Muslim.uz
99.8K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Forwarded from mp3muslim.uz
Саҳарлик қилиш қандай амал?
Anonymous Quiz
21%
Мустаҳаб амал
40%
Фарз амал
39%
Суннат амал
Forwarded from mp3muslim.uz
Қайси куни рўза тутиш ҳаром саналади?
Anonymous Quiz
9%
Муҳаррамнинг биринчи куни
84%
Икки ҳайит кунлари
7%
Ашуро куни
Ro'zaga qanday niyat qilinadi
mp3muslim.uz
🌙 РЎЗАГА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲 Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин.

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон

№2

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3Muslim
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма!..

Аллоҳ таоло Исро сурасида бандаларини бир нечта катта гуноҳлар: исроф, бахиллик, болаларни камбағалликдан қўрқиб ўлдириш, зино, одам ўлдириш, етимни молини ейиш, тарозудан уришдан қайтариб, уларнинг охирида ер юзида кибрланиб юришни ҳам санайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

“Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма! Чунки асло ерни тешиб кира олмайсан ва бўй-бастда тоғларга ета олмайсан. Буларнинг барча ёмонлари Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳ(лар)дир” (Исро сураси 37-38-оятлар).

Қуръони каримда зикр қилинишича солиҳ банда Луқмони ҳаким ўғлига камтар бўлиш, ер юзида кибрланиб юрмасликни тавсия қилганлар. Мутакаббирларни Аллоҳ таоло севмаслигини билдирганлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

“Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” (Луқмон сураси 18-оят).

#кибр #гуноҳ #Одамлар
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
❗️ Ким илмларни ўзлаштирмасдан олдин устунликка шошилса, бир кун аниқ пушаймон бўлади.

Устоздан қанча узоқ вақт таълим олинса, шунча кўп фойда топилади.
Айниқса, унинг манфаати кейинроқ жуда кўп билинади.

🌙 Ўтган улуғларимиз илмда даража топган бўлишларига қарамай: “Биз ҳали ҳам билишимиз учун топилган нарсаларни ўрганмоқдамиз”, дейишарди.

Унитманг!
"...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир" (Мужодала сураси, 11-оят).

Таржимон: Акмалхон Акрамхон ўғли
№9
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:50 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 25 март куни
кечки соат 20:50 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабар: Муфтий ҳазратлари “Шодмонхўжа” жоме масжидида илк жума намозини адо этиб бердилар

Шу кунларда юртимизда Рамазонга тайёргарлик ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда.
Айниқса, юртимизда янги масжидларнинг кетма-кет очилаётгани юртдошларимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

🕌 Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги “Кўкча Оқтепа” масжиди очилишида иштирок этган бўлсалар, бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган “Шодмонхўжа” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросимида қатнашдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Машинани 10 минг доллорга олиб, 12 мингга бўлиб тўлашга сотса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"COINLIST AKKAUNT" ОЧТИРИБ ЭВАЗИГА ПУЛ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: "Coinlist akkaunt" очиш учун паспорт рақам сўрашяпти. Номимдан аккант очгани эвазига 210.000 сўм берар экан. У бир марта очилади ва бошқа очилмас экан. Шуни очтириб пулини олсам ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Сoinlist akkaunt” очишдан асосий мақсад криптавалюталар савдосида қатнашиш, уларнинг аукцион бозорларида иштирок этиш бўлади. Ҳолбуки, крипта валюталар савдосини дунёдаги кибор уламолар ҳалол деб фатво бермаганлар. Шунинг учун аккаунт очиб унинг эвазига пул олиш гуноҳ ишларга ёрдам бериш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир” дея марҳамат қилган. (Моида сураси 2 оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРНИ ЎҚИБ БЎЛГАЧ ХУФТОННИНГ ФАРЗИДА ХАТО ҚИЛГАНИНИ БИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини ва витри вожиб намозини ўқидим. Ўқиб бўлганимдан кейин фарзида ўқиган сурамда маъно бузиладиган хато қилибман. Фарзини ўқиб олдим. Шунда витри вожибни ҳам қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда икки хил гап бор. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қайтармайди деганлар. Чунки витр намози у кишининг наздида вожибдир. Икки шогирдлари қайтариб ўқийди дейишган.

Аммо хуфтоннинг фарзи ва витр орасида тартибга, яъни аввал фарзи кейин витрни ўқиш лозим. Агар кимдир била туриб аввал витрни кейин фарзини ўқиса, кейин яна витрни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar