Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ҲАЖ - УМР САФАРИ

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАҚИҚИЙ МУВАФФАҚИЯТ

🌙 Қуръони каримда бир буюк оят борки, бизга дунёда муваффақиятга эришиш ва охиратда нажот топишнинг тўртта асосий сабаби ҳақида сўзлайди. Улар: рукуъ қилиш, сажда қилиш, Аллоҳга ибодат қилиш ва қаерда бўлса ҳам яхшиликлар қилиш. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, иймон келтирганлар, рукуъ, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз” (Ҳаж сураси, 77-оят).

🔸 “Яхшилик қилинглар” буйруғи барча яхшиликни ўз ичига олади. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда яхшилик ҳақида айтадики: “Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор” (Нисо сураси, 114-оят)...
➡️БАТАФСИЛ

#maqola

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВОЛ: Ҳаж ёки умранинг тавоф ва саъй қилишда замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 
Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев

#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Факт 24 | Саудиянинг марказий нашрлари: Ўзбекистонлик зиёратчилар учун юқори даражада хизмат кўрсатилмоқда

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зулҳижжа ойидаги фазилатли амаллар

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

#haj2023
#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРБОНЛИКНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ БОЙЛИК МИҚДОРИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ
#қурбонлик

461-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бойлик нисоби 85 грамм тилло ёки унинг қийматидаги пул ва мол-мулкка эга бўлиш билан белгиланади.
Ҳожати аслиядан ташқари, юқорида айтилган маблағга эга бўлган эркак ва аёллар қурбонлик қилишлари вожиб бўлади. Қурбонлик қилишда маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ёки ўсувчи мол бўлиши шарт қилинмайди. Закотда эса маблағ бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб туриши ва ўсувчи мол бўлиши шарт қилинарди.

Қурбонлик нисобини ҳисобланаётганда қуйидаги нарсалар ҳожати аслиялар деб эътиборга олинади: еб ичадиган таомлари, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, уй асбоблари, касб асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилар. Яъни, буларнинг нархи нисобга киритилмайди.

Булардан ташқари чорва моллари, ортиқча ҳовлилар, ижарага берилган уйлар ва машиналар, уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирларнинг нархи 85 г тиллонинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Ҳозирги кунда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўсмайдиган моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДАГИ НУФУЗЛИ СИМПОЗИУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47-анаънавий ҳаж бўйича нуфузли симпозиумда фаол қатнашмоқда.

🔸Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган...
➡️БАТАФСИЛ

#haj2023
#simpozium

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ЭҲРОМДАГИ КИШИ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ ЖОИЗМИ?

САВОЛ:
Эҳромдаги киши тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24 | «Ҳаж-2023»: зиёратчилар Саудия Арабистонига кузатилди

#haj2023

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar |