Muslim.uz
91.9K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ

...Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Билингки, албатта басират эгалари учун зикр энг афзал амал эканлиги кашф бўлди. Лекин зикрнинг учта пўстлоғи бор. Баъзи пўстлоғи баъзисига қараганда мағизга яқин. Учта пўстлоқнинг остида мағзи бор.

🔸 Биринчиси: Фақат тил зикри.

🔸 Иккинчиси: Қалб зикри.
Қалб ҳозир бўлгунича зикрда бардавом бўлиб, ҳушёр бўлиб туради. Агар тарк қилинса, унинг табиати фикрлар водийсига кезиб юради.

🔸 Учинчиси: Зикр қалбга ўрнашишлиги, шу даражада ўрнашадики, чалғитишни имкон йўқ.

🔸 Тўртинчиси: у мағиз ҳисобланади.
Мазкур – яъни Aллоҳ ёди қалбга ўрнашади. Зикр ўчади ва махфий бўлади. Бу эса, талаб қилинган мақсаднинг айни ўзидир. Сўнгра зикрга ҳам, қалбга ҳам бурилмайди, балки Аллоҳ ёди кишининг жумласини эгаллаб олади. Қачонки, ўша мақом асносида зикрга бурилиш бўлса, бу нарса тўсилиш ҳижобдир. Яъни Aллоҳ ёди тўлиғича қамраб олганда хаёли зикрга кетса тўсилиш ҳисобланади, шу сабабли бу зикрдан ҳам олий мақомдир”.

Орифлар бу мақомни “Фано” деб аташади. Бу зикр мағизининг мевасидир. Бошланиши тил зикри, сўнгра такаллуф ила қалб зикри, сўнгра, зикрни қалб табиатига айланиши, сўнгра Aллоҳ таолонинг ёди тўла эгаллаши ҳосил бўлади...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#ЗИКР #ҚАЛБ #ТИЛ