Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОҚ ИП НИМА, ҚОРА ИП-ЧИ?

“Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ сизнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул этди ва сизларни афв этди. Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг. Масжидларда, эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. Булар Аллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини шундоқ баён этади. Шоядки, тақво қилсалар»
(Бақара сураси, 187-оят)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рўза #рўзадор
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 13 апрель куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 64-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 56-сураси бўлмиш 🌙 "ВОҚИЪА" сурасиннинг 1-26 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

“Жаннатнинг бир эшиги бордирки, унинг номи Раййондир. Қиёмат куни “Рўзадорлар қани?” дейилади. Уларнинг охиргиси кириши биланоқ ушбу эшик ёпилади”
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўзага_оид_саволлар

❗️Ҳомиладор аёл ҳам фидя берадими?

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
Рўзадор одамнинг бурни қонаб кетса, уни тўхтатаман деб бошини юқорига кўтарганда қон ичига кетиб қолса рўзаси очиладими?
Anonymous Quiz
64%
Рўза очилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди
14%
Рўза очилади қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади
23%
Рўза очилмайди
Forwarded from mp3muslim.uz
Бир неча кун аввал "Саудиядаги кибор уламолар кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари" мавзусидаги маълумот ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди. Ушбу маълумотда айрим мазҳабимизга мувофиқ келмайдиган ҳукмларни учратиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу маълумотга мўътабар манбаларга суянган ҳолда тузатиш киритилди.

1. Свеча қўйиш - БУЗМАЙДИ - БУЗАДИ
2. Кўзга дори томизиш - БУЗМАЙДИ
❗️(лекин эҳтиёти томизмаслик)
3. Сурма қўйиш - БУЗМАЙДИ
4. Қулоққа дори томизиш -
БУЗМАЙДИ - БУЗАДИ
5. Нафас қисишга қарши кислородли
❗️(фақат ҳаво пурковчи) спрей қўллаш - БУЗМАЙДИ
6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши - БУЗМАЙДИ
7. Тери остига пенициллин укол олиш - БУЗМАЙДИ
8. Тери остига инсулин укол олиш - БУЗМАЙДИ
9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш - БУЗМАЙДИ
10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш - БУЗМАЙДИ
11. Юзга бўёқ суркаш (макияж) - БУЗМАЙДИ
12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш - БУЗМАЙДИ
13. Сузиш ва сувга шўнғиш -
БУЗМАЙДИ ❗️(лекин заруратсиз яхши эмас)
14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши) - БУЗМАЙДИ
15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш - БУЗМАЙДИ
16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш - БУЗМАЙДИ
❗️(ютиб юбормаслик шарти билан)
17. Балғамни ютиб юборишлик - БУЗМАЙДИ
18.
❗️Бурунга дори томизиш димоққа етса - БУЗАДИ
19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши - БУЗМАЙДИ
21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса - БУЗМАЙДИ
23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш - БУЗМАЙДИ
25.
❗️Мускулга ва тери остига укол қилиш - БУЗМАЙДИ
26. ❗️Томирга озиқлантирувчи укол - БУЗАДИ
27. Қасддан оғиз тўла қайт чиқариш - БУЗАДИ
28. Қасддан маний чиқариш - БУЗАДИ
29. Тутун чиқарувчи хушбўйликларнинг тутунини атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаб ичга тортиш - БУЗАДИ
30. Атирни шунчаки ҳидлашнинг ўзи - БУЗМАЙДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН МАРҒИЛОНДАГИ 30 ТА ОИЛАГА ХАЙРИЯЛАР УЛАШИЛДИ

Айни кунларда юртимизнинг таниқли уламолари Фарғона вилояти ҳудудларида
мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиш билан бирга улар билан яқиндан мулоқот қилиш ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби ишларни амалга оширмоқдалар. Ўтган куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги жоме масжидларда бўлиб, мўмин-мусулмонларга мавъиза қилиб бердилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
#ҳикмат

Роббим! Агар дуоимнинг ижобатини бирор гуноҳим тўсиб турган бўлса, уни мағфират қил!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Forwarded from Hidoyat.uz
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.04.2022 - Чоршанба):
тонг - 04:26
қуёш - 05:47
туш - 12:28
аср - 17:05
шом - 19:03
хуфтон - 20:21

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОТАГА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЖАННАТ ТОПГАН ФАРЗАНД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Маданият ва маърифат” телеканали билан ҳамкорликда муборак ой давомида ҳар куни ифторлик ва саҳарлик вақтларида “Маърифий суҳбатлар” туркум кўрсатувлари доирасида Рамазон ва руҳий тарбияга оид мавъизалар намойиш этилмоқда.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТУРКИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИЛАР

✈️ Бугун, 14 апрель куни эрта тонгда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Туркия давлатига жўнаб кетдилар.

Ташриф доирасида Муфтий ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилишида иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор мўмин-мусулмонлар учун муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

🔸Шунингдек,
Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош жаноблари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб бориш ҳам кўзда тутилган.

🔸Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар Кенгашига 2019 йилнинг сентябрь ойида аъзо бўлган. Айни пайтда Туркий тилли давлатлар ташкилоти таркибига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия киради. Венгрия ва Туркманистон унинг фаолияти кузатувчиси сифатида иштирок этмоқда.

🌙 Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари иштирокида илк тарихий йиғилиш Туркиянинг Истанбул шаҳрида шу йилнинг 15 апрель куни бўлиб ўтади.

✍️ Сафар жараёнлари, йиғилишда кўтарилган мавзулар ва табаррук осори-атиқалар ҳақидаги нодир маълумотларни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
NUH alayhissalom
04
▶️ Нуҳ алайҳиссалом
📀 Афзал Рафиқов

#ramazon_fonusi
#oriatdono
▶️ 02

Улашинг ⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
▶️ Ўзи ичмай дўстига сув илинганлар
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари

#Илм_суҳбатлари
#Нуриддин_домла_Холиқназаров
#муфтий
➡️ "Гулистон" жоме масжидидаги суҳбатдан лавҳа (24-12-2021)

Улашинг⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Рамазон

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar