Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_тафсир
▶️ Солиҳ бандаларнинг уч сифати

🕌 Бугун, 5 апрель куни жомеларимизда “Фурқон” сурасининг 21-оятидан “Намл” сураси 55-оятигача ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

https://youtu.be/6i5nHcpTynk

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТЕРМИЗ ШАҲРИДАГИ "ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 5 апрель чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги "Ҳаким Термизий" жоме масжидига хатми Қуръон ва таровеҳ намозини жамоат билан адо этадилар.

🌙 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг манфаатли суҳбатлари ҳамда юртимиз қориларининг қалбларга сурур бағишловчи қироатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Барчангизни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
🟥 #ЖОНЛИ: MUFTIY HAZRATLARI TЕRMIZ SHAHRIDAGI "HAKIM TЕRMIZIY" JOMЕ MASJIDIGA TAROVЕH NAMOZIGA TASHRIFLARI

🌐https://youtube.com/live/EgcpiADTbeM?feature=share

💬 https://www.facebook.com/muslimuzportal

✔️ Telegram voice: https://t.iss.one/muslimuzportal?livestream

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavolla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (2 hours)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸НАЖОТ КАЛИТИ (5-қисм)

🎙Муфтий Нуриддин домла
🌙 #ЖАННАТ_СИЗГА_МУБОРАК!

Муфтий ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги каналлари ⬇️
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saharlik_va_iftorlik

🌙 Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир эшик бор. У «Райён» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. «Рўзадорлар қани?» дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар».

🤲 Аллоҳ таоло барчаларимизни Жаннатининг Райён эшигидан киргувчилардан қилсин!

1️⃣5️⃣ Рамазоннинг 15-куни (6 апрель) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 04:38 да тугайди

⌛️Ифторлик 18:55 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
🕌 УЛАМОЛАРНИНГ ВОҲАГА ТАШРИФИДАН АҲОЛИ МАМНУН

🔶 Айни кунларда Сурхон воҳасида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг чекка ҳудудлардаги масжидларда қилаётган маърифий суҳбатларидан минглаб мўмин-мусулмонлар баҳраманд бўлишмоқда.

🔷 Ана шундай илмий-маърифий суҳбатлар Тошкент шаҳар “Абдулҳамид ҳожи” масжиди имом-хатиби Жамолиддин домла Азимов иштирокида Сариосиё туманидаги “Хўжа Муҳаммад Порсо” масжидида, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов томонидан Шўрчи туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” жомесида, Тошкент шаҳар “Қўшқўрғон” масжиди имом-хатиби Ўктам домла Маҳкамов иштирокида Денов туманидаги “Чамбил” масжидида ва Тошкент шаҳар “Гўзал” масжиди имом-хатиби Равшанбой домла Раимқулов иштирокида Сариосиё тумани “Хожа Муҳаммад Порсо” масжидида бўлиб ўтди.

➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Қибрай тумани “Машариб ота” жоме масжиди имом-хатиби Ўрол домла Муродовнинг яқинлари ҳамда Наманган шаҳар “Ғози Муҳаммад ҳожи” масжиди имом-хатиби Авазхон домла Юсуповнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумларни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилиб, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумларнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумларнинг яқинларига, хусусан, Ўрол домла Муродов ва Авазхон домла Юсуповга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 БУГУН ОНЛАЙН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 6 Апрель куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарслари ўтказилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ХАЙРЛИ АНЪАНАДАН КЎНГИЛЛАР МАМНУН

🔹Сурхондарёнинг ўзига хос тажрибасига айланган Рамазон ойи ифторлик тадбирлари воҳанинг ҳар бир ҳудудида, нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари иштирокида давом этмоқда.

🔸Шу йил 5 апрель куни Термиз шаҳридаги “Боғзор” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ўтказилган ифторлик тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва бошқа мутасаддилар ҳамда маҳалла нуронийлари иштирок этдилар.

🤲 Тадбир якунида
Муфтий ҳазратлари юртимизга тинчлик, осойишталик, бошланган кенг кўламли ислоҳотларнинг бардавомлиги, деҳқончиликларнинг мўл-кўлчилигини сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
🟥#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури

Моида "Моида" сурасиннинг 96 оятидан 6.04.23

🌐 https://youtube.com/live/gQQwrLJ7nCg?feature=share

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ҚУРЪОН ЎҚУВЧИЛАР НИМАЛАРНИ НИЯТ ҚИЛАДИ?

🔸Мўмин-мусулмонлар Қуръони каримни кўпинча фақат савоб умидида ўқишади. Аслида Қуръони карим тиловатининг фойдали жиҳатлари, манфаатли томонлари жуда кўп.

🌙 Ҳар ким Қуръони каримни эзгу ният билан ўқиса, улуғ фазилат ва савобларга эришади. Зеро, ҳадиси шарифда: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар ким ниятига яраша олади...” дейилган (Имом Бухорий ривояти).

🔹Қуръони карим ҳаётимиз дастури, умримиз мазмуни, охиратимиз учун савоблар манбаидир. Шу нуқтаи назардан Қуръон ўқиш арафасида эзгу ният қилиш жуда фазилатлидир.

Қуръон ўқиш ниятида ушбу тавсияларга эътибор қилинг:

1) Қуръонни илм ва амал ниятида ўқинг;

2) Қуръонни Аллоҳдан ўзингизни, зурриётингизни ва аҳли байтингизни ҳидоят этишини ният қилиб ўқинг;

3) Қуръонни Аллоҳ таолога муножот ниятида ўқинг;

4) Қуръонни зоҳирий ва ботиний касалликларга шифо ниятида ўқинг;

5) Қуръонни Аллоҳ таоло зулматдан нурга чиқаришини ният қилган ҳолда ўқинг;

6) Қуръонни қотган қалбларни юмшатувчи, кўнгилларга ором берувчи, васвасаларга қўрғон бўлувчи илоҳий калом эканини ният қилиб ўқинг;

7) Қуръонни ўзингиз ва оила аъзоларингиздан ҳасадни бартараф этиш, назар-нафасдан паноҳ тилаш мақсадида ўқинг;

8) Қуръонни ғофиллардан эмас, зокирлардан бўлиш ниятида ўқинг;

9) Қуръонни имонда собит, Аллоҳга яқин бўлиш мақсадида ўқинг;

10) Қуръонни Аллоҳнинг амрларига қатъий риоя қилиш ва бу борада ўрнак бўлиш мақсадида ўқинг.

Т. НИЗОМ тайёрлади.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar