Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ҳадис шарҳи фанидан "Саҳиҳ ва Ҳасан бошқп тур ҳадислар" мавзусида 9-онлайн дарс бўлиб ўтмоқда. Қуйидаги манзил орқали кузатишингиз мумкин: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1927357384168845&id=1608085119429408
Москвада Қуръон байрами нишонланди
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Ўтган ҳафта Москвада Қуръон байрами нишонланди. Байрам Москва концертлар саройининг Crocus City Hall концерт залида XVIII халқаро қорилар мусобақаси финали доирасида ўтказилди. Мусобақа финалида бешта энг зўр қори қатнашди. Финалда Россиядан вакил бўлиб Зариф Баракатулло иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз: ҳар йили Қуръон байрамида минглаб одамлар йиғилади. Бу йилги меҳмонлар кенг дастурлар доирасида кутиб олинди. Унга кўра, хоҳлаганлар амру маъруф тинглаши ва мастер классда қатнашиши мумкин. Шунингдек, байрам дастурига ҳаж ва умрага ҳамда Туркия ва Мароккога саёҳат ютуқларини қўлга киритадиган ютуқлар ҳам киритилди. Шунинг билан бирга, ҳалол маҳсулотлар хайрия тадбири ҳам ташкил этилди. Болалар учун эса махсус дастур тайёрланди.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ

...
Қорилар мусобақаси:

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом мажмуасидаги ташрифи чоғларида Қуръон мусобақаларини ўтказиш ҳақида ўзларининг таклиф ва тавсияларини берган эдилар. Дарҳақиқат, ҳозирда Қуръонни тўлиқ ёд олишни ўргатадиган таълим даргоҳи Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Республикамизда ягона бўлиб турибди. Шундай бўлсада, қориларимиз жаҳон миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда олий ўрин соҳиблари бўлмасаларда, Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Алломалар юрти, бухорийлар, термизийлар юртидан келган қорилар сифатида Эрон Ислом Республикаси, Иордания Ҳошимийлар қироллиги, Саудия Арабистони, Индонезия, Кувайт ва Россия Федерацияси каби мамлакатларда ислом институти ва ўрта махсус билим юрти талабалари шу кунга қадар иштирок этиб келишаётган эди. Худо хоҳласа, Ислом цивилизация маркази ташкил этилиши билан жаҳон миқёсидаги қорилар мусобақаси алломалар юртида ҳам ташкил этилади. Ўшанда мураттаб ва мужаввид қориларимиз аждодларига муносиб ворис сифатида юртимиз довруғини жаҳонга ёйишади, Қуръон тиловати таралаётган Юртда Яратганнинг баракотлари ёғилади, иншааллоҳ. Бундан ташқари Ислом цивилизация марказидаги конференциялар залида илмий-амалий, диний-марифий йўналишдаги халқаро конференциялар ўтказилади.

Онлайн дарслар;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти кўрсатмаси ва бевосита раҳнамолигида “muslim uz.” порталида диний-маърифий онлайн дарслар ташкил этилганлиги “жаҳолатга қарши маърифат” ғоясининг яна бир кўриниши бўлди. Тафсир, ақида, ҳадис, фиқҳ, ислом тарихи ва араб тили фанларидан юртимизнинг кўзга кўринган олимлари ва ТИИ ўқитувчилари динимиз асосларини халқимизга холисона етказиб беришда ўз билим ва салоҳиятларини аямаяптилар. Бу эса халқимизни дину диёнатни тўғри англайдиган, ёт ғояларга алданиб қолмайдиган, илм-маърифатли шахслар бўлиб тарбияланишларига хизмат қилади...


БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Охират уламоларининг сифатлари
#МАҚОЛАЛАР

Дунёда илмли инсондан, зиё йўлини тутган охират уламоларидан кўра яхши одам йўқ. Уларнинг наздида, дунё ва охират бамисоли кундош. Улар охиратни дўст тутиб, ўзларини фойдаси оз илмлардан четга олади, нафи улуғ илмларга интилади.

Шақиқ Балхийдан ривоят этилишича, у зот Хотимдан: «Мен билан бир қанча вақт бирга бўлдинг, нима ўргандинг?» деб сўради. Хотим: «Саккиз масалани ўргандим:

Биринчиси – халойиққа боқдим, ҳар бирининг маҳбуби борлигини билдим. У вафот қилиб қабрга етса, маҳбуби ундан ажралади. Бу ҳолни кўриб қабримда мен билан бирга бўлсин дея барча ҳасанотларимни (яхши амалларимни) ўзимга маҳбуб этдим.

