Muslim.uz
99.4K subscribers
19.6K photos
5.62K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
CАВОЛ:
Assalyamu alaykum ! Munofiq va Nifoq nima degani? Savol noo'rin bo'lsa uzur.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Савол ўринли ва тўғри. Нифоқ дегани икки юзламачилик қилиш, ичида ёмонликни яшириб, ташқарисига яхшиликни намоён қилишдир. Мунофиқ эса шу ишни қилувчи икки юзламачи киши, деганидир. Бу мўминликка зид бўлган ёмон сифатдир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu alaykum aziz ustozlar. Niyatim doim bardam va o'tkir zehnli bo'linglar. Sizlardan so'ramoqchi bo'lganim,
mehrob.uz kanalidan kelgan maqolada shaytonning( lanatlar bo'lsin unga) sifatlari haqida maqolada Umar(r.a)dan qattiq qo'rqishi, Usmon(r.a) dan esa qattiq uyalishi yozilgan ekan. Bu haqida qandaydir rivoyatlar kelganmi? Javobingiz uchin oldindan raxmat!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, Умар р.а.дан шайтоннинг қўрқиб қочиши, Усмон р.а.дан фаришталар ҳамда Расулуллоҳ ҳам ҳаё қилишлари ҳақида ишончли ривоятлар бор. Шарҳда айтиладики, нега шайтон Расулуллоҳга яқинлаша оладию, Умардан қочади, дейилса, жавоб шуки, Аллоҳ фазли ила Расулуллоҳни шайтонини У зотни ёмонликка буюра олмайдиган, У зотга асир этиб қўйгандир. Шунинг учун У зот шайтон билан иш олишмайдилар. Шунинг учун У зотдан қочмайди шайтон. Умарнинг шайтони эса ҳамиша уни йўлдан оздириш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун Умар доимо унга қарши тайёргарлик кўриб юради. Шайтонни қийин аҳволга соладиган ишларни қилади. Шунинг учун шайтон ундан қочади. Демак, шайтони асир этилган Расулуллоҳ кучлими, шайтони сездирмай йўлдан уриш ниятида ундан қочувчи Умар кучлими, деган саволнинг жавоби аниқ. Расулуллоҳ кучли экан. Умардан шайтоннинг қочиши ҳам йўлдан уришга бир ҳийласи экан унинг. Бўлмаса, Умар уни қаерда эканин сезиб қолгудек бўлса, албатта, уни ичини эзиб, қон қақшатадиган яхши амаллар қилиб, аламдан ёндирар эди. Хулоса ўрнида Умардан шайтоннинг қочиши Умарни ҳайбати шайтонни ҳам чўчитган. У ҳайбат тақво ва кучли иймон ҳайбати эди. Энди Усмондан шайтон ҳаё қилиши ҳақидаги гап тўғрисида эса бироз бошқа мулоҳазалар бор. Олимлар “Шайтон билан Расулуллоҳ орасида бўлган узун суҳбатни ифодаловчи ҳадисдаги Шайтоннинг Усмон разияллоҳу анҳудан ҳаё қилиши ҳақидаги қисми саҳиҳ эмас. Чунки шайтон Аллоҳдан ҳаё қилмай, Одамга сажда қилишга буюрганда бўйсунмаган бўлса, қандай қилиб башарият аъзоси бўлмиш бир инсон Усмондан ҳаё қилади? Бу тўғри гап эмас. Эътиқодга зид. Ҳадиснинг шу қисми тўқима гапдир. Чунки бу саҳиҳ ва муснад ҳадис китобларида йўқдир”, дейишган.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomualekum sizlarga bu savolni javobini bilib turib beryapman lekin ko'pchilik bilmayapti shu savolimga javobni sizlar shuni bir go'zal xolatda tushuntirib bersangiz. Savolim: bu dunyoga kelish maqsadimiz? Oldindan ustozlarga rahmat ishlab xormangiz.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! “Бу дунёга келишдан масадимиз эмас, Аллоҳ таолонинг инсон ва жинларни яратишдан асосий мақсади нима?”, деган савол қилсак, янада тўғрироқ бўлади. Бу долзарб саволингиз учун сизга ташаккур! “Зориёт” сурасида бундай деган: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирор ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман. Зеро, Аллоҳнинг ўзи Раззоқ (ризқ берувчи), қувватли ва Матин (қудратли)дир”. (56-58-оятлар). “Мулк” сурасида эса “(У) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У Азиз (қудратли) ва Ғафур (кечиримли)дир. (2-оят). Демак, инсонлар ва жинлар Аллоҳни таниб, Унга қуллик-ибодатда ва буюрган барча яхшиликларни қилиб, қайтарганларидан тийилиб, нафсини енгиб, шайтонга қарши юрсалар, имтиҳондан яхши ўтиб, Жаннатга кирар, аксинча, эса акс ҳолат бўлиши бор экан.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu alaykum! Savollarimga tez javob olvatganimdan minatdorman ! Bitta javobda Qur'onu karimni yotgan holda eshitib bo'lmaydi deb yozibsizlar, men esa bollarimni uhlatyotganimda Yasin surasinu, yoki Baqara (va boshqalar) surasini qo'yib uhlataman va shu holda bazida o'zim ham uhlab qolaman. Demak bunaqa holda uhlash mumkin emasmi? Bollani yoshligidan qulog'iga kirsin degandim

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Биз айтганимиз ёши катталарга тегишли. Ёш болалар кўп ҳукмларда фарқ қилади. Уларга бўлса, дуруст. Улар балоғатга етмаган бўлсалар, ҳатто Қуръони каримни таҳоратсиз ҳолда ушлаб, ёдлашлари ҳам мумкин. Болаларни ухлатишда имкони борлар ўзлари тиловат қилсалар, янада яхши. Имкони йўқ кишилар мп3 аудио қироат қўйиб қўйсалар ҳам дуруст. Аллоҳ фарзандларимиздан Қурро ва ҳофизлар чиқарсин! Омийн!


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР

Тешик челак

Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг тагида тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажара олаётганидан уялиб, хижолат чекар экан.

Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен сендан узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа оламан". Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Бунинг учун сенга раҳмат айтаман", дебди.

Тадбиркор одам ҳатто тешик челакдан ҳам ўзи учун фойда ола билади.

Акбаршоҳ Расулов

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
CАВОЛ:
Assalomu aleykum. Namozda ruku qilish farz hisoblanadi. Agar mabodo ruku qilmasdan sajdaga ketib qolsa u holda qanday yo'l tutadi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Намози бузилади. Шунинг учун қайта ўқийди.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Turmush qurganimizga 10 yil bo'ldi 4ta farzandimiz bor. Lekin haliyam o'g'illarini mandan q'izg'onib arzimagan narsalardan janjal chiqarib bizni tinch qo'yishmaydi ikkimiz ham bundan charchadik lekin ajrashishni ham istamaymiz bir-birimizni yahshi ko'ramiz nima qilishni bilmayapmiz shu masalada yordam bersangiz iltimos oldindan rahmat

💬 ЖАВОБ:
Бу саволда қайнона-келин орасидаги муаммо сўраляпти шекилли. Аввало, келинлар модомики, ўша қайноналарнинг ўғиллари билан яшар эканлар, ўғлини яхши кўрар эканлар, қайнонани кўнглини олишни ҳам уддалашлари лозим. Бомаслаҳат иш қилсинлар. Қайноналарни кўз ўнгида келин-куёвлар ҳеч қачон ҳазил-мутойиба қилмасликлари лозим. Ҳазил-мутойибалар ётоқхонада бўлмоғи керак. Ўғлини келиндан қизғонадиган қайноналар кўз ўнгида ўғиллар келинларга (мувозанатни сақлаш, хотиржам яшаш, ҳар кун жанжал бўлавермаслигини таъминлаш мақсадида) ўзларини гўёки хотинини ёқтирмайдигандек тутиб, кўз учун бироз тил учида қаттиқроқ тергаб туришлари ҳам фойда беради. Шундай қилсалар, қайноналар келинини ҳимоя қилиб, ўғилларини койий бошлайдилар. Оналар яхши ниятли бўладилару барибир келин масаласида аёллик табиатлари кўп ҳолларда устун келиб қолиши, ўғлини рашк қилиши бор нарса. Келинлар ҳам орани ислоҳ қилиш ниятида қайноналарига гўёки дардини изҳор қилаётгандек, эрлари уларга бепарвороқ эканини айтиб, гарчи ундай бўлмаса ҳам бироз шикоят қилиб турсалар, бу ҳам қайнонанинг келинга муносабатини яхшилайди.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
Мабрур ҳажнинг мукофоти
#ҳаж

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Бир умра билан (кейинги) умра (уларнинг) ораларидаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:
1. Ибн Абдул Барр ҳадисда умрадан кейин бир кичик умра қилиш кичик гуноҳларга каффорат бўлади, деган ва катта гуноҳларга ҳам каффорат бўлади дейдиганларнинг сўзларини қатъий рад этган.
2. Бу ҳадис кўп умра қилишнинг мустаҳаб эканига далилдир. Уламолар бир йилда неча марта умра қилиш мумкинлиги ҳақида турлича фикр билдиришган. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда Арафа куни, Қурбон ҳайити ва ташриқ кунларидан бошқа барча кунларда умра қилиш мумкин.
3. Ҳадисдаги “Бир умра билан (кейинги) умра” ибораси “Бир умрадан кейин яна бир умра қилинса”, маъносидадир. У иккиси оралиғида қилинган гуноҳларга каффорат бўлади.
4. Мукофоти фақат жаннат бўладиган мабрур ҳаж қандай ҳаж? Уламолар мабрур ҳаж – Аллоҳ таоло қабул қилган ҳаж дейишган. Ҳаж мабрур бўлиши учун: 1) ҳажга холис ният билан, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб бориш, ундан бошқа мақсадлардан холи бўлиш; 2) ҳалол-покиза маблағига ҳаж қилиш; 3) зиммасидаги бандалар ҳақларини ўташ ёки рози-ризолик сўраш; 4) ҳажни адо этиш давомида бекорчи ва ёмон сўз, ният ва ҳаракатлардан узоқ туриш; 5) ҳажнинг зоҳир ва ботин шартларини мукаммал адо этиш лозим.
Ана шундай ҳаж инсонларнинг ҳақларидан бошқа барча гуноҳларга каффорат бўлади. Унинг мукофоти фақат жаннатдир.


Манбалар асосида
Содиқ НОСИР тайёрлади.


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from Muslim.uz
Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин
Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Қуръонни тадаббур ила ўқишнинг фойдаси

@muslimuzportal
#Мақолалар

Қуръонни тадаббур ила ўқишнинг фойдаси

Қуръони каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Қуръони каримни тадаббур ила ўқишда кишига кўплаб фойдалар бўлиб, уларни баён қилишдан олдин тадаббур ила қироат қилиш нима эканлигини келтириб ўтсак.

Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир.

Энди эса тадаббур туфайли пайдо бўладиган фойдаларнинг энг афзалларини баён қиламиз:

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Мақолалар
Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз
@muslimuzportal
#Мақолалар

Ер юзидаги энг бахтли одам – Сизсиз

Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:


1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;

2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;

3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;

5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;

6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;

7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;

8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);

9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;

10.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

11.Фарзандларингиз соппа-соғ;

12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;

14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;

15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;

17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...

Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...

Дамин ЖУМАҚУЛ

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Ҳаё – инсон зийнати

Ҳаё – инсон табиатидаги гўзал фазилатлардан бири. У кишининг имон-эътиқоди, одоб-ахлоқининг даражасига қараб, кўп ёки кам бўлади. Кишининг беъмани ишлардан ўзини тортаётганини ёки бирор нолойиқ ишни бажариб, хижолатдан юзи қизарганини кўрсангиз, билингки, у ҳаёли инсондир. Борди-ю қилаётган ишларига бепарво бўлса, яхши-ёмонлигига эътибор бермай қилаверса, халқимиз ундай одамдан яхшилик чиқмайди, унинг ҳаёси йўқ дейди.

Ҳаё динимизнинг гўзал хулқидир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар бир диннинг ҳулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир”, дедилар (Ибн Можа ривояти).

Ҳаё барча яхши хислатларни ўзида жам қилган, гўзал фазилатларнинг асосидир. Инсон ҳаёсига қараб яхшиликлар ҳосил бўлади. Унинг заифлигига қараб ёмон иллатлар ҳосил бўлади. Ваъдага вафо қилиш, ибодатларни вақтида адо этиш, сабрли бўлиш, рост сўзлаш каби барча яхшиликларга ҳаё ундаб туради.

Унинг акси бўлган ёлғончилик, чақимчилик, ғийбат, туҳмат, ношукрлик, кибру ҳавога берилиш каби гуноҳларнинг замирида ҳаёсизлик ётади. Агар инсонда ҳаё бўлса мана шу салбий хислатлардан узоқ бўлади. Ҳаё бу ҳаёт сўзидан олинган бўлиб маъноси бир-бирига яқин. Яъни, ҳаёт, тириклик дегани, ҳаё уялиш дегани икковининг ўзаги бирдир. Бироқ маъноси айтилишига қараганда бир-бирига узоққа ўхшайди, тириклик билан ҳаёни бир-бирига қандай алоқаси бўлиши мумкин, деяётгандирсиз?! Аммо бироз тафаккур қилинса, улар ўртасидаги боғлиқликни фаҳмлаш мумкин. Ҳаё инсондаги сезги ҳиссиёт туйғуларининг қувватидан пайдо бўлиб, тирикликни билдиради. Инсондаги нозик ҳиссиёт, сезгиларнинг мажмуаси ҳаётни ташкил этади. Тирик одам сезади, ўлик одам эса ҳеч нарсани сезмайди. Чунки унинг сезги туйғулари кесилган бўлади. Бу билан унинг ҳаёти ҳам тўхтайди. Демак, ҳиссиёт, сезги, туйғу, англаш бу ҳаёт аломатидир. Ҳаё сўзи тирикликдан олинганининг маъноси шунда.
Ҳаё шундай ноёб нарса, туйғулари бор одамда бўлади. Туйғуси йўқ одам ҳаёт бўлиши мумкин, лекин ҳаёси, уяти бўлмайди, унча-мунча нарсага аҳамият бермайди, сезмайди, ҳатто, хижолат ҳам бўлмайди.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган бир гап бор: “Уялмасанг билганингни қил”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳаёли инсон кўнглига нима келса шу нарсани қилиб кетаверишдан ўзини тияди. Ҳазрат Навоий бундай деганлар:

Олдига келганин емок хайвоннинг иши,
Огзига келганини демок нодоннинг иши.


Ҳайвон олдига келганини қайтармайди, ҳаёсиз инсон эса оғзига келганини қайтармайди. Эшитган гапини уйламайди, бироз таҳлил қилиб кўрмайди. Шундай экан, ҳаёга эътиборсиз бўлмайлик.

Муҳаммаджон ХОДИЕВ

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
CАВОЛ:
Асалому алeйкум устозлар! Саволим: Бомдод намозига ғафлат босиб ухлаб қолса турганда қуёш кўтарилиб ёки тонг отиб бўлган бўлса, сунати билан фарзини вақтиики барманаст дeмасдан ўқиса бўладими ёки намоз қазо бўладими? Олдиндан раҳмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Қуёш чиққан бўлса, намоз қазо бўлади. Қуёш тиккага келишидан илгари ўқиса, суннатини ҳам қазо қилади. Ундан кейин фақат фарзини қазосини ўқийди.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
CАВОЛ:
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, аввало хар-бир саволларга эринмай алохида этибор билан жавоб бераётганингиз учун раҳмат. Эркак киши, энг яқин масжид уйидан қанча масофа узоқ бўлса, жума намозидан бошқа намозларни уйида ўқиса, қарохияти йуқ?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Масжиднинг узоқ-яқинлигини белгиловчи муайян шаръий масофа йўқ. Бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир кишига уйининг ҳар томонидан қирқта хонадон қўшни эканини айтганлар. Масжид билан уйи орасида қирқ хонадон бўлса, демак, бу масофа ҳам яқин ҳисобланади ва жамоатга бориш лозим бўлади. Масжиднинг яқин ёки узоқлиги об-ҳаво мўътадил, шамол бўлмаган, атрофда шовқин-сурон йўқ, сукунат ҳолда микрофонсиз табиий овозда айтилган азон етиб борган хонадаон масжидга яқин бўлади. Қолаверса, шароит ва қулайликларга қараб, одатда узоқ ва яқин ҳисобланадиган масофа бўлади. баъзи жойларда маълум масофа узоқ деб эътиборга олинса, бошқа йўллари текис ва борди-келдиси қулай бўлган жойларда бу масофа яқин масофа ҳисобланиши ҳам мумкин. Шу эътибордан, буни аниқ фалонча масофа дейилмаган. Имкони бор кишилар масжид узоқ бўлишига қарамай, жамоатга борсалар, уйи масжидга яқин кишилардан кўпроқ савоб оладилар. Бу ҳам ҳадиси шарифда айтилган.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Мусулмонлар дунёга совға қилган ихтиролар (Совун ва шампун)

Исломнинг талабларидан бири – ҳар куни ювиниб покланишдир. Шунинг учун мусулмонлар совун таркибини мукаммаллаштириш билан шуғулланган бўлса ажаб эмас. Тарихий манбалар қадимги мисрликлар ва римликларда ҳам совунга ўхшаган нарсалар бўлганидан хабар беради. Аммо айнан араблар ўсимлик ёғини натрий гидроксид ва хушбуй ҳид тарқатувчи моддалар билан аралаштиришни ўйлаб топган. Шампун Англияга 1759 йил мусулмон тадбиркор Брайтонда ҳаммом очгандан бошлаб кириб борган.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.