Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
КЎП ТАВБА ҚИЛУВЧИ ЗОТ

Абдуллоҳ ибн Умарнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилаётган тақлидларини кўрган онамиз Ойша розияллоҳу анҳо, бу ҳолатдан ниҳоятда таъсирланиб, ибн Умар ҳақида :

“Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар бир маконда қилган амалларига тақлид қилишда, Абдуллоҳ ибн Умарга етадиган киши йўқ” деб айтган.

Абдуллоҳ ибн Умар баракали ҳаётини ана шу йўлга бағишлаган эди. Ҳатто мусулмонлар тепасига шундай кунлар келдики, солиҳ кишилар бу тариқа дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, ибн Умарга иқтидо қилиб яшашим учун, мен ҳаёт эканман, уни ҳам ҳаёт қилгин. Чунки ҳозирги кунда эргашишга ундан лойиқ киши йўқдир”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга шу қадар тақлид қилишига қарамай, ибн Умар у зотдан ҳадис ривоят қилишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлар эди. Фақат эшитган ҳадисининг ҳар бир ҳарфини аниқ билсагина, ўша ҳадисни ривоят қиларди. Баъзи замондошлари: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан Расулуллоҳнинг ҳадисларига зиёда ёки нуқсон қилишдан эҳтиёт бўладиган ибн Умарчалик инсон йўқдир”, деб айтишган.

Абдуллоҳ ибн Умар шу билан биргаликда фатво беришдан ҳам тийиларди. Бир киши Абдуллоҳнинг ҳузурига келиб, ундан фатво сўради. Абдуллоҳ эса унга: “Сен сўраган нарсангни билмайман”, деб жавоб берди.

Саволига жавоб ололмаган киши ортига бир неча қадам ташлашига ҳам улгурмай, Абдуллоҳ ибн Умарнинг ниҳоятда қувонч билан, икки кафтини бир-бирига ишқалаб, ўзига-ўзи бундай деганини эшитди: “Ибн Умар ўзи билмайдиган нарса хусусида сўралиб, “билмайман” деб жавоб қилди”.

Фатво бераётганда ижтиҳод қилиб, хато қилиб қўйишдан қўрқар эди. Ибн Умар мужтаҳид олим ижтиҳод қилиб хато қилса, бир ажр, агарда хато қилмасдан тўғри фатво берса, икки ажрга эга бўлишини билишига қарамай, унинг тақвоси фатво беришга бўлган журъатини ундан тортиб олган эди.

Худди шу каби у, қози бўлишдан ҳам ўзини олиб қочар эди. Албатта, қозилик давлатнинг энг катта ва обрўли вазифаларидан. Шунинг учун бу амалнинг ортидан катта-катта бойлик, обрў-эътибор келиши турган гап. Аммо буюк тақво соҳиби бўлган ибн Умар учун бойлик ва обрў-эътиборнинг ҳечам ҳожати йўқ эди.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Матбуот_хабарномаси

2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида шарқшунос олим, дин ва жамоат арбоби, дипломат Шамсиддинхон Бобохонов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб нашр этилган фалсафа фанлари доктори, профессор Саидмухтор Саидқосимовнинг “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китобининг тақдимот анжумани бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
ШАФҚАТСИЗ ГУРУҲЛАР НЕГА “ХАВОРИЖ” ДЕБ АТАЛАДИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4515

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Фақирликка етакловчи 40 иллат
#Фақирлик #40_иллат
...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида: “Қазойи қадарни ҳеч нарса қайтара олмайди, фақатгина дуо қайтарур. Яхшилик умрни зиёда қилса, киши гуноҳи сабабидан ризқини келишидан маҳрум бўлади”, деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадиси шариф дуо ва яхшилик умрни ҳамда ризқни зиёда бўлишга сабаблиги, гуноҳ эса киши ризқини маън қилувчи эканини эслатмоқда. Шунингдек, Имом Бурҳониддин Зарнужий ўзининг “Таълимул-мутаъаллим” асарида қуйидаги иллатлар фақирлик келтириши ҳақида баён қилган. Таъкидлаш лозимки, мазкур иллат ва одатлардан сақланиш кишига ҳам маънавий, ҳам моддий манфаат келтириш билан бирга, илм, зуҳд ва тақво йўлида юксак чўққини забт этишни истовчиларга айни фойда экани муаллиф томонидан зикр этилган. Хулосани эса ўзингизга ҳавола қиламиз:

🔸Ёлғон гапириш – гуноҳи кабиралардан, шундай экан, барча 🔸гуноҳ ризқни манъ қилади;
🔸Субҳ вақтида ухлаш;
🔸Кўп ухлаш;
🔸Кийимсиз ҳолда ухлаш;
🔸Кийимсиз ҳолда бавл қилиш;
🔸Жунуб ҳолда овқатланиш;
🔸Ёнбошлаб ётган ҳолда овқатланиш;
🔸Дастурхонни қолдиришлик (яъни қоқмасдан ёки очиқ ҳолда қолдириш);
🔸Пиёз ва саримсоқпиёзни куйдириш (бунинг икки маъноси бор, бири куйдирганда бадбўй ҳид чиқишлиги, унда кўпчиликка озор берилиши ва овқатга солинадиган тоза нарсани исроф қилиб ёқиб юбориш);
🔸Рўмолча билан уйни супуришлик (яъни юзини артса бўладиган тоза матони исроф қилиш);

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
ТЕРРОР – ЗУЛМ, ЗОЛИМЛАРНИ АЛЛОҲ ЁМОН КЎРАДИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4519

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Бешак билинг дунё барча элдан ўтаро”
#Вақтнинг_моҳияти

Вақтнинг моҳияти нимада? деган саволга ҳикмат аҳли шундай зарбулмасал орқали жавоб беради. Вақт гўё ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебаҳо бўлади. Агар иплар ёмон ва тўзиган бўлса – ҳаёт ҳам паришон, бемаъно ва мазмунсиз бўлади.

Вақт – бебаҳо нарса, у ўтиб кетса, қайтиб келмайди. Инсон ҳаётининг ҳар бир лаҳзасидан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши лозим. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида нима қилгани, мол-дунёсини қаердан топиб – нимага сарф қилгани, илмига қай даражада амал қилгани”.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Ҳар кун тонг ёришганда Аллоҳ таоло томонидан бир жарчи: “Эй Одам боласи! Мен янги кунман. Сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан бу кунда солиҳ амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёматгача сенга қайтмайман”.

“Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!…” Фотир сурасининг ушбу оятида инсон азиз умрини, вақтини ғанимат билиши лозимлиги эслатилмоқда.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Жоду қилинган одам Ёхуд қош қўяман деб кўз чиқараётган аёллар
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/4522

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Менинг 3 нафар фарзандим бор, уччаласи ҳам ўғил Ҳудога шукур уларни жонимдан ортиқ яҳши кўраман. Савол: оилада фақат ўғил фарзанд дунёга келиши хислати нимада?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таъола фарзандларингизнинг камолини кўришни насиб қилсин. Кимгадир ўғил яна кимгадир қиз фарзанд бериш Аллоҳ таъоланинг изнидаги нарсадир. Буни Аллоҳнинг неъмати деб билиб шукрини адо қилиш лозим.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
CАВОЛ:
Assalomu alaykum ustozlar savolim shuki: savollarning birida bolaga Muhammad deb ism qo'ysa bo'ladi degan ekansizlar, ammo payg'ambarimizning bir hadisida mening ismimni aytganda (s.a.v) demaganga lanat bo'lsin degan hadisini eshitganman... Savolim o'rinsiz bo'lsa uzur

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари қасд қилиб айтилса саловат айтилиш лозим бўлади. Ҳадисдан мақсад шудир.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
@muslimuzportal | Muslim.uz | #савол_ва_жавоблар
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Соғлом эътиқод сабоқлари рукнидан: дуода авлиёларни васила қилиш мумкинми?
#Ақида #Дуо #Авлиёлар

...баъзилар дуо қилишда мана шундай зотларнинг номларини айтиб: “Роббим фалон дўстингни васила қилиб сўрайман” дейиш жоизлигини инкор қилганлар. Ушбу инкор қилувчилар асосан қуйидаги далилларни келтирганлар:

Аллоҳ таоло Қуръони каримда фақат Ўзидан ёрдам сўрашни таълим берган:

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ

“Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа сураси, 4-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

إِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللهِ

“Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра” (Байҳақий ривоят қилган).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Диний идорада Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4529

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ўлган одам гўштини ейишга қиёсланган гуноҳни биласизми?
#ғийбат

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким биродарининг обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) Қиёмат кунининг оловидан сақлайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ғийбат ҳақида турли тушунчалар бор. Уни одамлар ҳар хил тушунади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини биласизларми?” дедилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”, дейишди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биродарингиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитиб, хафа бўлса, сиз уни ғийбат қилибсиз”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, биз айтган сифат унда бўлса-чи?” дедилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса, унга бўхтон қилган бўласиз”, дедилар (Имом Муслим ривояти).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳадис шарҳи: Расулуллоҳ с.а.в. буюрган 7 нарса
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етти нарсани буюрдилар ва етти нарсадан қайтардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга жанозага эргашишни, касални бориб кўришни, чақирилган жойга боришни, мазлумга ёрдам беришни, қасамни оқлашни, саломга алик олишни, акса урган кишини дуо қилишни буюрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни кумуш идишни ишлатишдан, тилла узук тақишдан, ипак матодан кийим кийишдан, жуда юпқа (нафис) либос кийишдан, тилла ипдан тўқилган матодан кийим кийишдан қайтардилар” (Имом Бухорий ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Onlayn_darslar

Fiqh fanidan onlayn dars.

Mavzu: Ot, kumush, tillo va tijorat mahsulotlari savdosi va bularning zakoti haqida.

Onlayn ko‘rish uchun manzil👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1964623423775574&id=1608085119429408

@muslimuzportal