Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ибратли воқеа: Ўзидан ўзгадан сўрашга ҳаё қиламан
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР

Ҳазрат Умарнинг набираси Солим ибн Абдуллоҳнинг бу борадаги ишларидан бирини Абдурраҳмон Рўфа Бошо шундай ёзади: «Умавий халифаларидан Сулаймон ибн Абдулмалик Маккага ҳажга келди. Байтуллоҳни тавоф қилиб юриб Солим ибн Абдуллоҳнинг бир чеккада Каъбага қараб хушуъ билан ўтирганини кўриб қолди. У Қуръон тиловат қилган кўйи йиғлар, кўз ёшлари икки кўзидан булоқдек оқар эди. Халифа тавофдан бўшаб икки ракат намоз ўқигач, Солим ўтирган тарафга борди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар. Унинг яқинига ўтирди. Солим буни сезмади ва унга қарамади. Чунки у ўзи билан машғул, зикрга чўмган эди. Халифа Солимнинг тиловат ва йиғидан тўхташини кутиб, кузатиб турди. У тўхтагач, салом берди. Аликдан сўнг халифа паст овозда: «Ҳазрат, мабодо бирор ҳожатингиз бўлса бажариб берайлик, айтинг?!» деди. Солим жавоб қайтармади. Халифа уни эшитмади, деб ўйлаб яқинроқ бориб: «Бирор ҳожатингиз бўлса, бажариб берсак деган эдик», деди. Шунда Солим: «Аллоҳга қасамки, мен Унинг уйида ўтириб ундан бошқасидан ҳожат сўрашдан ҳаё қиламан!», деди. Халифа хижолат бўлди ва жим қолди, лекин уни узоқдан кутиб турди. Солим намозини тугатиб ўрнидан туриб юришга бошлади. Одамлар орқасидан эргашишди. Бири ундан ҳадисдан сўрар, яна бири фатво сўрар, бошқаси насиҳат тиласа, яна бирови дуо сўрар эди. Халифа ҳам улар ортидан тушди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар.

У Солим ибн Абдуллоҳнинг яқинига келгач: «Мана масжиддан чиқдик, энди ҳожатингиз бўлса сўранг, бажарамиз», деди. Шунда Солим унга қараб: «Дунё ҳожатларидан сўраяпсизми ёки охират ҳожатиданми?!», деди. Халифа кутилмаган саволдан довдираб қолди ва: «Албатта, дунё ҳожатларидан!», деди.

Солим: «Мен дунё ҳожатларимни унинг ҳақиқий эгаси бўлган Зотдан ҳам сўрашга ҳаё қиламан-у, ҳақиқий эгаси бўлмаган кишидан қандай сўрайман?!» деди. Бундан халифа қаттиқ хижолат бўлди ва узр айтиб йўлига кетди. У йўлда кетар экан, шундай дер эди: «Эй Хаттобнинг авлодлари, тақво ва зоҳидлик сизларни мунча ҳам зийнатламаса?! Аллоҳ кўнгилларингизни дунё молига намунча тўқ қилмаса?! Доимо омон бўлинг!»

Раҳматуллоҳ ФАЙЗУЛЛАEВ,
Марғилон шаҳар “Робия ҳожи она” масжиди имом-хатиби

@muslimuzportal | Muslim.uz
ИНСОНГА БИРОР ЗИЁН ЕТСА...
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Бош имом-хатиб ёрдамчилари ҳам фаоллик кўрсатишмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4560

@muslimuzportal | Muslim.uz
РАҲМОННИНГ (СУЮКЛИ) БАНДАЛАРИ...
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Ақлни шариатга бўйсундиришлик хусусида

#рабиул аввал #mp3muslimUz
▫️ Устоз Салоҳиддин Абдуғаффор
🕌 ЎМИ Тош. ш. “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом хатиби
💾 858 КБ
🕑 01:48
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
ЯХШИ СЎЗ ГЎЗАЛ ҚУШГА ЎХШАЙДИ...
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Салом – тинчлик, салом – омонлик, салом – саломатлик
#тинчлик # омонлик #саломатлик

Муқаддас динимиз қанчалар улуғ. Унда тинчлик намоён бўлади. Ислом дини инсониятни барча соҳада, жумладан илм, ахлоқ, иқтисод, маданият, ижтимоий ва сиёсий жабҳада энг олий даражага олиб чиқди. Ислом – тинчлик дини. У тинчликни устун қўяди. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири ҳам “Салом”, яъни, тинчлик бахш этувчидир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчидир...” (Ҳашр, 23).

Солиҳларга бериладиган улуғ неъматлардан бири “салом”дир. Яъни, тинчлик-омонликдир. Тоҳо сурасининг 47 оятида бундай марҳамат қилинади: “Ҳидоятга эргашганларга салом (омонлик) бўлур”. Шунингдек, улар учун охиратда тинчлик диёри бор. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Улар учун Парвардигорлари ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир” (Анъом, 127).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
ТАФАККУР ҚИЛАДИГАН ҚАВМ УЧУН АЛОМАТЛАР БОРДИР...
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Гуноҳлардан сақланиб, яхшилик қилувчиларга жаннат ваъда қилинган...
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Audio
Ота-онага яхшилик қилиш мукофоти жаннатдир
#Ота-она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 641 КБ
🕑 01:21
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
Ўзбекистон Президенти ТИКА президентини қабул қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4565

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Audio
Ота-онага яхшилик қилиш гуноҳларимиз каффоратидир
#Ота-она #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 1 МБ
🕑 02:11
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
Дональд Трамп Ўзбекистон Президентини АҚШга таклиф қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4566

@muslimuzportal | Muslim.uz
Muslim.uz pinned a photo
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (6-қисм): Уйқуга ётганда
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулуллоҳ башариятнинг зиёси эдилар
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводирул усул” китобида шундай келтирилади: “Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кириб келган кунлари, ундаги барча нарсаларни нурлантириб юбордилар. Вафот этган кунлари ундаги барча нарсалар зулмат ичра қолди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламларни ёритувчи нур эдилар.

“Эй пайғамбар, дарҳақиқат, Биз Сизни (қиёматда барча умматларга) гувоҳ бўлувчи, (жаннат ҳақида) хушхабар берувчи, ва (дўзах азобидан) огоҳлантирувчи этиб юбордик. Аллоҳнинг изни билан Унга (динига) даъват қилувчи, ва (йўл кўрсатувчи) нурли чироқ қилиб ҳам” (Аҳзоб сураси 45-46-оятлар).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz