Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҚАНОАТ ЕТИШМАДИ

Бир куни Абу Зарр Ғифорий Салмон Форсийнинг меҳмони бўлди. Дастурхон ёзилди, Салмон Форсий унга бир кўзада сув ва бир бўлак қотган нон келтириб қўйди. Абу Зарр сувдан ичди ва тузсиз қотган нондан тотиниб, деди:
- Қандай яхши, мазали нон, фақат озгина туз қўшиш керак экан.
- Рост айтасан, - деди мезбон ва ўрнидан туриб, кўзани бозорга олиб чиқди, эвазига туз харид қилди. Нонга туз сепиб ейишди. Нонушта тугагач, Абу Зарр Ғифорий:
- Бизга қаноат ато этган Аллоҳга шукрлар бўлсин! - деди.
- Албатта, Аллоҳга шукрлар айтамиз. Лекин қаноатимиз кўпроқ бўлганида эди, кўзани тузга алмаштирмаган бўлардик, -деди Салмон Форсий.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

@ummatuz
CАВОЛ:
assalomu-alaykum savolim shundayki agar birovda xaqqingiz bulsa uni qiyomatda olaman deyish va uodamni savobi bulmasa gunohidan berishi qanchalik tug'ri yoki notug'ri jovobingiz uchu oldindan rahmat

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ўз ҳақини индамай, Қиёматда оламан дейиш тўғри эмас яъни имкони борича уни ундириб олишга ҳаракат қилиш керак. Мободо қарздор хиёнат қилиб, умуман бермаса, ҳақдор Қиёматда оламан, демаса ҳам ўзи Аллоҳ таоло – хоин қарздорни савоби бўлса – савобидан ҳақдорга ҳақига яраша олиб бериши аниқ. Савоби бўлмаса, ҳақдорни гуноҳидан хоин қарздорнинг елкасига юклаши ҳам аниқ. Бу айни Илоҳий Адолатдир.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Бир дақиқа...
#Маълумотнома

Бир дақиқада «Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи»ни 15 мартадан кўпроқ айтиш мумкин.

Жувайрия (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия (розияллоҳу анҳо) ҳали ҳам ўтирган эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?” деб сўрадилар. Онамиз (розияллоҳу анҳо): “Ҳа”, дея жавоб берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади. Улар: "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи" (маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, Аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман)дир, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад

Hidoyat.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
ДУО ҚИЛИНГ
#дуо #истиғфор #паноҳ

Илм-фан ва технологиялар ривож­ланган бугунги кунда ҳам инсоният табиий офатлардан тўлиқ ҳимояланиб олгани йўқ. У офатлар сабабли минглаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда. Биз мусулмонлар барча офатлар Аллоҳнинг изни ва иродаси билан бўлишини асло ёддан чиқармаслигимиз керак.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кучли шамол бўлганида: «“Аллоҳумма инни асъалука хойраҳа ва хойра ма фийҳа ва хойра ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи!” деб дуо қилардилар.

Маъноси: “Аллоҳ, Сендан бу шамолнинг яхшилигини ва шамолдаги нарсанинг яхшилигини ва у билан юборилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман ва бу шамолдан ва ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ сўрайман”
(Имом Муслим ривояти).

Шу боис, уламолар зилзила каби қўрқинчли ҳолатларда кўпроқ истиғфор, дуода чин ёлвориш билан тавба ва садақа қилишни мус­таҳаб деган.

Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербургда
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ
Иордания ҳукумати қиролликдаги барча масжидлар яқинда қуёш энергиясидан фойдаланишга ўтишини эълон қилди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ҚИРҚ КУНДА ИШ ОДАТ БЎЛАДИ
#Намоз

Яратганга шукрки, масжидларимиз сони кўпайиб, намозхонлар сони ҳам ортиб бораётир. Яқинда президентимиз буюк аллома бобомиз Имом ат-Термизий номидаги жоме масжидини тубдан қайта қуриш, атрофларини гўзал масканга айлантириш юзасидан муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди.

Юртимиз масжидларида яйраб ибодат қилиш учун ҳамма шароитлар муҳайё. Таҳоратхонага кирсангиз,топ-тоза: жўмракнинг бошини бир тарафга бурасангиз, иссиқ сув; бошқа томонга бурсангиз совуқ сув; ўртасига олсангиз илиқ сув. Оёқни артиш учун алоҳида, юз учун алоҳида сочиқ. Истасангиз, иссиқ шамол пуркагич мослама ҳам ишлаб турибди. Намозхонага тўшалган гиламларнинг майинлиги оёғингизга ёқиб танангиз роҳатланади...

Бундай қулай шароитлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида йўқ. Буни ўз кўзи билан кўриб келган юртдошларимиз кўп...

Алишер Навоий ҳазратлари намозга бепарво бўлган бир ўспирин ҳақида қизиқ воқеани ёзган экан. Мазмуни бундай: иймонли-эътиқодли, тақводор бир одамнинг ўйинқароқ боласи бор экан. Отаси ана шу боласига намоз ўқитишнинг ҳамма усулларини қўллаб кўрибди – бўлмабди.

Фарзандининг боши саждага тегмай улғаяётганидан куйган донишманд ота ўғлига намоз ўқитишнинг антиқа усулини ўйлаб топибди. Бир куни ўғлини ёнига ўтқазиб кўп яхши гаплар гапирибди. Кейин айтибдики, “Эй дилбандим, сенга бир таклифим бор: агар намозни ҳеч канда қилмай қирқ кун ўқисанг, қирқ танга мукофот бераман”, дебди. Бу таклифга ўғли дарҳол рози бўлибди ва қирқ кун намозини ўқибди. Кейин отасидан ваъда қилинган мукофотни талаб қилибди.

Отаси: “Болажоним, одам бир ишни узлуксиз қирқ кун қилса, унга ўша иш одат бўлади. Мен сени намозга қизиқтирай, зора, шу билан намозга кириб кетса, дея умид қилиб қирқ кун деган эдим”, дебди. Буни эшитган ўғли отасига қараб туриб: “Билувдим бермаслигингизни, шунинг учун ҳамма намозни таҳорат олмасдан ўқиган эдим”, дебди.

Бундан ташқари, намоз ўқилаётгандаги ҳолатлар ҳам бор. Намоз ўқишни бошлаганингиз заҳоти шайтон васваса қиладими, одамнинг нафсими – қаёқдаги бемаза нарсалар эсга келаверади. Ҳар хил нарсалар ёдига тушавергани, арзимас нарсалар ҳам кулгили туйилаверганидан қийналиб кетган бир киши дўстидан: “Намозда нимани эслайсан?” деб сўраган экан, айни шу кайфиятда юрган дўсти “Худодан бошқа ҳамма нарсани” деб жавоб берибди.

Ана шундай кераксиз хотиралар оқибатида одам намознинг завқини ҳис қилолмай қолади, ҳатто қайси сура ўқилаётганини ҳам эътибордан қочириб қўяди. Шайх Саъдийнинг “Гулистон”ида ёзилишича, бир одам кечқурун катта дастурхон тузатибди, сархил таомлар тайёрлатибди. Сўнг ўғлига: “Масжидга бориб пойлаб тур, одамлар шом намозидан чиқади. Намозхонларнинг ҳаммасини уйга бошлаб кел”, дебди. “Хўп бўлади”, деб чиқиб кетган болакай масжид эшигининг олдида туриб чиққан одамдан: “Имом Фотиҳадан кейин қайси сурани ўқиди?” деб сўрайверибди. Одамлар бошини сарак қилиб “билмадим” деб чиқиб кетаверибди. Фақат битта одам “фалон сурани” деб жавоб берибди. Бола ўша одамни уйига эргаштириб келибди-да, отасига “Масжидда битта намозхон бор экан, ўшани олиб келдим”, дебди.

Қизиқ, ўша бола бугун ҳам масжидларимизга келса, қанча одамни намозхон ҳисоблар экан...

Иймонингизни имтиҳон қилиш учун “Нега намоз ўқийсиз?” деган саволга берилган қуйидаги жавоблардан бирини танлаб кўрмайсизми?

1-Аллоҳ буюргани учун
2-Отанинг тергашлари таъсирида
3-Эрнинг мажбурлаши сабабли (аёллар учун)
4- Эл кўзи учун
5- Намознинг ҳузурбахшлиги учун
6- Ибодатимизни намойиш этмоқ учун
7- Ўша вақт шу ибодатни қилиш ботинимиздан келгани учун
8- Аллоҳ таолонинг бизга кўрсатган икромининг шукронаси учун
9- Намозни ташлаб қўйишнинг оғир гуноҳ эканини тушунганимиз учун
10- Кўнглимиздаги шубҳа-гумоннни яшириш учун
11-Намоз ўқиш урф бўлгани учун


Дамин ЖУМАҚУЛ, журналист
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Ассалому алейкум! Мени болаликдан бирга усган дустим бор эди. У билан оилавий борди келди килардик. Дустим сменли ишда ишларди. Мен бир куни дустимни хотинини бир бегона эркак бн уяли тел да гаплашиб юрганини билиб колдим ва бу хакда дустимни огохлантирдим. Чунки у мени якин дустим эди. Дустим кейин дархол хотинини назоратга олди ва текширди , кн билса хотини у ишдалигидан фойдаланиб тонг отгунча телда уша бегона эркак бн гаплашаркан. Аввалига хотини жавобини бермокчи булди, кн хотини унака ёмон йулга кирмаганини айтиб касам ичгандан сунг уни кечирибди. Хозир яхши яшашяпти. Аммо мен дустимни огохлантириб тугри иш килдимми ёки йукми? Ислом динида, бу хакда якинларини огохлантириш борми? Дустимни бу ахволини куриб томошабин булиб туришим керакмиди?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Тўғри иш қилгансиз! Ислом динида бир ёмон иш қилаётган кишини кўрган одам қўлидан келса, аввало, ўзи уни бу ишдан қўли билан қайтаради. Бўлмаса, тил билан ўзига айтиб, тўғри йўлга чақиради. Буларни имкони бўлмаса ёки таъсир қилмаса, бу ишдан ўша гуноҳ ишларни қилаётган одамни тўхтатишга қудрати етадиган шахсларни хабардор қилиш орқали ҳолатни ислоҳ қилишга буюрилади. Валлоҳу аълам!



ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu Alaykum. Yaqinda ziyoratdan qaytdim. Tog'li joy edi tog' tepasiga chiqsam daraxtlarga har-xil matolar boylangan ekan. Shuning uchun juma ma'ruzalarida, televidiniyada qanday ziyorat qilish kerak ekanligi haqida tushuncha berilsa. Daraxtga mato boylash notog'ri ekanligi haqida ham gapirilib, xashar yo'li bilan o'sha matolarni yig'ishtirib olinsa.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Бу одатлар хато ва бидъат-хурофот экани доим айтилади. Бу ишни бартараф этиш учун ҳар бир зиёратгоҳдаги масъул кишилар ўз вазифалари фақат, ташриф буюрган зиёратчиларга Қуръон тиловат ва дуо қилиб бериш эмас, балки зиёрат одобларини ҳам ўргатишга ҳам масъул эканларини унутмасдан, зиёратчилар нима эътиқодда зиёрат қилишлари керак эканини ҳам ўргатиб, бу каби ишлар нотўғри эканини уқтириб боришлари лозим.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Ассалому алайкум аввалам бор раҳмат! Аёлимизни карғасак шу карғиш урадими яни, дўзахи бўл икки дунёйинг куйсин десак?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Эр аёлини, ота-она фарзандини ноҳақ қарғаши ҳеч ўтмайди. Агар аёл золима бўлса, фарзанд нобакор бўлса, уларни қарғашнинг кераги йўқ. Аллоҳ Ўзи уларга сиз қарғамасангиз ҳам жазоларини беради. Инсон қарғаш ҳақида эмас, кечириб юбориш ҳақида ўйлаш керак. Менга нисбатан фалон ноҳақликни қилган кишини кечирсам бўлармикин, деб ўйлаши шариатимизнинг кўрсатмаларига мувофиқдир. Аёлини қарғаш учун эр ўзининг хотини олдидаги вазифалари(яъни аёлнинг шу эридаги ҳақлари)ни тўлиқ бажарган, маҳрини берган бўлиши, шунга қарамай хотини бебошлик қилаётган бўлса кейин бу масалани ўйлаш керак бўлади. Валлоҳу аълам!



ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
Хотира абадий, қадр – муборак (шеър)

Буюк аждодларга макон бу диёр,
Ҳар бирин номидан дилда ифтихор,
Бахтиёр авлодлар дегай миннатдор,
Хотира абадий, қадр – муборак.

Мангу олов гўё юракдаги шам,
Ким ватан демишдир, номи муҳтарам,
Халқ мард ўғлонларин унутмас бир дам,
Хотира абадий, қадр – муборак.

Хайрият, ўтибдир нотинч замонлар,
Бизга юз очмишдир янги бўстонлар,
Шу кунга етмади, афсус, не жонлар,
Хотира абадий, қадр – муборак.

Мотамсаро она пойида бугун,
Ўтмишни ёд этиб турибмиз беун,
Шараф, тирик қайтган оталар учун,
Хотира абадий, қадр – муборак.

Давлатим раҳбари айлаб илтифот,
Катта кичик кўнглин айлади обод,
Нуроний қалбларда ҳамду ҳасанот,
Хотира абадий, қадр – муборак.

Абдулаҳад дегай, ҳур Ўзбекистон,
Истиқлол йўлида бўлсин тинч, омон,
Барча ватандошлар дилида ҳар он,
Хотира абадий, қадр – муборак.


Абдулаҳад қори Шаҳрихоний
Бўз туман бош имом хатиби
2017 йил


Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣

@muslimuzportalига обуна бўлиш
Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Аллоҳ таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: «Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилсаю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхши амалдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача ажр берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

АБУ ЗАКАРИЁ ЯҲЁ ИБН ШАРАФ НАВАВИЙ
РИЁЗУС-СОЛИҲИЙН (Солиҳлар гулшани) китобидан

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Ассаламу алайкум. Устозлар бир савол билан мурожаат қилмоқдаман. Мен ўзим яшаб турган туман ва қишлоғида. Якка тартибдаги тадбиркорлик ёки Юридик макомдаги корхона ташкилот очган холимда давлат рўйхатидан ўтиб фаолиятим бўйича савдо ишлари қаторида. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан Мавороуннахир нашриётидан чиқарилаётган устозларимизнинг китобларини ва Шайх хазратларининг Хилол нашриётидан чиқаётган китобларни Ушбу нашриётлар билан савдо Шартномаси тузган холда олиб келиб ўз қишлоғимда сотиш билан шуғуллансам бўладими. Ёки қандайдур Диний адабиётлар савдоси билан шуғулланиш учун алоҳида Лицензия олиш керакми Аган булса қаердан оламан ва кимга мурожаат қиламан. Шундай иш қиламан десам махаллий хокимият Лицензия олиб очавер деяпти. Қаердан оламан десам Диний қўмиталарга мурожаат қил дейишмоқда. Илтимос шу масалада тўлиқроқ жавоб олишимда ёрдам берсангизлар

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Жуда яхши ва савобли иш бўлади. Инсон манфаатлари ва таълим-тарбия, китобхонларнинг сони ва сифати ортишига қўшилган салмоқли ҳисса бўлади бу. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита лицензия беради. Ғайрат қилиб, ҳужжатларни тақдим этиб, рухсат олсангиз, сиз юқорида айтган барча нашриётлар ҳамкорлик қилишга тайёрдирлар.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣

@muslimuzportalига обуна бўлиш
Вакилларимиз Россия ОАВ нигоҳида
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ

ВИДЕО: https://youtu.be/jdQwRbOmuSg

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетган эди. Мазкур ташриф юзасидан хабарларни Россиянинг бир қатор ОАВ ўз нашрларида ёритиб бормоқдалар. Хусусан, “Вести” ахборо хизмати ўзининг интернет саҳифасида юқоридаги ташриф бўйича қуйидагича ахборот берди:

“Россиянинг шимолий пойтахти Санкт-Петербург шаҳрига Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан ташкил топган делегация ташриф буюрди. Делегация аъзолари Санкт-Петербург жоме масжидга ташриф буюрдилар ва у ерда Санкт-Петербург ва Россиянинг Ғарбий-шимолий минтақаси мусулмонлари диний идораси раҳбари, муфтий Равиль Панчеев билан учрашдилар. Ўзбекистон делегациясининг ташрифдан мақсади терроризм ва экстремизмга қарши курашиш йўлида ҳамкорлик қилиш ҳамда Санкт-Петербург ҳудудидаги Марказий Осиёдан меҳнат мигрантлари билан маърифий суҳбатлар ўтказишдан иборат. Шаҳардаги энг йирик диаспора - бу ўзбеклар диаспорасидир. Муфтий Панчеевнинг сўзига кўра, ушбу ташриф мусулмон мигрантлар учун жуда муҳимдир, чунки уларнинг аксарияти кўп йиллардан бери энди биринчи маротаба ўзларининг она талларида маъруза тинглайдилар. Бугунги кунда Петербургда барча маърузалар рус тилида олиб борилади, лекин афсуски уни ҳамма мигрантлар ҳам тушунмайди, аммо Равиль Панчеевнинг фикрига кўра, анъанавий диний қадриятларни ҳаммага етказиш керак. Ўзаро ҳамкорлик давом этиши мақсадга мувофиқ.”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu alaykum Savol: Hozirda arab tili tajvid bilan qayerda urgansa buladi ? man 2-3 Masjid imomlaridan surasam Bizaga ruhsat yuq dedi Bir Yuristdan surasam Mahadda uqish kerakligini aytdi. 2 - 3 farzandi bor odam nahotki Mahadda uqishi kerakmi yoki .. ? bu savol juda kupchilik vatan doshlarimizni boshini ham og'rityabdi iltimos manga yul urgating Man Quronni tajvid bilan uqishni qayerda kimdan urgansam buladi ? javob uchun oldindan rahmat

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Ҳозирда "Муаллим соний" номли Қуръон ўқишни ўргатувчи бошланғич китоби Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти "Таҳфизул-Қуръон" кафедраси катта ўқитувчиси Неъматов Жаҳонгир домла томонидан мп3 шаклда тайёрланган ва Диний Қўмита тасдиғидан ўтиб, китоб овозли диски билан чоп этилиб, сотувга чиққан. Айнан шу диск турли андроид жиҳозлар ва телефонларга муносиб программа ҳам қилинган. Қуръони каримни якка тартибда ўрганмоқчи бўлганларга ҳозирда шуни эшитиш ва ортидан такрор қилиш орқали тажвид билан ўрганиш имкони бор.
https://mp3muslim.uz/component/muscol/H/459-zha-ongir-ori-ne-matov?Itemid=101


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu aleykum. Bilamizki Vitr namoz har bir musulmonga vojib. Bu degani musulmonlar kuniga 5 mahal emas 6 mahal namoz oqish kerakmi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Йўқ. Беш вақт намоз фарз. Витр эса ўз номи билан вожиб. Витрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобалар ҳаргиз қолдирмасдан ўқиганлар ва буни олтинчи вақт намоз деб билмаганлар,балки витр хуфтонга тобеъ бўлган намоздир. Валлоҳу аълам!



ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
КУЧЛИ ШАМОЛ БЎЛГАНДА
#дуо #истиғфор #паноҳ

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кучли шамол бўлганида: «“Аллоҳумма инни асъалука хойраҳа ва хойра ма фийҳа ва хойра ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи!” деб дуо қилардилар.

Маъноси:
“Аллоҳ, Сендан бу шамолнинг яхшилигини ва шамолдаги нарсанинг яхшилигини ва у билан юборилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман ва бу шамолдан ва ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсалар ёмонлигидан паноҳ сўрайман” (Имом Муслим ривояти).

Илм-фан ва технологиялар ривож­ланган бугунги кунда ҳам инсоният табиий офатлардан тўлиқ ҳимояланиб олгани йўқ. У офатлар сабабли минглаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда. Биз мусулмонлар барча офатлар Аллоҳнинг изни ва иродаси билан бўлишини асло ёддан чиқармаслигимиз керак.

Шу боис, уламолар зилзила каби қўрқинчли ҳолатларда кўпроқ истиғфор, дуода чин ёлвориш билан тавба ва садақа қилишни мус­таҳаб деган.


Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади.


Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш