Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream started
🟥#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури

Моида "Моида" сурасиннинг 96 оятидан 6.04.23

🌐 https://youtube.com/live/gQQwrLJ7nCg?feature=share

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ҚУРЪОН ЎҚУВЧИЛАР НИМАЛАРНИ НИЯТ ҚИЛАДИ?

🔸Мўмин-мусулмонлар Қуръони каримни кўпинча фақат савоб умидида ўқишади. Аслида Қуръони карим тиловатининг фойдали жиҳатлари, манфаатли томонлари жуда кўп.

🌙 Ҳар ким Қуръони каримни эзгу ният билан ўқиса, улуғ фазилат ва савобларга эришади. Зеро, ҳадиси шарифда: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар ким ниятига яраша олади...” дейилган (Имом Бухорий ривояти).

🔹Қуръони карим ҳаётимиз дастури, умримиз мазмуни, охиратимиз учун савоблар манбаидир. Шу нуқтаи назардан Қуръон ўқиш арафасида эзгу ният қилиш жуда фазилатлидир.

Қуръон ўқиш ниятида ушбу тавсияларга эътибор қилинг:

1) Қуръонни илм ва амал ниятида ўқинг;

2) Қуръонни Аллоҳдан ўзингизни, зурриётингизни ва аҳли байтингизни ҳидоят этишини ният қилиб ўқинг;

3) Қуръонни Аллоҳ таолога муножот ниятида ўқинг;

4) Қуръонни зоҳирий ва ботиний касалликларга шифо ниятида ўқинг;

5) Қуръонни Аллоҳ таоло зулматдан нурга чиқаришини ният қилган ҳолда ўқинг;

6) Қуръонни қотган қалбларни юмшатувчи, кўнгилларга ором берувчи, васвасаларга қўрғон бўлувчи илоҳий калом эканини ният қилиб ўқинг;

7) Қуръонни ўзингиз ва оила аъзоларингиздан ҳасадни бартараф этиш, назар-нафасдан паноҳ тилаш мақсадида ўқинг;

8) Қуръонни ғофиллардан эмас, зокирлардан бўлиш ниятида ўқинг;

9) Қуръонни имонда собит, Аллоҳга яқин бўлиш мақсадида ўқинг;

10) Қуръонни Аллоҳнинг амрларига қатъий риоя қилиш ва бу борада ўрнак бўлиш мақсадида ўқинг.

Т. НИЗОМ тайёрлади.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?

Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гап-сўзлари, қилган хато ва камчиликларини ювиш ҳамда камбағал-мискинларга таомланиш имконини бериш мақсадида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

🔸ҚАЧОН БЕРИЛИШИ КЕРАК?

Фитр садақасини Рамазон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб ҳисобланади. Рамазоннинг аввалидан берилса ҳам бўлади.

Аммо Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби Рамазон вақтида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🔸КИМЛАР БЕРИШИ КЕРАК?

Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.

Шунга ҳам диққат қилиш керакки, киши балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

🔸КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

🔸КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?

Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.

Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.

Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

🔸РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?

Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.

🔸ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ?

2023 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:

2 килограмм буғдой 12 000 (ўн икки минг) сўм;
4 килограмм арпа 20 000 (йигирма минг) сўм;
2 килограмм майиз 100 000 (юз минг) сўм;
4 килограмм хурмо 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Фитр_садақаси #миқдор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Кўриш ва эшитишда имконияти чекланган бир гуруҳ юртдошларимиз Умра ибодатини адо этдилар

Ушбу муборак сафарга бағишланган фильмнинг тўлиқ видеосини қуйидаги каналларда кўришингиз мумкин:

🌐 Youtube
🌐 Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#umra2023 #safar #ibodat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир

▶️ БАНДАНИНГ ТАФАККУРИ ҒАЙБГА ЕТМАЙДИ

🕌 Бугун, 6 апрель куни жомеларимизда “Намл” сураси 56-оятидан “Анкабут” сураси 45-оятигача ўқилади.

🔹
Бухоро шаҳар "Чор Бакр" жоме масжиди имом-хатиби Азизхўжа домла Иноятов

https://youtu.be/I_Xz2snZWGM

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини кетказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат машаққатларидан қутқаради».

🔸 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

📺
"Маданият ва маърифат" телеканали

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#РАМАЗОН_СУҲБАТЛАРИ
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДАГИ ЖОМЕ МАСЖИДГА ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 6 апрель пайшанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги "Сирожиддинхон Бурҳониддинхон ўғли" жоме масжидига хатми Қуръон ва таровеҳ намозини жамоат билан адо этадилар.

🌙 Бугун ҳам Муфтий ҳазратларининг мазмунли мавъизалари ҳамда қориларининг гўзал қироатларидан баҳраманд бўламиз инша Аллоҳ.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰Рамазон ойи бошидан буён саховатпеша инсонлардан "Вақф" фондига 772 миллион сўмдан ошиқ хайрия келиб тушган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фонд раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди:

Ўтган ҳафта давомида:

✔️ Республикамиз бўйлаб 312 та оилага 58 150 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

✔️моддий кўмакка муҳтож 37 нафар фуқарога 66 600 000 сўм пул маблағлари хайрия қилинган бўлса, 700 дан ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.

💵 Рамазон ойининг иккинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами ва диний таълим муассасалари устоз ва талабалари учун 111 миллион 720 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.

🏚 Ўтган ҳафта давомида фонднинг Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда вилоятдаги бошпанасиз, ночор оилага 5 хонали уй қуриб битказилиб, тўлиқ жиҳозланган ҳолда хайрия қилинди.


Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

@vaqfuz
| vaqf.uz
🟥 #ЖОНЛИ: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДАГИ “СИРОЖИДДИНХОН БУРҲОНИДДИНХОН ЎҒЛИ" ЖОМЕ МАСЖИДГА ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ТАШРИФЛАРИ

🌐 https://youtube.com/live/b2hL-xdpEEQ?feature=share

💬 https://www.facebook.com/muslimuzportal

✔️ Telegram voice: https://t.iss.one/muslimuzportal?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ўзбекистонлик бир гуруҳ уламолар АҚШ ва Канадага ташриф буюрдилар

🔸Маълумки, ўтган Рамазон ойида бир гуруҳ уламолар уммон орти мамлакатига ташриф буюришган эди. Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, бир қатор устозлар, ҳофизи Қуръонлар АҚШ ва Канадага ташриф буюрдилар.

Уламолар 2023 йил 5 апрелдан 23 апрелга қадар АҚШ ва Канададаги Рамазон ойи тадбирларида иштирок этиб, ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

🌙 Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази масъул ходими ҳамда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидовнинг ташриф режаси:

6-8 апрель Торонто (Kanada)📍Sayeda Khadija Center
9-10 апрель Нью Йорк📍Abu Hanifa Islom Markazi
11 апрель Филадельфия📍Al Bukhari Masjidi
13 апрель Чикаго📍Elgin Center
14-15 апрель Синсиннати📍OREF Center
17-21 апрель Орландо📍Al Bukhari Islamic Center

Тошкент шаҳар Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» жомеъ масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмоновнинг ташриф буюрадиган ташриф режаси:

11-12 апрель Орландо -📍Al Bukhari Islamic Center
14-15 апрель Синсиннати - 📍OREF Center
17-18 апрель Нью Йорк -📍Abu Hanifa Islom Markazi
19 апрель Чикаго - 📍Elgin Center
20-21 апрель Синсиннати - 📍OREF Center

Ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда АҚШ ва Канададаги ватандошлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон - хайру-саховат ва мурувват ойи!

Айни кунларда Сурхондарёнинг ўзига хос тажрибасига айланган маънавий-маърифий тадбирлар, ифторлик дастурхонлари ёзиш ишлари давом этмоқда. Воҳада бўлиб турган муфтий ҳазратлари ҳам ушбу тадбирларда иштирок этмоқда.

Вақф фонди томонидан яна бир хайрли иш амалга оширилиб, Термиз туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг бирига уй қуриб берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло Ўтганларимизнинг гуноҳларини афв этиб, жаннатларига ноил айласин!

1️⃣6️⃣ Рамазоннинг 16-куни (7 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:36 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:56 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸НАЖОТНИНГ УЧ ЙЎЛИ (6-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
УЛАМОЛАРИМИЗНИНГ ВОҲА ВИЛОЯТЛАРИГА САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг воҳа вилоятлари бўйлаб сафарлари Қашқадарёда давом этмоқда...
➡️ БАТАФСИЛ

🌐 Муфтий ҳазратлари Шаҳрисабз шаҳридаги жоме масжидга таровеҳ намозига ташрифлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#УЛАМОЛАР #Қашқадарё
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM