This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўтказиб_юборманг
🟥 БУГУН СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 3 март куни
кечки соат ⏰ 20:00 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
✔️ Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИН_НАСИҲАТДИР!
(03.03.2023)
✅ 1 март куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим олиш тартиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
📋 Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг укасига қилган раддияси...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
🕌 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
❗️ ...Исломда бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга асло рухсат берилмаган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ислом #насиҳат #раддия #дейжест

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz

#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
🌐 Instagram орқали томоша қилиш
✅Facebook орқали томоша қилиш
✔️ Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
✅Facebook орқали томоша қилиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
JONLI: Diniy savol-javob (96-son, 03.03.23)
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
Muhammad Ayyub domla Homidov
Muhammad Ayyub domla Homidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш – мўминлик бурчи
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги "Абу Бакр Қаффоли Шоший" жоме масжиди имом-хатиби Қурбонали домла Турсуновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
🕌 Жаноза намози 2023 йил 5 март куни Самарқанд вилояти Ургут тумани "Мулла Қурбон" жоме масжидида пешин намозидан кейинг адо этилади.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uzНАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН ФАҚАТ ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.
Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.

Taplink
Muslimuz at Taplink
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг буюк Муаллим
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ЗИЁРАТЧИЛАРГА ЯНАДА ҚУЛАЙЛИКЛАР ҲОЗИРЛАШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
✅ Шу йил 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Утайбийни қабул қилдилар.
🔸Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага кўтариш ҳамда мўмин-мусулмонларимиз ибодат қилишлари учун муносиб шароитлар ҳозирлаш масалалари муҳокама қилинди.
🔹Шунингдек, зиёратчиларга енгиллик ва қулайликлар яратиш борасида замонавий дастурлар ва инновацион лойиҳалардан унумли фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Бу йўналишда жорий йил январь ойида Жидда шаҳрида ўтказилган “Ҳаж” ва “Умра” хизматлари халқаро кўргазма-конференцияси муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

ДАНГАСАЛИК
Нафс касалликларидан яна бири дангасаликдир. Бу касаллик тўқлик ва қаноатга эришиш натижаси юзага келади ва қачон нафс ўзидан қаноатланса, у эгасига қарши курашда кучли бўлади ва тезда унинг қалбини эгаллаб олади.
Муолажа услуби
Ушбу касаллик учун энг яхши даво – нафсни оч қолдириш. Оч одамнинг нафси заифлашиб, нафси истаб турган нарсага шаҳвати йўқолади. Заиф нафснинг курашга кучи етмайди, натижада, қалб уни ўз назоратига олади. Қалб нафсни эгаллаб олса итоат этишга мажбур қилади ва дангасалик ҳамда бепарволикни кетказади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тургизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
@muslimuzportal | @diniysavollar

Абу Абдураҳмон ас-СуламийнингMuslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
@muslimuzportal | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бозорга кирганда 3 миллионта яхшиликка ва Жаннатдаги уйга эга бўлинг!
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда
لَا إلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيْكَ لَهُ، لَهُ الـمُلْكُ وَلَهُ الـحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الـخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямуту, биядиҳил хойру ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта яхшилик ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Видео_лавҳа

МУШОРАКАДА УЛУШДАН ТАШҚАРИ ХИЗМАТ ҲАҚҚИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз 3 киши шерикликда автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланамиз. Мен маҳсулотларни еткизиб беришга масъулман, иккала шеригим дўконда туради, савдога улар масъул. Товарларни Қўқон, Тошкент ва баъзан Самарқанддан олиб келаман. Шунда ўзимнинг шахсий машинамда олиб келиб машинам учун йўлкира оламан. Бошқа одам ёлласам 300-350 минг йўлкира оладиган жойга ман 200минг оламан. Чунки ўзим дўкон учун хизмат қилишим керак деб шундай қиляпман. Мошинамга газ ва бошқа ҳар қандай харажатларни ўз ҳисобимдан қиламан. Aвваллари шахсий машинам йўқлигида такси ёллар эдик. Шерикларим ҳам мени машинам учун йўлкира олишимдан хабари бор.Шу пулни олишим тўғрими? Бу саволни беришим, яқинда бир илмли киши "сиз фақат машинангизни газ ва шунга ўхшаш харажатлари учун пул олишингиз мумкин холос", деб айтдилар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша илмли киши тўғри айтибди. Ҳақиқатда мушоракада шериклардан бири ҳам улуш олиши, ҳам қилган хизматига ҳақ олиши жоиз эмас. Сиз харажатларингизнигина оласиз. Ёки улушингизни кўпайтириб, харажатларни олмасдан ишлашингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

МУДДАТИ ЎТГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШИМ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Озиқ-овқат дўконида ишлайман. Муддати ўтиб қолган маҳсулотларни ўзим очиб еб кўраман. Баъзилари истеъмолга яроқли ва ичига ҳеч нима қилмаган бўлса сотишим жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вақти ўтган маҳсулотларни сотиш жоиз эмас.
Ҳар бир соҳани ўз мутахассисларига мурожаат қилинади. Ўша маҳсулотларни фойдаланиш муддатини ҳам мутахассислар ўрганиб, белгилаб беришган. Шунинг учун унга амал қилиш мажбурий. Агар маҳсулотни фойдаланиш муддатини ҳамма ўзи белгилаб бошласа, муддати ўтган маҳсулот бўлмайди, ҳисоб. Бунинг ортида одамларга катта зарар келади. Динимизда эса, “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деган асос қоида бор. Шуни билиш керакки, ҳар қандай моддий фойда инсон ҳаётидан устун эмас.
Энди у маҳсулотларни исроф бўлиш ёки исроф бўлмаслик масаласига келсак, инсон ҳаёти учун зарарли нарсани ташлаб юбориш исроф бўлмайди. Бизга баъзи муддати ўтган маҳсулотлар яроқлига ўхшаб кўриниши масаланинг ҳукмини ўзгартирмайди. Агар ўша маҳсулотларни бошқа мақсадларда фойдаланиш, масалан ҳайвонларнинг озуқасига қўшиш имкони бўлса, шундай қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.