Иккинчиси – Аллоҳнинг таолонинг: «Нафсни орзу-ҳавасдан, бекорчи нарсалардан қайтарди» (Нозиот сураси, 40-оят), деган сўзига таҳаммум ила назар солдим ва нафсимни ҳавойи нафсдан ҳимоя қилишга жаҳд қилдим. Натижада у Аллоҳ тоатида қарор топди.

Учинчиси: – яна шуни билдимки, қиммати бор нарсани ҳамма ўзида сақлаб туради. Сўнг Парвардигорнинг: «Сизлардаги барча нарса тамом бўлади, Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар боқий» (Наҳл сураси, 96-оят), деган оятига назар солдим, бас, ҳар доим қўлимга қиммати бор нарса тушиб қолса, уни дарҳол Аллоҳ ҳузурида боқий қолиши учун Ўзига йўлладим.

Тўртинчиси – одамларда мол-дунё, аслу насл, шон-шараф борлигини кўрдим. Менда улардан бирортаси ҳам йўқ. Бас, мен буюк Аллоҳнинг: «Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳузурида энг мукаррамингиз – энг тақводорингиздир» (Ҳужурот сураси, 13-оят), деган сўзига боқдим ва Унинг ҳузурида мукаррам бўлиш учун тақво қилдим.

Бешинчиси – инсонлар бир-бирларига ҳасад қилишларини билдим ва улуғ Аллоҳнинг: «Биз ўрталарида маишатларни (турлича) тақсимлаб қўйдик» (Зуҳруф сураси, 32-оят), деган сўзига назар ташладим ва ҳасадни тарк этдим.

Олтинчиси: – одамлар бир-бирларига қарши адоват этишларига гувоҳ бўлдим. Шунда Парвардигори оламнинг: «Дарҳақиқат, шайтон сизларга дўст эмас, уни душман деб билингизлар» (Фотир сураси, 6-оят), деган сўзига қарадим, дарҳол одамларга адоват этишни тарк қилиб, шайтонни ягона душман деб билдим.

Еттинчиси: – инсонлар ризқ-рўз талабида ўзларини хор-зор этаётганларини кўрдим. Шунда мен улуғ Аллоҳнинг: «Ер юзидаги барча ҳайвонларга ризқни фақат Аллоҳ беради» (Ҳуд сураси, 6-оят), деган сўзига назар ташладим, бас, Аллоҳ менга юклаган вожиботларни адо этиш билан машғул бўлиб, Унинг ҳузуридаги менга тегишли нарсаларни тарк этдим.

Саккизинчиси – одамлар ўзларининг тижоратлари, касб-корлари ва сиҳҳат-саломатликларига бино қўйиб беташвиш эканини кўриб, мен ягона улуғ Аллоҳга таваккал этдим.

Охират уламоларининг сифатлари шундай. Улар султонлардан ғамда бўлиб, уларга ихтилот – аралашишда эҳтиёткор бўладилар».

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар фитна ўринларидан эҳтиёт бўлинглар», дедилар. У зотдан: «Фитна ўринлари нима?» деб сўрашди. У зот жавоб бериб бундай дедилар: «Умаролар эшиклари. Сизлардан бир киши амир ҳузурига кириб ёлғонни ростга чиқаради, ўзида йўқ нарсани сўзлайди».

Ана шундай илму таълимот ва тақвога амал қилиб боришда Аллоҳнинг ўзи сизу бизга куч ва қувват ато айласин.

Мухторжон ШАРОФУДДИНОВ,
Марҳамат тумани бош имом-хатиби


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам илмни талаб қилиш вожиблигини айтиб, “Илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарз”, дедилар.
Имом Термизий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим айтдилар: “Ким илм талабида бир йўлдан юрса, Аллоҳ унга ана шу илм сабабли жаннатга йўлни осон қилиб қўяди. Албатта, малоикалар ўз қанотларини илм толиблари учун рози бўлган ҳолда қўяди. Албатта, илм толиби учун осмондаги ва ердаги бор нарса, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан афзаллиги ўн тўрт кунлик ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир. Баъзи балоғат олимлари дедики: “Илм ўргансанг, у сени кичиклигиндан улуғ қилади, катта бўлганингда сени тўғри йўлга йўллайди.


БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР
КЕТМОНЧА

Курсдошим Норқобилни учратиб қолганим яхши бўлди. У дарҳол уйига таклиф қилди. Ҳангомалашиб ўтирар эканмиз, пешайвон токчасида, қуёш шуъласида калтароқ сопли кетмонча диққатимни тортди. Кетмончанинг азизлаб қўйилганидан ажабланганимни пайқаган Норқобил бундай деди:

“Кетмонча 90 ёшли отамдан эсталик. Ҳар сафар унга кўзим тушганда, кўз олдимда отам гавдаланади. Шу кетмон отамга доимий ҳамроҳ бўлган. Шунинг учун ҳам ҳар уч кунда артиб, тозалаб токчага олиб қўяман. Ҳар-ҳарда ишлатиб ҳам тураман. Бундан уч ой олдинги воқеа содир бўлмаганида отам 100 ёшга кирармиди... Аллоҳ билгувчи, лекин ўша кунги ишимни эсласам виждоним азобланади. Ўзимни койиб гоҳида кўрнамаклик қилдим деб маломат ҳам қиламан.

Отамни ҳар куни гоҳ помидор, гоҳ ловия орасида кетмон чопаётганини кўраман.

– Қуёшнинг иссиғида нима зарур, сизга, – десам.

– Эрмакда болам, – деб қўярди.

Отамни кетмон кўтариб юрганини кўрганлар мени койийди.

– Отангга дам берасанми, йўқми?!

– Сенинг отангда қасдинг борми?

Бу гапларни қайта-қайта эшитаверганимдан бир куни ўзимни тутиб тура олмадим. Ишдан барвақт келган эдим. Отам кетмончада кечки сабзининг ариғини ковлаётган экан.

– Сизга нима зарур, ота, уйга кириб дамингизни олсангиз бўлмайдими? Шу кетмончани менга беринг, дедим-у, қўлидан олиб, ирғитиб юбордим.

Отам бўлса:

– Бу нима қилганинг, болам! Суянчиғимдан айирдинг-а! – деди. Яна бир нималар деб ғулдираганча хонасига кириб кетти.

Бир соатлар чамаси ўтди. қилмишимдан пушаймон бўлиб узр сўрагани кирсам иситмаси чиқиб алаҳсираб ётибди. Дарров дўхтир чақирдим. Дори-дармон қилдик, фойдаси бўлмади. Саҳар чоғида жон таслим қилди. Отамнинг ўлимига мен сабабчи бўлиб қолдим. Ўзимни ҳеч кечиролмайман. Отам 100 ёшга кирармиди деган фикр хаёлимдан ўтаверади...”

Дўстимнинг юзини ёш томчилари қоплаб олди. Мен эса қўлларимни дуога очдим.


Абдусаттор ҒОФУРОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from mp3muslim.uz
ҒОШИЯ СУРАСИ
“Ғошия” – ўраб олувчи. Қиёматнинг сифатларидан бири. Дарҳақиқат, у ҳамма мавжудотни ўз таъсир доирасига олувчи бўлгани учун унинг номларидан бирига айланган. Сурада туя, осмон, тоғ ва ерларнинг илоҳий ҳикмат асосида ажойиб ва ғаройиб шаклда яратилгани, уларга ибрат ва маърифат назари билан боқиш зарурлиги, шунингдек, Макка мушриклари томонидан қаттиқ қаршиликка учраган Пайғамбар (а.с.) то Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг ислом дини шону-шавкатга эга бўлгунича ўз умматини насиҳат ва эслатма услубида даъват қилишдан иборат экани зикр этилади.
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Ғошия сураси
#Қуръон #mp3muslimUz
▫️ Ҳасанхон Яҳё ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
💾 1,03 МБ
🕑 02:33
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
CАВОЛ:
Ассалому алайкум, Намозда хар-бир ракъатдан кейин бисмиллах айтиладими

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан олдин тасмия айтиш суннатдир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
Алеппо бош масжиди тикланади
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Алепподаги бош масжид тикланиши учун 14 миллион доллар ўтказди.

Алеппо масжидини террорчилар 2013 йилда вайрон қилган эди. Масжидни қайта тиклаш учун Аҳмад Қодиров жамғармаси 14 миллион доллар ўтказди.

Бу ҳақда Сурия муфтийси Маҳмуд Акама хабар қилди.

Муфтийнинг айтишича, масжидни қайта тиклаш учун сарф-харажат қилинадиган маблағни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таклиф қилган. “Рамзан Қодиров бизга ёрдам қўлини чўзди, биз ниҳоятда катта қийинчиликлар гирдобида қолганимизда у бизга кўмакчи бўлишга қарор қилди.

У террорчиликка қарши астойдил курашади ва бу балодан инсониятни халос қилиш учун жон куйдираётган давлат раҳбарларидан биридир. Биз у билан бир хил фикрлаймиз, мен унинг сурияликларга қанчалик меҳрибонликлар қилаётганига гувоҳман”, дейди у. Тахминларга кўра, Алеппо масжидини қайта қуриш ишлари икки йил давом этади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Пайғамбар ﷺ: “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар, балки, илмни мерос қилиб қолдирганлар”, – деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ:

(قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: "مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِى الدِّينِ وَيُلْهِمُهُ رُشْدَهُ" (مُتَّفَقٌ عَلَيهِ

яъни: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (теран англовчи) қилиб қўяди ва унга тўғри йўл кўрсатади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). 

@muslimuzportal
CАВОЛ:
ассалому алайкум Устозлар, мартабангиз бунданда зиёда бўлсин. Саволим шуки махр миқдори белгиланганми ёки йўқми. махр тўғрисида батафсил тушунча берсангиз

💬 ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Маҳрнинг энг ози закот нисобининг йигирмадан бирига тенг келади. Закот нисоби 85 грамм тиллога тенг бўлса, унинг йигирмадан бири 4,25 грамм тиллога тенгдир. Маҳрнинг кўпи эса чегараланмаган.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
Шайх Саъдий айтади:
"Мен кечалари доим зикрда, ибодатда бўлар эдим. Қуръонга кўп машғул эдим. Кечалари ибодат қилмай ухлаб ётган одамларни кўриб, отамга:
- "Эй отажон, булар ухлаб ётавермай ибодатга машғул бўлсалар яхши бўлар эди" -дедим.
Шунда отам:
- "Эй болам, сен ҳам, буларни ғийбат қилгандан кўра ухлаганинг яхши эди", -дедилар".

@muslimuzportal
Жаҳолатга қарши – маърифат зарур
...
Ислом инсонни руҳий, жисмоний покланиш йўли билан камолатга етаклаб, мунтазам равишда ижтимоий фаолликка, маърифатли бўлишга даъват этади. Исломда масалага кўр-кўрона ёндашув, бирёқлама хулосалар кескин қораланади. Махдуми Аъзам фикрича, жисм ва нафс ҳалол меҳнат туфайли покланади, ҳалол меҳнат руҳ ва жисмдаги барча иллатлардан қутулишнинг ягона йўлидир. Ҳалол меҳнат қилган инсон икки дунё саодатига эришади, эл-улус орасида ҳурмат қозонади. Аксинча, ўзини доно ёхуд диндор санаб, эл-улусдан ажралиш, ўзига ўзгача олам яратиб, ўша ёлғон оламга маҳлиё бўлиб умр ўтказиш – гумроҳликдан ўзга нарса эмас. Алломанинг “Ислом – маърифатли кишиларгагина ўз сирини очади, дин ва муқаддас китоблар инсон учун ва инсонни ахлоқий камолотга етказиш учун берилгандир: инсон дин учун эмас, балки дин инсон учун яратилгандир”, – деган пурҳикмати моҳиятида ҳам ана шу ҳақиқатга ишора ўз тажассумини топган.

Анa шундaй илoҳий тaълимoтни дaстурулaмaл қилгaн бaрчa пиру муршидлaр, инчунин, xoжaгoн-нaқшбaндия пирлaри ҳaм эзгулик тaрaфдoрлaри ва тарғиботчилари эдилaр. Бундай эзгу фaзилaтлaрни нaқшбaндия тaълимoти пирлaрининг oдoбу aхлoқидa, улар битиб қолдирган гўзал насиҳатларда такрор-такрор кўрaмиз. Хожагон тариқатининг сарҳалқаси ҳазрат Aбдухолиқ Ғиждувоний ўз рубoийлaридaн бирида aйтaдилaр:

Aйблaрни ёпгувчи сaттoр бўлгaйсeн,
Қaлблaрни тoпгувчи ғaмxoр бўлгaйсeн.
Aллoҳ ризoлигин тиласанг, эй дўст,
Эл бирлa aдaбдa ҳушёр бўлгaйсeн.


Тўртликдa Ғиждувoний ҳазратлари ўз муҳиблaригa инсoниятгa яxшилик қилиш, xалқуллoҳга гўзaл oдoб билaн муoмaлa қилиш, эзгулик aйлaш – энг буюк сaoдaт экaнини насиҳат қилмоқда. Алломанинг яна бир ўгитида инсон бошига ўзгалардан қандай ёмонлик ва заҳмат келишидан қатъи назар, иродали бўлиш, Яратганнинг амрига итоат этиш ва сабр қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан майдонга чиқиш сабоғи берилади:

Гар сенга бировдан шикоят бордур,
Дарди дилинг ундан бағоят бордур.
Ёмонлиги ўзи ёмонга жазо,
Интиқом олмоққа на ҳожат бордур.


Нақшбандия силсиласида муҳим ўрин тутган иккинчи ҳалқа – Хожа Ориф Ревгарий ҳам шогирдларга шундай улуғ насиҳатлар қиладиларки, уларнинг ҳар бири бугунги кун учун ҳам олам-олам маъно ва манфаатга эгадир:
“Эй ориф! Пок ва пок эътиқодли бўл! Зеро, чиркин кўнгил бутун аъзойи баданни ҳаром қилгай”,
“Одоб – нек одамлар зийнатидур”,
“Бу дунёда вужудинг билан ва охиратда қалбинг билан бўл”,
“Диннинг асли – ҳилмдур. Ва ҳилмнинг асли – сабрдур”,
“Авлиёлик аломати учтадур: биринчиси – баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси – сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ, учинчиси – то кучи етгунча инсоф қилмоқ”.


Кўринадики, улуғ аллома Хожа Ориф Ревгарий ҳам ўз ўгитларида маърифатли ва сабр-тоқатли бўлиш инсон камолотининг муҳим шарти эканлигини такрор-такрор уқтирган...


БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
“Илм” сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маъноларда келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаром-харишлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

( سورة المجادلة/11).

яъни: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”. Бошқа оятда:

(قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ   (سورة الزّﻣﺮ/9

яъни: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?”. (Зумар сураси, 9-оят).

@muslimuzportal
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Тажвид фанидан “Идғом қоидаси” мавзусида дарс бўлиб ўтади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир домла Неъматов олиб боради.
Cоат 16:00 да эса Араб тили фанидан навбатдаги онлайн дарсимиз бўлиб ўтади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ибодуллоҳ домла Аҳроров ўтади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, ислом тарихи ва сийрат, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. 

Шавкат Мирзиёев
...Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. 

Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. 

Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади.

Марказий Осиё Уйғониш даврининг кўплаб ёрқин намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. 

Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган "Саҳиҳи Бухорий"нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган. 

Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида биз Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдик. 

Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ҳам шу мақсадга хизмат қилади. 

Бугунги сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилмоқчиман. 

Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат. 

Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган...

Манба: www.prezident.uz

@muslimuzportal
Дунёнинг ривожланиши илм билан. Инсон ҳар бир нарсага илм билан эришади. Чунки илм ўз аҳлининг ҳаёти. Ана шу илм сабабли ҳаётнинг маъносини англайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло илмсизликни Ўзининг Китобида ўлим деб номлади. Айтдики: “Ўлик (кофир) бўлган одамни (ҳидоят билан) тирилтириб, унга одамлар ичида ўзи билан олиб юрадиган нур (имон)ни берганимиздан кейин (у) зулматлар ичида (қолиб,) ундан чиқмайдиган кимсага ўхшайдими?!” (Анъом, 122). Аллоҳ таоло илмни руҳ ва жон деб номлади: “(Эй, Муҳаммад!) Шундай қилиб, амримиз билан Сизга Руҳни (Қуръонни) ваҳий қилдик” (Шўро, 52). Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмадилар. Балки улар илмни мерос қолдириб кетдилар. Ким уни олса, мўл-кўл насибани олибди” (Имом Термизий ривояти).


БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from SHARIATUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳожатхонага киришдан олдин қандай дуо қилиши керак?

💾 1.7 мб
33 секунд
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENMiqmcrc2oElx7EA