Muslim.uz
102K subscribers
19.4K photos
5.54K videos
114 files
17.5K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
🕌 Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридa қайта қурилган “Кўкча Оқ-тепа” жоме мaсжиди очилишида иштирок этадилар

Бугун, 24 март куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари 📍 Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган “Кўкча Оқ-тепа” жоме масжидининг янги биноси очилишида иштирок этадилар.
🌙 Пешин намози жамоат билан адо этилгач, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

🤲 Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳозирги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

🤲 Ушбу жоме масжиднинг бунёд этилишида маблағлари билан иштирок этган ҳомийларга ҳамда ҳашарчиларга Аллоҳ таолонинг баракоти бўлсин.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни насуҳ (чин) тавба қилишга тарғиб қилиб, шундай деган:

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!” (Таҳрим сураси, 8-оят).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
🟢 #Жонли: 🕌 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ “КЎКЧА ОҚ-ТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛИШИГА ТАШРИФЛАРИ (24.03.2022 й.)

Жонли:
https://youtu.be/ejM7CclRE1g

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (28 minutes)
🌙 РАМАЗОНГА РУҲИЙ ВА АМАЛИЙ ТАЙЁРЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН ЖОНЛИ СУҲБАТ!

Бугун, 24 март куни соат 20:50 да онлайн шаклда бўлиб ўтадиган "Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони Рамазонга руҳий ва амалий тайёрланишнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланади.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари 🕌"Сирож солиҳ" жоме масжидида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаи киромларнинг Рамазонга тайёргарликлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар. Қориларимиз иштирокида Қуръон тиловатлари ҳамда дуою тазарру қилинади.

🔸 Мўътабар манбаларда, Шаъбон ойи Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билиб қолайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик.

🔸 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар, чиройли қироатлар ва хатми Қуръон дуосини жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Хушхабар: пойтахтимизда яна бир жоме масжид қайтадан бунёд этилди

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган 🕌 “Кўкча Оқтепа” жоме масжидининг янги биноси очилишида иштирок этдилар.

🌙 Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлган масжиднинг очилиш маросимида
муфтий ҳазратлари масжидни қайта бунёд этишда хизмат қилган қурувчилар, ҳашарчилар, меъморлар ва ҳомийларга ҳақига дуо қилдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

▶️ Youtube: https://youtu.be/ejM7CclRE1g

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar