Muslim.uz
92.4K subscribers
18.3K photos
5.13K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream started
🔴ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг янгича талқиндаги "Хатми Қуръон қиламиз" 27.10.22

https://youtu.be/lvucGDVn0KI

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҚУРЪОНИ КАРИМ ТАРАННУМ ЭТИЛГАН АСАР ТАҚДИМОТИ

Бугун, 27 октябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан Шайх Aлижон қори қироати асосида Қуръони карим тиловатининг тўлиқ видео шакли ёзилган диск ва Каломуллоҳ тараннумига бағишланган “Қуръони карим шафоати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

🔹Тадбир Қуръони карим қироати ила бошланди.

🔸Маросим аввалида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими жадал фаолият юритаётгани, юртимизнинг барча ҳудудларида Қуръон курслари фаолият олиб бораётгани, масжидлардаги азон садолари гўзаллашиб бораётгани, диний-маърифий китоблар чоп этилиб, уларнинг тақдимоти ўтказилаётгани давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги хайрли ислоҳотларнинг меваси эканини алоҳида таъкидладилар...
Батафсил...


⬇️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:
https://youtu.be/OuW-efHhsH8

#TAQDIMOT #Quroni_karim
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
САЛОВАТ

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

🌙 «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд»

Маъноси:
“Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @diniysavollar
❗️ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ТАНИҚЛИ ШАХСЛАРНИ НИҚОБ ҚИЛГАН ФИРИБГАРЛАР!

⚡️Ижтимоий тармоқларда
таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчи веб-сайтлар ҳаволаси кўпайиб бормоқда.

❗️Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Шундай ҳавола ёки ботларга кирган кишиларнинг электрон манзилига асоссиз хабарлар юборилмоқда ёки шахсий маълумотлари ўғирланмоқда. Оқибатда, айрим инсонлар моддий-маънавий зарар кўрмоқда. Ўтган йилда 2700 нафар юртдошимиз онлайн алдовларнинг қурбонига айлангани аччиқ ҳақиқат.

🔹Афсуски, кун сайин шундай фириб ишлар, ўзгалар молини ноҳақ ейиш каби иллатлар жуда авж олмоқда.
Ҳолбуки, динимизда бировнинг молини алдов, чув тушириш йўли билан ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Аллоҳ таоло бундайларга инсоф берсин.

Аввало, ҳар бир инсон ўзи бундай ёлғон-яшиқ, алдамчи рекламалардан эҳтиёт бўлиши керак.
🌙 Расул алайҳиссалом: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деганлар. Демак, мўмин киши эҳтиёткор ва фатонатли бўлади. Шунингдек, у фаҳмли бўлиб, осон алданмайди, заковатли бўлади.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимиздан шундай “фейк-ёлғон” хабарларга алданмаслик, шубҳали веб-сайтлар ҳаволаларига кирмаслик, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликни сўрайди.

#ЭҲТИЁТ_БЎЛИНГ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 28 октябр куни
кечки соат 20:00 да (Ўзбекистон вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (59 minutes)
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

31-дарс. Намоз ўқиш тартиби (Сажда ва қаъдага оид масалалар).

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar