#duo #mutolaa
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);
2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;
3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;
4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;
5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;
6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;
7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;
8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;
9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🪴 Жаннатга шошиб кирган саҳоба
🎁 Маҳрни иккига бўлиб тўлаш ҳам мумкинми?
🤲 Ҳеч бир нарса бекорга яратилмаган
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #yaxshilik
🔊 ОДАМЛАРНИ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРИШНИНГ 5 ШАРТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
▫️ Амру маъруф (яхшиликка буюриш)да беш нарсага амал қилиш шарт:
☑️ Биринчиси: Илмли бўлиш. Чунки илмсиз одам яхшиликка буюришни аъло даражада, маромига етказиб бажара олмайди;
☑️ Иккинчиси: Холис Аллоҳнинг розилигини ва Унинг сўзини қарор топдиришни мақсад қилсин;
☑️ Учинчиси: Буюрилаётган кишига шафқатли, мулойим бўлиш, уни юмшоқлик ва меҳр-шафқат билан яхшиликка буюриш;
☑️ Тўртинчиси: Сабрли ва ҳалим бўлиш (шошқалоқлик ва дағаллик қилмаслик).
☑️ Бешинчиси: Ўзи буюраётган нарсага амал қилиш. Шунда у Аллоҳ таолонинг "Нима учун ўзингиз қилмайдиган нарсани гапирасиз?" (Соф сураси, 2-ояти)га тушиб қолмайди.
💬 Шунингдек, оддий (илмсиз) одам қози, муфтий ва эл орасида машҳур бўлган олимга насиҳат қилиши дуруст эмас. Чунки бу одобсизлик бўлиб, баъзан, илмсиз одам билмай қолган ҳолда ўзига зарар етказиб қўйиши мумкин.
📚 «Фатавои Оламгирия» (Фатавои Ҳиндийя) китобидан.
Абдурашид Мадраҳимов,
Ҳадис илми мактаби талабаси.
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🗣 Абу Ҳанифанинг сўзлари - устун
🍲 Таомланиш Сирлари (4-Қисм)
🤲 Дуо қилишдаги энг катта хато
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абдурашид Мадраҳимов,
Ҳадис илми мактаби талабаси.
🍲 Таомланиш Сирлари (4-Қисм)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!
اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا
🤲 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.
🤲 Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!
يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار
🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!
اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله
🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!
اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار
🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!
🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!
#mutolaa #duo #ramazon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?
〰 🌸 Жаннат зийнатланади🌸 〰
☝️ Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.
💬 Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).
〰 🔥 Дўзах эшиклари ёпилади🔥 〰
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).
〰 🌙 Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙 〰
☝️ Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.
💬 Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.
✅ Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.
😄 Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
#mutolaa #ramazon #taroveh
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
📝 Даврон НУРМУҲАММАД
#mutolaa #ramazon #taroveh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ
▫️ 1. Ихлос ва тақво
Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).
▫️ 2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш
Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.
▫️ 3. Шукр ва қадриятни англаш
Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.
▫️ 4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш
Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.
▫️ 5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари
Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.
▫️ 6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик
Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.
▫️ 7. Дуоларнинг қабул бўлиши
Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).
▫️ 8. Руҳий покланиш
Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.
Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.
🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
#ramazon #mutolaa #hikmat
MUSLIM.UZ GA😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

MUSLIM.UZ GA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM