🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ БОШЧИЛИКЛАРИДАГИ НАВБАТДАГИ ЗИЁРАТЧИЛАР МАККАГА ЕТИБ КЕЛДИ
✅Бугун, 22 июнь куни Мадинаи мунаввара зиёратини тамомлаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг навбатдаги гуруҳи Муфтий ҳазратлари бошчиликларида Макка шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди.
🕋Муқаддас икки шаҳарнинг ораси 460 километрни ташкил этади. Ушбу масофа автобусда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтилади. Аммо эҳром боғлаб, Зул-Ҳулайфада умрага ният қилганлар йўл олислигини сезишмайди ҳам. Тилидан “лаббайка” тушмаган йўловчилар шаҳарга кириб келганини сезмай ҳам қолишади.
🤲 Улар шаҳардаги энг муҳташам меҳмонхоналардан бири — “Аброж ал-Ҳидоя”да жойлашдилар. 25 қаватли меҳмонхонадан шаҳар кафтдек кўринади. Айниқса, юқори қаватига чиқсангиз, атрофнинг гўзаллигига боқиб тўймайсиз.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 "ҲАЖ ҚЎЛЛАНМАСИ" НОМЛИ МОБИЛ ИЛОВА ИШГА ТУШДИ!
🕋 Ҳаж сафари зиёратчилари учун “Ҳаж қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди. Унда ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилганки, у барча ёшдаги кишилар учун қулайдир.
✅ Шунингдек, иловада муборак сафар давомида ўқиладиган дуолар аудио шаклида берилгани зиёратни мукаммал адо этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга Ҳаж зиёратида қаерларга борилиши, зиёратгоҳларнинг тарихи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
✅ Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
“Ҳаж қўлланмаси”
“Ҳаж дуолари”
“Сафарга тайёргарлик”
“Ислом тарихига оид жойлар”
📲 Юклаб олиш учун линклар:
🔹GooglePlay:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.devteam.hajguide
🔸AppStore:
https://apps.apple.com/uz/app/haj-qollanmasi/id1629805267
➡️ БАТАФСИЛ
#Ҳаж2022
Muslim.uz / @muslimuzportal

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Марям ва Мубина исмларини фарзандларга қўйиш мумкинми?
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚЎЙЛАРНИ ЭГАСИГА ТЎЛАТСАК БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓931-CАВОЛ: Бизнинг боғимиз бор. Боғда турли хил мевали дарахтлар қатори буғдой ва беда ҳам экилган. Бугун тонгда боғимизга борсак, кимнидир қўйлари буғдойни ва бедаларни пайхон қилиб юрибди. Дарҳол қўйларни ҳайдаб бир жойга қамаб қўйдик. Энди шу қўйларни эгасидан етказилган зарарни тўлатсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда қўйни эгаси боғингизга қўйларни ўзи ҳайдаб олиб келса ёки қўйларни боғингизга киришини била туриб бунга монеълик қилмаса, етказилган зарарни тўлайди. Лекин қўйларни қўйхонада сақлаётган бўлсаса-ю қандайдир сабаб билан чиқиб кетган ёки ўтлоқда боқиладиган қўйлар бўлиб, бехосдан қўйлар ўзи сизни экининингизни пайхон қилса, қўйни эгаси зарарни тўламайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш юрган ҳайвонларнинг жинояти (етказган зарари) тўланмайди", деганлар.
"Бирор чорва ҳайвони боғланган жойидан чиқиб, кимнидир экинини пайхон қилса ёки ўтлоққа қўйиб юборилган пайтда бирор кишини экинини пайхон қилса, бу зарарни эгаси тўламайди" ("Фатовои ҳиндия" китоби).
"Бўш юрган ҳайвонлар бирор жонзотга ёки бирор кишининг мулкига кечаси ёки кундузида зарар етказса, бунга уни эгаси зомин бўлмайди. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш қўйиб юрган ҳайвонларнинг жинояти тўланмайди, деган сўзлари далилдир" ("Дурарул ҳуккам" китоби).
Лекин диёнат жиҳатидан ҳар бир киши бировни мулкига зиён қилмаслиги ва ўз луқмасини доим ҳалол тутиши лозимдир. Зеро ота-боболаримиз чорва ҳайвонларини уйларидан олиб чиқишда, ўзгаларнинг экинзорлари ёнидан олиб ўтаётган вақтда, сути ва гўштида шубҳа бўлишидан эҳтиёт қилиб, оғзини мато билан боғлаб қўяр эдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.
Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar#Фотолавҳа
МАККА ШАҲРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР ЖОЙЛАШГАН МЕҲМОНХОНАДАН ФОТОЛАВҲА
🌙 Айни кунларда ҳаж ибодатига тайёргарлик кўраётган зиёратчиларимиз Макка шаҳрининг “Азизия” даҳасидаги кўркам, 25 қаватли, ҳашаматли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.
Ҳожилар ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этишлари учун меҳмонхона тоза ва озода ҳолга келтирилиб, барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.
🤲 Ўзбекистонлик зиёратчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан мазкур меҳмонхонадан барча ҳожиларимизга яхлит жой ҳозирланган.
Меҳмонхонанинг кириш фойесига илинган “Ўзбекистон” ёзуви ва давлатимиз байроғи бу бинога ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашишидан далолат бериб турибди
✅ Яна шуни айтиш керакки, меҳмонхона ошхонасида бир пайтда 4000 киши таомланиши учун мўлжалланган ўринлар ҳозирланган.
➡️Батафсил