Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
КОЛЛ-МАРКАЗ ОРҚАЛИ РЎЗАГА ОИД КЎП СЎРАЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай нарсалар рўзани бузади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бурунга дори томизганда рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Кўзга дори томизганда рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам балғамини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши қайт қилса рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Атир ёки таомни ҳидлаш рўзани очадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМ ОНАЛАРНИ УЛУҒЛАЙДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Маданият ва маърифат” телеканали билан ҳамкорликда муборак ой давомида ҳар куни ифторлик ва саҳарлик вақтларида “Маърифий суҳбатлар” туркум кўрсатувлари доирасида Рамазон ва руҳий тарбияга оид мавъизалар намойиш этилмоқда.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ILYOS alayhissalom
10
▶️ Илёс алайҳиссалом
📀 Афзал Рафиқов

#ramazon_fonusi
#oriatdono
▶️ 06

Улашинг ⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Онадан эрта айрилган Расулуллоҳ алайҳиссалом
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАМАЗОН - ҚУРЪОН ОЙИ: МУЛК СУРАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Таборак (Мулк) сурасида ер,
осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги ҳикматлар, Аллоҳнинг қудрати, бу дунёда имонсиз ўтганларнинг охиратдаги афсус-надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар – ер ютиши, осмондан бало ёғилиши хавфи, ҳидоят, залолат каби масалалар баён этилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.

Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД
#РАМАЗОН
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_туҳфаси № 6

“MAHALLA” ТЕЛЕКАНАЛИДАГИ
“РАМАЗОН – ФАЗИЛАТЛАР ОЙИ" КЎРСАТУВИДАН БАҲРА ОЛИНГ!

🌙 Ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз оммавий ахборот воситаларида таниқли ва воиз уламоларнинг илмий-маърифий чиқишлари салмоғи янада ортади.

🔸 Ана шундай гўзал суҳбатлардан бири “Mahalla" телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган “Рамазон - фазилатлар ойи" кўрсатуви орқали намойиш этилмоқда.

📍 Ҳар куни ушбу телеканалда кечки соат 18:20 да мазкур маърифий кўрсатувдан баҳра олишингиз мумкин.

🔸Ушбу кўрсатувни кўришга имконингиз бўлмаса, https://t.iss.one/MahallaTelekanali телеграм ва ютуб каналида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Мазкур кўрсатувнинг "Рамазон саволлари" бўлими ва @ramazon_savollari_bot манзилига саволингизни йўллаб, юртимизнинг таниқли уламоларидан илмий манбаларга асосланган жавобларни олишингиз мумкин.

🌙 Рамазон ойини биз билан янада файзли ўтказинг!

@muslimuzportal | @mp3muslim |
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РУКУДАН ҚАЙТГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рукудан қайтганда "Роббана ва лакал ҳамд" дейиладими ёки "Роббана лакал ҳамд" дейиш тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумлаларнинг ҳар иккиси фиқҳ китобларимизда зикр қилинган. Демак шу иккисидан бирини айтган киши суннатга мувофиқ амал қилган бўлади.

Уламолар қайси бирини айтиш афзаллиги ҳақида турли сўзларни айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар матнларида, жумладан, "Мухтасарул Қудурий", "Ал-Мухтор" ва "Канз ад-дақоиқ" китобларида "Роббана лакал ҳамд", дейиш баён қилинган. Бизнинг юртларда ҳам шу кўриниши жорий бўлган. Арабча кўриниши:

رَبَّنَا لَك الْحَمْدُ

Маъноси: "Эй, Роббимиз! Барча мақтовлар сенга хосдир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Долзарб савол-жавоблар

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИШ ВАҚТИДА ШАХСИЙ ИШЛАР БИЛАН ШУҒУЛЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#иш #ҳалол_ҳаром

899-CАВОЛ: Ишхонада иш вақтида шахсий ишлар билан шуғулланса (қўшимча тил ўрганишга бораётганлиги муносабати билан дарс қилиш, тўгарак масаласини, уйдаги муаммоларни гаплашиш, телефон ўйнаб ўтириш ва шунга ўхшаган) бўладими. Иш туриб бошқа ишлар билан шуғулланиш яхшими? Ваҳоланки биз ишимиз учун ҳақ оламиз. Шунга шариатимиздаги кўрсатмалар асосида аниқ мисоллар билан жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз қоидаларига кўра ёллаб ишлатиш ҳам ижаранинг бир тури ҳисобланади. Ижара келишувида эса қилинадиган иш ва унинг ҳаққи аниқ бўлиши шарт.

Ҳозирги кундаги меҳнат шартномаси асосида меҳнат қилаётган ишчилар ва иш берувчилар ўртасида ҳам икки хил, яъни маълум ишни бажаришга ёки маълум вақт мобайнида ишлаб беришга келишилади ва шунга кўра ҳақ тўланади. Буни оддий қилиб "ишбай" ва "вақтбай" ҳам дейиш мумкин.

Ишбай меҳнат қилишга келишган ишчи ўзига берилган ишни бажариб бўлгач ҳаққини олиб бошқа иш қилиши мумкин. Вақтбай меҳнат қилишга келишган ишчи эса, ўзаро келишувда белгиланган вақт мобайнида иш берувчини рухсатисиз ўз шахсий ишлари ёки иш берувчи томонга боғлиқ бўлмаган ишлар билан шуғулланиши шаръан жоиз эмас. Ўз ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, иш берувчи келишилган вақт давомида иш топиб бера олмаса ёки ишчига боғлиқ бўлмаган сабаб билан шу вақт мобайнида ишлашга шароит бўлмаса ҳам иш берувчи ишчига ҳаққини тўлаб бериши керак.

Аммо аксарият ишхоналарда урф бўлган одатлар бўлиб, баъзи жузъий рухсатлар бўлади (1-2 дақиқа телефонда гаплашиш, оиласи ҳолидан хабар олиш маъносида улар билан боғланиш, таҳорат қилиш, намоз ўқиш, баъзи ишларни ходимлар билан маслаҳатлашиш мақсадида бошқа бўлимларга чиқиб келиш ва ҳ.к). Бу ҳолатларда иш берувчи томонидан берилган умумий изн эътиборга олинади ва ҳар бири учун алоҳида рухсат, изн сўралмайди. Шундай экан, саволда сўралган ҳолатда ҳам "ўзаро келишув"га жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚАЗО НАМОЗНИ ВИТРДАН ОЛДИН ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо намозларни витр намозидан кейин ўқиш керакми ёки олдин ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Буни фарқи йўқ. Ўзи умуман олганда қазо намозларни фақат уч вақт: қуёш чиқаётганда, тиккага келганда ёки ботаётганда ўқиб бўлмайди, бошқа ҳамма пайтларда ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 УЛАМОЛАРИМИЗ РАМАЗОНДА АҚШДАГИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҚИЛИБ БЕРИШАДИ

🌙 Эртага, 19 апрель куни юртимизнинг бир гуруҳ етук уламолари АҚШнинг турли жойларида Рамазон ойи якунига қадар хатми Қуръон ва таровиҳ намозларда қатнашиб, маърифий суҳбат қилиб бериш учун жўнаб кетади.

🔸Ушбу ташриф Америка Қўшма Штатларидаги Ал-Бухорий Ислом маркази вакилларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари билан онлайн учрашувидаги таклиф ва илтимосига биноан амалга оширилмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарларини бехатар ва суҳбатларини манфаатли қилсин!

➡️ Батафасил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМ ДИНИ АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Маданият ва маърифат” телеканали билан ҳамкорликда муборак ой давомида ҳар куни ифторлик ва саҳарлик вақтларида “Маърифий суҳбатлар” туркум кўрсатувлари доирасида Рамазон ва руҳий тарбияга оид мавъизалар намойиш этилмоқда.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF KUNDALIGI
Ramazonning 17-kuni | 18.04.2022

Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | uPay | agrobank | CLICK | Apelsin

USSD: *880*021092*summa# 📞

https://t.iss.one/vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Татуировкали қўлга таҳорат олса, мукаммал бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазон

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бордир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.04.2022 - Душанба):
тонг - 04:17
қуёш - 05:39
туш - 12:27
аср - 17:08
шом - 19:08
хуфтон - 20:29

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws