Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Muslim.uz pinned a photo
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСТАМБУЛДАГИ МУҲТАШАМ ВА ТАБАРРУК ЖОМЕДА МАВЪИЗА ҚИЛДИЛАР

15 апрель куни шом намози адо этилиб, ифторлик қилингач, Туркий давлатларнинг дин пешволари хуфтон ва таровиҳ намозларини адо этиш учун “Абу Айюб Ансорий” масжидига ташриф буюрдилар.

Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиб берди. Шундан сўнг, ушбу муҳташам ва табаррук жомеда йиғилган бир неча ўн минглаб намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойи фазилатлари ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Мана шундай шукуҳли, дуолар ижобат бўладиган фурсатларда дин пешволари таровиҳ намозларида юртларимиз ҳақига кўплаб дуолар қилдилар. Мусулмонларнинг бирдамлиги янада мустаҳкам бўлишини Аллоҳ таолодан сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазонга оид савол-жавоблар тўплами

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Ким биродарининг айбини беркитса...
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратлари “Aё София ” масжидида жума намозида иштирок этдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
#Халқаро_анжуман #Муфтий #Туркия #Сафар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF KUNDALIGI
Ramazonning 14-kuni | 15.04.2022

Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | uPay | agrobank | CLICK | Apelsin

USSD: *880*021092*summa# 📞

https://t.iss.one/vaqfuz
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Долзарб савол-жавоблар

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
📖 🕌 МАЪРИФАТНИ УЛУҒЛАБ БУНЁД ТОПГАН МАЖМУА

Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга биринчи нозил қилган ваҳийси, Қуръони каримнинг энг аввалги оятларидаёқ бутун инсониятни ўқиш, илм олиш ва ёзишга буюриб: «Ўқинг (Эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди», деган (Алақ сураси, 1-5-оятлар).

Бугун юртимизда илму маърифат равнақи йўлида улкан ишлар амалга оширилаётгани ҳам мана шу оятларга ҳамоҳанг тарзда Аллоҳнинг амрига итоаткорликдир. Айниқса, таълимни ривожлантиришга берилаётган эътибору ғамхўрлик бу ишларнинг энг хайрлиси ва савоблиси бўлмоқда.
Батафсил:

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннонг озор бериши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам иш фаолиятида таъмагирлик, порахурлик қилса тутган рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Таҳорат олганда бурнимни муболаға қилмасдан ювсам ҳам ачишиш бўляпти. Рўзам очилиб кетмаслиги учун бурунни чайишни тарк қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзани азон пайтида очиш керакми ёки бироз ўтказиб очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, бехосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @muslimuzportal | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Рамазон ҳафталиги” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати томонидан “Рамазон ҳафталиги” рукни остида muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилотини эълон қилиш жорий этилди.
Ушбу рукнда мамлакатимиз ва дунё ислом оламида рўй берган Рамазон ойидаги муҳим воқеаларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин. Илк сони шу йил апрель ойининг 7-15 кунларида бўлиб ўтган энг долзарб хабар ва янгиликларга бағишланди.

#Рамазон_ҳафталиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar