Muslim.uz
92.2K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (14-05-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ота рози – Аллоҳ рози (Давоми...)

Улуғ тобеин Товус ибн Кайсон раҳимаҳуллоҳ отани ҳурмат қилиш ҳақида бундай дейди: “Тўрт кишини ҳурмат қилиш суннатдан: олимни; соч-соқолига оқ оралаган мусулмонни; султонни ва отани. Киши отасини исми билан чақирса, унга жафо қилган бўлади”.
Ота ва она – улуғ неъмат. Улар фарзандларининг улғайиши йўлида ўзларини шамдек фидо қиладилар.
Ҳозирги кунда айрим ёшлар отасиз ўсмоқдалар. Бунинг бир неча сабаблари бор:
1) отаси вафот этган;
2) ота-онаси ажрашган;
3) отаси узоқ йиллардан бери сафарда;
4) ота фарзандларига эътиборсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйган.
Оилада отанинг йўқлиги ўғилдан кўра қизга кўпроқ ёмон таъсир кўрсатиб, тушкунликка туширади. Ота меҳрига зор ўсган бола ўсмирлик даврини ҳамма нарсадан безган, руҳан синиқ ҳолатда ўтказади.
Ота тарбиясини олиб ўсган фарзанд қатъиятли, иродали, ўктам ва вафодор бўлади. Ҳар қандай ташқи таъсирдан ўзини ҳимоя қила оладиган, ўзининг шахсий фикрига эга инсон сифатида шаклланади. Оила бошлиғи бор хонадонда бола доимо “мен ҳимояланганман” деган ишонч билан хотиржам юради.
Отанинг асосий вазифаси едирмоқ, кийинтирмоқ эмас, балки тарбия, ибрат, гўзал ўрнак бўлишдир. Айримлар бола тарбиясини “онанинг иши” деб хато қилади. Тарбияда отанинг ҳам, онанинг ҳам алоҳида ўрни бор.
1-қисм

Охунжон ГУЛАҲМЕДОВ,
Сариосиё тумани “Абдураҳмон ҳожи ота”
жоме масжиди имом-хатиби

"Ҳидоят" журналидан
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОМОНАТНИ ЭГАСИНИНГ ИЗНИСИЗ ИШЛАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Акам Кореяга ишлагани кетган. Ҳар ой менга пул ташлайди. Ўша пулларини йиғиб, жамғариб боряпман. Акамга айтмасдан ўз эҳтиёжларим учун пулларидан ишлатиб, кейин жойига қўйсам бўладими? Бунинг учун гуноҳкор бўлмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пуллар омонат ҳисобланади. Омонатни эса, эгасининг изнисиз ишлатиб бўлмайди. Гарчи акангиз бўлса ҳам, унинг сизга юбораётган пуллари омонат бўлиб, унинг рухсатисиз ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун сиз акангизга ҳолатингизни баён қилиб рухсат олинг ва шундан кейин ишлатинг. Шундай қилсангиз гуноҳкор бўлмайсиз ҳамда кейинчалик чиқадиган низоларни олдини олган ҳам бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қарз олишга муҳтожмасман, янги оиламан, рўзғоримни тиклаш мақсадида қарз олишим мумкунми? Оборот қилиш мақсадида?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иложи борича қарз олмасликга ҳаракат қилиш лозим, лекин қарзни олгандан кегин уни тўлашга имконият бўлса, қарз олиш жоиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади”. Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ризқ #Касб

Ризқимизни ҳалол йўл билан талаб қилайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АҚОИД ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичига старт берилди.

🟢Тадбир анъанага кўра Куръони карим тиловати ва дуои-хайрлар билан бошланди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан тадбирни очиб берди.

Мазкур кўрик-танловда 3 та олий, 10 та ўрта махсус диний таълим муассасаларидан бир нафардан жами 13 нафар педагог-ўқитувчи иштирок этмоқда. Танлов иштирокчилари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашади.

ℹ️ Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказидан тажрибали мутахассислари иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаб бориш учун ҳакамлар ҳайъати жалб қилинган. Шунингдек, Дин ишлари буйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарканд вилояти вакиллиги, Ҳадис илми мактабидан кузатувчилар жалб қилинган.

🟢 Танловни жонли эфирда кузатиб боринг:
1 - https://youtu.be/SN1DcFQSOVw
2 - https://youtu.be/mL827CUjjrk

🚛 Бизни кузатиб боринг, кун давомида танлов натижалари бўйича тезкор маълумот бериб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ТАСОДИФ ЭМАС – МЎЖИЗА

Мана XV асрки, Қуръони карим ўрганилиб келинмоқда. Ҳозир дунё бўйлаб, хусусан, Араб мамлакатлари, Эрон, Туркия, Миср ва бошқа мамлакатларда Аллоҳнинг Каломини ўрганадиган, уни тадқиқ қиладиган институтлар ташкил этилган. Тадқиқотлар натижасида унинг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳарфидан янгиликлар, кашфиётлар, бир сўз билан айтганда, Қуръоний мўжизалар намоён бўлмоқда. Ушбу мўжизаларни кўриб ё эшитиб киши Аллоҳ таолонинг нақадар улуғ Зот эканлигига яна бир карра иқрор бўлади. Келинг, ана шундай мўжизалардан айримлари билан танишиб чиқамиз...
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
🌙 ИЧКИ НАЗОРАТ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Шу йил 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Шукрулло домла” деб танилган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми ва “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинди.

📃 Йиғилишда имом-хатибнинг эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари имомлик мақомига тўғри келмаслигига урғу қаратилди.

🔸Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф этди ва узр сўради. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирди.
Ўз навбатида, мазкур хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериб, тегишли чора кўрилиши муносабати билан имом-хатибни обрўсизлантириш ҳолатларидан сақланишни сўраймиз.

📝 Ички назорат комиссияси баён этилганларни инобатга олиб, Шукрулло Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси бериш ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди.

❗️ Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тузилган Ички назорат комиссияси диний соҳа ходимлари фаолиятини тартибга солиш, камчиликларга йўл қўйганларга таъсир чораларини қўллаш ва ҳалол-пок хизмат қилаётганларни ҳимоя қилиш ҳамда рағбатлантириш каби ваколатларга эгадир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
🕋 ЭНГ ЯХШИ АҚОИД УСТОЗИ – ҲАЖ САФАРИ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Ақоид фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

📋Танловда қатнашган устозлар орасидан қуйидагилар 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритдилар:

🥇I-ўрин Мир араб олий мадрасаси ўқитувчиси Маҳмудов Асрорхон 1-даражали диплом ва “Ҳаж” сафарига йўлланмасини қўлга киритди;

🥈II-ўрин Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Пардаев Абдуқодир 2-даражали диплом ҳамда “Умра” сафари йўлланмаси соҳиби бўлди;

🥉III-ўрин “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммадходжаева Санобар 3-даражали диплом ҳамда музлаткич билан тақдирланди.

🛍Қолган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиғи ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, ЎМИнинг ҳудудий вакилликлари ҳамда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

📝Бундан ташқари, кўрик-танлов низомига асосан янги ўқув йилидан бошлаб бир ўқув йили давомида 3-ўринни эгаллаган иштирокчига ойлик маошининг 40 фоизи миқдорида, ўрин эгалламаган иштирокчиларга ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида уларнинг асосий иш жойи (таълим муассасаси) маблағлари ҳисобидан устама ҳақ қўшиб бериш белгилаб қўйилди.

🤲Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM