Muslim.uz
94K subscribers
18.4K photos
5.15K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (25-09-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий мурожаатидан:

Ўзимизни ислоҳ қилмасак, Аллоҳнинг ҳузурида жавоб берамиз (1-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар

ТЎЛИҚ ВИДЕO 👉https://youtu.be/Dq4r2jfx0L4

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 26 сентябрь куни юртимиз уламолари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри "Рамазони шариф" масжидига ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

🕌 "Рамазони шариф” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Яҳёхон домла Бобохоновлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИЙДИЮ БАХШИЛИК ҚИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёмон амал билан яхши амални тенг ушлаб келаётганларга динимиз қандай қарайди? Мисол: 5 маҳал намоз ўқийдию бахшилик қилади ва фол очади. Ўшанга ўхшаш.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқиш фарз амали, уни бажариш бандаларнинг мажбуриятидир. Агар инсон намоз ўқиб ҳам ёмон ишлардан қайтмаётган бўлса, бу яхши ҳолат эмас. Чунки Аллоҳ таоло: (Эй, Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур (Анкабут сураси 45-оят).

Демак, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлган намоз ўз эгасини ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтариши аниқ бўлди. Шундай экан, беш вақт намозни вақтида ўқиб туриб, бошқа гуноҳлардан қайта олмаётган киши — намозларини мукаммаллигига эътибор қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Синглим тиббиёт олийгоҳида ўқийди ва энди ўзига маъқул йўналишни танламоқчи бўлиб юрибди. У пластик хирургияга қизиқиб қолган, яъни оғиз, бурун, қулоқ кабиларда ташқи кўриниши жиҳатдан нуқсонлар (масалан қийшиқ) бўлса тўғрилаш, даволаш билан шуғулланаркан. Эшитишим бўйича, Аллоҳ яратган кўринишни, инсон терисини кесиш гуноҳ ҳисобланаркан. Динимиз бу масалага қандай қарайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундан жарроҳлик амалиётини икки хил мақсадда қилиш мумкин. Бири чирой учун, иккинчиси айб-нуқсонни тўғрилаш учун. Синглингиз шу соҳани ўқигач, айбни тўғрилаш учун ишласа бўлади. Зинҳор чирой учун бўладиган амалиётни қилмасин. Мана шу хилқатни ўзгартириш бўлади. Динимизда хилқатни ўзгартириш ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий мурожаатидан:

Дин тортишув ва бир-бирини камситиш учун келган эмас! (2-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар

ТЎЛИҚ ВИДЕO 👉https://youtu.be/Dq4r2jfx0L4

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 УМРАГА БОРУВЧИЛАРГА ТАВСИЯ

🤲 Алҳамдулиллаҳ, юртимизда умра зиёратига бориш йил давомида ҳеч қандай чекловларсиз йўлга қўйилган. Маҳаллалардаги умра учун йиллаб кутиладиган навбатлар ҳам секин-аста барҳам топмоқда. Ҳатто диёримизнинг айрим жойларида “Бормаганнинг бир армони, борганнинг минг армони бор”, дея муқаддас диёрга бориб келган ҳожилар яна бориш ҳаракатида юришибди. Бу жуда яхши. Аммо...

Шу ўринда масаланинг бошқа томонига эътиборингизни қаратмоқчиман. Албатта, умра ибодатини адо этиш учун кишидан жисмоний куч-қувват талаб этади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли шайх Юсуф Қарозовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий мурожаатидан:

Ким динни қийинлаштирса, уни мағлуб қилади – набавий ҳикмат (3-қисм)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари аҳли илмларга мурожаат йўлладилар

ТЎЛИҚ ВИДЕO 👉https://youtu.be/Dq4r2jfx0L4

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.


🕌 “...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!

🌷Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

❗️Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🌙 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

🔹 Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🔸 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Муфтий ҳазрат: Аллоҳ таоло бизни яхши кўргани учун ушбу амалга тарғиб этган

Тошкент ш. "Шайх Зайниддин" масжиди, 2022 йил 23 сентябрь

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҚУРЪОН КУРСЛАРИ УСТОЗЛАРИГА МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл туманларида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари очилиши режалаштирилмоқда.

🔸 Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимида мазкур “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида дарс берадиган устозлар суҳбатдан ўтказилди.

🌙 “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори бўлажак Қуръон устозларининг Қуръон қироати ва тажвид илмидаги билимларини текшириб, уларга керакли тавсияларни берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун, 27 сентябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди. Мартабали меҳмон билан халқаро аэропортнинг кутиш залида қисқа муддатли суҳбат бўлиб ўтди.

🔹 Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar