Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Ассалому алайкум қунт дуосини ўқиш эсдан чиқиб рукуга борди хатони қандай тузатса бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Намознинг охирида саҳв саждасини қилади.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш фазилати

@muslimuzportal
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Тамал тоши қўйилди

@muslimuzportal
Тамал тоши қўйилди

Рамазонда қилинган дуоларнинг ижобати ўлароқ, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Гулзор маҳалласи аҳолиси хайрли иш устида жам бўлдилар. Эрта тонгда ушбу маҳаллага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ташрифи барчани қувонтирди. Ташрифнинг боиси маҳалладаги “Хўжаи Корсоз” жоме масжиди биносини қайта қуриш учун тамал тоши қўйиш эди.

Масжид XIII асрда яшаб ўтган “Хўжаи Корсоз” номи билан машҳур зот шарафига шундай аталган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, у зот олим ва авлиё бўлган. Шу ерда шогирдлар етиштирган. Демак, бу маскан ўша замонларданоқ зиё маскани бўлиб келган.

Аҳолининг “Хўжаи Корсоз” масжидининг эски биносини бузиб, унинг ўрнига янгисини барпо қилиш бўйича бошлаган саъй-ҳаракатлари бугун амалга кўчди. Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини ният қилиб, биринчи ғиштни қўйиб бердилар. Шундан сўнг Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи З.Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири М.Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Х.Турматов, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Масжидлар бўлими


ФОТОЛАВҲАЛАР (20 та)

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Тамал тоши қўйилди

@muslimuzportal
Тамал тоши қўйилди

@muslimuzportal
Тамал тоши қўйилди

@muslimuzportal
Ухлаётган бахтни уйғотинг!

@muslimuzportal
#Мақолалар

Ухлаётган бахтни уйғотинг!

Кун ё туннинг ўз вақтидан бир лаҳза ортда қолмаслиги, йил фаслларининг алмашиб туриши умр бебақолигини билдирувчи ҳикматдир. Фасллар фақат табиатнинг такрорланиб келишини англатмайди. Унда инсон умри фасллари ҳам акс этади. Шунинг учун ҳам Алишер Навоий ҳазратлари “Хазойин-ул маоний”даги ғазалларига умр фаслларига монанд ҳолда тартиб берган бўлса, ажаб эмас.

“Хазойин-ул маоний” болалик, ёшлик, ўрта ёшлик, кексалик каби фаслларга ажратилган. Бу фаслларни табиат фаслларига қиёсласак, болалик – баҳор, ёшлик – ёз, ўрта – куз, кексалик – қишга тўғри келади. Бунда ҳеч қандай муболаға йўқ. Ўйлаб қарасангиз, умр фасллари акси бир кунда ҳам намоён бўлар экан: тонг – болалик, бу пайтда табиат мусаффо, одам қайта туғилгандек бўлади ва ҳоказо.

“Тонгги уйқу ризқни қияди”, дейдилар. Бу ҳадиснинг ҳаётий мисоли ҳам бор. Айтайлик, кимдир чошгоҳда туради, бошқа биров эса қуёш чиқмасдан уйғонади. Орада икки соат фарқ бор, дейлик. Эрта турган одам, табиийки, шу вақт ичида бирор фойдали юмуш билан машғул бўлади. Кеч турган эса аранг ишхонасига бориб улгуради. Шу ҳисоб бўйича барвақт уйғонган одам ҳар тўрт кунда бир иш куни, бир йилда тўқсон иш куни орттирган бўлади. Бир йилда бошқалардан уч ой кўп меҳнат қилган одамнинг кўпроқ даромад топишига шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Бундан ташқари, математик ҳисоб кўра, болалигиданоқ кеч туришни одат қилган киши етмиш йил умр кўрса, унинг ўн етти ярим йилини меъёридан ортиқча уйқуга сарфлар экан. Бу навқирон йигит умрига тенг вақтни совурмоқ демакдир.

Шифокорларнинг гувоҳлик беришича, кеч турган одам танасидаги ҳужайраларнинг ҳаммаси кун бўйи уйғониб улгурмас экан. Тасаввур қилинг, ярим уйғоқ ҳолда мудраб ишга, ўқишга борамиз, шу ҳолда ўқиб-ўрганамиз, ўқитамиз ва ўргатамиз, ҳужжатлар тайёрлаймиз, имзолар чекамиз... Аллоҳ таоло бизни жамики мавжудотнинг афзали қилиб яратган. Шу боис ўзимизни “ҳазрати инсон” деб улуғлаймиз. Аммо тонг маҳали тирик жон борки, Яратувчига ҳамд-у сано айтаётган чоғда “ҳазрати инсон” ғафлат уйқусида ётган бўлади.

Қуръони каримнинг ... Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Нусайба бинти Каъб Ансорийя (Умму Уммора)

@muslimuzportal
#Мақолалар

Нусайба бинти Каъб Ансорийя (Умму Уммора)

Умму Уморанинг асл исми Насиба (Нусайба) бинти Каъб ибн Амр ибн Авф ибн Мабзул Нажжорийя Маданийядир. У ҳаммага ибрат кўрсатган ва яхшилик қилиш борасида намуна бўлган улуғ саҳобия аёлларнинг биридир.

Имом Заҳабий ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бугун Нусайба бинти Каъбнинг ўрни фалончи ва фалончининг ўрнидан яхшидир”, деганларини эшитдим”.

Нусайба бинти Каъб саховати билан танилган, ислом ва мусулмонлар хизматида улкан ишларни қилган оилада улғайди. Акаси Абдуллоҳ ибн Каъб Мозиний Бадр жангида қатнашган саҳобийлардан эди. Яна бир акаси Абдураҳмон эса, Табук ғазотидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига йиғлаб келган етти саҳобийнинг бири бўлди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, жангга бориш учун бирорта улов топиб беришларини сўраган эдилар. Расулуллоҳ уларга улов топиб бера олмадилар. Ноилож орқаларига қайтар эканлар, кўзлари ёшланди. Одамлар уларни “Кўз ёши тўкувчилар” деб атаган эди. Шунда улар ҳақида ушбу оят нозил бўлди: Шунингдeк, сизнинг ҳузурингизгa улaрни улoвли қилиб қўйишингиз учун кeлгaнлaридa, "сизлaрни улoвли қилишгa нaрсa тoпa oлмaймaн", – дeдингиз. Улaр эсa сaрф қилишгa нaрсa тoпa oлмaгaнлaри учун ғaмгин бўлиб, кўзлaридaн ёш oқиб қaйтиб кeтдилaр. Улaргa ҳaм (тaънa йўқ) (Тавба, 92).

Турмуш ўртоғи Зайд ибн Осим ибн Амр Мозиний Нажжорий Исломга биринчилардан бўлиб кирган, икки ўғли Ҳабиб ва Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бўлиш бахтига эришган эди. Умму Умора розияллоҳу анҳо кейинчалик Ғозийя ибн Амр ибн Атийя Мозиний Нажжорийга турмушга чиқди. Ундан икки фарзанд Тамим ва Хавла дунёга келди. Аллоҳ таоло ҳар иккисига ҳам ҳидоят ва ихлос неъматини берди.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР

Яхшилик излаб

Тарихда бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта бўлган чўлоқ подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини ундаги нуқсонларни кўрсатмаган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин уларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи йўқ ва бир оёғи калта бўлган подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ҳақиқатни ўзгартириб кўрсатиш бўлади, биз бундай ишга қўл уролмаймиз,” деб, ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо, улардан биргина рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ўз журъати ва қарори билан хайратлантирибди. У Ҳақиқатдан ҳам подшоҳнинг расмини ундаги камчиликларни кўрсатмасдан жуда ҳам чиройли кўринишда тасвирлабди.

Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай пайтда табийки бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турарди. Шу тарзда маҳоратли рассом подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини суратда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва унга тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қарай олган ва уни гўзал суратда тасвирлайолган эди.

Бизнинг ҳам атрофимиздаги одамларнинг баъзи нуқсон ва камчиликлари кўзимизга ташланиши мумкин, лекин биз улар ҳақида гапирганимизда бу камчиликларни яширишимиз ва яхши тарафга йўйишимиз даркор. Чунки ҳар қандай одам хатодан холи эмас. Ундан ташқари одамларнинг баъзи қилаётган ишларига унинг ҳақиқатини билмаган ҳолимизда, зоҳирига қараб баҳо бериш билан ноўрин айблаб қўйиб, сўнг пушаймон бўлишимиз мумкин. Муқаддас динимиз кўрсатмаси ҳам айнан шундай бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар.

Ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин», деган (Ҳужурот, 12).

Демак, ўзгалардаги аниқ кўриниб турган айбларни гапиришимиз ғийбат, аниқ бўлмаган камчилик ёки айбларни айтишимиз бадгумонлик, асли бўлмаган айбни айтиш эса бўхтон ва туҳмат бўлар экан. Шундай экан, бошқалар ҳақида гапирганимизда тилимизга эҳтиёт бўлайлик ва фақат уларнинг яхши тарафини тилга олайлик.

Ш.Чўлпонов
Тошкент ислом институти
“Тиллар” кафедраси ўқитувчиси


Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Мақолалар
Шариф шаҳар шукуҳи
@muslimuzportal
#Мақолалар

Шариф шаҳар шукуҳи

Юртимизда азалдан диний таълим ривожланиб келган. Нуфузли мадрасалар кўплиги ва ундаги таълим-тарбия ишлари таҳсинга лойиқ бўлган. Мадрасалар нафақат диний, балки дунёвий илмларни ўрганиш ва ўргатишда мактаб вазифасини бажарган. Шу туфайли илм-маърифат билан жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк алломалар айнан ушбу заминдан етишиб чиққани барчага аён. Уларнинг номи ва қолдирган илмий мерослари неча асрлардан бери катта обрў-эътибор қозониб келмоқда.

Кўҳна Бухоро ҳам ўзининг кўп сонли мадрасалари билан ном таратган. У турли ерлардан илм таҳсили учун талабалар ташриф буюрадиган муаззам шаҳар ҳисобланган. Бу анъана кейинги асрларда ҳам давом этган.

Аштархонийлар даври муаррихи Маҳмуд ибн Вали (XVII аср) Бухоронинг илмий марказ сифатидаги хизматини шундай баҳолайди: «Олимларнинг кўплигидан, у шаҳарни “олимлар ва илм-фан” булоғи деб атайдилар».

Бухорога XIX асрда келган Е.К.Мейендорф эса Бухоронинг ислом оламида тутган ўрнини қуйидагича таърифлайди: «Ўзининг кўплаб мактаблари, олимлари ҳамда муқаддас қадамжолари сабабли мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган. Эҳтимол шунинг учун у «шариф» номига сазовор бўлгандир».

Рус сайёҳи Н.Ханыков ўз эсдаликларида Бухорони йирик илм-фан ва маърифат, диний билимлар маркази сифатида таърифлаб: «Бухоро илм тарқатувчи марказ ҳисобланган ва ҳисобланади», дейди.

Наршахийнинг фикрича, 937 йилги ёнғиндан зарар кўрган Бухородаги «Форжак» мадрасаси Марказий Осиёдаги дастлабки мадрасалардандир.

Ўрта асрларда Бухоро мадрасалари илм маскани сифатида нафақат Марказий Осиёда, балки мусулмон Шарқида ҳам ғоят машҳур эди.

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Мақолалар
Қарилик – бедаво дард
@muslimuzportal
#Мақолалар

Қарилик – бедаво дард

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб касалликларни даволаш сирларини ўргатганлар. Бу мавзуда “Ат-Тиб ан-Навави” китоби ҳам тасниф қилинган. Лекин Расули Акром соллаллоҳу алайҳи васалламқариликни бедаво касалликдеб тавсифлаганлар.

Хўш, замонавий илм-фан бу ҳақида нима дейди?

Барча тадқиқотлар кексаликнингдавоси йўқ эканини тасдиқламоқда. Чунки танадаги ҳужайраларнинг давомли равишда ўлишини тўхтатиб қолишнинг ҳеч иложи йўқ экан. Инсон ҳаётида танасидаги миллионлаб ҳужайралар ўлиб яна қанчаларидир янгиланиб боради. Бу жараён инсон вафот этгунига қадар давом этади. Инсон умрини узайтиришга, жилла қурса, қарилик аломатларини яширишга уринаётган кўплаб олимлар бор.Аммо уларнинг барча уринишлари вақтнинг таъсирини тўхтата олмаяпти. Шу сабабли ҳозирги даврда қайсидир касалликнинг давоси топилгани ҳақидаги янгиликни эшитамиз, аммо қариликнинг давоси ҳақида эмас. Чунки бу касалликни даволаш замонни ортга қайтариш демоқдир. Бунинг эса сира ҳам иложи йўқ.

Зеро, Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Эй Аллоҳнинг бандалари, даволанинг. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир касалликнинг давосини яратган. Фақат битта касаллик, қариликка даво йўқдир” (Имом Термизий ривояти).

Ҳозирги уламолар умрини ва миллионлаб маблағларини сарфлаб келган хулосани Пайғамбаримиз ўн тўрт аср олдин айтиб қўйганлари Аллоҳ таолонинг Қуръони каримда “У (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳаводан нутқ қилмас”, деган сўзнинг тасдиғидир (Нажм, 3).

ТИИ ўқитувчиси Шерзод ЧЎЛПОНОВ тайёрлади.

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#Истиғфор

Истиғфор айтишнинг бир неча турлари бўлиб, энг улуғи “Саййидул истиғфор” дуосидир. Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Истиғфорнинг саййиди “Аллоҳумма, анта Роббий. Ла илаҳа илла анта. Холақтаний ва ана ъабдук. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика, мастатоът. Аъузу бика мин шарри ма сонаът. Абуу лака биниъматика ъалайя ва абуу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла ант”, демоғингдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг оти­шидан олдин ўлса, жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар».

Ушбу дуонинг маъноси бундай: “Ё Аллоҳ, Сен Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Қодир бўлганимча Сенга берган аҳдимда ва ваъдамда турибман. Сендан қилмишларимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қил. Албатта, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилгучи йўқ”.

Истиғфор айтиш учун киши гуноҳ қилган бўлиши шарт эмас. Истиғфор марғуб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маъсум бўлсалар ҳам, доим айтганлар. Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир мажлисда юз марта “Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат Таввабур Роҳийм”,деб айтганларини санадик», дейилади.

Истиғфорга оид маълумотлар

Шаҳло БИЛОЛИДДИН қизи

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Бақара сураси (255 оят)
#Қуръон #mp3muslimUz
▫️ Ҳасанхон Яҳё ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
💾 1,82 МБ
🕑 01:19
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
CАВОЛ:
Ассалому алейкум. Мунофиқ ва нифоқ белгиси бор одам Аллоҳ кўриб турибди билиб турибди қабилида иш кўриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бир кишида мунофиқлик аломати бор-йўқлигига қарор қилишга шошмаслик керак. Ҳақиқатда мунофиқлик аломати бўлса, у ҳеч қачон Аллоҳ кўриб турибди, деган эътиқодда иш қилмайди. Агар унда шу эътиқод бўлганда, мунофиқлик аломатлари бўлмас эди.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.