Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени танимайсизми?

Бир мўмин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч эҳтибор бермадилар. Шунда у: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар.

“Нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар.

“Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди у.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтишган. Лекин мен сенда менинг гўзал ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига ҳам боғлиқ”, дедилар.

Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар.

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЁЛГА НАФАҚА БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига нафақа бериши шаръан вожибдир. Нафақа деганда озиқ-овқат, кийим-кечак ва турар жой билан таъминлаш назарда тутилади. Унинг миқдори эр ва хотиннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Лекин ҳамма томонлама тўлиқ таъминлаб қўйганидан ташқари қўшимча пул бериши ихтиёрий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Ибодат қилишлари (1-қисм)

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ МИСРДА 90 ДАН ОРТИҚ УЛАМОЛАР САФИДА АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

✈️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломнинг таклифига биноан Қоҳира шаҳрининг Наср шаҳарчасида 17-18 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Фатвонинг мамлакат ва жамият барқарор ривожланишида тутган ўрни”нинг муҳокамасига бағишланган йирик анжуманда иштирок этадилар.

Ташриф доирасида
Муфтий ҳазратлари ушбу нуфузли конференцияда нутқ қиладилар ва мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган бир қатор масалаларни муҳокама этиш ҳам режалаштирилган...

➡️ БАТАФСИЛ

#МУФТИЙ #МИСР #АНЖУМАН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (16-10-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИ ҚОҲИРА ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА МИСР МУФТИЙСИ КУТИБ ОЛДИ

Шу йил 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларини Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва бошқа мутасаддилар Қоҳира халқаро аэропортида кутиб олди.

📝 17 октябрдан бошланиб
, икки кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.

🔸Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.

✈️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

#МУФТИЙ #МИСР #АНЖУМАН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш-қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли-аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машақатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Ибодат қилишлари (2-қисм)

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИНИНГ ҚУВАЙТДАГИ XI ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИДАГИ ИШТИРОКИ

🕌 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Аҳмедов Абдулқодир Қувайт давлатида бўлиб ўтаётган халқаро XI Қуръони карим мусобақасида ҳифз йўналиши бўйича иштирок этди.

#ҚУВАЙТ #ҚУРЪОН_МУСОБАҚА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhtaram kuzatuvchilar!
Bugungi "Siyrat oqshomi" mavlid suhbatimiz ma'lum sababga ko'ra haftaning payshanba kuniga qoldirildi.
Kutilmagan noqulaylik uchun ma'zur tutgaysiz, betob ustozlarimiz haqqiga duolaringizdan umidvormiz.

Ehtirom ila muslim.uz jamoasi!

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ФАТВОГА БАҒИШЛАНГАН ЙИРИК АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Айни дамда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қоҳира шаҳрида Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий шафеълигида ташкил этилган “Фатвонинг мамлакат ва жамият барқарор ривожланишида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар.

🔸 Нуфузли тадбир Қуръони карим қироати билан бошланди.
Шундан сўнг, Бутундунё Фатво ҳайъати бош котибияти томонидан мазкур йўналишда қилинаётган ишларга оид видеоролик намойиш этилди...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar