босқичига чиқиш учун беллашишади.
Азиз Қуръон ошиқлари, барчамиз бугундан вужудимизни қорилар қироатини тинглашга ҳозирлайлик. Каломуллоҳни эшитувчи, аввало, қалбини тайёрлайди, ибодатни ният қилади, сийратию суратида хотиржам бўлиб, ихлос билан Аллоҳнинг каломига қулоқ солади. Қироат пайтида сажда оятини эшитса, сажда қилади. Тасбеҳ оятлари тиловат қилинса, Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб, Раҳмон Зотни улуғлайди. Жаннат, тақводорларга бериладиган инъомлар ва ваъдалар ҳақидаги оятлар зикр қилинганда Аллоҳнинг фазлини сўрайди. Дўзах, аламли азоблар ва ваъидлар ҳақидаги оятлар ўқилганда Аллоҳ таолодан паноҳ тилайди.

Қадрли биродарлар, эртага Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Бахтли оила” кошонасида эрталаб соат 9:00 да бошланади.

Шунингдек, шу куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти қори талабалари ўртасидаги Қуръон мусобақаси ҳам ушбу “Бахтли оила” кошонасида бўлиб ўтади.

Шундай экан азиз мухлислар, Қуръон мусобақасининг иккинчи, яъни вилоят босқичи ва билим юрти босиқчини кузатиб, қалбингизга таскин ва руҳингизга қувват беринг.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | muslim.uz
Қуръон каримда зикр этилган жонзотларни биласизми? Уларни сониничи?

Билиб олинг: https://muslim.uz/index.php/rukn/quran/item/6087-ur-on-karimda-zikr-etilgan-26-ta-zhonzot

@muslimuzportal
#БИЛАСИЗМИ?

Ана энди ГМОнинг фойда-зарари ҳақида

Мактабнинг биология дарслигида ҳар бир ўсимлик ва ҳайвоннинг бир-биридан фарқли минглаб белгилари бор экани ёзилган. Ана шу нишонада муайян ген, ДНК молекулаларининг кичик парчаси бор. Айнан ўша парча ўсимлик ва ҳайвоннинг ўзига хос хусусиятини намоён этади. Нишонани намоён этувчи ген йўқотилса, ўша заҳоти нишонанинг ўзи ҳам йўқолади. Аксинча, агар ўсимликка янги ген қўшилса, унда янги нишона пайдо бўлади. Ўсимликнинг ана шу тартибда ўзгартирилганини мутант ёки генетик модификация бўлган организм деб аташ мумкин.

Замонавий фан шу қадар илдамлаб кетдики, ҳозирги вақтда икки-уч генни олиб ташлаш ёки қўшиб юбориш унга сира ҳам муаммо эмас. XX аср сўнгида ўсимлик ва ҳайвонларни сунъий равишда ўзгартириш (модификациялаш) тажрибалари кенг ёйилиб кетди. Айтайлик, асл шакли ва мазасининг сифатини йўқотмасдан узоқ вақт сақланиб турадиган помидор яратилиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз. 1994 йил АҚШдаги савдо расталарида яшил помидор пайдо бўлди. Бу помидор айнимасдан-чиримасдан ойлар давомида тураверар эди. Дўконда ям-яшил бўлиб турган помидорни харидор уйига олиб келганда у одамнинг кўз ўнгида қип-қизил тус олди. Аён бўлишича, помидор совуққа чидамлиликни қутб қалқонбалиғидан олган экан. Помидор 12 даража иссиқда узоқ вақт яшил ҳолатини сақлаб тура олади, иссиқлик даражаси ошгани заҳоти қизаради. Колорадо қўнғизи картошканинг офати эди. Ген инженерлари унга чаённинг генини қўшгандан кейин қўнғиз картошкага бурилиб ҳам қарамайдиган бўлди. Генетик модификацион фермент қўшилган ноннинг узоқ вақт суви қочмайдиган бўлди, тамакининг заҳарли химикатларга чидамлилиги ортди.

Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломида шайтони лаъиннинг Одам авлодларини йўлдан оздириб, уларни не куйларга солишини инсонлар ўргансин, унинг алдовларига учмасин, дея Иблиснинг ўзига гапиртириб қўйган:

“Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», деди. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиёнга учрайдир. (Яъни, Аллоҳ шайтонни лаънатлади, ўз раҳматидан қувди. Шайтон эса, қувилаётган пайтда: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани оламан», деди. Мени шуларнинг сабабидан лаънатлаяпсан, мен булардан маълум миқдорни ўз йўлимга чиқариб, куфр ва исёнга чорлайман, деди. Яъни, бандаларингни тўғри йўлдан–сенинг йўлингдан адаштираман ва уларни хом хаёлларга соламан–умримиз узун бўлади, маза қилиб юрамиз, қайта тирилиш ҳам, ҳисоб-китоб ҳам, қиёмат ҳам йўқ, деб юраверадиган қилиб қўяман, дейди)” (Нисо сураси, 119-оят).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичини онлайн эфирда кузатинг!


https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1997735930464323/

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#2-қисм

Ана энди ГМОнинг фойда-зарари ҳақида

Танганинг икки томони

ГМОга қарши бўлганларга “Монсанто” вакиллари “Ҳар доим янгиликларни рад этиш инсон зотининг табиатида бор”, дейди. Биз улар даъво қилгандек, кўр-кўрона эътироз билдирувчилар бўлиб қолмаслик учун ГМОнинг ижобий ва салбий жиҳатларини ўрганиб кейин уни тарози палласига солиб қарайлик.

Генетик модификацияланган организмлар аждодлари каби ўсиб ҳосил бериш билан кифояланмайди, анъанавий навлар турли об-ҳаво шароитларида нобуд бўлганда ҳам улар яшайверади. Уларнинг аксарига кутилмаганда тушган совуқлар, сув тошқинлари ёки қурғоқчиликлар ҳам писанд эмас. Баъзи ўсимликлар томири шу қадар яхши ривожланганки, улар намни энг юқори даражада ушлаб туради. Қуйи температурага сезгир бўлган айрим навлар чидамлилиги ортиб эрта баҳорданоқ ҳаракатга кела бошлайди. Шунингдек, буғдойнинг тез етиладиган навлари ҳам яратилди.

Ўсимликларнинг гени ўзгаришидан уларга етадиган фойдалар:

зараркунандаларга қарши бардошлилик, совуққа чидамлилик, ҳосилдорлик ва бошқалар;
генетик модификацияланган организм ўзини ҳашаротлар ва зараркунандалардан ҳимоя қила олади;
анъанавий технология асосида экиладиган ўсимликлардан кўра пестицидлар кам ишлатилади;
вируслар, бактериялар ва замбуруғларга қарши тура оладиган мева ва сабзавотлар пайдо бўлди;
олимлар учинчи дунё аҳолиси учун эмлик ва дорилар билан бойитилган помидор ва картошка навлари яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Бундай маҳсулотларни сақлаш учун махсус жойларнинг ҳожати бўлмайди;
баъзи дарахтлар атроф-муҳит ифлосланишига барҳам бериш учун экилади.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Сийрат_фанидан_онлайн_дарсни

Бугун, 22 февраль куни Сийрат фанидан 27-онлайн дарсни muslim.uz портали ва унинг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кузатинг!

Онлайн дарс мавзуси: Мадиналик илк мусулмонлар

Дарсни Абдул Азим Зиёуддин домла олиб борадилар.

Онлайн дарсга марҳамат!

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from mp3muslim.uz
#Қуръон_мусобақаси
#Қашқадарё_вилояти

#Қарши

Мусобақа бошланишидан. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
#3-қисм

Ана энди ГМОнинг фойда-зарари ҳақида

Нега кўпчилик ГМОни севмайди?

Кўплаб давлатларда ГМО маҳсулотлар етиштириш ва истеъмол қилишни тартибга соладиган қонун йўқ.
Истеъмолчилар нима сотиб олаётгани ва унинг соғлигига қандай таъсир қилиши мумкинлигини билмайди. Масалан, картошкага колорадо қўнғизига қарши қўшилган бойчечак гени ўсимлик лектинини ошириб юборгани учун қўнғизга ёқмайди. Аммо бундай маҳсулотдан инсоннинг иммунитет тизими зарар кўради, ичакларда, буйракда, жигарда ва бош мияда оғриқ пайдо бўлади.
Экологлар агар генетик ўзгартирилган форма ёввойи табиатга тарқалиб кетса, экологик ҳалокат юз беришидан хавотирда. Масалан, ёввойи ўтларнинг бирваракайига чангланиши, заруркунандаларнинг пестицидга генетик мослашуви юз бергудек бўлса, улар шу қадар тез кўпаядики, уни назорат қилиш мумкин бўлмай қолади.
Экологик хатардан ташқари озиқ-овқат хавфи ҳам бор. Баъзи маҳсулотлар аллергия чақириши мумкин. Балиқ гени қўшилган помидор балиқ ейиши мумкин бўлмаган одамда аллергия қўзғаши эҳтимоли юқори. Врачларнинг эътироф этишича, соя таркибидаги оқсилга минглаб одамларнинг аллергияси бор.
2005 йил “Монсанто” компаниясининг 1996 йил трансген соянинг инсон соғлигига қанчалик хавфсизлиги устида олиб борган тадқиқот ишини яширгани фош бўлиб қолди. Бу ахборот қўлга киритилгач, ГМ соя таркибида оқсил ва бошқа тўйимли моддалар сезиларли даражада камлиги, бироқ қовурилган ГМ соя таркибида оқсилнинг икки баробар юксалиб, инсон организмининг бошқа озуқаларни ҳазм қилишига тўсқинлик қилиши маълум бўлди. Боз устига қовурилган ГМ соя таркибида аллергия чақиришнинг асосий манбаи бўлган ингибитор трипсин етти баробар кўп экани аниқланди. Шунингдек, “Монсанто” ҳайвонларни ГМ жўхори билан боқиб кўрган тажрибаси хулосаси натижасини Европа Иттифоқи талаб этганда бу хулосани тижорат сири деган важ билан тақдим этишдан бош тортган. Кейинчалик Германия давлат суди компанияга ўша хулосани эълон қилишни юклаб ҳукм чиқарди.

2002 йил АҚШ ва Швеция олимлари ҳамкорликда қайси давлат ўз маҳсулотларидан кўпроқ заҳарланаётгани устидан тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, АҚШ аҳолиси Сканданавия давлатлари аҳолисидан кўра беш баробар кўп заҳарланар экан.
АҚШ аҳолисининг ёппасига семириш касалига чалингани ва бунинг ўта хатарли тус олганини президент Барак Обама ҳам эътироф этди. Аммо бу касалликнинг асосий сабаби кўп ейиш ва кам ҳаракатлик эмас, ГМО маҳсулотлар экани аниқланди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.